24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади

Бу сайловда ЎзМУ жамоаси қанчалик фаоллик кўрсатишини кузатиб боринг, дейди Дониш домла ўзи ҳам енг шимариб!

4сент2

2017 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси, яъни 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлисида маълум қилинди. Мажлисда қабул қилинган «Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига cайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида»ги қарор бунга асос яратди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов бошқарган йиғилишда мамлакатимизда демократик талабларга ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш кафолатларини таъминлайдиган миллий сайлов тизими яратилгани таъкидланди.

Тошкент шаҳар туманларида халқ депутатлари Кенгашларини тузиш туманлар даражасида маҳаллий бюджетни, ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишда муҳим ўрин тутади. Кенгашлар сессиясида туманларда жойлашган маҳаллий давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари ва ахборотлари тингланади. Бу эса фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга имкон яратади.

Бундай амалиёт пойтахт туманларининг ривожида муҳим омил бўлиб, жамоатчиликнинг Тошкент шаҳридаги ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардаги иштирокини кенгайтиради. Аҳоли вакилларининг жойлардаги маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини ўрнатиш имконини беради.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишлар жойларда ташкил этиладиган сайлов комиссиялари томонидан сайлов тўғрисидаги қонунчиликка, демократик принциплар ва халқаро стандартларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олиб борилади.

Сайлов комиссиялари ўз фаолиятини мустақил ҳолда амалга оширади. Ҳар қандай давлат органи, жамоат бирлашмаси ва манфаатдор шахсларнинг улар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Сайланган депутатлар ўз ваколатларини 2019 йил мамлакатимизда ўтказиладиган маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайловгача амалга оширади.

Шу куннинг ўзида Марказий сайлов комиссияси томонидан брифинг ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов жараёнининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди. Сайловнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши сайлов жараёнининг ошкоралигини таъминлайди. Бу фуқароларнинг сайловда ва ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишига хизмат қилади.

Тадбирда округ ва участка сайлов комиссиялари ишини ташкил этиш, депутатликка номзодлар кўрсатиш тартиби, сайловолди ташвиқоти, манфаатдор ташкилотлар кузатувчиларининг иштироки ва оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш каби масалалар бўйича ҳам маълумотлар берилди.

Норгул Абдураимова, ЎзА

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>