Файзибоғ “машварати” (Ҳа+зил)

“Учрашув” комедиясини мириқиб томоша қилаётиб раҳматли Эргаш

Каримов “Саримсоқ пиёз” ва Роза Каримова “Лампа шиша” ролини қойилмақом қилиб ижро этишганига ҳавасим кеп кетди. Бизнинг котиба ўша “Лампа шиша”дан ўтса ўтади-ки асло кам эмас! Ўзига сездирмай уни ўзимча “200лик лампочка” дейман. Айтсам-айтмасам, чақмоқдек ёниб турган кўзлари ҳам, ялтираб турган лўппи юзлари ҳам, чарс-чарс жаранглаган сўзи ҳам, қарс-қарс қилиб юрадиган ўзи сўзи ҳам нақд “200лик лампочка!” Рост-да, “Лампа шиша”ларнинг даври аллақачон ўтиб кетган. Бугун бизнинг “200лик лампочка”лар даври!

ш

Шуларни ўйлаб бир қизиқчилик қилгим келди. ФБда қадрдон бўлиб қолган, ҳатто ҳазил-ҳузул қилишга ҳаддим сиғадиган қадрдонларим билан бир мириқиб “машварат” ўтказсак қандоқ бўларкин? Қатъий қарорга келгач, кабинетда ялпайиб ўтирганча “чақирув” тугмачасини босдим. Зумда остонада “200лик лампочка” ялт этиб пайдо бўлди.

1

– Файзибоғ “машварати” ўтказмоқчиман,– дедим буйруқомуз оҳангда.– ФБда энг фаол масъулларни таклиф этинг.

– Хўп бўлади,– деди котибам “Топшириқлар дафтари”га ёза бошлаб.– Кимни таклиф этай?

– Биринчи галда академикларнинг АЪЗАМ алломасини таклиф этиш керак.

– Танимас эканман,– деди котибам ҳайрон бўлиб.– Ким у киши?

– Сиз индамай ёзаверинг,– дедим “Саримсоқ пиёз”га тақлид қилиб.– ФБда эълон берсангиз, ўзлари билиб келаверишади.

– Хўп бўлади,– деди котибам ёзишда давом этиб.

– 2. Зарафшоннинг тилла ТОШи.

  1. Асримиз ҚОБИЛ инсони.
  2. Фондимиз КОМИЛ инсони.
  3. Маҳалламиз ҚЎЛли-оёқли йигити.
  4. Муносабатларимизга АЪЗАМона руҳ бахш этувчи фидойи.
  5. Радиомиз ШАРАФИ.
  6. Клубимиз ҚУДРАТли етакчиси.
  7. Тарихимиз ЗИЁси.
  8. Ургутнинг бургутдек ТЎРАси.
  9. Водийнинг ОБИД кетмони.
  10. Катта оиламизнинг ДИЛБАР онаси.
  11. Шоираларнинг МЎМИНқобил қизи.
  12. Халқнинг РАҲМАТга лойиқ сўзи.
  13. ШАРИФи улуғ шоира.
  14. Овозимиз МИРЗОси, биласиз-а, жуда ЎКТАМ йигит…
  15. Адабиётимиз БАХТИЁР йигити.
  16. Хоразм БЕКаси.
  17. Темуршунослар ҲАКИМи.
  18. Насримиз УЛУҒи.
  19. Маънавият ҲОЖИси.
  20. Шоир отасининг ЮЛДУЗи.
  21. Уюшмамиз ФОЗИЛ инсонларидан бири.
  22. Қалампирнинг ШАЙХи.
  23. Масалчиларнинг МУХТОР элчиси…
  24. Ишончли ЭР йигит.
  25. Маъсумалар БИБИси.
  26. Руҳият ШОИРАси.
  27. Дилимизни ШОД қилиб юрган ўқитувчи.
  28. Оқдарёнинг ЙЎЛЧИси.
  29. Дилкаш давраларнинг МУСЛИМ йигити.
  30. Сурхонда КАМОЛ топган қиз.
  31. Халқ орасида МАВЖ урган қаламкаш.
  32. Маънавиятнинг АЗАМАТ йигити.
  33. Навоийнинг ҲОСИЛи.

– Узр,– деди котибамнинг кўзлари лампочкадек чарақлаб.– Хонангизга 35 кишидан ортиқ одам сиғмайди…

– Эй, яна қанча фаолларимиз бор-ку,– дедим торроқ хонамизга яна бир бора разм солиб.– Майли, ҳозирча шу қадрдонларимизни таклиф этинг. Айтиб қўяй, хонамиз тор бўлса-да ФБ кўнглимиз каби кенг. Қолганлар ўзлари билиб келади. Бизда ҳаммаси очиқ, ошкора, самимий бўлади! Дониш домланинг дўстларидан ҳечам нодонлик ўтмагай!.. Жамоатчиликка нафи тегмайдиган гап-сўз асло айтилмайди, мутлақо ёзилмайди! Мавзу: “Дилда бори – тилга чиқар!”

Гапимни тугади, деб ўйлади шекилли, котибам свет ўчгандек лип этиб кўздан ғойиб бўлди. Энг муҳими қолган эди-да: “Эълоннинг тагига “Ташкилий гуруҳ” ёки “200лик лампочка” деб ёзиб қўйинг” дейишга улгурмадим-да…

Мен шохида юрсам, котибам ҳамиша баргида. Зумда эълонимиз жумлаи жаҳон узра нурдек таралиб кетди. Фақат тагида мен кутмаган, ҳатто хаёлимга келмаган ғалати ном турарди:

“Юрак ТЎЛҚИНи”.

Ҳе ўргулдим сендақа “200лик лампочка”дан дея тилимни тишлаб ўтирибман.

Хўш, азиз ФБдошлар, “машварат”ни бошлаймизми?

 

Дониш домла

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>