Ёшлар олдидаги буюк имкониятлар

ЎзМУ ректори университет маънавият ва маърифат тизимида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ходимлар билан ўтказган мулоқотида асосан шу мавзуда сўз юритилди

Рм1 Рм2 Рм3 Рм4Рм6 Рм7 Рм8

Ўқув йили мобайнида талабалар илм-фан сирларини қанчалик мукаммал эгалласалар, маънавий-маърифий тадбирлар уларни янада камол топишларига хизмат қилади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида, талабалар турар-жойларида мунтазам равишда ўтказиладиган ана шундай тадбирлар ёшлар онги ва дунёқарашини муносиб шакллантириш ҳамда маънан бойитишда нечоғли муҳим ўрин тутаётганини изоҳлашга ҳожат йўқ. ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов университет маънавият ва маърифат тизимида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ходимлар билан ўтказган мулоқотида бу борада амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг маърузасида алоҳида таъкидланганидек, биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз,– деди ЎзМУ ректори.– Бугунги кунда ён-атрофимизда диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” деган турли бало-қазоларнинг хавфи тобора кучайиб бораётган ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб қолмоқда. Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак. Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим. Бунинг учун ёшларимиз билан кўпроқ гаплашиш, уларнинг қалбига қулоқ солиш, дардини билиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак беришимиз керак. Бу вазифаларни амалга оширишда биз асрлар мобайнида шаклланган миллий анъаналаримизга, аждодларимизнинг бой меросига таянамиз.

Мулоқот давомида талабаларда бадиий асарлар, илмий-оммабоп китобларга кўпроқ қизиқиш уйғотиш, бу борада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш, ёзувчи-шоирлар билан тез-тез ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, ёш истеъдод соҳибларининг иншолар, “энг зукко китобхон” танловларини мунтазам равишда ўтказиб бориш, талабалар турар-жойларидаги кутубхоналарни энг ноёб, сермазмун асарлар билан бойитиш, ёшларни жисмонан чиниқтириш, спорт мусобақаларини доимий равишда йўлга қўйиш каби долзарб масалалар юзасидан фикрлашилди.

Университет Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Давлатбой Жумабоев, Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи Қодиржон Абдураҳимов, ЎзМУ Хотин-қизлар қўмитаси раиси Лаълихон Муҳаммаджонова, Тиббий тайёргарлик бўлими бошлиғи Раъно Рустамова, Мураббийлар Кенгаши раиси Аброр Хидиров, Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчиси Шукурилло Анваров ва бошқалар юқорида қайд этилган тадбирларни изчил амалга ошириб бориш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

Мулоқот давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 Эркин УСМОНОВ,

ЎзМУ газетаси махсус мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>