ЎзА Олий аттестация комиссияси рўйхатида

Илмий тараққиётимиз йўлида шундай муҳим қадам қўйилгани барча

тадқиқотчиларга муборак бўлсин! Шу улуғвор ишнинг ташаббускорларига ва уни амалга оширган фидойиларга тасанно, дейди Дониш домла ЎзА жамоасига омадлар тилаб.

Диққат, ЎзА Олий аттестация комиссияси рўйхатида

Илмий иш олиб бораётган, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш ниятида юрган юртдошларимизга ОАК рўйхатидаги ОАВлар сони яна биттага кўпайганини маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг қарорига биноан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилди.
Бундан буён ЎзА веб-сайтида филология, тарих, иқтисодиёт, юридик, фалсафа, тиббиёт ва техника фанлари бўйича ўрнатилган тартибда эълон қилинган илмий мақолалар (камида (0,25 б.т.) ОАКда ҳисобга олинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низомга кўра, бўлажак докторлик диссертациялари ҳимоялари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайтида эълон қилиш амалиёти 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб жорий этилди.
Олий аттестация комиссияси раёсатининг мазкур қарорлари ОАК веб-сайтининг (www.oak.uz) янгиликлар ва матбуот бўлимларида жойлаштирилган.
http://uza.uz/oz/education/di-at-za-oliy-attestatsiya-komissiyasi-r-ykhatida-02-04-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>