ЎзМУ “даҳоча”лари

Инсон иқтидорини юзага чиқариш – буюк марраларни эгаллаш гаровидир.

 р2 р3 р4 р5

р1

Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилаётган янгиланиш дастурида белгиланган асосий вазифалардан бири – келажакда бутун дунёни лол қолдириши лозим бўлган олим ва кашфиётчиларни талабалик давридан тарбиялаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

Шу йил 25 апрель куни ЎзМУда ўтказилган йиғилишда йил бошида эълон қилинган турли танловларга тайёргарлик кўриш ҳолати муҳокама қилинди.

Айни пайтда олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида жорий йилда ўтказилган халқаро олимпиадаларда иқтидорли талабаларимиз математика йўналишида 2 та олтин, кимё фани йўналишида 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Йиғилишда университет ректори Шуҳрат Сирожиддинов яқинда ташкил этилган “Ёш даҳолар мактаби” дея ҳазиломуз аталаётган ёш олимлар жамиятига 50 дан зиёд иқтидорли талаба жамланиб, уларга факультетлардаги турли илмий лабораторияларда илмий фаолият билан шуғулланиш имкониятлари яратилаётганини, бундай умидли ёшлар сафини янада кенгайтириш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Уларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш учун эълон қилинган “Энг яхши инновацион ғоя” танловига тайёргарлик масаласига эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида эълон қилинган ушбу танлов ғолибларини қуйидаги мукофотлар кутмоқда:

5 та 1-ўринга – 1000000 (бир миллион) сўмдан пул мукофоти ва 1-даражали диплом;

10 та 2-ўринга – 500000 (беш юз минг) сўмдан пул мукофоти ва 2-даражали диплом;

20 та 3-ўринга – 250000 (икки юз эллик минг) сўмдан пул мукофоти ва 3-даражали диплом.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ғолибликни қўлга киритган энг зўр ғоялар устида илмий тадқиқот олиб бориш учун ЎзМУ гранти таъсис этилиб, 10 миллион сўмгача маблағ ажратилади!

Йиғилишда, шунингдек, таълим-тарбия сифатини янада оширишга қаратилган танловлар, хусусан, “Энг яхши малакавий битирув иши”, “Энг яхши магистрлик диссертацияси”, профессор-ўқитувчилар ўртасида “Энг яхши инглиз тили ўқитувчиси” танловлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва бошқа номдор стипендиялар танловига талабаларнинг ҳозирлик кўриш жараёнлари жиддий таҳлил қилинди.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

3 Responses

  1. Ey, hudoyim manam loyiha berganman. O’tsinda. Buyog’i yaxshi natija kutaman….

  2. Loyihani kimga yoki qayerga topshirish kerak?

  3. Jumamurodova Muyassar:

    Barcha qatnashuvchilarga omad tilayman!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>