Сенаторлар маъқуллаган қонун билан Ўзбекистон Республикасининг «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, мамлакатда ОАВнинг цензура қилинишига йўл қўйилмаслиги қонунда таъкидланган.

Қонунда назарда тутилган моддалар бўйича ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишига ҳақли эмас. Шунингдек, журналистнинг келишувисиз эфирга (босмага) тайёрланган материалга ўзгартириш киритилиши мумкин эмас. Ҳеч ким аввалдан ОАВ материалларини кўриб чиқиши ва цензурага йўл қўйишга ҳақли эмас.