«Ёш журналистлар клуби»да

Тўғри хулоса чиқарган талабага тасанно, дейди Дониш домла.

ж1

            Сир эмаски, бугунги кунга келиб дунё ахборот майдонидаги мафкуравий зиддиятлар, ғоявий курашлар ҳар бир журналистдан аниқлик ва холисликни талаб қилмоқда. Айни жараёнларда соҳага ёш кадрларнинг кириб келиши ва меҳнат фаолияти давомида сиёсий позитциясини такомиллаштириб боришлари профессионал мутахассис бўлиб етишишни кўнглига туккан ижодкорга кутилган натижани бериши табиий. Айни шу мақсадда фаолият юритаётган «Ёш журналистлар клуби»нинг ташкил этилганига ҳам бир неча ойдан ошди.

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида ҳафтанинг ҳар шанба кунлари ўтказилаётган тренинглар талаба-ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Республикамизнинг турли жабҳаларида ўзининг ўткир қалами, сермаҳсул ижоди билан эл эътиборини қозона олган журналистлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, етакчи газета-журналлар мухаррирлари, партия мутассаддилари томонидан интерактив усулларда олиб борилаётган машғулотлар давомида элликка яқин ёш журналистлар ўзларининг ижтимоий-сиёсий билимларини ошириб бормоқда.

Машғулотлар бошлаганидан буён тингловчилар мутахассислар томонидан «ПР нима?», «Танқидий материалларнинг матбуот ва жамиятдаги ўрни», «Дунёнинг сиёсий манзараси», «Ҳарбий журналистикамизга бир назар» каби мавзуларда етарлича кўникма ҳосил қилиб олдилар.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, семинарлар давомида бўлажак журналистларга вазиятни ҳаққоний баҳолаш, жамоатчилик билан алоқага киришиш, фикрни аниқ, асосли ва теран ифода этиш, фактлардан фойдалана олиш каби касбий хусусиятлар борасида ҳам жаҳон тажрибасига асосланган замонавий билимлар бериб борилмоқда.

Шунингдек, иштирокчиларнинг учрашув ва суҳбатларда олаётган сабоқлари, бевосита, матбуот орқали улар томонидан ёритиб борилаётган мақолаларда ҳам ўз аксини топмоқда.

— Ҳар гал навбатдаги машғулот сари йўл олар эканман, бугун қандай мавзу муҳокама марказида бўлади, деган савол туғилади менда. Телевидение соҳасига қизиққаним боис кўпинча аудиовизуал хабарларни томоша қилиш ва улар таҳлили билан шуғулланиш билан банд бўламан. Лекин, бу ерда журналистиканинг барча йўналишларида рўй бераётган янгиликлар билан бир қаторда, дунё саҳнасидаги воқеаларга уйғоқ нигоҳ билан қарашни ҳам ўрганяпман,- дейни клуб аъзоси Ирода Валижонова.

Шу кунларда «Ёш журналистлар клуби» муассислари иқтидорли талабаларни рағбатланитириш, ҳар томонлама билимли тингловчиларни тегишли таҳририят ва ташкилотлар билан мустақил ҳамкорлик қилишларини таъминлаш каби қатор вазифаларни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу орқали эса замон талабига тўлақонли жавоб берадиган журналистларни тайёрлаш режаси кўзда тутилмоқда.

 

Исфандиёр БУРГУТБОЕВ,

ЎзМУ журналистика факультети талабаси

You may also like...

4 Responses

  1. Маъмур Пармонов:

    Вақт шундай тез ўтиб кетаяптики режадаги ишларга ҳам улгурмай қоласан киши. Кечагина ЎзМУ Журналистика факультети талабаси эдим бугун эса ҳақиқий журналистиканинг маълум бир аъзосиман. талабалик олтин давр эканлигини энди тушуниб етаркансан. парталарни соғинаркан киши.
    Устоз Ахборот хавфсизлиги дарсини пухта ўрганиб Ахборот хизматида ишлаяпман. Бир сўз билан айтаманки сизга чин дилдан рахмат айтаман. Сабаби таълим берганингизга, сиз туфайли манашу (Келинг очиғини айтиб қўя қолай) курсида ўтиришимга ҳам сиз сабабчи, тўғрироғи берган таълимингиз сабабчи. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳодими бўлиш насиб қилган экан. Илм олиб ўрганиб ҳақиқий синовга энди келдик ва бу ерда синалмоқдамиз. Агар одам чин дилдан касбини севса у албатта мақсадига эришади. Ҳаёт синовларга бой ва бу ҳаётда ақлан, маънан ва жисмонан бойларгини фақат ва фақат олға интилиб яшайдилар.

  2. Jurnalistika sohasini shu orqali ham rivojlantirish yo’lga qo’yilyotgani anchayin quvonarli hol.

  3. Feruza Xayrullayeva:

    Maqtanchoqlikka yo’ysangiz ham aytay: «YOSH JURNALISTLAR KLUBI» ga kelganlar darmonda, kelmaganlar armonda qolayotgani rost. Balki, klubdagi 3 soatlik uchrashuvda uch soatlik qiziq ma’lumot eshitmassiz, yoki uch soat faqat talashib-tortishmassiz, lekin bir umrga yetadigan ma’lumotlar olasiz. Bir umrga yetadigan uchta so’z, uchta ibora, uch jurnalistning nomi, tajribasi, mahoratidan boxabar bo’lasiz. Agar ishonmasangiz, «Hurriyat» gazetasining sahifalarini varaqlab ko’ring. Va ishonamanki, keyingi safar siz ham bizning safimizda bo’lasiz.

  4. Feruza Xayrullayeva:

    Ma’mur aka, tabriklayman! Omad!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>