Франкофония – 2016

Ҳар йили март ойида Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан “Франкофония” деб номланган анжуман ўтказилиши анъанага айланган.

ф1

Халқаро Франкофония куни муносабати билан ўтказиладиган бу йилги байрам тадбири Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ташкил этилди. Физика факультети ўқув биноси катта залида ўтказилаётган анжуманда педагог-ходимлар, талабалар ва барча француз тилига қизиқувчилар иштиок этмоқдалар.

  ф2 ф3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Миллий университетида 2016 йил 18 март куни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Франкофония байрами ўтказилмоқда.

Тадбир давомида француз тили ўқитувчилари, талабалар ва француз тили ихлосмандлари Халқаро Франкофония ташкилотига аъзо бўлган Болгария, Миср, Франция, Грузия, Чехия, Руминия, Швейцария ва Украина давлатларининг Тошкентдаги элчихоналари томонидан ташкил этилган кўргазмалар билан яқиндан танишишлари мумкин.

ф5

Франкофония байрамини ўтказишдан мақсад – республикамизда француз тилини ўқитиш сифатини ошириш, талабаларни француз тилида эркин мулоқот қилишга ўргатиш, миллатлараро маданий алоқаларни янада ривожлантиришдан иборатдир.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳар йили 20 мартда Халқаро Франкофония куни бутун дунёда нишонланади. Франкофония (фр. La Francophonie) – дунёнинг франкофон давлатлари ҳамкорлигининг ҳалқаро ташкилоти. Бу ташкилот дунёнинг турли давлат ва давлат қисмларини намоён қилувчи 60 дан ортиқ аъзолари ва 20 га яқин кузатувчиларини ўз ичига олади. Ушбу ташкилотга аъзо бўлишнинг асосий талаби – бирор давлат аҳолисининг француз тилини билиш-билмаслиги эмас, балки Франция билан йиллар мобайнида ўрнатилган маданий алоқалар ҳисобланади. Ташкилот шиори сифатида “Тенглик, ўзаро бир-бирини тўлдириш, мустаҳкамлик” деган шиор қабул қилинган.

ф4

Пойтахт шаҳримиз Тошкентда Франкофония байрами муносабати билан бир неча йиллардан буён тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Тадбир ташкилотчиси Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидир. Анжуман доирасида пойтахтимизда турли хил тил танловлари, ўйинлар, француз тилида фильм намойишлари, республика ўқитувчилари учун семинар-тренинглар, машҳур шахслар билан учрашувлар, гастраномик тадбирлар ўтказилиши барчада катта таассурот қолдиради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу танловлар ғолиблари ёзги таътил давомида Францияга бориш учун йўлланмаларини қўлга киритишади.

 Улуғбек УСМОНОВ,

ЎзМУ газетаси мухбири

***

Ушбу мавзуда ЎзА мухбирининг қуйидаги хабари ёритилди.

***

Маданий-гуманитар ҳамкорлик ривожланмоқда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида Халқаро франкофония куни ўтказилди. 20 март – Халқаро франкофония ташкилотига (ХФТ) асос солинган кунга бағишлаб ташкил этилган мазкур тадбирда профессор-ўқитувчилар, талабалар, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Университет ректори Шуҳрат Сирожиддинов, Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Ольс ва бошқалар Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур ўрганиши учун барча шароит яратилганини, бу борада халқаро ҳамкорлик изчил ривожланаётганини алоҳида таъкидлади.

Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замон талабларига мос, мустақил ва соғлом тафаккурли, хорижий тилларда эркин сўзлаша оладиган ёшларни камол топтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда. Ёшларимиз хорижий давлатларда билимини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш имконига эга бўлмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янада такомиллаштиришда муҳим омил бўлаётир.

Мазкур тадбирдан мақсад мамлакатимизда француз тилини ўқитиш сифатини ошириш, талабаларда ушбу тилда эркин сўзлашиш қобилиятини ривожлантириш, маданиятлараро ҳамкорликни янада кучайтиришдан иборат.

Халқаро франкофония ташкилотининг асосий мақсади француз тилида сўзлашувчи халқлар ва мамлакатлар урф-одати ва маданиятини кенг тарғиб этиш, маданий хилма-хилликка ҳурмат билан ёндашиш, фан, таълим ва маданият соҳаларидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.

Тадбир доирасида Франция, Швейцария, Болгария, Грузия, Чехия, Руминия, Миср, Украина каби ХФТга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари томонидан илмий-маданий кўргазма, француз тили бўйича танловлар ўтказилди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди ҳамда Францияга бир ойлик саёҳат йўлланмасини қўлга киритди.

– Ўзбекистон билан Швейцария ўртасидаги алоқалар кўплаб соҳалар қатори фан-таълим йўналишида ҳам изчил ривожланмоқда, – деди Швейцариянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Штефан Клёцли. – Ҳамкорликда кадрлар малакаси, касб маҳоратини оширишга қаратилган қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Мамлакатингизда таълимнинг барча босқичини юксак даражада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар диққатга сазовор. Айниқса, юртингизда чет тилларини ўрганишга қаратилаётган эътибор туфайли ёшлар кўплаб хорижий тилларда эркин сўзлаётганига ҳавас қилса арзийди.

Назокат Манзурова, ЎзА

You may also like...

2 Responses

  1. Ushbu tadbirning barcha nashrlarda batafsil yoritilgani bu — O`zMUning, balki uning o`qituvchi va talabalarining naqadar faol ekanligi va ularning salohiyat qay darajada ekanligini ko`rsatib turibdi.

  2. Bu borada O`zMU Axborot xizmati xodimlariga tuganmas kuch-g`ayrat tilab qolamiz.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>