Қаҳрамон Қуранбоев Ўзбекистон Телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Қаҳрамон Қўчқорович Қуранбоев 1992 йилда Тошкент давлат университети

(ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, сиёсатшунослик фанлари доктори.

Куранбоев

У 1997 йилдан 2008 йилга қадар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб, ташкилот фаолиятини йўлга қўйиш ва унинг ҳудудий бўлимларини тузишда жонбозлик кўрсатган. 2009-2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифаларида самарали фаолият кўрсатган.

2013-2015 йилларда Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари лавозимида ишлаб, мамлакатимизда маънавий тарғибот ишларини тизимли йўлга қўйиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган концепцияни ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга тадбиқ этишда жонбозлик кўрсатган. Бу даврда Марказ ҳузурида “Маънавият тарғиботчиси” ўқув курси фаолияти йўлга қўйилди. Ўндан зиёд республика илмий-амалий конференциялари ўтказилди. Марказ қошида тажрибали профессорлар, олимлардан иборат экспертлар гуруҳи шакллантирилди. Ушбу гуруҳ томонидан маънавий ҳаётимизнинг долзарб мавзулари бўйича 20 номдаги рангли-иллюстратив буклетлар, 25 номдаги рисолалар нашр этилди ва тарғиботчиларга ёрдам тариқасида жойларга етказилди. Ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш ва истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган “Юксак маънавиятли авлод” ёшлар фестивалини мунтазам ўтказиш йўлга қўйилди.

Қаҳрамон Қуранбоев 2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Ёшлар сиёсати ва маънавий ривожланиш шўъбаси мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. У ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини, ёшлар сиёсатига оид Ҳаракат дастурлари ва истиқбол режаларини ишлаб чиқишда ҳамда ҳаётга жорий этишда жонбозлик кўрсатгани эътиборга моликдир. Кенг жамоатчилик унинг 2016 йилда “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалини, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят марказларида замонавий “Китоб олами” мажмуаларини ташкил этишдаги ташаббусларига катта қизиқиш билан қараганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

У изланувчан олим сифатида 250 дан ортиқ илмий мақола, 8 та монография ва 9 та ўқув қўлланма муаллифи бўлган, “Маънавият”, “Маданият ва санъат”, “Тарбия” каби луғат ва қўлланмаларни тайёрлашда фаол иштирок этган.

Ташаббускорлик ва ташкилотчилик фазилатлари билан ЎзМУда ёрқин из қолдирган, мамлакатимиз зиёлилари ҳамда фаол ёшлари орасида доимо эътибор қозониб келаётган Қаҳрамон Қуранбоевнинг улкан ижод майдонидаги фаолиятига ҳам омадлар тилаб қоламиз.

кк1

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

3 Responses

  1. Ситора:

    Табриклайман Қаҳрамон ака! Омадизни берсин!

  2. Қаҳрамон Қуронбоевнинг шижоатига ЎзМУда ҳамма қойил қолган. Маданият саройи ўзи бир факультетга айланиб кетганди. Ҳар куни 2-3 та маънавий-маърифий тадбир ўтказиларди. Энди ТВда ҳам жуда катта ўзгаришлар амалга ошишига умид қилса бўлади. Қаҳрамон акада фақат ижобий фазилатлар кўрганмиз. У ёмонлик кўчасидан жуда йироқда юрадиганлардан. Мен ёшларга шу инсонни ибрат, намуна қилиб кўрсатишни истайман. Биргина «камчилиги» бор, уни қачондир дуч келсам ўзига айтаман…

  3. Jamoljon:

    Улкан зафарлар тилайман!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>