Таълим берган устозингдан айрилма!

ЎзМУ Журналистика факультети декани ўринбосари Отабек ТИЛЛАнинг

таклифларидан ўзи ҳам катта тажрибага эга бўлиб қолган журналист-олим-педагоглиги кўриниб турибди. Фақат, айрим турдош соҳалар қатори Журфакка қабулда ҳам тестдан воз кечилса қаймоқдек иш бўларди-да, дейди Дониш домла санъат йўналишидагиларга ҳавас қилиб…

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

4-ТАКЛИФ
ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

Бу – энг оғриқли нуқта. Чунки соҳада илмий даража ва унвонга эга профессор-ўқитувчилар бошқа фан тармоғи ва соҳаларга солиштирганда анча кам. Бу эса илм қилётган кадрларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга етарли даражада имконият ва шароит яратиб беришни тақозо қилади. Зотан, соҳадаги ушбу “кемтик”ни имкон қадар тезроқ ва тизимили равишда бартараф этишга эришмоқ лозим.
Шунингдек, жамоа таркибига журналистика соҳасида ном қозонган, педагогик маҳоратга эга етук амалиётчи журналистларни, мутахассисларни жалб этиш, энг асосийси, профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тилларни ва ахборот-технологияларини қай даражада билишига эътибор қаратиш зарур.
Шу ўринда АҚШ университетларнинг бу борадаги тажрибалари билан танишамиз. “АҚШда ҳар бир университет энг яхши олимни, машҳур профессорни ўз штатига олишга ҳаракат қилади, дейди журналист Хайрулла Исматулла. – Сабаби бу ерда талабалар қайси профессорлар дарс беришига қараб университет танлайдилар. (“Мен фалончи профессорда ўқимоқчиман” деган ниятда). АҚШда университет талаба танламайди, балки талабалар университет танлайдилар”.
Профессор-ўқитувчилар қандай сараланади? Журналист бунга жавобан қуйидагиларни баён қилади: “Университетга ишга кирмоқчи бўлган ўқитувчи-профессорнинг олдига қўйиладиган талаблардан бири – ўз соҳасидаги учта таниқли олимнинг у ҳақдаги ёзма фикри керак. …Мободо, бирор машҳур олим номаъқул кишига мақтаб тавсиянома ёзса, унинг ёлғон тавчияси тезда ошкор бўлади, иккинчидан, у олим ўз обрўйини кетказади, илм аҳли ҳам унга ишонмай қўяди. Шу сабабли, ўз қариндош-уруғини, таниш-билишини ёмон бўлса ҳам яхши деб ёзиб бериш касали буларга ҳали юққан эмас”.
Шу ўринда тадқиқотчи журналист Б.Алимовнинг (“Ахборот – янги нефт. У ҳозирги кунда энг зарур ва энг қиммат товарга айланмоқда”www.uza.uz) бу борада билдирган асосий фикрларни келтирамиз:
— “Янги университетда ишлайдиган ўқитувчиларни тест синови асосида ишга қабул қилиш кутилган натижани бермайди. Шу маънода, ўйлаймизки, уларнинг ўз соҳасида ишлаб орттирган тажрибаси, касб сирларини талабага тушунтириб бера олиш маҳорати сифатига қараб, кафедраларга жалб этиш мумкин”;
— “Педагоглар сафини бўлғуси журналистлар психологиясини яхши тушунадиган, чет элда таҳсил олиб қайтган ёки илмий тадқиқотлар олиб борган, шунингдек, хорижий ОАВда меҳнат қилган миллий кадрлар ҳисобидан кенгайтириш зарур”;
— “Кафедраларга чет эллик, мисол учун инглиз ёки хитой тилида ёза оладиган ва таҳрир малакасига эга бўлган амалиётчи журналистларни жалб этиш лозим. Айнан уларнинг ёрдамида талабалар ўзлари ўрганаётган тилларда мақола ёзишни ва таҳрир қилишни ўрганади”.

Албатта, соҳада етишиб чиқаётган кадрларнинг савияси уларга таълим берган профессор-ўқитувчиларнинг маҳоратига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шу нуқтаи назардан масаланинг айни жиҳатини ҳам кўздан қочирмаслик лозим.

Отабек ТИЛЛА,

ЎзМУ Журналистика факультети деканининг ўринбосари

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>