Умидлар уммонида

Бугун абитуриент бўлган йигит-қизларнинг ҳаяжонларини тасвирлашга қалам ожизлик қилади.

Улар мактабга борган, сўнг коллеж ё лицей остонасига қадам қўйган кезларда ҳам шандай ҳаяжонга тушганларини тасаввур этиш қийинмас. Бу галги ҳаяжонлари ўзгача. Дунёга довруғи достон Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди… Бунинг учун истеъдоду иқтидордан ташқари инсон жуда тарбияли, маънан етук, баркамол, нияти тоза бўлиши лозим! Шундай йигит-қизларгагина бу олий даргоҳда ўқиш ва пировардида етук Инсон бўлиб камолга етиш насиб этади!

Бу улуғ даргоҳдан етишиб чиққан 100 дан ортиқ академиклар ҳам аввало абитуриент бўлганлар! Улар ҳам бир пайтлари ўрта мактабни тамомлагач, ҳаяжон билан шу даргоҳга ҳужжат топширганлар, кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўрганлар. Демакки, оққан дарё оққани мисол бугун худди шундай ҳаяжон билан ҳужжат топшираётганлар орасидан албатта кўплаб академиклар, профессорлар, давлат ва жамоат арбоблари, турли соҳаларнинг етук мутахассислари етишиб чиқишларига умид қилса бўлади.

абб14

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 май куни қабул қилинган “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Қарорини ҳаяжон билан ўқир эканман, давлатимиз раҳбарининг биз ёшларга эътибори ва ғамхўрлигини яна бир бора дилдан ҳис этдим,– дейди Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишига ҳужжат топширган абитуриент қиз Ситора Мардонова.– Ўқишга кириш насиб этса, муҳтарам Юртбошимизнинг, халқимизнинг ишончини оқлашга ва то абад Ватанимга сидқи-дилдан хизмат қилишга ҳаракат қиламан. Ўзим Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан келганман. Бу ердаги манзаралар, ЎзМУ теварак-атрофидаги фусункор дов-дарахтлар, турфа гуллар ҳар биримизга илҳом бахш этади.

абб1 абб2 абб3 абб4 абб5 абб6 абб7 абб8 абб9 абб10 абб11 абб12 абб13абб15 абб16

абб17

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон Миллий университетига 2016-2017 ўқув йилида бакалаврлар таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича жами 1324 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган. Янги ўқув йилидан бошлаб ЎзМУ таркибида Биология, Геология ва география, Журналистика, Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт, Кимё, Математика, Тарих, Физика, Хорижий филология каби 10 та факультет ўз фаолиятларини давом эттиради. Уларда 37 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 63 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

 Улуғбек УСМОНОВ,

журналист

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>