Қаддингни ур, полвонларим!

Жаҳон чемпионатида полвонларимизга фақат шода-шода олтин ва бошқа медаллар ярашадиган бўлиб қолди, дейди Дониш домла шукрона айтиб.

Ўзбекистонлик самбочилар халқаро турнирда 16 та медални қўлга киритишди

Спорт 20:31 131

Фото: Халқаро самбо федерацияси

Руминиянинг Плоешти шаҳрида  7−9 октябрь кунлари ўсмир йигит ва қизлар (17−18 ёш) ҳамда 19−20 ёшли йигит-қизлар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 32 мамлакатидан 374 нафар спортчи иштирок этди. Бу ҳақда “Газета.uz» ёзмоқда.

Ўзбекистон вакиллари ушбу мусобақада 25 нафар спортчи билан иштирок этди ва  16 медаль — 2 олтин, 3 кумуш ва 11 бронза медалини жамғарган ҳолда умумий ҳисобда Россия ва Грузидан сўнг учинчи ўринни банд этди.

Убайдулло Мўминов (60 кг, ўсмир) ва Фазлиддин Холматов (68 кг, юниор) мусобақа олтин медалига сазовор бўлишди.

Шаҳзод Тагиев (57 кг, юниор), Мироншоҳ Султонов (74 кг, юниор) ва Клара Дарменбаева (60 кг, қизлар) эса кумуш медаль билан тақдирланишди.

Ботир Азамов (56 кг, ўсмир), Жасур Содиқов (81 кг, ўсмир), Улуғбек Мамажонов (48 кг, юниор), Авазбек Абдужалилов (52 кг, юниор), Элёр Хожимаматов (82 кг, юниор), Парвиз Ҳалимов (100 кг, юниор), Мадина Турғунбоева (44 кг, қизлар), Хожинса Комолдинова (65 кг, қизлар), Нилуфар Раҳмонова (48 кг, юниор), Ирина Кулакова (64 кг, юниор), Сожида Савриева (+80 кг, юниор) бронза медалини қўлга киритди.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>