Устозлар малака оширмоқда

Профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш йўлида сабоқ берадиган

Устозлар аввало шунга яраша билим ва малакага эга бўлиши зарур.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий методик марказида янги ўқув йили олдидан ўқув-семинарлар қизғин давом этмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ (минтақавий) маркази профессор-ўқитувчилари янги педтехнологиялар, замонавий ўқитиш усуллари ва маҳорати сирларидан сабоқ олмоқдалар.

1 2

– Тошкент Ахборот технологиялари университети доценти Воҳид Ҳамидов маърузалари барча тингловчиларда катта таассурот қолдирмоқда,– дейди ЎзМУ доценти Музаффар Ортиқов.– Биз яқиндан танишган www.class-central.com ва https://www.khanacademy.org сайтларидан нафақат кўп нарса ўрганиш, айни пайтда ўша лойиҳаларда ҳам фаол иштирок этишимиз мақсадга мувофиқдир.

Доцент Воҳид Ҳамидовнинг замонавий ахборот технологияларига оид сермазмун маърузасини республикамизнинг қатор олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳам он-лайн орқали тингладилар.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ доценти

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>