Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Бетакрор диёримизга янги – 2017 йил кириб келмоқда.

Сиз, муҳтарам отахон ва онахонлар, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимиз, бутун халқимизни янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва қувонч тилайман.

Поёнига етаётган 2016 йилда юртимиз ҳаётида яхши кунлар, улкан ютуқ ва марралар кўп бўлди. Шу билан бирга, афсуски, бошимизга оғир ташвиш ва синовлар ҳам тушди.

Лекин бу синовлар эл-юртимизни янада бирлаштирди. Мард халқимизнинг матонати туфайли биз бу синовлардан ҳам муносиб ўтдик.

Якунига етаётган йил аввало мустақил Ватанимиз 25 ёшга тўлган йил сифатида тарихимизда ўчмас из қолдирмоқда.

Ўтаётган йилни деҳқон ва фермерларимиз, ишчи ва қурувчилар, ўқитувчи ва шифокорлар, жасур ҳарбийларимиз, олимлар, ижодкор зиёлилар – барча касб эгалари ўз соҳалари бўйича ёруғ юз билан якунладилар.

Айниқса, юртимиз спортчилари Олимпиада ва Паралимпия ўйинларида эришган беқиёс ютуқлар мамлакатимиз шуҳратини бутун дунёда янада юксалтирди.

Бир сўз билан айтганда, ўтиб бораётган йилдан рози бўлиб, ҳар қанча шукрона айтсак арзийди.

Қадрли дўстлар!

Биз кириб келаётган 2017 йилга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном бердик.

Бунинг негизида “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган олижаноб мақсад ва вазифалар ётибди.

Янги йилда бу борадаги дастурий вазифаларни амалга оширишда барчамизнинг, аввало, раҳбар ва етакчиларнинг бир жону бир тан бўлиб, астойдил меҳнат қилишларига ишонаман.

Юртимизда тинчлик ва барқарорлик, тараққиёт, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш бундан буён ҳам асосий вазифамиз бўлиб қолади.

Азиз ватандошларим, қадрдонларим!

Мана шу қувончли дамларда барчангизни Янги йил байрами билан самимий муборакбод этаман.

Юртимиздаги ҳар бир оилага тинчлик-хотиржамлик, бахт ва омад ҳамда фаровонлик тилайман.

Янги – 2017 йилнинг қадами жонажон Ватанимизга қутлуғ ва баракали келсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

You may also like...

3 Responses

  1. Кириб келган янги 2017 йил барчамизга омад, бахт олиб келсин! 2017 йилда ўйлаган барча эзгу ниятларимзга етишайлик. Байрам табригини шахсан Президентимизинг ўзлари ўқиганлари мен учун жуда қувонарли бўлди.

  2. Янги – 2017 йилнинг қадами янги рахбар билан қутлуғ келсин!

  3. Bu yil yangicha kayfiyat bag’sh etdi. Ayniqsa prezidentimizning xalqimizni jonli ovozda qutlagani butun O’zbekistonliklar uchun o’ziga xos bo’ldi. Ilohim bu yil barchamizga yangi marralarni zabt etishimiz uchun imkoniyatlar yili bo’lsin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>