Ўқишга қабулда ҳақиқий шаффофлик!

Шаффофлик бўлади, деган билан ҳеч нарса шаффоф бўлиб қолмаслигини

ҳамма билади. Бу ҳақда бир неча бор «Муносабат» ва бошқа кўрсатувларда ҳам бонг урилгани бежиз эмас. Зеро, ўқишга қабулда ҳақиқий шаффофликка эришмоқ учун ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ўқишга қабул жараёнидаги ортиқча даҳмазалардан мутлоқ воз кечиш, коррупция содир этилишига асло имкон қолдирмаслик зарур, деган ўй барча зиёлиларнинг қалбини ўртаётган эди. Эзгу ниятларимизга фаришта омин дебти, дейди Дониш домла ЎзАда ёритилган қуйидаги хушхабарларни ўқиб.

1

Бу борадаги ислоҳотлар, шаффофликка қаратилган хайрли қадамлар бардавом бўлсин. Олий даргоҳларимизга ўқишга кириш ҳақиқий иқтидор соҳибларига ҳеч қачон армон бўлиб қолмасин. Чинакам ўқийман ва келгусида етук кадр бўламан, дейдиган йигит-қизлар албатта ниятларига етсинлар!

ж1

Пулу кўп-у ўқишни истамайдиганлар «квота»га ажратилган жойларни эгаллаб олиб, кейин ўқишга келмай ўзларини ҳам, ўзгаларни ҳам қийнамасинлар. Улар шижоатига яраша бизнес, тадбиркорлик ва бошқа  фойдали ишлар билан шуғулланаверсинлар. Илоҳо, уларнинг ҳам омадлари юришиб, пуллари янада кўпайиб юртни обод қилишда камарбаста бўлсинлар. Бундан давлат ҳам, жамият ҳам фақат ютади!

3

Келажакда Ўзбекистонимиз энг ривожланган мамлакатлар қаторида бўлиб, авлодларимиз шунга яраша бахтли ҳаёт кечириши айнан олий ўқув юртларига ҳақиқий иқтидорли ёшлар кириши ва етук кадр бўлишига боғлиқдир. Шунинг учун бугунданоқ ҳар ким қобилиятига, иқтидорига, иштиёқига яраша тўғри йўлни танласин!

нурали

Навбатдаги ўқув йилларида биз домлалар аудиторияга кирганда лиқ тўлиб ўтирадиган талабаларни кўриш насиб этсин. «Дарсга келмайдиганлар нега ўқишга кирди? Давомат паст-ку» дея жиғибийрон бўлишга асло ҳожат қолмасин. Энг муҳими, муносиб кадрлар етишиб чиқиб, эл-у юртига ҳалол хизмат қилсинлар.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Ахборот хзмати раҳбари

Энди ўқишга киришда “086-У-форма” талаб қилинмайди

Энди ўқишга киришда “086-У-форма” талаб қилинмайди

Ҳукуматнинг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар (360-сон, 27.04.2019 й.) киритилди, деб хабар бермоқда @huquqiy_axborot канали.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар.
Эндиликда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.
 
Қуйидагилар олий таълим муассасаларига қўшимча давлат грантлари асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинувчилар қаторига киритилди:
– Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар бакалавриатнинг хорижий тил ва адабиёт, филология ва тилларни ўқитиш йўналишларига;
 
– ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи, қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига асосан.
Шунингдек, киритилган қўшимчалар билан сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.
Сиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.
 
Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади.
 
Ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.
Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.
Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.
Шунингдек, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:
– магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;
 
– “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;
 
– Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.
Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.
Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди.
http://www.uza.uz/oz/education/endi-ishga-kirishda-086-u-forma-talab-ilinmaydi-29-04-2019
***

Магистратурага кириш имтиҳонларида ўзгаришлар содир бўлди

Магистратурага кириш имтиҳонларида ўзгаришлар содир бўлди

Ҳукуматнинг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовидаиштирок этмайди.
Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.
 
Магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:
– магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;
 
– “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;
 
– Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.
http://uza.uz/oz/education/magistraturaga-kirish-imti-onlarida-zgarishlar-sodir-b-ldi-29-04-2019

You may also like...

1 Response

  1. Юқоридаги мақоламизга азиз Устозимиз, профессор Жамила Шермуҳамедовадан қуйидаги фикрнома келди:
    Хайирли кеч мехрибоним, Зукко ва адолатли шогирдим! Ха мен хамиша, Адолат ва шаффофлик тарафдориман, догмага каршиман. Хатто паррокандаларга тиш/ тирногим билан курашаман. Нега? Хар бир мамлакатнинг такдири, кучли, билимли-маьнавияти бой угил-кизларимизнинг камолига, интеллектуал салохиятига боглик! Бу салохият качон тугилади, качонки аудиторияларда кучли талаба, ундан кучли домлалар шакллансагина! Кучли давлат, кучли фарзандларимиз илмидан тугилади, уни хеч качон, хеч кимнинг кулида суньний кугирчокка айланмайди, ! Офарин мухтарам Президентимизга шундай адолатли талабларни куяпдилпр! Уни амалга оширишда айнан кучли ва адолатли, Ватанпарвар Олим ва одолатли , интеллектуал капиталга эга булган устозу- уламоларга мухтожмиз!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>