«Ўзбекистон журналистикаси энциклопедия​си» нашрга тайёрланмоқда

Она тилимизда журналистикага оид ҳамда дахлдор қанча сўз ва атама бор?

Фаолияти айнан журналистика билан боғлиқ бўлган қанча давлат ва жамоат арбоблари, атоқли олимлар, шоир-у ёзувчилар бор?

Айтайлик, республикамиз тарихида ёрқин из қолдирган атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов фаолияти кўп йиллар газеталар таҳририятларида ўтган, бундан ташқари умри бўйи қўлидан қалами тушмай қанчадан-қанча публицистик асарлар ёзган. Буюк адиб Абдулла Қодирийдан тортиб Абдулла Ориповгача ва бошқа юзлаб адабиётимиз намоёндалари ҳам асосан ОАВда фаолият кўрсатишгани ҳамда кўплаб мақолалар ёзишгани, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар тайёрлаганлари яхши маълум.

Маънавиятимиз асл дурдоналари ҳисобланмиш юзлаб тарихий, илмий-оммабоп асарлар ва уларнинг муаллифлари ҳақида ҳам сўз юритганда уларни журналистикадан айро ҳолда тасаввур эта олмаймиз.

Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида “Ўзбекистон журналистикаси энциклопедияси”ни нашрга тайёрлашга бағишланган давра суҳбатида соҳа мутахассислари ўзаро фикрлашдилар.  Университет ректори Шерзодхон Қудратхўжаев  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги «Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритар экан, миллий журналистикамиз тарихида илк бора нашрга тайёрланаётган мазкур энциклопедия ҳар томонлама мукаммал бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Мамлакатимизда энциклопедия яратиш бўйича етакчи мутахассислардан бири, таниқли олим Нурислом Тўхлиев бу улкан ишни муваффақиятли амалга ошириш борасида қимматли фикрларини ўртоқлашди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти  университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов  мазкур энциклопедияни нашрга тайёрлашда тарихий манбалардан унумли фойдаланиш, ҳар бир маълумот ўта аниқ ва асосли бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети профессор-ўқитувчиларидан Тўлқин Эшбек, Қудрат Эрназаров, Мухтор Худойқулов,  Зоир Тоҳиров, Маҳлиё Мирсоатова, адабиётшунос-олим Шуҳрат Ризаев, «Халқ сўзи» газетаси Бош муҳаррири Шуҳрат Жабборов, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси Бош муҳаррири ўринбосари Бахтиёр Ҳайдаров, публицист-олим Сайди Умиров ва бошқа соҳа мутахассислари  мазкур энциклопедияни мукаммал бир тарзда яратиш борасидаги ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Қуйида ЎзАда ушбу мавзуда ёритилган хабарни ҳам ўқишга таклиф этамиз, дейди Дониш домла янада илҳомланиб.

ж1 ж2 ж3 ж4

Журналистика соҳасига ихтисослаштирилган энциклопедия​

Журналистика соҳасига ихтисослаштирилган энциклопедия​

Энциклопедия – бу ахборот. Унинг қисқа тили бор. Энциклопедия миллатнинг шаҳодатномасидир. У асрлар давомида сақланиб қолинади. Шундай экан у илмий асосланган ва ўз навбатида мукаммал бўлиши керак. Шу вақтга қадар Ўзбекистон тарихида журналистика соҳасига ихтисослаштирилган энциклопедия мавжуд бўлмаган. Соҳага оид сўзларни эса фақат умумий энциклопедиядан топиш мумкин эди.
Бу ҳақда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бўлиб ўтган “Ўзбекистон журналистикаси миллий энциклопедияси”нинг нашрга тайёрланиши бўйича соҳа мутахассислари муҳокамасида алоҳида таъкидланди.
– Мазкур университет ҳамда унинг қошида ташкил этилган “Media Trend” ўқув маркази ижодкорлари бир неча ой аввал Ўзбекистон журналистикаси миллий энциклопедияси лойиҳаси устида иш бошлаган эди, – дейди Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжаев. – Бугунга қадар журналистика соҳасига оид олти мингдан ортиқ сўзлар, атама ва замонавий тушунчалар ушбу энциклопедия таркибига киритилган. Яратилаётган энциклопедия 3 томли бўлиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда унинг биринчи томи тайёрланмоқда.
Муҳокамага йиғилганлар Ўзбекистон журналистика миллий энциклопедиясининг биринчи томи лойиҳасида киритилиши керак бўлган мақолалар ва “сўзлик”лар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришди.
– Бу энциклопедия бир соҳага тегишли, – дейди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети профессори Зоир Тоҳиров. – Шундай экан унда шу соҳага оид барча маълумотлар киритилиши керак. Телевидение, радио, газета-журналлар ва интернет журналистикасининг ҳам сўзликлари энциклопедиядан жой олсин. Ҳар бир мақола ва сўзликларни шу соҳанинг вакиллари тасдиқлаб берсин. Энциклопедия неча жилддан иборат бўлишидан қатъий назар у якдил бир китоб. Биринчи жилддаги мақоланинг мазмуни бошқасида такрорланиб қолмасин.
Муҳокамалар давомида энциклопедияни тайёрлаш учун масъуллар белгилаб олинди.

Хуршид ҚОДИРОВ, ЎзА мухбири

http://uza.uz/oz/culture/zhurnalistika-so-asiga-ikhtisoslashtirilgan-entsiklopediya-28-02-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>