Тинчлик – энг олий неъмат

Ҳаёт неъматлари орасида энг олийси – тинчлик!

т1 т2 т3

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳаракатлар стратегияси залида “Тинчлик энг олий неъмат” ва “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда ЎзМУ проректори Нажмиддин Қодиров, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров, Олмазор тумани Мирзо Ғолиб масжиди Имом хатиби Муҳаммадхон Султонхонов, маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ҳамда талабалар иштирок этдилар.

– Давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи эканлигини дилдан этишимиз зарур,– ЎзМУ проректори.– Жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз тинч-осуда ва бахтли яшашлари учун ҳар биримиз масъулмиз.

XXI аср тараққиёти натижасида одамларнинг турмуш даражаси юксалиши билан бирга гиёҳвандлик, одам савдоси каби иллатлар ҳам кенг ёйилди. Баъзи давлатлар бу иллатларга қарши курашиб келаётган бўлса-да, айрим жойларда миллатлараро низолар туфайли нотинчликлар юз бераётгани ачинарли ва ташвишли ҳолдир.

Жамиятни ичидан кемирувчи яна бир иллат – терроризм ва экстремизмдир. Шу мавзуда сўз юритган Имом хатиб турли оқимлар ҳамда уларнинг зарарли оқибатларини изоҳлаб берди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи ўз маърузасида терроризм ва экстремизм ёш авлод онгини заҳарлаши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб, барчани огоҳликка чорлади.

Талабалар бу мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 Ботир Маллабоев,

ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва

маърифат бўлими услубчиси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>