Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

ҲужжатларТанлаш

Рўйхатдан ўтинг
10:35 / 27.06.2022
Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётгани, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги яратувчилик ва янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, соҳа учун малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан  мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан

Максудов Мухаммаджон — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори

Матякубова Назира Тохтабаевна — Қорақалпоғистон Республикаси «Қорақалпоғистон тонги» газетаси бош муҳаррири

Тошев Фармон Исхакович — Самарқанд вилояти «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Худайкулов Мухтар — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг медиа назарияси ва амалиёти кафедраси профессори

Шералиев Рахматилла — Тошкент вилояти «Чирчиқ тонги» газетаси бош муҳаррири

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан

Абасханов Рихсибой Абдилазизович — «Ёғду» нашриёти бош муҳаррири

Амирова Шахноз Хатамовна (Шаҳноза Ғаниева) — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «О‘zbekiston» телерадиоканали» давлат муассасаси «O‘zbekiston tarixi» телеканали лойиҳа бошловчиси

Эшонкулов Назар Салиевич — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбектелефильм» давлат муассасаси директори ўринбосари – бош муҳаррири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Джураева Ранохон Гафуровна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фахрийси

Иванова Анна Витальевна — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

Каримова Хатичахон — Фарғона вилояти «Ойдин» газетаси бош муҳаррири

Маликов Эркин — «Ҳилол» нашриёти муҳаррири

Турсунова Мавжуда Хафизовна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фахрийси

Шодиев Махамаджон Махмуджонович — «Овози тожик» газетаси бўлим муҳаррири

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаева Татьяна Самуговна — «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг офсет босма цехи мусаҳҳиҳи

Айходжаева Азиза Саденовна — «Нурлы жол» газетасининг қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт бўлими мудири

Алимов Чори — Қизириқ тумани «Тараққиёт» газетаси бош муҳаррири, Сурхондарё вилояти

Жуманиязова Халима Тагановна — Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳри «Маконим» газетаси бош муҳаррири ўринбосари

Каримова Шахзода Ғоппоровна — Балиқчи тумани «Ғалаба» газетаси бош муҳаррири, Андижон вилояти

Ли Сергей Алексеевич — «Народное слово» газетасининг иқтисодиёт бўлими муҳаррири

Магдиев Баходир Кабул-Кариевич — «Oriat» телерадиокомпанияси» масъулияти чекланган жамиятининг «Oriat Dono» радиоси бошловчиси

Марценяк Валентина Викторовна — «Ishonch-Доверие» газетаси масъул котиби

Мирзаахмедов Мурабас — «Миллий» телеканалининг «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» кўрсатуви бошловчиси

Саматов Фахриддин Умиркулович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» телеканали «Ассалом, Ўзбекистон!» студияси масъул котиби

Сафаров Мамадамин Абдуғаппарович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари

Хайдарова Дилбархон — Наманган вилояти «Мураббий» газетаси бош муҳаррири

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени

Сейданова Лала Алмуратовна — Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг «Қорақалпоғистон» телеканали ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар бош муҳаррири

Хамидова Мухаббат Махмудовна — «Гулхан» журнали бош муҳаррири ўринбосари

«Соғлом турмуш» медали билан

Каримов Захид Бахримуратович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» телерадиоканали» давлат муассасаси директори

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Алиқулова Гулчехра Тимуровна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси ижодий муҳарририят гуруҳи бош муҳаррири

Мамадаминов Алмурат Маматкулович — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг фотоахборот таҳририяти фотомухбири

Рахманбердиев Жавдат Каримбердиевич — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати Медиа-маркази бош мутахассиси

Саидов Комилжон Саипджанович — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи

Ходжаахмедов Суннат Абдуллаевич — «Ўзбекистон нашриёти» давлат унитар корхонаси муҳаррирлар бўлими бошлиғи

Хожиев Фарход Жумабаевич — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали гуруҳ бош муҳаррири

Шарасулов Шамахмут Шакаримович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телерадиоканали» давлат муассасаси режиссёри

«Келажак бунёдкори» медали билан

Боходиров Сарварбек Санжарбек ўғли — «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» дастури бошловчиси

Убайдуллаев Хикматилла Шухратилла ўғли — Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари

«Шуҳрат» медали билан

Адилов Улуғбек Шахарбаевич — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

Аллаев Фируз Абдунасимович — Тошкент шаҳридаги «Asaxiy books» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Асроров Улуғбек Холбоевич — «Янги Ўзбекистон» газетаси таҳририятининг ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва ҳуқуқ бўлими мудири

Бободўстов Файзулла Муродович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси ижодий муҳарририят гуруҳи бош муҳаррири

Буриева Хулкар Туракуловна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали сухандонлар гуруҳи сухандони

Игамбердиева Фарида Бурикуловна — «Darakchi.uz» интернет оммавий ахборот воситаси бош муҳаррири

Исломов Низомжон Илҳом ўғли — «Aniq.uz» веб-сайти муҳаррири

Курбанов Шухратбек Равшанбекович — «Kurbanoff.net» блоги администратори

Мусаева Наргиза Абдуллаевна — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Бўка тумани ахборот-кутубхона маркази директори, Тошкент вилояти

Нугманов Бекзод Алимович — Тошкент шаҳридаги «Media News» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари

Пулатов Аброржон Масутович — «Авторадио» радиостанцияси таъсисчиси

Турдибаев Олимжон Арипджанович — «UzReport» масъулияти чекланган жамиятининг «UzReport TV» телеканали бош муҳаррири

Худайкулова Зилола Рахматовна — Бухоро вилояти «Истиқлол-ТВ» телерадикомпанияси бош муҳаррири

Шадрин Константин Михайлович — Тошкент шаҳридаги «Kolorpak» масъулияти чекланган жамияти дизайнери

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш.Мирзиёев 

 

https://uza.uz/uz/posts/matbuot-va-ommaviy-axborot-vositalari-xodimlari-kuni-munosabati-bilan-soha-xodimlaridan-bir-guruhini-mukofotlash-togrisida_384958

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>