Cингапурлик талабалар Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олдилар

Дунёнинг етакчи университетларидан бири бўлган Сингапур

Миллий университетидан ташриф буюрган 20 нафар тадқиқотчи талабалар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олдилар.

Айтиш жоизки, The Times Higher Education жаҳон университетлари рейтингида (2018 й.) Сингапур Миллий университети (СМУ) 22-ўринда туради.

син1 син2 син3

Машғулот аввалида ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректори Расул Раҳмонов аср тенгдоши бўлган Миллий университетимиз тарихи, у нафақат Ўзбекистонда, шу билан бир қаторда Марказий Осиё илм-фани ривожида тутган ўрни, кадрлар тайёрлаш бобида амалга ошириб келаётган ишлари, жаҳонга машҳур илмий мактаблари, бу баргоҳдан етишиб чиққан машҳур алломалар, айни вақтда қатор давлатлар олий таълим муассасалари билан илмий ҳамкорлик алоқалари ҳақида атрофлича маълумот берди.

Сингапурлик талабалар Иқтисодиёт факультети Макроиқтисодиёт кафедраси мудири Абдураҳим Ваҳобовнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари” мавзуидаги маърузасини катта қизиқиш билан тингладилар.

Тарих факультети катта ўқитувчиси Жасур Тоғаев Ўзбекистон тарихи ва маданияти, глобаллашув даврида бу борадаги муносабатлар ҳамда уларнинг истиқболлари ҳақида сўз юритди.

Инглиз тилида ўтказилган мастер-классларда шу халқаро тилда эркин сўзлашадиган Иқтисодиёт, Тарих, Хорижий филология факультетлари талабалари сингапурлик тенгдошларига ҳамроҳлик қилдилар.

Амалий машғулотлар жараёнида СМУ ва ЎзМУ талабалари ўзаро фикр алмашдилар.

– Ўзбекистон мўъжизакор мамлакат эканлиги ҳақида эшитгандик,– дейди СМУ талабаси Shaun Ang Zhixian.– Бу заминда кўраётганларимиз илгари тасаввур қилиб юрганларимиздан ҳам анча бойроқ экан. Дунёдаги энг тинч-осойишта ва бахтли мамлакатлар рейтингида Сингапур ва Ўзбекистон давлатлари ёнма-ён туришининг асл сабабларини англаб етдик. Келгусида мана шундай алоқаларни янада ривожлантириш – икки мамлакат ёшларининг муштарак мақсадларига айланади, деган умиддамиз.

– Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг илм-фан, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда ривожланиб бораётган давлатларидан биридир,– дейди СМУ талабаси Yash Sanjay Kanaya.– Самарқанд ҳақида кўп эшитганман. Амир Темур мақбараси, Бибихоним мадрасаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси дунёга машҳур. Бу менинг Ўзбекистонга биринчи ташрифим бўлишига қарамай, Тошкент шаҳри, унинг озодалиги, одамларининг самимийлиги илиқ таассурот қолдирди. Университетларимиз ўртасидаги сезиларли фарқ сизларда барча мавсумларга мослаб университет формасининг жорий этилганлигида экан. Бу даргоҳ бизда катта таассурот қолдирди.

Машғулотлар давомида сингапурлик талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

Маҳорат дарслари якунига етгач, ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректори Расул Раҳмонов Сингапур Миллий университети президенти вакили Jasper Tang Tian Da билан келгусида бундай алоқаларни янада ривожлантириш юзасидан келишиб олдилар.

 Нодира Абдураҳимова,

ЎзМУ Халқаро алоқалар бўлими етакчиси

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>