Хотира абадий, инсон қадри муқаддас

Бугунги саодатли кунларимиз учун жон фидо қилган буюк аждодларимиз, қаҳрамон

оталаримизнинг жасоратлари ҳеч қачон унутилмайди. Узоқ ўтмишда буюк аждодларимиз беқиёс илмий мерос қолдирган бўлсалар, ўтган асрда бўлган иккинчи жаҳон урушида минглаб мард ва жасур оталаримиз юрт ҳимояси учун кўксини қалқон қилганлар. Ҳар йили мамлакатимизда кенг нишонланадиган 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтганлар руҳини шод этиш ҳамда ёш авлодни маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган кекса авлод вакилларини эъзозлаш ўзига хос анъанага айланган.

1 2 3

ЎзМУ ветеранлари, катта ҳаёт тажрибасига эга устозлар бу гал “Ёшлик” шаҳарчасининг ажиб “дарвозаси”га айланган Беруний майдонида жамул жам бўлдилар. Яқинда қад ростлаган буюк аллома Абу Райҳон Берунийнинг маҳобатли ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, улуғ аждодимиз руҳига ҳурмат бажо келтирилди.

5

Шундан сўнг уруш ва меҳнат фахрийлари, катта авлодга мансуб устозлар ЎзМУ ҳудудида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Яқинда қурилиши поёнига етган равон йўллар, йўлаклар, серфайз хиёбонлар бўйлаб сайр қилдилар.

6 7 8

ЎзМУ бош биноси биринчи қаватида барпо этилган янги кутубхонани кўздан кечирган илм-фан фидойилари бу ерда китобхонларга яратилган шароитлардан мамнун бўлдилар.

– Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори халқимизга хос олижаноблик ва меҳр-оқибатнинг ёрқин ифодаси бўлди,– дейди иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган азиз устозимиз Абдулла Аюпов.– Биз ўз кўзимиз билан кўрган ўша бешафқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлганини ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаймиз, улар хотираси олдида бош эгамиз. Суронли дамларда олов ичида қолган бир миллионга яқин оила ва болалар Ўзбекистонга кўчирилган. Олижаноб халқимиз охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўргани ҳам катта жасорат эди. Бу билан халқимиз ўзининг нақадар олижаноблигини, меҳр-мурувватини, юксак маънавиятини яққол намоён этган эди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари ҳамиша эъзозда. Давлатимиз томонидан уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, эъзозлаш бизга ҳаёт бахш этмоқда. Биз ўша мудҳиш кунларда эришган Буюк ғалабамиз билан фахрланамиз. Бугунги бахтли авлод, айниқса, ёшларимизни тинчлик ва осуда ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга, шунингдек, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга, тарихий хотирага садоқат руҳида тарбиялашга даъват этамиз.

4

Тўкин дастурхон атрофида давом этган байрам тадбирида отахон устозлар, профессор-ўқитувчилар бугунги дориломон кунлар, осуда ва фаровон ҳаётимизга шукроналар айтдилар.

9

– Оталар жасорати – фарзандлар мероси, деган гап бежиз айтилмаган,– деди ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов ветеранларни самимий қутлаб.– Хотира ва қадрлаш барчамиз учун маънавий-маърифий қадрият ҳисобланади. Ёшлар ўтмишда жасорат кўрсатган улуғ аждодлар руҳига ҳурмат келтириш, хотирлаш замирида қандай инсонийлик, олижаноблик туйғулари мужассам эканини теран англайдилар. Шу тариқа тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етадилар. Умрини илму маърифатга, она Ватан тараққиётига бахшида этган устозларни эъзозлайдилар.

10

Байрам тадбирида санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, Буюк ғалабани тараннум этувчи тароналар барчага хуш кайфият улашди.

 Шавкат МИРАЛИМОВ,

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Журналистика факультети доцентлари

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>