Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди

2016 йил 18 октябрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг

навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг раиси, шаҳар ҳокими Р.Усмонов олиб борди.

  • Автор 
  • Пайшанба, 20 Октябрь 2016 11:28

    Унда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессияси ваколатига кирадиган масалалар, жумладан «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-, 17- ва 181-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолари ва уларнинг шахсий таркибини 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этиш, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимидаги бошқармалар ва туман ҳокимликларидаги ижроси, “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2015 йил 25 декабрдаги “Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида”ги  қарорига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва бошқа маслалар кўриб чиқилди.

  Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда 2016 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Ушбу сайловга пухта тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси самарали фаолият юритиб келмоқда.

Туман ҳокимликларининг тақдимномаларига асосан шаҳар округ сайлов комиссияси томонидан Тошкент шаҳри бўйича 713 та сайлов участкалари ташкил қилинди. Сайлов участкаларининг тартиб рақамлари ва уларнинг манзили кўрсатилган рўйхати «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари саҳифларида жорий йилнинг 5 октябрида эълон қилинди. Айни пайтда ташкил этилган сайлов участкаларида туман ҳокимликлари томонидан жиҳозлаш, ободонлаштириш, техник воситалар билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари йиғинларида тумандан сайланган депутатлар иштирокида ўрнатилган тартибда муҳокама қилиниб, округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилиши лозим.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари йиғинларида, ҳар бир туманда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутатлари иштирокида кўриб чиқилиб, маъқулланганлиги таъкидланиб, Тошкент шаҳридаги 713 та ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузуридаги 44 та участка сайлов комиссиялари аъзолари ва уларнинг шахсий таркиби иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилди.

Шунингдек, сессияда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси кўриб чиқилди.

Унда мазкур қонуннинг ижросини сўзсиз таъминлаш, жимоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Интернет тармоғидаги виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ишларини янада фаоллаштириш масаласи атрофлича кўриб чиқилди.

Ушбу масала муҳокамаси жараёнида Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳкамаси ва тегишли бошқарма ҳамда туман ҳокимликлари ишларининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Интернет тармоғидаги виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар ижроси тўғрисида фармойиш қабул қилинганлиги ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиблари тасдиқланганлиги ҳамда бу борада муайян ишлар олиб борилаётганлиги эътироф этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимликлари, бошқарма ва ташкилот раҳбарларига “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мақсади, мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилликка етказиш чораларини янада кучайтириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган муддатда кўриб чиқилишини ташкил этиш, давлат бошқарув органлари, туман ҳокимликларида PM.gov.uz виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ишларини янада фаоллаштириш белгиланди.

Шунингдек,  мурожаатларни кўриб чиқишда масъулиятсизлик ва расмиятчилик каби иллатларни бартараф этиш, қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, мурожаатларни кўриб чиқишда қонун талабларига оғишмай амал қилиш, иш юритишни тизимли ташкил этиш, лоқайд мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларини қайта кўриб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Сессияда “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурининг устувор вазифаларини ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисобот тингланиб, бу борада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш масаласи атрофлича кўриб чиқилди.

“Соғлом она ва бола йили” ҳудудий дастури доирасида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, соғлиқни сақлаш тизими моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги таъкидланди.

Давлат дастури доирасида чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб этиш, мазкур масалаларни ҳар бир туманлар кесимида атрофлича таҳлил этиш ва муҳокама қилиш ҳамда иш самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли тадбирларни белгилаб олиш тавсия қилинди.

Шунингдек, ҳудудий дастурда белгиланган вазифалар ижросини танқидий-таҳлилий ўрганиш, ўзбўларчилик ҳолатларини бартараф этиш, бу борада ижро интизомини мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш, бошқарувнинг барча бўғинларида тегишли мутасадди раҳбар ва мутахассисларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриш белгиланди.

Сессияда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2015 йил 25 декабрдаги “Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Ҳамидуллаев, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишлар бошқарувчиси Б.Боймоқов, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи А.Ибатов  ва бошқаларнинг ахборотлари ва ҳисоботлари тингланди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн еттинчи сессиясида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Эргаш УБАЙДУЛЛАЕВ

Toshkent.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>