Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида

ҲужжатларТанлаш

Рўйхатдан ўтинг
20:26 / 24.08.2021
Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини ошириш, Ватанимиз ободлиги, турмушимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда жадаллик билан олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнидаги ташаббускорлиги, давлат ва халқ манфаатлари йўлидаги фидокорона меҳнати, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маънавийсоҳалардаги кўп йиллик самарали ва ибратли фаолияти, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилсин:
Ахмедов Мухамад Исматович
Бухоро туманидаги «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги бошлиғи, Бухоро вилояти
Аюпов Шавкат Абдуллаевич
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти директори
Гафуров Ибрагим Усманович
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим
Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна
Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси мудири

Ўзбекистон Республикаси

       Президенти                 Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри,

2021 йил 24 август 

https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-qahramoni-unvonini-berish-togrisida_295790

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *