ЎзМУнинг ҳақиқий ёши ҳақида биламизми?

Фикрдан фикр уйғонади. Бугун пойтахтимиз Тошкент шаҳар сифатида тан

олинганига 2210 йил тўлаётган бўлса, худди шу заминда шаҳар бунёд этиш режасини тузганлар ҳам аслида буюк олимлар, меъморлар бўлишгани аён-ку. Улар камида 40 йил шаҳар барпо этиш лойиҳасини, турли инновацияларни кашф этганлар ва дунёни ҳайратга солган иморатлар бунёд эта бошлаганлар. Демак, шаҳар бунёд этиш ҳақида илмий мушоҳада юритган аждодларимиз жамул-жам бўлишган иморат — ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг илк пойдевори ҳисобланади, дейди Дониш домла ЎзАда ёритилган қуйидаги мақолани ўқиб мулоҳаза юритар экан. Шундай умид билан ЎзМУнинг ёшини рамзий маънода бўлса-да 2250 йиллик, дейишга ҳақлимиз.

УзМУгул

Самарқанд университетининг ёши нечада?

Самарқанд университетининг ёши нечада?

Ҳар қандай халқнинг асрлар давомида яшаб қолиши, давлат барпо этишининг асосий манбаи бу илм-маърифатга асосланган лаёқати билан боғлиқ.
Инсоният дастлаб табиат ҳодисаларига, мавжуд муҳитга мослашишни ўрганган бўлса, кейинчалик уни ўраб турган макон тўғрисидаги билимларини бойитди. Энг буюк кашфиётлардан бири ёзув пайдо бўлди. Ёзув – инсоният тарихини ўзида мужассам этган ягона ва мангуликка дахлдор маънавий мерос ҳисобланади.
Қадим Шарқ цивилизациясида билимларни умумлаштириб, таҳлил қилиб ўрганиладиган ва ўқитиладиган жой – мадрасалар жаҳон маданиятидаги яна бир улкан кашфиёт бўлди. Тарихий манбаларда Марказий Осиёда Х асрда университет ва олий таълимнинг илк шакли мадрасалар пайдо бўлгани ҳақида маълумотлар учрайди.
Ислом дини мафкуравий дунёсида таълимнинг дастлабки даргоҳи масжид ҳисобланиб, у ерда фан ва таълим соҳаси мутахассисларининг маърузалари тингланган. Шунингдек, масжидлар қошидаги мактабларда бепул таълим берилган. Х асрда янгича ўқиш усулига асосланган тадрислар пайдо бўлади. Уларда ёзиш билан бирга изоҳ бериш, мунозара кенг тарқалади. Бу мадраса институтининг кенг тарқалишига олиб келади.
Марказий Осиёдаги дастлабки мадрасалардан бири Бухородаги Фаржак мадрасаси Х асрда фаолият юритгани тўғрисида тарихчи Наршахий маълумот беради. Асрлар давомида юртимиз маданият марказларида мадрасалар фаолият олиб борган. Самарқанддаги Улуғбек мадрасаси 1420 йилда ташкил этилиб, кўп асрлар давомида олий таълим маскани сифатида фаолият олиб борган. ХХ аср бошларидаги сиёсий ўзгаришлардан кейин мадраса мударрис ва талабалари янги давр талабларини қабул қилиб, педагогика курслари, институти, университети ўқитувчилари таркибига сингишиб, замонасининг кўзга кўринган зиёлилари бўлиб етишган.
Самарқанд давлат университетининг ёшини университет ректори, профессор Р.Холмуродов ”Самарқанд университети қачон ташкил топган?” мақоласи асосида 1420 йил, деб хулоса бериш мумкин. Чунки юртимиздаги билим масканлари орасида Самарқанд давлат университети ўзининг тарихий илдизларига кўра Улуғбек мадрасасининг давомчиси экани билан изоҳланади.
Д.Юсупова,
тарих фанлари доктори, академик
http://uza.uz/oz/education/samar-and-universitetining-yeshi-nechada-19-03-2019

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>