ЎзМУ олимлари Россия Фанлар Академияси медалига сазовор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети профессори Жўрақул Сатторов ва профессор Лазиза Ғафурова Россия Фанлар Академиясининг “К.А.Тимирязев” медалига сазовор бўлдилар.

ЎзМУ олимлари Россия Фанлар Академияси медалига сазовор бўлди

Қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларини ривожланишига катта ҳисса қўшган ва фандаги ютуқлари билан алоҳида ажралиб турадиган олимларга бериладиган мазкур медални Россия фанлар Академияси вакиллари ЎзМУга ташриф буюриб, шахсан топширди.
 
photo5233448003166120652.jpg
Жўрақул Сатторов Ўзбекистон агрокимёси йўналишида минерал ўғитлар самарадорлигини кўтариш бўйича бир қатор муаммоларни ечган олим. У ўғит қўллашда биринчи бўлиб қишлоқ хўжалиги экинлари навлари генотипик хусусиятларини ҳисобга олиш кераклигини илмий асосланган ва ўғит йиллик меъёрини аниқлаш бўйича тавсия ишлаб чиққан. Олим Ўзбекистон чўл зонасининг суғориладиган тупроқларида кузги буғдой етиштиришда ўғит бериш тизимини ишлаб чиқди. Уни Навоий вилояти Қизилтепа туманида синаб кўрилганда гектаридан олинадиган ҳосил 11-14 ц/га гача ошади. Ўсимлик кимёвий таркиби ва ҳосил ўртасида боғлиқлик топилиб, тупроқда юқори ҳосил шакллантирадиган озиқ муҳити яратиш мумкинлиги илмий асосланди, тупроқ эритмасини экиладиган қишлоқ хўжалик экинининг тури, навни озиқланишига мослаштириш усули ишлаб чиқилди.
photo5233448003166120653.jpg
Лазиза Ғафурова Республикада тупроқшунослик бўйича биринчи тупроқшунос-аёл фан доктори. У нафақат таниқли олима, тадқиқотчи, педагог, балки Ўзбекистон тупроқшунослик илмини, аграр фани ютуқларини фаол оммалаштирувчиси ҳамдир. Лазиза Ғафурованинг асосий тадқиқотларида Ўзбекистоннинг турли тупроқ – иқлим шароитларда тупроқлар генезиси, эволюцияси, географик тарқалиши, классификацияси, агрохимик, физик, физик-химик, биологик хоссаларини ўрганган хамда тупроқ унумдорлигини оширишда янги экологик соф ресурстежамкор агробиотехнологиялар тавсия этган ҳамда фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликларида тарғибот, ташвиқот, илмий тавсияномалар татбиқ қилиш ишлари олиб бормоқда. Олима Докучаев номидаги тупроқшунослар жамияти Марказий Кенгаши, Халқаро тупроқшунослар жамияти, Халқаро аграр соҳаси олимлари уюшмаси аъзоси ҳамда Халқаро Экология академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги)дир. Лазиза Ғафурова “Олима” аёллар Республика уюшмаси бошқаруви аъзоси.
Инобат Аҳатова, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/zmu-olimlari-rossiya-fanlar-akademiyasi-medaliga-sazovor-b-l-15-12-2018

ЎзМУ Журналистика факультетида таҳсил олаётган кезларидаёқ ноёб истеъдоди, намунали одоби билан тенгдошларига ибрат бўлган Инобат Аҳатова бугунги кунда ЎзАнинг пешқадам мухбирлари қатори ижод қилаётгани билан фахрланамиз. ЎзМУ фаолияти ҳақида ҳозиржавоблик билан ёритаётгани муносабати билан самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

2 Responses

  1. ЎзМУ олимлари Россия Фанлар Академияси медали сазовор бўлдилар
    Assalomu alaykum domla, medaliga deb to’g’irlab qo’ya olasizmi? Shu yerida xato ketibdi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>