Ҳар бир давлатга ҳар доим малакали кадрлар керак

Ҳар доим ҳар бир мамлакат учун мутахассислар тайёрлаш, етук кадрларни вояга

етказиш муҳим вазифалардан бири сифатида қаралган. Шу боис ҳам олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратиш, педагог кадрларга эътибор бериш, мутахассислар тайёрлашни кучайтиришимиз муҳим. Буни давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлади.Ҳар бир давлатга ҳар доим малакали кадрлар керак

Ўзбекистонда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси ўтган даврда 9-10 фоиз эди. Сўнгги икки йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли бу кўрсаткич 15 фоиздан ошди. Лекин дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 60-70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун 2019 йилда мамлакатимизда бу рақамни 20 фоизга етказиш, келгуси йилларда бу борадаги ишларни янада изчил ошириш муҳим вазифадир.
Президентимиз мамлакатимиздаги бирорта университет дунё тан олган олий ўқув юртлари қаторига кирмаганини афсус билан айтди. Бу соҳада ишлайдиган биз, мутахассислар учун бу жуда қаттиқ огоҳлантириш деб ҳисоблайман. Шу гапнинг ўзи қиладиган ишимиз, дастурларимиз, амалий ишларимизни ўзгартиришимиз кераклигини кўрсатяпти.
Олий ўқув юртлари нуфузини янада ошириш, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириб, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтиришдан эндиликда энг асосий вазифамиздир.
Ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини бериш ташаббусининг амалиётга татбиқ этилиши, уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Олий таълим муассасаларига, реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизимини жорий этиш белгиланди. Таълим бериш ва илмий фаолиятни амалга оширишда университет ва институтларимизнинг мустақиллигини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.
Жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади. Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш имкониятлари янада кенгайтириш чоралари кўрилади. Ёшларимиз жаҳоннинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириб, етук кадр бўлиб, юртимиз ривожига ҳисса қўшиши учун шарт-шароитлар яратилади.
Келгуси йилда ҳам олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни янада ошириш, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш ҳам эътиборимизда бўлади.
Иномжон Мажидов​​
Ўзбекистон Республикаси Олий 
ва ўрта махсус таълим вазири ​​

http://uza.uz/oz/society/ar-bir-davlatga-ar-doim-malakali-kadrlar-kerak-29-12-2018

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>