“Суд-ҳуқуқ идораларини қанчадан-қанча тизим қилдик, Конституцияни ўзгартирдим мен. Нима учун? Мен ўзим биламан – адолатсизлик қанча судларда. Мана кеча афв этиш тўғрисида фармон имзоланди. Биласизларми, амнистияни афв этиш билан мутлақо фарқи бор. Амнистия қарор қабул қилади, бу йўналишлар бўйича. Кейин у ҳам коррупция бўлиб кетган. Пастдаги одамлар, у ердаги ноинсоф одамлар кимни чиқаришни ҳам, у ҳам кўп-кўп ўйинлар билан боғлиқ. Ҳақиқий адолатни билган, ўзи пушаймон қилган одамни топиш қийин бўлган. Шунинг учун афв дегани, очиқ гап, ҳозир 57 минг одамимиз қамоқларда ётибди. Мен 10 минг одамга режа қилгандим, топа олмадик. Одамларнинг тарбияси йўқ, ўша қамоқларда ҳам маънавият йўқ, маърифат йўқ. Кўп-кўп одамлар адолатсиз ўтирибди, адолатсиз ўтиргани учун, адолатсиз халққа ҳам, жамиятга ҳам душман бўлган. Нега десангиз, адолатсиз қамалган улар. Ана шуларнинг ҳаммасини инобатга олиб, афв дегани, яна бир марта сизлар билишларингиз керак, амнистия билан мутлақо бошқа нарса.

Бу тарихимизда биринчи марта – афв қабул қилиш. Ҳар бир инсон билан мен прокуратура, ички ишлар ходимлари, бошқа органларнинг одамлари билан юбориб, битта-битта гаплашиб, афв этдик. Қани энди ҳар бир маҳалланинг раиси қамалганлар, айниқса кўряпсизлар аёлларимиз… Тўрт нафар, уч нафар боласи бор, чегарада бечора ҳаёт кўриш учун бир — ўн бир миллионлик учун 8 йилга қамаб юборибди бирини. Уч нафар – тўрт нафар боласи бор. Хўш, ким бундан манфаатдор? Нима учун биз уни қамаяпмиз? Шуни маҳалла кўмакка олсин.

Келгуси йил, агар сизлар маъқулласангиз, қонунни ўзгартирамиз. Асли суд қарор қабул қилиш тарбиявий нуқтаи назардан биз гўёки катта иш қилган бўламиз. Лекин, уни тарбиявий нуқтаи назардан Ёшлар иттифоқи, маҳалла, хотин-қизлар кафилликка олса, мен ҳамма нарсага қўл қўйишга розиман. Тарбия у ердан кўра, бу ерда кўпроқ бўлади, бу ерда фойдалироқ бўлади”, — деди Шавкат Мирзиёев.