Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 6 март куни давлат ташрифи билан Туркманистонга келди.

Ашхобод халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Туркманистонда Президентимиз ташрифига катта тайёргарлик кўрилгани ҳар қадамда сезилиб турибди. Шаҳар кўчалари икки мамлакат давлат байроқлари, ўзбек ва туркман тилларидаги қутлов сўзлари билан безатилган.

Дастурдан икки томонлама музокаралар, маданий тадбирлар ўрин олган. Ташриф якунлари бўйича икки давлат Президентларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

ЎзА

 ***

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 6 март куни давлат ташрифи билан Туркманистонга келди.

Ашхобод халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. Туркманистонда Президентимиз ташрифига катта тайёргарлик кўрилгани ҳар қадамда сезилиб турибди. Шаҳар кўчалари икки мамлакат давлат байроқлари, ўзбек ва туркман тилларидаги қутлов сўзлари билан безатилган.
Дастурдан икки томонлама музокаралар, маданий тадбирлар ўрин олган. Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар. Давлатлар раҳбарлари ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама этиб, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашадилар. Икки давлат Президентларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланади.
Ўзбек ва туркман халқларининг тарихи, маданияти ва қадриятлари муштарак, тил ва урф-одатлари ўхшаш. Икки халқ азалдан бир-бирининг маданиятини бойитиб, савдо-сотиқ қилиб келади, бир дарёдан сув ичади. Аждодларимизнинг илмий, маданий-маънавий ва адабий мероси халқларимизнинг умумий мулкидир. Ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, Туркманистонда Алишер Навоий, Ўзбекистонда Махтумқули асарлари катта қизиқиш билан мутолаа қилинади ва тадқиқ этилади.
Шуни таъкидаш керакки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатидаги биринчи хорижий сафарини амалга оширди. Яна шуниси ҳам эътиборли ва хатто рамзий маънога эгадирки, давлатимиз раҳбари ўтган ойда янги сайланган Туркманистон президети Гурбангули Бердимуҳамедовнинг биринчи олий мартабали меҳмони бўлди. Мамлакатимиз етакчиси февраль ойида йўллаган табрикномасида Гурбангули Бердимуҳамедовни сайловда эришган ишончли ғалабаси билан қутлар экан, бўлажак ташриф икки томонлама муносабатларда том маънодаги тарихий воқеа бўлажагига ишонч билдирди. Қолаверса, кейинги ярим йил давомида давлатларимиз ўртасидаги турли даражалардаги алоқаларнинг жадал тус олгани ҳамда конструктив ҳамкорликнинг шу пайтга қадар қўйилган мустаҳкам замини ҳам бундан далолат беради.
Шавкат Мирзиёев ҳамда Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида йўлга қўйилган ишончли ҳамда конструктив мулоқот туфайли энди икки томонлама ҳамкорлик сифат жиҳатдан янги, стратегик шериклик даражасига олиб чиқилиши учун кенг имкониятлар эшиги очилаяпти.

Шарофиддин Тулаганов

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>