Туғуруқлар ва таътиллар

«Соғлом она – соғлом бола» концепцияси умуммиллий ҳаракат дастурига пайваста мазкур қўлланма ишингизда  қўл келсин, дейди Дониш домла.

би6

ЖССТ маълумотларига кўра, ривожланаётган давлатларда никоҳда бўлган репродуктив ёшдаги аёлларнинг 186 миллион нафари бола кўришни хоҳлайди. Бу 15–49 ёшдаги жуфтликларнинг тўртдан бири демакдир.

Қолоқ давлатларда уйда туғиш ҳолатлари ниҳоятда кўп учрамоқда ҳамда бу перинатал ва оналик ўлимининг қалтислигини оширмоқда[1]. Аслида, уйда фарзанд кўриш ўткир сиёсий масалага ҳам айланмоқда. Мисол учун, АҚШ ва Канадада уйда туғиш эркинлиги бор. АҚШнинг 27 та штатида сертификат олган акушер ҳамширалар уйдаги туғуруқ жараёнида қатнашиши мумкин. Бироқ суғурта компаниялари босими туфайли жуда кам ҳолатда ҳамширалар бу амалиётга рози бўлмоқда. Европа қитъаси давлатларида эса акушерлар ёрдамида уйда туғиш қўллаб-қувватланмоқда.

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Оналикни муҳофаза қилиш ҳақидаги конвенциясига кўра, хотин-қизларга туғуруқдан кейин олти ҳафта мобайнида ишлашга рухсат этилмайди ва 12 ҳафталик таътил белгиланган. 145 мамлакатда ҳомиладор аёллар ва эмизикли боласи бор оналарни камситишга қонунчилик йўл қўймайди. Жаҳонда 830 миллион ишловчи аёл ўз оналик ҳуқуқини ҳимоя қилиш, яъни ҳомиладорлик ва туғуруқ бўйича 14 ҳафталик таътил ва пул нафақаси олиш ҳуқуқига эга эмас. Уларнинг 80 фоизи Африка ва Осиё мамлакатларида истиқомат қилмоқда[2].

ХМТ ҳисоботида таъкидланишича, кўплаб мамлакатлар ишловчи хотин-қизлар учун оналикни муҳофаза қилиш тамойилларини қабул қилганига қарамай, улар ҳар доим ҳам амалиётда қўлланилаётгани йўқ. Фақат 66 мамлакат ХМТнинг 1919, 1952, 2000 йиллардаги учта конвенциясига қўшилган.

Тўқсон саккиз мамлакатда ҳомиладорлик таътили 14 ҳафтадан кам бўлмаган муддатда тақдим этилади ва бу ХМТ бандларига мос. 60 мамлакатда эса таътил тадрижи 12–13 ҳафтадан, 27 мамлакатда эса 12 ҳафтадан ошмайди. Энг қисқа таътил Саудия Арабистони, Яман, Ироқда бўлса, энг узун таътил Россия, Финляндия, Польша ва Ўзбекистон давлатларида белгиланган. Канада, Хитой, Испания, Франция, Бразилия, ЖАРда бу миқдор 14–17 ҳафтага, АҚШ, Ҳиндистон, Аргентина, Покистонда эса 12–13 ҳафтага тенг.

Турли давлатларда тўловлар турлича шаклда берилади. Оналик нафақаси аёл ўзини тиклаб олиши ва боласига кўпроқ ғамхўрлик кўрсатиши учун жуда муҳим воситадир. Жаҳонда 330 миллион ишловчи аёллар фарзанд туққанидан кейин молиявий кўмак олмоқда. 61 мамлакат аёллари 14 ҳафтадан кам бўлмаган муддатда иш ҳақининг 100 фоизини олса, 74 мамлакатда маошнинг учдан икки қисми тўланади.

Эллик саккиз фоиз мамлакатда ҳомиладорлик ва туғуруқ бўйича пул тўловлари ижтимоий суғурта миллий жамғармаларидан (Россия, Бразилия, Қозоғистон), 25 фоиз давлатда иш берувчи ҳисобидан (Саудия Арабистони, Покистон, Ироқ, Судан), 16 фоиз ўлкада иш берувчи ва давлатнинг тенг ҳиссаси асосида (Миср, Ливия, Эквадор, Нигер) тўланади.

Саксон икки давлатда декретга кетган аёлларнинг иш ўринлари сақлаб қолинмайди. Фақат 40 давлатда иш вақтида иккиқат аёлга тиббий текширувдан ўтиш учун эркин рухсат берилади. 47 мамлакатда ишга қабул қилиш чоғида аёлларнинг ҳомиладорлик таҳлилини ўтказиш тақиқланган. Зотан, 150 дан ортиқ мамлакатда иш берувчи ишга олиш чоғида ҳомиладор аёлларни четлаб ўтгани учун ҳеч қандай ҳуқуқий чора қўлланилмайди. Ваҳоланки, бу ҳаракат бўлғуси оналарни камситишнинг ғайриинсоний шаклидир[3].

Иқтисодий инқироз мактабгача таълимдан фойдаланишга ва бола парвариши учун берилаётган ёрдамлар ҳажмини амалда қисқартирди. Инқироз шароитида Эстония ва Литва каби давлатлар ҳомиладорлик ва туғуруқлар бўйича тўловлар миқдорини ҳамда бола парвариши учун таътил давомийлигини, Греция, Латвия ва Руминия бюджетдан оналик ва болалик учун харажатларни камайтирди. Хорватия, Италия ва Португалия «ишга чиқмаган санадан бошлаб ўз хоҳишига кўра ишдан кетиш ҳақидаги ариза»дан фойдаланилаётгани ҳомиладор аёлларни амалда иш ўрнидан четлатилганини англатади. Бу асослар, минг афсуски, иқтисодий инқироз шароитида оқланмоқда.

Глобал миқёсда хотин-қизлар туғиш чоғида эътиборсиз, номуносиб ва ҳурматсиз муносабатга дуч келмоқда. 2014 йилда ЖССТ соғлиқни сақлаш тизимларини туғиш чоғида аёллар ҳуқуқларини ҳимоялашга чақирди.

Лазиз Раҳматов,

журналист

«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти томонидан 2016 йилда чоп этилган “Соғлом она ва бола: халқаро амалиёт (хорижий мамлакатлар тажрибаси мисолида)” қўлланмасидан олинди.

(Давоми бор. сайтимизни кузатиб боринг)

ЎзМУ Журналистика факуьтетида таҳсил олган истеъдодли ижодкор Лазиз Раҳматовнинг мазкур китоби ўқувчини маънан бойитишга хизмат қилади.

Сайтимизнинг фаол мухлислари ва зукко талабаларимиз мухтасар фикрномаларини баҳам кўришларига умид қиламиз, дейди Дониш домла.

ку3

[1] Всемирная организация здравоохранения, Maternal and Newborn Health/Safe Motherhood Unit.Care in normal birth: a practical guide (англ.). – 1996.

[2] http://www.un.org/russian/news/story.asp?NewsID=21640#.V3VEt6sgmUk.

[3]http://www.aif.ru/money/mymoney/rozhdaemost_prevyshe_vsego_kak_rf_udalos_vylezti_iz_demograficheskoy_yamy

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>