Халқаро симпозиумга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида шу йил 10-11 ноябрь кунлари “Фундаментал ва амалий физика ривожланишининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилади.

Шу муносабат билан халқаро симпозиум ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

мат4

мат2

мат5

мат6

мат3

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига биноан Ядро физикаси институтининг бўшаётган бинолари, лабораториялари ва бошқа мол-мулкини ўқув жараёни талабларидан келиб чиқиб, зарур реконструкция ишларини амалга оширган ҳолда илмий-таълим жараёнини ташкил этиш учун Миллий университетга топширилади. Миллий университет ҳузуридаги Амалий физика илмий-тадқиқот институти 2016 йилнинг 1 июлидан тугатилди ва барча илмий лойиҳалар, ускуналар ва бошқа мол-мулкнинг мақсадга мувофиқлигини танқидий таҳлил қилиш якунлари бўйича улар Миллий университетнинг Физика факультетига топширилди. Айтиш жоизки, бу борада босқичма-босқич амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар талайгина.

мат1

– Давлатимиз раҳбарининг мазкур Қарорида белгиланган вазифаларни тўла-тўкис амалга ошириш, шу билан бир қаторда фундаментал ва амалий физика ривожланишининг янги тенденциялари, бу борадаги муаммолар, ютуқлар, истиқболли таклифларни илмий жиҳатдан ўрганиш мақсадида ташкил этилаётган халқаро симпозиум ўзининг ижобий самарасини кўрсатади, деган умиддамиз,– дейди ЎзМУ ректори, профессор Абдураҳим Абдушукуров.– Бугунги йиғилишда ана шу анжуманга пухта ҳозирлик кўриш билан боғлиқ баъзи ташкилий масалалар кўриб чиқилмоқда.

Қайсики соҳада бўлмасин, илм ва амалиёт уйғунлиги ҳамиша ўзининг ижобий самарасини кўрсатади, албатта. Миллий университетда ўтказиладиган мазкур халқаро анжуман ҳам мамлакатимизда физика фани ва у билан боғлиқ соҳалар ривожига хизмат қилиши шак-шубҳасиздир.

 Эркин Усмонов,

ЎзМУ газетаси мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>