ЎзМУда муҳокама қилинган китоб чоп этилди

Жуда яхши китоб бўлибди-ю… фақат муаллифларининг исми тўлиқ ёзилмагани

унча ўхшамабди-да. Раҳматли Конфуций бобо «инсон исмини ҳеч қачон биттагина ҳарф қилиб ёзманглар» деган таълимотни ҳам бермаган экан-да, дейди Дониш домла таассуф билан.

***

Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир

Яқинда иқтисод фанлари доктори, профессор, Нью-Йорк фанлар академияси академиги М.Раҳматов, биология фанлари доктори, профессор, Нью-Йорк фанлар академияси академиги Б.Зарипов муаллифлигида Конфуций ҳикматларига бағишланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” номли рисола чоп этилди.

Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган мазкур рисолада хитойлик машҳур файласуф Конфуцийнинг ўчмас ҳикматлари, уларнинг бугунги кунда тутган ўрни ҳақида мухтасар фикр юритилади. Ушбу олтин қанотли сўзлар шиддат билан ривожланаётган, беқиёс табиий-интеллектуал бойликлар, инсон капитали ва меҳнат ресурсларига бой гўзал Ватанимизда яшаётган ҳар бир инсон учун ҳам аҳамиятли деб ўйлаймиз. Зеро, Чин ўлкасининг тарихий ривожланиши, инновацион тараққиёт йўлига чиқиб олишида Конфуций ўгитлари ниҳоятда муҳим қўлланма бўлган. Сабаби Устоз ҳикматлари кўп миллиардли халқни бир мақсад — Ватан равнақи, эл фаровонлиги йўлида бирлаштира олган.

Шу боис рисоланинг ҳар бир хонадонда, таълим муассасаларида, ташкилот ва идораларда бўлиши мақсадга мувофиқдир. Зеро, ҳикматлар дунёси бизни эзгуликка, ватанпарварликка ундайди.

У Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи“ газетаси ҳамкорлигида тайёрланди.

Албатта, китобда айрим хато ва камчиликлар бўлиши мумкин. Муаллифлар ҳурматли ўқувчиларнинг истаклари ва таклифларини мамнуният билан қабул қилиб, кейинги нашрларда уларни албатта инобатга олади.

http://xs.uz/uzkr/post/bilimsizlik-insoniyat-uchun-eng-qorongu-tundir

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>