Юз ёшдан ошганлар кўксида порлаган “Шуҳрат” медали – толе юлдузи бўлиб қолади

Бизга ҳам шундоқ узоқ умр кўриш насиб этсин, дейди Дониш домла ЎзАда

ёритилган мақолани ҳавас билан мутолаа қилар экан. Узоқ умр кўриб, беқиёс бахтга эришай десангиз мазкур мақолани меҳр билан ўқиб чиқинг.

Юз ёшдан ошганлар кўксида порлаган “Шуҳрат” медали – толе юлдузи бўлиб қолади

Табаррук инсонларга эҳтиром
Ҳаётда рўшнолик кўрган инсон “Кўксимга шамол тегди” ёки “Елкамга офтоб тегди”, дея шукрона қилади. Бугунги дориломон замонимизда юз ёшдан ошган отахону онахонларимиз кўксида Ватанимизнинг юксак мукофотларидан бири – “Шуҳрат” медали порламоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Улар орасида 100 ёшдан ошган ўн тўрт нафар отахону онахонларимизнинг “Шуҳрат” медали билан тақдирланиши замирида улкан маъно мужассам.
Инсон аввало тинч ва осойишта юртда, фаровон жамиятдагина узоқ умр кўриши мумкин. Бугун юз ёш билан юзлашганлар узоқ йиллар ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган бўлсалар, сўнгги 28 йил давомида она Ватанимиз истиқлоли берган неъматлардан баҳраманд бўлиб, умрларига умр қўшилгани шубҳасиз. Бу йиллар давомида улар она тилимиз, муқаддас динимиз, бебаҳо миллий қадриятларимиз қадр топганидан руҳан енгил тортиб яшамоқда.
Шукрки, юртимиз мустақилликка эришганидан буён ҳар йили минглаб ватандошларимиз Ҳаж ва Умра сафарларига бориб келиши учун алоҳида ғамхўрлик қилинмоқда. Сўнгги йилларда, айниқса, Умра сафарига бориш учун жуда кўп имкониятлар ва қулайликлар яратилган бўлиб, бундай шароитдан қанчалик мамнун эканликлари уларнинг чеҳраларидан кўриниб туради.
Яна бир ҳаёт ҳикмати шуки, узоқ умр кўриш учун инсоннинг ўзи пок ниятли, одамохун, меҳнатсевар, элпарвар бўлмоғи лозим.
Сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли халқимиз фаровонлиги ошаяпти, одамларнинг турмуш сифати яхшиланиб, ўртача умр кўриш давомийлиги ва аҳоли орасида кекса ёшдаги кишилар улушининг ошишига омил бўлмоқда. Катта авлод вакиллари оила даврасида фарзандлари меҳри, давлатимиз ғамхўрлиги ва эъзозини ҳис қилиб умргузаронлик қилмоқда. Айтиш жоизки, мамлакат аҳолисининг ўртача умр кўриши 4,6 ёшга – 1995 йилдаги 69,1 ёшдан 2017 йилда 73,7 ёшга ошди. Ўртача умр кўриш муддати эркаклар учун – 71,4 ёш, аёллар учун эса – 76,2 ёшни ташкил этмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кучли ижтимоий ҳимоя концепцияси аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа аҳоли қатламларига моддий ва маънавий ёрдам қўлини чўзишда ўз аксини топмоқда. Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ушбу соҳада бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгиланган. Нуронийларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳаётини мазмунли қилиш, кўнглини кўтариш йўлида амалга ошириб келинаётган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Жойлардаги энг баҳаво гўшаларда “Нуронийлар масканлари” фаолияти йўлга қўйилган.
Бугун қайси ҳудудда нуроний отахон ва онахонлар билан мулоқот қилсангиз, энг аввало, улар юксак ҳаяжон ва самимий дил сўзлари билан бугун мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлардан мамнунликларини изҳор қилишади. Улар ёшларга панд-насиҳатлари, оилалар мустаҳкамлигини асраш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги фаоллиги, жамият ҳаётидаги ташаббускорлиги билан юртимиз ривожига ҳисса қўшиб келмоқда.
Инсон кексайган чоғида, аввало, уйида, маҳалласида, Ватанида қадрланса, ҳурмат-эътибор топсагина, яшаб ўтган умридан мамнун, ҳаётдан рози бўлади. Бизнинг жаннатмонанд диёримизда бугун ана шу азалий қадрият жамият даражасидан давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Буни чин дилдан ва руҳан ҳис қилаётган отахон ва онахонлар фарзандлар камоли, юрт тинчлиги учун эзгуликлар соғинишдан, дуодан чарчамайди. Пок кўнгилли нуронийлар тилаклари эса, албатта, ижобат бўлғусидир.
Бу табаррук инсонлар жамғармамизнинг доимий эътиборида. Вилоят ва туман бўлимларимиз ходимлари уларнинг ҳолидан ҳамиша хабардор бўлиб туради. Давлатимизнинг нуронийларга ғамхўрлиги ва саховатидан минглаб отахону онахонлар баҳраманд бўлаётгани уларнинг умрига умр қўшиб, соғлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Қариси бор уйнинг париси бор, деганларидек, пири бадавлат инсонлар умумий уйимиз – Ўзбекистонимизнинг файзи ва кўрки ҳисобланади. Бугун уларнинг кўксиларида порлаган “Шуҳрат” медали – толе юлдузи бўлиб қолади.
Шуҳрат ЖАЛИЛОВ,
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини
қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси
бошқаруви раиси.
http://uza.uz/oz/society/yuz-yeshdan-oshganlar-k-ksida-porlagan-shu-rat-medali-tole-yu-30-08-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>