Филология масалалари ёшлар талқинида

Филология – сўз санъати, демак.

Бугун ана сўз санъатига бўлган муносабат дунё қадар аҳамият касб этмоқда. Биринчиси, она тилимиз, миллий адабиётимизга бўлган эътибор билан изоҳланса, иккинчиси, ёшларимизнинг халқаро тиллар, жаҳон адабиётига бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганидир. Демак, бугун филология масалаларига ҳам миллий, ҳам дунёвий нигоҳ билан қарашимиз мақсадга мувофиқдир.

х1 х2 х3 х4

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган ёш олимларнинг “Филология масалалари ёшлар талқинида” мавзуидаги 5-илмий-амалий анжуманида асосий эътибор ёшлар қалбида она тилимизга муҳаббат, халқаро тилларни ўрганишга иштиёқ, миллий ва жаҳон адабиётини теран нигоҳ билан ўқишга қизиқиш уйғотиш, китобхонлик маданиятини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

ЎзМУ Илмий ишлар бўйича проректори Олимжон Холмуҳамедов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузасида ёш ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, бу борада ижод аҳли зиммасига юклатилган вазифалар ҳақида сўз юритди.

– Шу кунгача Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига эга бўлган ижодкорлар – Озод Шарафиддинов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов мана шу дорилфунунда таҳсил олганлар,– деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек.– Озод Шарафиддинов умри бўйи шу даргоҳда фаолият кўрсатган бўлса, атоқли шоирлар Эркин Воҳидов ва Абдулла Ориповлар ЎзМУ Фахрий доктори деган шарафли номга эга бўлган эдилар. Яна бир Ўзбекистон Қаҳрамони, севимли адабимиз Саид Аҳмаднинг ҳам тақдири бевосита университетимиз билан боғлиқ. Яъни, унинг умр йўлдоши – Саида Зуннунова шу қутлуғ даргоҳда таҳсил олган! Университетимизда таҳсил олгани билан умрбод фахрланган атоқли адибимиз, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг машҳур “Уч илдиз” романи асосий қаҳрамонлари ҳам шу дорилфунун талабалари бўлган экан. Гул унган бўстонда мудом гуллар очилгани, оққан дарё оққани мисол бугунги талабаларимиз ҳам ана шундай улуғ аждодларга муносиб ворислар бўлиб камолга етсинлар.

Хорижий филология факультети Қиёсий тилшунослик ва Жаҳон адабиёти кафедралари ҳамда ЎзМУ «Олима» уюшмаси томонидан ташкил этилган илмий-амалий анжуманда лингвистика, адабиётшунослик, таржимашунослик йўналишлари бўйича филологиянинг долзарб муаммолари ва таълим жараёнида инновацион технологиялар ўрни ва уларнинг ёш тадқиқотчилар, магистрантлар, талабалар томонидан талқин этилиши юзасидан фикр алмашилди.

 Инобат Аҳатова,

ЎзА мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>