PR ахлоқий меъёрлари

Журфак талабалари учун маърузалар матни

Киши қанчалик ақлий ва ахлоқий жиҳатдан камол топган бўлса, у ўзини шунчалик озод ҳис қилади, унга ҳаёт шунчалик кулиб боқади.

Антон ЧЕХОВ

акш1

Ахлоқ мезонлари

Жамоатчилик билан алоқалар амалиётда ахлоқий меъёрлар муҳим ўрин тутади. Чунки, турли ташкилот вакиллари билан уларнинг жамоатчилиги ўртасида фикр алмашишлари маълум бир ахлоқий меъёрларни талаб этади.

PR ахлоқий асослари халқаро ва миллий касбий кодекслар билан белгилангани ушбу амалиётнинг илмий-амалий базасини ташкил этади. Бу этика фани билан ҳам боғлиқдир. Маълумки, этика – ахлоқ ҳақидаги фандир. У ижтимоий гуруҳлар, ташкилотлар, шунингдек, шахс ва жамият ўртасидаги маънавий-ахлоқий ҳамда ўзаро муносабатларни маърифий шакллантиришга хизмат қилади. Бу фан одамзотни инсоний ҳолатида сақлаб турадиган соҳалардан бири. Аристотель ва Кант замонларидан бери у икки йўналишда намоён бўлаётир. Яъни, ҳақиқий ахлоқ, хулқ ҳақидаги фан ҳамда иккинчиси, инсон қандай қилиб ўзини тута билиши кераклигини ўргатадиган фан. Пиар ходимлари, шубҳасиз, ўзларининг ҳар кунги фаолиятида этика талабларига риоя қиладилар, акс ҳолда улар фаолияти муваффақиятли бўлмаслигини эса ҳаёт исботлаб турибди. Пиар соҳасида ҳуқуқий ва ахлоқий қоидаларнинг қайси бири бирламчи, деган саволга жавоб берайлик.

Бу пиар соҳасидаги вазифаларнинг ўрни, мазмуни билан боғлиқ. Ҳуқуқий қоидалар ахлоқий қоидаларни белгилайди. Этиканинг асосини ташкил этувчи маънавият, ахлоқий қарашлар жамоатчилик фикри орқали ривожлантирилади ва натижада, этикани юзага келтиради.

Жамоатчилик фикри, касб маҳорати ва жамоатчилик билан алоқалар этикасининг асоси қандай, деган саволга пиар фаолиятида аниқ жавоб топиш мумкин. Яъни, жамоатчилик билан алоқалар – жамоатчилик фикрини ҳурмат қилган ҳолда кўп жиҳатдан унга боғлиқ бўлиб, уни шакллантиради. У ўз фаолиятини узвий равишда давом эттириши учун замин яратади. Шу ўринда касб маҳорати билимдан ташқари самимият, очиқлик, ростгўйликни тақозо этади. Пиар ходими мураккаб шароитда фаолият кўрсатади, мудом ташкилот обрўсини ҳимоя қилиши тақозо этилади.

Пиар ходимининг ахлоқий қоидалари нималардан иборат, деган саволга Сэм Блэк шундай жавоб беради: «PR соҳасидаги ахлоқий муаммолар инсон фаолиятининг бошқа турларига қараганда анча мураккаб бўлиши мумкин, бироқ уларга мурожаат этиш, кўриб чиқиш ва виждонан ҳал этиш керак, зеро бу борада тайёр кўрсатмалар йўқ»1. Бу юқорида қайд этилган фикрлар моҳиятини чуқурроқ ўрганишга ёрдам беради. Бинобарин, жамоатчилик билан алоқалар ахлоқий меъёрлари деганда ахлоқ ва унинг моҳияти, тафаккурдаги ва энг муҳими, инсоннинг кундалик хатти-ҳаракати, унинг ўрни ва роли билан боғлиқ бўлган барча масалалар ва муносабатлар мажмуини тушуниш мумкин.

PRдаги ахлоқ – жамоатчилик билан алоқалар соҳаси ходимининг фаолиятини баҳолаш ва тартибга солиш воситасидир. Ахлоқ инсоннинг кундалик ижтимоий фаолиятини, хатти-ҳаракатларини белгилайди ва назорат қилади.

Ахлоқий тамойиллар турли-туман шаклларда ифодаланган бўлиб, ҳар бир тарихий босқичда авлодларнинг ахлоқий қарашлари билан бойигани ҳолда давом этади. Пиар этикаси аниқ амалий йўналиш ва хусусиятларга эга бўлиб, жамоатчилик томонидан у шу жиҳатлари билан қабул қилинади.

PR хизматининг ахлоқий қарашлари асосини қуйидаги тамойил белгилаб бериши мумкин: “Мендан кўра пастроқ одам йўқ, мендан кўра юксакроқ одам йўқ”. Бу тамойил ҳар биримизни ҳар қандай кишининг қадр-қимматини ўз қадр-қимматимиздек, бинобарин, кўз қорачиғидек асрашга ундайди»2.

Ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларни касбий тамойиллар даражасига кўтариш зарурати PR «хизмати фаолиятининг предмети – ахборот айирбошлашнинг уйғунлашуви – бевосита ўз ичига инсонга хос ахлоқий ва ҳуқуқий муносабатларни қамраб олишини билдиради»3. Демак, PRдаги этика бошқа соҳадаги этикадан маълум даражада фарқланади. Яъни, жамоатчилик билан алоқалар соҳаси ходими жамоатчилик фикрини шакллантириш пайтида муайян турдаги ахборотни бошқариш жараёнида намоён бўладиган ахлоқий фазилат ва муносабатлар PR этикасида кузатилади. Бу ўринда маълумотлар тўплаш, уларни саралаш ва ишлов бериш, жамоатчиликка етказиш усулларини танлаш жараёнлари таҳлил этилганда одамларнинг ҳаққоний ижтимоий тенглиги, бир-бирига эътиборли муносабатлари – жамоатчилик билан алоқалар соҳаси ходими фаолиятининг асосий принципларидан ҳисобланади.

PR ходими ўз ташкилоти ва жамоатчиликни ташвишлантираётган ҳар қандай муаммоларни ҳис эта билиши керак. Нафақат инсон PR фаолиятини ташкил этади, балки, пиар фаолияти ҳам инсонни шакллантиради. Зеро, PR ходими тўғри фикр билдириши ва матбуот эркинлигини ҳурмат қилиши кераклигини назариётчилар эътироф этадилар.

PR ахлоқи таснифи анча мураккаб. Мазкур масалада жаҳон тажрибасини умумлаштирган ҳолда айтиш мумкинки, пиарнинг ахлоқий меъёрлари кўпроқ ҳужжатлар ва кодексларда акс эттирилган. Халқаро паблик рилейшнз ассоциацияси (ХПРА), Халқаро бизнес коммуникациялар ассоциацияси (ХБКА), Паблик рилейшнз Европа конфедерацияси (ПРЕК), Халқаро паблик рилейшнз ташкилоти (ХПРТ) ва бошқа ташкилотлар ҳужжатларида айнан PR этикасига оид фикрлар ўрин олган.

1974 йилда Европа Паблик рилейшнз ассоциацияси БМТ ҳузуридаги иқтисодий ва ижтимоий кенгаш маслаҳатчи органи сифатида қайд қилинган. 1955 йилда ташкил этилган Паблик рилейшнз халқаро ассоциацияси (IPRA)нинг 1961 йилда қабул қилинган «Касбий фаолият кодекси», 1978 йилда PR Конфедерацияси Бош Ассамблеяси тасдиқлаган ҳамда 1989 йил 13 майда ўзгартиришлар киритилган «PRда одоб-ахлоқ қоидалари Европа Кодекси (Лиссабон Кодекси)», 1965 йилда қабул қилинган ва 1968 йилда баъзи ўзгартишлар киритилган «Афина Кодекси»да, шунингдек, Америка газеталари муҳаррирлари жамияти (АГМЖ) «Тўғрисўзлик ва аниқлик Кодекси», АҚШдаги давлат матбуот хизматлари ходимлари миллий ассоциацияси (ДМХМА) «Ахлоқ Кодекси»да PR ахлоқий мезон ва меъёрлари ўз аксини топган. (1-илова).

Ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларнинг асл пойдевори одоб-ахлоқ меъёрлари билан ўлчади. Уни ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқалари жараёнида ҳам кузатиш мумкин. PR амалиётида муҳим ўрин тутадиган ахлоқ меъёрлари алоҳида Кодекс ва бошқа ҳужжатлар билан белгиланганини эътироф этган ҳолда амалда ундан самарали фойдаланиш бу соҳани дунё миқёсида ривожлантиришга хизмат қилади.

Сўнгги йилларда тўпланган маълумотлар PRда хуқуқ ва этика ўртасида чегара ўтказиш жуда қийин эканлигини кўрсатади. Бу ҳолат кузатилишига сабаб шуки, этика – ҳуқуқнинг асосий таркибларидан бири ва шунингдек ҳуқуқий меъёр кундалик ҳаётда этикага ўтиб кетади. Аммо PRнинг ҳуқуқий ва ахлоқий асослари тушунчаси мавжуддир.

PRга оид адабиётларда пиарнинг ҳуқуқий асослари ҳақида маълумотлар кам берилган. Ҳуқуқий мезонлар асосан амалиётда акс этиши кузатилмоқда. Уларни қўллашда барибир қонуний асос даркор.

Аввало, ҳуқуқий меъёр деганда – давлат жорий этган ва ҳар бир фуқаро амал қилиши, бажариши керак бўлган қонун, ҳуқуқ меъёрлари акс эттирилган ҳужжатларга – Конституция, қатор қонунлар, кодекслар, фармойишлар киради. Қонунни бажармаслик эса ҳуқуқий демократик жамиятда – жиноят қилиш билан баробардир.

Айтайлик, журналистика – ижодий соҳа. Бироқ, у ҳам қонунларга, ҳуқуқий меъёрларга асосланади. Журналистика соҳасига бевосита тааллуқли бўлган қонунлар мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида», «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Ноширлик фаолияти тўғрисида», «Реклама тўғрисида», «Маллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг шу соҳага оид қарорлари, Биринчи Президент фармонлари ва бошқа муҳим ҳужжатлар журналистика соҳасининг ҳуқуқий асосларини ташкил этади. Айни вақтда мазкур қонунлар матбуот хизматларининг ҳам ҳуқуқий асослари ҳисобланади. МХ ходими ана шу қонунлар асосида ҳам иш юритади.

Жамоатчилик билан алоқалар илдизи бир жиҳатдан журналистикага бориб тақалар экан, демак PR ҳам ОАВга оид қонунлар замирида равнақ топади. PR амалиёти сифатида матбуот хизмати фаолиятини таҳлил этсак, у ҳам ахборот олишга ва уни кенг оммага тарқатишга йўналтирилгандир.

Аслида, жамоатчилик билан алоқалар бу – журналистика эмас, аммо жамоатчилик билан алоқалар журналистикада энг яхши, қулай ва самарали алоқалардан ҳисобланади. Айтайлик, матбуот хизматлари фаолияти мисолида шундай дейиш мумкин.

Ҳуқуқ ва пиар ўртасидаги ўзаро алоқа қуйидагича талқин қилинади; ҳуқуқ долзарб ва фундаментал (асосли) фандир. Бусиз жамият ўртача ривожланиш билан ҳам яшай олмайди. Пиарсиз эса худди шу ҳолатда ҳам яшай олади. Олдинга йўналтирилган формадаги (масалан, қонунлар кўринишида) ҳуқуқий муносабатлар қадимдан буён мавжуддир. Пиар шаклида эса XIX-XX асрларда пайдо бўлган. “Ҳуқуқ пиарнинг функциясини аниқ тартибга солади, пиар эса ҳуқуққа камроқ таъсир этади. Ҳуқуқ – чексиз таҳлиллар сфераси бўлиб, унинг ақлий хулосаси зарур далиллар билан асосланган бўлиши лозим. Пиар ҳам рационал фан, лекин у тажрибанинг кўрсатишича, кишилик факторларидан келиб чиқади”4.

Бир сўз билан айтганда ҳуқуқ – қонун кўпроқ мантиқий қонунларга, пиар руҳий ҳолатларга таянади. Руҳий кечинмалар ва асослар жамият учун керакли назарий асосларни англатади, бошқача қилиб айтганда, пиар тўғрисида, унинг зарурати тўғрисида жамиятда пайдо бўладиган ва ривожланадиган фикри илм ва тафаккур сифатида баҳоланади. Бунинг ҳаммаси шу махсус касбнинг заруратларидан келиб чиқади ва узоқ эволюцияни босиб ўтгач, касбнинг институтлашуви билан тугайди. Пиар ҳақиқатдан ҳам яхшиликни раво кўрувчи муҳитни, ақидани, руҳий шароитни яратишга ҳисса қўшдики, буларсиз самара ва ўсиш бўлмайди.

Пиар ўзининг бажарадиган топшириқлари билан маълумотлар жамияти шароити ўзаро алоқаларга монанд кириб борди. Ҳеч бир жамият ўзига хос ҳаёт фаолиятини яратмаса, у мавжуд бўла олмайди.

Пиарнинг ҳозирги муҳим вазифаларидан бири асрнинг глобаллаштириш тенденциясини қўллаб-қувватлаш. Маълумотлар оқими аниқ бир шаклда қурилган ва ташкил қилинган бўлиши керак. Уни фақатгина мутахассислар эмас, балки, бутун омма ҳам тушуна олади, бу эса бизнинг тезлик ва бандлик давримизда жуда зарур.

Ҳар бир жамоат ташкилоти ўз ижтимоий кўринишига эга. Кенг оммага бошқа муассасалардан ажралиб кўринади. Бу кўринишни пиар хизмати ташкил қилади. Бу вазифа бутун жамият даражасигача кўтарилади.

 ж5

Оқ ва қора PR

Паблик рилейшнз соҳасининг энг долзарб муаммоларидан бири, бу – оқ ва қора пиар ўртасидаги фарқни яхши англаб олиш масаласидир. Аввало, PR бу – ахборотларни бошқариш. Ахборот қурилиши ва тарқатилиш механизмининг бир хил методларини қабул қилиш ва таъсир қилиш жараёнлари муҳим аҳамият касб этади. Ахборот етказиш каналлари ва аудиторияга таъсири жуда жиддий масаладир.

Ахборотни бошқаришда ҳосил бўлиш ва бажарилиш жараёни PRда тегишли рангга «бўяб» талқин этилади. Буни назариётчилар оқ ёки қора пиар деб атайдилар. Ахборот моҳиятига кўра PRда бошқа ранглар ҳам учрайди.

Халқона соддагина қилиб айтганда, одамларнинг кўп қисми – оқкўнгил, айримлари – ичиқора бўлади.

Табиийки, оқкўнгил одамларнинг мулоқоти ҳам, муносабатлари ҳам, хатти-ҳаракатлари ҳам шунга яраша – оқ ва пок бўлади. Ана шундай мулоқот жараёни – оқ PR деб таърифланади.

Ўз номи билан ичиқора кимсанинг ҳар бир гап-сўзидан қора ранглар анқиб туради. Уни фан ибораси билан – қора PR дейиш ўринлидир.

Оқ PRнинг мақсади бу – ҳақиқий, чин ахборотни ташкил қилиш ва уни яхши мақсадларга тўғри, оқ усуллар ёрдамида етказишдир. Оқ PRларни ҳам тушуниш осон эмас. Мисол учун оқ PRнинг тўғри PRдан фарқи нима? Балки оқ PRлар оддий ёлғон бўлмаган ҳаққоний PRлардир?

Ёки бу PRлар турли, яъни нормал PRларнинг алоҳида кўринишими? Ушбу саволларга ҳозирча PR фанида аниқ бир тавсиф берилмаган.

Қора PR – қора ахборотни ҳосил қилиш ва ёмон мақсадларда ишлатишдир. Оқ PR ёрдамида жамиятга ҳақиқатни айтадилар. Қораси орқали эса ёлғонни. Бизнингча улар ўртасидаги фарқ ҳам ана шунда бўлиши мумкин.

Матбуотда қора PR деб аталувчи тушунча ўз-ўзидан «кир» сиёсий технологиялар деб тушунилади. Қора PRларнинг актив қўлланиши даври – сайловлар жараёнидир. Афсуски, қора PRлар демократик асосда ўтадиган сайловларда кўп қўлланилади. Қора PR маданий шаклда ҳам намоён бўлиши мумкин ва бундай PRнинг қоралигини ёки қоралик даражасини англаб олиш анча мушкул.

Шу ерда рангли пиарни бизга яхши таниш бўлган рангли тарғиботга қиёслаб, ойдинлик киритайлик.Маълумки, оқ, қора ва кулранг тарғибот тушунчалари ҳам мавжуд. Оқ деб оддий тарғиботга айтилади. У маълум бўлган жисмоний ва ҳуқуқий шахслар томонидан ОАВ орқали амалга оширилади.

Оқ PRларни эса биз ҳаётга қонуний йўл билан ижобий мақсадларда ва воситаларда қўлланилишини тушунамиз.

Қора PR кўпроқ маблағ орқали амалга оширилади ва ушбу тўловлар қонуний манбалардан қопланиши мумкин. Масалан, сайловолди ташви-қоти даврида партиялар кураши учун анча-мунча пул сарфланади. Қора пиар шароитида маблағ ушбу PRларга ноқонуний йўл билан киритилади ёки оддий айтганда қора PRларни сотиб олишади.

Балки, қора мақсадларда амалга оширилгани учун ҳам ушбу усул қора PR деб номланишига сабаб бўлгандир. Қора тарғибот исми шарифи номаълум шахс томонидан ёхуд руҳий таъсир йўли билан олиб борилади.

Қора PRнинг тури кўп, ҳар бири маълум маънога эга. Биринчидан, қора PRни мажбурий тарғибот, деб ҳисобласак, иккинчидан, буюртма берилган усулларни ҳам қора PR дейиш мумкин. Учинчидан, нашрга масъул шахс томонидан (раҳбар, муҳаррир) тавсия қилинмаган, лекин чоп этилган асар ҳам қора PR материали бўлиши мумкин. Тўртинчидан, сиёсий оппонентларни маълум мақсадга кўра туҳмат ёрдамида обрўсини тўкиш – қора пиарнинг кенг тарқалган туридир.

 ж4

PR Қора PR ва «Жинса»

«Жинса» – қора PRнинг ОАВга нисбатан синоними, яъни, уни ОАВда ишлатилган тури деб таърифлаш мумкин. Журналистикада анча илгари пайдо бўлган «Жинса» маъноси – радио, телевидениеда эфир вақтлари ва газета саҳифалари сотилиши билан изоҳланади5.

Ҳозирги пайтда МДҲ ҳудудига қора PR етиб келиши билан уни «Жинса»га қиёслаш имкони пайдо бўлди. Бу ўринда Е.Пашенцевнинг ушбу сўзлари масалага ойдинлик киритади: «Сайловчи юрагини забт этиш қийин ва қиммат, уни алдаш осонроқ»6. Кўриниб турибдики, барча нотоза PRларни – қора PRлар дейиш мумкин. Маълум бўлмоқдаки, қора қилмишлари учун жазо олмаслик натижасида қора PR пайдо бўлаверади.

Баъзи мутахассислар PRларни – cариқ, яшил ва бошқа ранглар билан атайдилар. Кўча газеталарини сариқ PR деб аташади. PRни шу тариқа турли рангларга ажратиш мумкин.

Ташкилот ва журналистларнинг жамоатчилик билан муносабатлари, фикр алмашишлар жараёнида назарий асосларга ва одоб-ахлоқ меъёрлари PR талабларига мос равишда амалга ошиши ушбу амалиётнинг дунё миқёсида кенг тарқалишига, жумладан, Ўзбекистонда ҳам равнақ топишига ёрдам беради.

Сайловлар жараёнини ОАВда ёритиш технологияларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ва ўзлаштириш Ўзбекистон шароитида алоҳида эътиборга эга. Бунда ОАВ ва сиёсий партиялар вакиллари оқ ва қора PR тўғрисида ҳам тасаввурга эга бўлиши мақсадга мувофиқдир7.

Кундалик барча ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқалари асосан оммавий ахборот воситалари орқали амалга ошади. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда PR ва журналистика узвий боғлиқ экан, мазкур фан назариясини, жумладан, оқ ва қора пиар сирларини чуқур ўрганиш жамият ривожига ижобий таъсир кўрсатади.

 

_________________________

 1.Блэк С. Введение в паблик рилейшнз. 33-35-б.

2 Реклама и связи с обшественнотью. 2-қисм. 85-б.

  1. 3. Ўша асар, 88-б.
  2. Мўминов Ф.А. Паблик рилейшнз: история и теория. Т.: Ижод дунёси, 2003. Стр–7.

5.Қаранг: ўша манба. 97-98-бетлар.

  1. Пашенцев Е.Н. Паблик рилейшнз: от бизнеса до политики. 136-б.

7.Қаранг: Шукуров Б. Оқ ва қора ранглар. (Мўминов Ф. б-н суҳбат) //Ўзбекистон овози, 2004. 4 ноябрь.

 ж3

Мавзу:  Ташкилот ва унинг жамоатчилиги

 

Жамиятда ошкоралик ва очиқликни таъминлаш масаласи жамоатчилик фикрини ўрганиш усул-услубларининг қай даражада ривожлангани билан ҳам бевосита боғлиқдир. Таъбир жоиз бўлса, жамоатчилик фикри – фуқаролик жамиятининг ҳолатини ўзида аниқ акс эттирадиган бамисоли бир кўзгу.

Ислом КАРИМОВ

 ж2

Жамиятда жамоатчиликнинг ўрни

 Жамоатчилик деганда бутун жамиятдаги фуқароларни, ҳамма одамларни бирдек назарда тутиш мақсадга мувофиқ эмас. У ҳолда жамоатчиликнинг ўзи мавҳум тушунча бўлиб қолади. Шул боис ҳар бир ташкилот пиарменлари ўз жамоатчилигини аниқлаб олиши зарур. Демак, ташкилотнинг ўз жамоатчилиги бўлади. У қандай аниқланади, деган саволга оддий кузатишлар орқали ҳам жавоб топиш мумкин.

Одамлар қайсики соҳада, йўналишда истеъмолчи бўлса, улар ўша соҳа ёки тизимнинг жамоатчилиги ҳисобланади. Масалан, автобус, трамвай, троллейбус каби жамоат транспортидан фойдаланаётган йўловчилар «Ўзавтойўл» давлат концерни жамоатчилиги ҳисобланади. (Бу каби баъзи ташкилотларнинг номлари гоҳида ўзгариб туриши мумкин).

Телефон ё почта хизматидан фойдаланаётган истеъмолчилар Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги жамоатчилиги ҳисобланади.

Пенсионерлар, нафақа ёшидаги болалар ва оналари, турли ногиронлар Ижтимоий таъминот вазирлигининг жамоатчилигидир.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг жамоатчилиги – ушбу тизимда фаолият кўрсатаётган барча ходимлардан ташқари шу соҳа мутахассислари, олимлар, турдош соҳа вакиллари, фаолияти у билан боғлиқ деҳқонлар ва бошқа манфаатдор кишилардир.

Шифохонага тушган беморлар шак-шубҳасиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилигини ташкил қиладилар. Беморлардан ташқари соғлом кишилар ўртасида тиббиёт ходимлари тушунтириш ё профилактик ишларни амалга оширяптими, демак, ундан манфаатдор одамлар ҳам вазирлик жамоатчилигига айланмоқда.

Фуқаро қайсики соҳадан манфаатдор бўлса, у республикада, қолаверса, вилоят, шаҳар ва туманларда шу соҳа учун мутасадди бўлган ташкилотнинг жамоатчилиги ҳисобланади. Демак, инсон мудом бир нечта ташкилотнинг жамоатчилиги бўлиши табиий.

Пенсионерлар, нафақа ёшидаги болалар ва оналари, турли ногиронлар Ижтимоий таъминот вазирлигининг жамоатчилигидир.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг жамоатчилиги – ушбу тизимда фаолият кўрсатаётган барча ходимлардан ташқари шу соҳа мутахассислари, олимлар, турдош соҳа вакиллари, фаолияти у билан боғлиқ деҳқонлар ва бошқа манфаатдор кишилардир.

Шифохонага тушган беморлар шак-шубҳасиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилигини ташкил қиладилар. Беморлардан ташқари соғлом кишилар ўртасида тиббиёт ходимлари тушунтириш ё профилактик ишларни амалга оширяптими, демак, ундан манфаатдор одамлар ҳам вазирлик жамоатчилигига айланмоқда.

Фуқаро қайсики соҳадан манфаатдор бўлса, у республикада, қолаверса, вилоят, шаҳар ва туманларда шу соҳа учун мутасадди бўлган ташкилотнинг жамоатчилиги ҳисобланади. Демак, инсон мудом бир нечта ташкилотнинг жамоатчилиги бўлиши табиий.

Мактаб ўқувчилари ва қолаверса уларнинг ота-оналари республика Халқ таълими вазирлиги ҳамда вилоят, шаҳар, туман бошқармалари жамоатчилиги ҳисобланади.

Талабалар ва ота-оналари – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг жамоатчилигини ташкил этадилар.

 

Жамоа аъзосими, жамоатчилик вакили? 

Хўш, ўқув даргоҳларида фаолият кўрсатишаётган мураббий ва ўқитувчилар ким ҳисобланади? Жамоа аъзосими ёки жамоатчилик вакили? Улар биринчи галда тегишли вазирлик жамоаси аъзосидир. Жамоа аъзоси – масъул ходим сифатида улар аввало ўша ташкилотнинг топшириқларини сўзсиз бажарадилар.

Иккинчи ўринда эса жамоатчилик вакили бўлишлари ва юқори ташкилоти фаолиятига ўз муносабатлари, таклифларини билдиришлари мумкин. (Эътибор берган бўлсангиз, оддий милиция ходимларининг кийим-бошларида Ички ишлари вазирлиги эмблемаси ва унинг тагида «ИИВ» деган ёзув бор. Бу – ўша ходимнинг ИИВ тизими ходими деган маънони англатади. Демак, милиция ходими аввало ИИВ жамоаси аъзоси ҳисобланиб, вазирлик буйруқларини, топшириқларни сўзсиз бажаради. Энди, тажрибали милиция ходимидан фикр сўрасангиз, қандоқ қилса шу соҳани янада ривожлантириш мумкинлиги ҳақида қимматли фикрлар билдира олади. Бу ўринда у шу соҳа жамоатчилиги қатори муносабат билдирган ҳисобланади).

Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини йўлга қўйишга хизмат қиладиган пиарменлар аввало ўша жамоатчиликни аниқлаб олиши лозим.

Бу вазирлик ва идоралар ана шу жамоатчилиги билан кучли. Ўша кучга амалда эришмоғи учун матбуот хизмати вазирлик фаолиятига оид ахборотларни муттасил оммага етказиб туриши зарур. Айни вақтда уларнинг тегишли соҳалар ҳақидаги фикрлари, таклифларини ўрганиб, берилаётган саволларга аниқ, тўла-тўкис жавоб бериб боришлари лозим.

Одамларнинг фикрлари, таклифларини ўрганиб бормаган ёки беътибор қолдирган, улар билан етарли даражада алоқа ўрнатиб бормаган ташкилотнинг фаолияти заифлашиб, сустлашиб қолаверади. Жамоатчилик билан алоқаларда энг муҳими – ҳақиқатни гапириш. Ташкилот номидан ёлғон хабар тарқатган шахс унга катта зарар келтиради. Одамлар рост билан ёлғоннинг фарқини яхши англаб етадилар. Саломга қараб алик, деганларидек, алдамчилик қилганларга одамлар ишонмай қўяди. Ишончдан қолган ташкилотга нисбатан муносабатлар ижобий бўлиши қийин. Башарти, ёлғон хабар тарқатган шахс хатосини англаб етган тақдирда нима қилмоғи керак? Албатта, ўша хатосини тан олиб, халқдан кечирим сўраши зарур. Қайси ОАВ орқали ёлғон хабар тарқатган бўлса, айнан ўша орқали узрини айтиши лозим. Бағри кенг халқ кечиримли бўлади, унга имкон беради.

Қайсики ташкилот жамоатчилик билан алоқаларни узвий равишда йўлга қўймаса, унинг айтарли жамоатчилиги бўлмайди. Яъни, одамлар уни ташкилот сифатида тан олмайди, зарур пайтда қўллаб-қувватламайди.

Жамоатчилик билан алоқалар одамларни ишонтириш санъати билан амалга оширилади. Ишончга қандай эришилади? Ваъданинг устидан чиқиш, ишини амалда кўрсатиш, сўзини исботлаш орқалигина халқнинг ишончига сазовор бўлиш мумкин.

Қайсидир ташкилотнинг жамоатчилигини кўпсонли фуқаролар ташкил этадилар, бошқасини эса нисбатан камроқ. Биз бу борада кенгроқ тасаввурга эга бўлиш мақсадида жамоатчилиги бутун мамлакатимиз халқи, ҳатто, чет эллардаги элчиларимиз ва хорижда таълим олишаётган ватандошларимизгача ташкил этадиган олий вакиллик органимиз – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси фаолияти билан танишамиз.

 омаж

Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг жамоатчилиги

(Ушбу маъруза Олий Мажлиснинг 2000-2005 йиллардаги фаолияти мисолида ёзилган)

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 76-моддасида: «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади»1 деб белгилаб қўйилган.

Ривожланган мамлакатлар парламентлари фаолиятида жамоатчилик билан алоқалар муҳим ўрин тутади. Буни «парламент» сўзининг луғавий маъносидан билиш мумкин. Яъни, французча «парле» – баҳс-мунозара, «мент» – жой, ўрин деган маънони англатади. «Олий вакиллик органлари бир неча мамлакатларда, жумладан, Англия, Франция, Италия, Канада, Бельгияда тўғридан-тўғри парламент деб аталади»2.

Жамоатчилик билан алоқалар ҳар бир депутат, қолаверса, бутун Олий Мажлис фаолиятида у ёки бу шаклларда намоён бўлади. У ОАВда ўз аксини топади. «Оммавий ахборот воситаларининг мустақилликка эришилганидан кейинги фаолияти уларнинг қонунчилик истиқболларини белгилашда ҳам, уларни режалаштиришда ҳам фаол ўрин тутади,– деб ёзади профессор Эркин Халилов.– Матбуотдаги жамоатчилик баҳс-мунозарасининг вазифаси хилма-хил муқобил фикрларни аниқлашдан, самарали ечимлар учун негиз бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган мақбул таклифларни танлаб олишдан иборатдир»3.

ОАВ парламентнинг жамоатчилик билан алоқаларини йўлга қўйишга ҳам хизмат қилади. Унда бир томондан, парламент фаолияти, депутатларнинг фикр-мулоҳазалари, ўтказиладиган тадбирлар ёритилса, иккинчи томондан, жамоатчилик фикри мунтазам равишда ўз ифодасини топади. «Ҳар бир публикация, ҳар бир босма материал, ҳар бир босма сўз маълум бир аниқ мақсадларни назарда тутаётган, мувофиқлаштирган дастурнинг қисми бўлиши зарур»4. деб ёзади PR соҳаси назариётчилари.

Парламент фаолияти қонунлар чиқариш билан бир қаторда жамоатчилик билан алоқалари жараёнида ҳам намоён бўлади. Бу ваколатлар эса тегишли қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 21-моддасида: «Ҳар бир инсон бевосита ёки эркинлик билан сайланган вакиллари воситасида ўз мамлакатини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир»5 деб ёзилган. Шунга монанд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 32-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар»6 деб белгилаб қўйилган.

Демак, ҳар бир фуқаро ўз тақдирини ўзи белгилаш масаласи тегишли ҳуқуқий ҳужжатларда акс этган. Қонун чиқарувчи ҳокимият мамлакатимизда сайловлар йўли билан шаклланар экан, айтиш мумкинки, Олий Мажлиснинг жамоатчилиги – барча сайловчилар, шунингдек, ўша сайловчилар ортида турган оила аъзолари (сайлов ёшига етмаган ўғил-қизлар, вақтинча сайлов ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар) ҳамдир.

Қиёсан олиб қарайдиган бўлсак, жамоатчилик бу – табиат. Табиат бағрида инсон яшайди. Жамоатчилик бағрида ташкилот, соҳа яшайди. Шу нуқтаи назардан қаралганда қонун чиқарувчи ҳокимият ўз жамоатчилиги билан кучли. Ўша жамоатчиликка ахборот етказиб тура олиши билан кучли. Парламент сингари қайсики ташкилот кенг жамоатчиликка етарли даражада ахборот етказиб бормаса, унинг фаолияти заифлашиб қолиши ҳеч гапмас. Кўп ҳаракат қилгани билан кам натижага эришиб қолади. Бунинг олдини олиш учун жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириб бориш лозим.

Депутатлар вақти-вақти билан ўз сайловчилари билан учрашадилар. Учрашувда депутатлар Олий Мажлис вакили сифатида сўз айтиши маълум. Ўз навбатида депутатлар жамоатчилик фикрларини ҳам ўрганадилар. ҳар бир сайловчи қонун чиқарувчи ҳокимият фаолиятига шу депутати орқали дахлдордир. Демак, ўша сайловчилар ҳам Олий Мажлиснинг жамоатчилиги ҳисобланиб, ўз Парламенти билан алоқалар ўрнатади.

Парламент томонидан бирор қонун лойиҳаси эълон қилинишидан тортиб, унинг муҳокамасида республика аҳолиси деярли барча қатламлари иштирок этишини олиб кўрайлик. Демак, ўша қонун лойиҳасида қатнашганлар ҳам ўз-ўзидан Олий Мажлиснинг жамоатчилиги ҳисобланади ва шу жараёнда улар ўртасида муайян алоқа ўрнатилгани кузатилади.

Жамоатчилик билан алоқалар масаласи айниқса мамлакатимиз қонун чиқарувчи ҳокимияти фаолиятида яққол акс этаётгани эътиборга моликдир. Жамоатчилик билан алоқалар Ўзбекистонда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг функцияларидан ҳисобланади. Айтайлик, қўмита ва комиссияларнинг асосий вазифаларидан бири – уларнинг қонун ижодкорлигида иштирок этишидир. Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари қонун лойиҳаларини ишлаб чиқадилар, ушбу мақсадда ишчи гуруҳлари тузиб, ўз хулосаларини берадилар, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган субъектлар томонидан киритилган қонун лойиҳаларини сессияда кўриб чиқишга жиддий тайёргарлик кўрадилар ҳамда муҳим қарорлар тайёрлашда иштирок этадилар. Кўриниб турибдики, бу жараёнларда сўзсиз жамоатчилик билан ҳар томонлама алоқалар ўрнатилади.

Ишчи гуруҳлари, мутахассислар жалб этилиши, уларнинг фаолиятлари тўғрисида ОАВ орқали кенг жамоатчиликка ахборот берилиши, қолаверса, ўша қонун лойиҳаларининг матбуотда эълон қилиниши, муҳокама этилиши – жамоатчилик билан алоқаларнинг ўзига хос кўриниши, дейиш мумкин. Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари ўз фаолиятларини (жойларда ўтказиладиган мулоқотлар, суҳбатлар, турли тадбирлар) халқ билан узвий алоқада амалга ошираётгани сир эмас.

Жамоатчилик билан алоқалар борасида корпоратив манфаатлар (яъни, шу идора манфаатлари) муҳим ўрин тутади. Мамлакат миқёсида қонун чиқарувчи ҳокимият ҳам, ижро ҳокимияти ҳам ўзининг корпоратив манфаатларини ҳимоя қилади. Негаки, бу ҳокимиятлар фаолияти бутун халқ ҳаёти билан боғлиқ экан, уларнинг корпоратив манфаатлари – бу, халқ манфаатлари билан уйғундир.

Корпоратив манфаатлар моҳиятан Олий Мажлиснинг мавқеи учун ҳам хизмат қилади. Жамоатчилик билан алоқаларда корпоратив манфаатлар ёрқин акс этади. Корпоратив манфаатлар қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг мавқеини оширади. Парламент халқ манфаатлари учун хизмат қилар экан, бунда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ҳам ўз манфаатлари намоён бўлади. Олий Мажлис қанчалик катта мавқега эга бўлса, бу унинг халқ манфаатлари йўлидаги фаолиятига ҳам сўзсиз таъсир кўрсатади.

Назарий жиҳатдан олиб қаралганда, пиарменнинг аудитория билан муносабатлари – унинг фаолиятида асосий йўналишлардан биридир. Ушбу муносабатлар ҳам халқаро ва идоравий, турли кодекслар томонидан тартибга солинади. Пиармен ахлоқи ва ташкилот нуфузи ҳақида умумий хулоса чиқариш мантиқан тўғри эмас. Пиармен ўз ташкилоти камчиликларини қай даражада яшириши керак? Бу масалаларни принципиал тарзда белгилаб олмасдан инсоннинг корпоратив этика асослари тўғрисидаги тасаввури хусусида сўз юритиш мушкул.

Идоравий манфаатлар билан адолат манфаатларини уйғунлашган ҳолда кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Бу масалага холис ёндошиш тақозо этилади. Ушбу мавзуни тадқиқ этишда биз ҳаётдаги воқеликни  таҳлил этиб бориш мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтдан бошлаб ўз Парламентига эга бўлганининг ўзиёқ мутахассислардан бу масалага жиддий эътибор қаратиши тақозо этилган.

Жамоатчилик билан алоқалар жараёнида парламент ёки ҳар қандай ташкилот ўз фаолиятининг самарасини ошириш мақсадида ўша фаолияти ҳақида ахборот тарқатади. Бу ахборот мақсадли равишда амалга оширилади.

Қонунчилик ҳокимияти ролини ва таъсирини кучайтириш Биринчи Президентимиз таъбири билан айтганда: «аҳолининг мамлакат ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги иштироки кўламини янада кенгайтириш»га7 хизмат қилади. Бу парламентнинг жамоатчилик билан алоқаларида ўз ифодасини топади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ваколатлари замирида ҳам унинг жамоатчилик билан алоқалари жараёни ўз аксини топган8.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 5 майдаги 49-1-сонли Қарори билан тасдиқланган Регламентида белгилаб қўйилган қатор моддаларда ҳам Парламентнинг жамоатчилик билан алоқалари қай даражада йўлга қўйилиши акс эттирилган. Регламентнинг 2-моддасида «Олий Мажлиснинг фаолияти масалаларни жамоа бўлиб, эркин муҳокама қилиш ва ҳал этишга, ошкораликка, Олий Мажлис тузадиган органлар, у сайлайдиган ва тайинлайдиган мансабдор шахслар Олий Мажлис олдида масъул бўлиши ва унга ҳисоб бериб туришига, жамоатчилик фикрини доимо ҳисобга олишга асосланади». Регламентнинг 17-моддасига кўра, «Олий Мажлис мажлисларида Олий Мажлиснинг Кенгаши томонидан таклиф этилган давлат органлари, жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари, илмий муассасалар, матбуот, телевидение, радио вакиллари ҳамда бошқа шахслар ҳозир бўлишлари мумкин»9. Мажлислар аҳоли учун энг қулай вақтда телевидение орқали кўрсатилиши ва радио орқали эшиттирилиши ҳам мазкур Регламентда белгилаб қўйилган. Бу ҳужжат 1995 йилда қабул қилинганлигига қарамай узоқ вақт ҳаракатда бўлди ва ўз даврида парламентнинг фаолиятига бевосита таъсир кўрсатди.

Қиёслаш учун 2005 йил февраль ойида ўз фаолиятини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентидан ҳам айрим моддаларни кўриб чиқамиз. Регламентнинг 5-моддасига кўра, «Қонунчилик палатасининг фаолияти масалаларни биргаликда ва эркин муҳокама қилишга, ошкораликка, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга асосланади»10. Унинг 34-, 50-моддаларига кўра Кенгаш ҳамда Комиссия мажлисларига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассис ва олимлар, матбуот органлари, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин11. Мазкур ҳужжатлардан ҳам кўриниб турибдики, қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг фаолиятида жамоатчилик билан алоқалар муҳим ўрин тутади.

Бу қоидага монанд айрим фикрларга эътибор қаратамиз. Журналист Шуҳрат Жабборов ёзишича: «Ўн йил фаолият кўрсатган икки чақириқ депутатларининг бир қисми Олий Мажлис даргоҳида профессионал иш билан шуғулланишган бўлса, аксарият бўлаги бевосита халқ хўжалиги тармоқларида меҳнат қилишди. Айтайлик, корхона раҳбари депутатликка сайланиб, ўз жойида ишларди ва йилда бир неча марта сессияга келиб ҳамкасблари тайёрлаган қонун лойиҳасини ҳаёт талаблари нуқтаи назаридан кўриб чиқарди ва фикрини билдирарди»12.

Депутат Нуриддинжон Исмоилов билан журналист Беҳзод Шукуров суҳбатидаги ушбу фикрлар ҳам эътиборга молик: «Сенаторлар маҳаллий Кенгашлар ичида, кўтарилаётган муаммолар ечимини топиш жараёнида юради. Демак, ўзи англаб, тушуниб етган муаммоларни сенат даражасига олиб чиқади ва Қонунчилик палатаси қабул қилган қонунларга ҳудуд манфаати нуқтаи назаридан ёндашади»13.

Бу мавзу бугунги ОАВда етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда.

Қонун чиқарувчи ҳокимият фаолиятида жамоатчилик билан алоқалар стратегик вазифалардан биридир. Бунда ОАВ муҳим ўрин тутади. «Тўртинчи ҳокимият» қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг манфаатлари нуқтаи назаридан ахборотлар йиғиш, ишлаш ва оммага етказиш билан шуғулланади. Хўш, у ахборотларни қаердан олади? Аввало парламентнинг ўзидан олади.

Парламентнинг ўз жамоатчилиги билан алоқалари кўлами ва сифати ҳақида матбуотда ёритилаётган қатор мақолалар, суҳбат ва интервьюлар мазмунидан ҳам билса бўлади. «Халқ сўзи» газетаси 2005 йил 27 январь сонидаги «Самарали фаолият тилаймиз» сарлавҳали интервьюда бир гуруҳ Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари фикр-мулоҳазалари ёритилган. «Биз бу ерда янги қонунчилик жорий қилишда ўз ҳиссамизни қўшамиз, фикрлашамиз, керак бўлса баҳслашамиз»14,– дейди Сенат аъзоси.

Қонунчилик палатаси депутати А.Абдуназаров шундай ёзади:

«Амалдаги қонунлар ижросини таъминлаш учун тегишли ташкилот ва муассасалар фаолиятини кучайтириш лозим»15. Кўриниб турибдики, парламент фаолияти ҳар бир жабҳада жамоатчилик билан алоқалар жараёни акс этади. Бу эса, қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг жамоатчилиги – бутун мамлакат аҳолиси, деган фикрни амалда исботлайди.

Жамоатчилик фикри ижтимоий ҳаётнинг ойнаси экан, олий вакиллик органи ишида у қандай ўрин тутаётганини ҳам кўп фикрларда кўрса бўлади. Мақолалардан парламентнинг қайси даврда қандай фаолият кўрсатгани эволюциясини ҳам кузатиш мумкин. Яъни, қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг жамоатчилик билан алоқалари йилдан йилга равнақ топиб, узлуксиз тадрижий ривожланиши кузатилмоқда. Алоқа муттасил давом этгандагина сифат ўзгаришларига олиб борадиган миқдор ўзгаришлари кўзга ташланади. Агар, жамоатчилик билан алоқа ҳар замонда, айтайлик, ойда ё йилда бир маротаба бўлса, ундан бирор натижа кутиш қийин. Шу ўринда айтиш жоизки, илгари «депутатларни фақат сайлов давридагина кўриб қоламиз, сўнг халққа қорасини ҳам кўрсатмайди» деган эътирозлар беҳуда айтилмасди. Бундай таъналар сўнгги йилларда айтилаётганини эшитмадик, айни вақтда депутатларнинг халқ билан муносабатларини бўрттириб кўрсатишга ҳам ҳожат йўқ.

Биринчи чақириққа нисбатан иккинчи чақириқ Олий Мажлис депутатларининг жамоатчилик билан алоқалари анча юқори бўлганини матбуот саҳифаларидан кузатиш мумкин. Икки палатали парламент фаолиятини эса жамоатчилик билан алоқаларсиз тасаввур этиб бўлмай қолганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Бундай эволюцион юксалиш изчил давом этгани сайин унинг самараси намоён бўлаверади.

Парламентнинг 2000-2005 йиллардаги иш жараёнини таҳлил қилар экан, журналист Жалолиддин Сафоев шундай ёзади: «Халқ хоҳиш-иродасига ҳуқуқий тус бериш, референдум натижалари асосида тегишли Конституциявий қонунлар қабул қилиш юзасидан иккинчи чақириқ Олий Мажлис депутатлари самарали фаолият кўрсатишди»16. Халқ хоҳиш-иродаси эса жамоатчилик билан алоқаларда намоён бўлади.

Олий Мажлис жамоатчилик билан алоқалар асосида изчил иш олиб бормоқда. Профессор Ахтам Турсунов фикрича: «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини яратишда ва муҳокамасида парламент тегишли қўмиталари, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, жамоат ташкилотлари, сиёсий партияларнинг Олий Мажлисдаги фракциялари ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этди»17. Амалиётда ушбу ҳужжат кўпгина учрашув, баҳс-мунозараларда жамоатчилик назоратидан ўтди.

Олий Мажлис ўз аудиторияси билан алоқаларини кенг йўлга қўйиши ОАВ зиммасига жиддий масъулият юклайди. Бу функцияни бажариш учун ОАВ ходимлари етук журналист ва уста пиармен бўлиши ҳам тақозо этилади. Пиар назариётчилари фикрича, «Топшириқларни ўз вақтида бажариш, ўзига хос услубни йўқотмаслик, аудиторияга мурожаат қилиш – ҳар бир оммавий ахборот воситаси тавсифидир ва буни бажариш ҳар бир PR ходими ишининг муҳим томони ҳисобланади»18. Шунга монанд Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ғуломовнинг ушбу фикрлари ўринли: «телевидение, радио ва газеталарда ёритилаётган сайловга оид мавзулар замирида жамоатчилик фикри атрофлича ифода этилаётир»19. Бундай хулосалар эса парламент аъзолари журналистлар билан ёки журналистлар парламент билан узвий алоқа ўрнатишлари натижасида пайдо бўлади.

Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директори ўринбосари Баҳодир Эргашев «электрон воситалари (телевидение, радио, интернет ва бошқалар) кўпинча жамоатчилик фикрини тубдан ўзгартиришга қодир»20 деган фикрни илгари суради.

Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари ўз фаолиятларини аудитория билан узвий алоқада амалга ошираётгани «Ахборот», «Давр» ва бошқа телекўрсатувлар орқали кузатилган. Олий Мажлиснинг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари, Матбуот ва ахборот, Демократик институтлар, Нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари томонидан уюштирилган оммавий тадбирлар ҳақида ОАВ республика аҳолисига ўз вақтида ахборот ва шарҳлар бериб борган. Парламент фаолиятини ойнаи жаҳон орқали кузатган кишиларда, табиийки, шу идора ҳақида маълум бир ижобий фикр уйғонган.

Қонун талаблари ҳақида омма орасида тушунтириш ишлари олиб борилиши парламентнинг ўз аудиторияси билан мулоқотини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

«Халқ сўзи»нинг 2002 йил 13 декабрь сонида ёритилган иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўнинчи сессияси тўғрисидаги ахборотда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги қонун лойиҳалари муҳокама этилгани ҳақида сўз юритилиб, унда «Биринчи Президент аҳолининг турли қатламлари манфаатларини амалга оширишнинг энг мақбул механизмини яратиш, мамлакатнинг профессионал олий қонунчилик органини шакллантириш учун бўлғуси парламентнинг иккала палатаси ваколатларини аниқ белгилаш зарурлигини алоҳида қайд этди»21 деб таъкидланган. Шу ўринда профессор Қўчқор Хоназаров ёзганидек, «Биринчи Президентимизнинг ҳар бир чиқиши, суҳбати, саволларга жавоблари ҳаётимиз янги қирраларига, ижтимоий жараёнларга янада диққат билан қарашга ундайди»22.

Бундай фикрлар жамоатчиликнинг ўз парламентига муносабати бир кўриниши, дейиш мумкин. «Сўз эркинлиги ва эркин жамият тамойилини ҳаётга чуқурроқ сингдириб бориш парламентнинг муҳим вазифаларидан,– деб ёзади профессор Зоҳидилло Мунавваров.– Депутатлар қанчалик кенг фикрли ва иқтидорли бўлсалар, улар фаолиятининг амалий натижаси ҳам шунга монанд бўлади»23. Бу кенг фикрлилик, албатта, оммавий аудитория билан боғлиқ ва кўпинча мазкур аудиторияда синалади.

Сайловдан сўнг фуқаролар ҳар бир депутат фаолиятини асосан ОАВ орқали кузатади. Депутатнинг матбуотда чиқиб туриши ҳам муҳим ўрин тутади. Уларнинг воқеликни холис баҳолаши одамларда ҳамиша қизиқиш уйғотади. Масалан, депутат Машкура Сафоеванинг ушбу фикрлари ҳар бир сайловчининг дилидаги гап эканлигига шубҳа йўқ: «Ҳар бир қонун ўз ижросини топсагина инсон эркинлиги ва унинг ҳуқуқлари муҳофазаси ҳеч қандай муаммони келтириб чиқармайди»24. Қонунлар ижросини амалга ошириш эса жамоатчилик билан алоқаларни тақозо этишини изоҳлашга ҳожат йўқ.

«Ўзбекистон овози»нинг 2005 йил 17 февраль сонида чиққан «Вақт ўтмоқда, палата эса ухламоқда…ми?» сарлавҳали луқма жамоатчиликда турлича фикр уйғотди. Айниқса, тубандаги гап жуда баҳсталаб: «Бугун халқимиз катта ният ва юксак умидлар билан ишонч билдириб сайлаган депутатлари ишга киришишларини, янги парламент фаолият бошлашини орзиқиб кутишмоқда. Аммо негадир қуйи палата қонун яратувчилик фаолиятини ҳамон бошлагани йўқ… Депутатлар жойларда бўлаётган учрашувларда сайловчилар Қонунчилик палатаси депутатлари ўз вазифаларини бажаришга қачон киришади, нега бу ҳақда ОАВда маълумот берилмаяпти каби саволларни очиқдан-очиқ қўйишаётганли-гини таъкидлашди,– деб ёзади муаллиф.– Муаммолар бўйича депутатлар ўз муносабатларини фаол билдиришмаётганини тан олиб, бу борада ОАВ имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлигини ҳам айтишди»25. ОАВда ёритилаётган мақола, суҳбатларда билдирилаётган бундай танқидий фикрлар, муҳим таклифлар, биринчидан, депутатларнинг номзодини кўрсатган сиёсий партиялари, сайловчилари олдидаги масъулиятини оширса, иккинчидан, Олий Мажлис фаолияти янада такомиллашувига хизмат қилади. Шу ўринда, Ўткир Ҳошимовнинг «фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти етарли даражада баланд эмаслигида оммавий ахборот воситалари ҳам айбдор» деган фикрларини эслаш жоиз26.

Жамоатчилик билан алоқалар шунчаки номига ё юзаки бўлса, унинг самараси бўлмайди. Аниқ мақсадга қаратилган ва изчил давом этадиган алоқалар орқалигина муайян мақсадга эришиш мумкин. Парламентнинг ўз аудиторияси билан алоқаларини ОАВ орқали кузатар эканмиз, ҳар бир учрашув, баҳс-мунозаралар кишиларда қизиқиш уйғотаётгани сезилади. «Жамоатчилигимиз сайлов пайтида ва ундан кейин айтилган шунча яхши гаплар, шунча ваъда ва даъватлардан сўнг, мана, сайлов ўтди, қанча одамлар депутат, қанчаси сенатор бўлди, ҳукумат аъзолари тасдиқланди, энди ҳаётимизда албатта янги ўзгаришлар бўлади, деган ишонч билан яшамоқда,– деб таъкидлади Биринчи Президент Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби билан ўтказган йиғилишида.– Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузада қўйилган устувор вазифаларга юртимиз жамоатчилиги, керак бўлса, халқаро миқёсдаги эксперт ва кузатувчилар, ҳатто бизга танқидий кўз билан қарайдиган мамлакатлар мутахассислари ҳам алоҳида эътибор бериб, агарки бу ғоялар амалга оширилса, Ўзбекистон ўзининг кўзлаган мақсадларига албатта эришади, деган фикрларни матбуот ва телевидение-даги чиқишларида очиқ айтаётган бир пайтда бу масалаларга бевосита дахлдор ва масъул бўлган шахсларнинг бундай пассив қарашларини қандай тушуниш мумкин?»27

Жамоатчиликнинг парламентга муносабати қай даражадалигини ОАВ орқали англаш мумкин. Одамларнинг олий вакиллик органига нисбатан билдирган фикрлари ҳам амалда у билан муносабатини кўрсатади.

Қонун лойиҳаларини тайёрлашда жамоатчилик иштироки ва умумхалқ муҳокамасидан ўтказилиши тегишли қонунларда белгилаб қўйилгани парламентнинг жамоатчилик билан алоқаларини йўлга қўйишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

«Ўзбекистон Республикаси Қонунларини тайёрлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасида «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ошкоралик, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ҳисобга олиш асосида, Олий Мажлис депутатларининг, партия фракцияларининг (блокларининг), давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг иштирокида амалга оширилади. Лойиҳаларни тайёрлашга илмий муассасалар, ўқув юртлари, олимлар, халқ хўжалиги тегишли тармоқларининг мутахассислари ва юридик хизматлари жалб этилади»28 деб белгилаб қўйилган.

Қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамаси ва бу жараёнда халқ фикри ОАВда акс этишининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил декабрида бўлиб ўтган тўртинчи сессиясида «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги Қонун қабул қилинишида ҳам ўз ифодасини топади.

Бошқача айтганда, қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамасида фуқаролар эркин иштирок этишлари, қонун лойиҳалари юзасидан Олий Мажлисга, бошқа тегишли ташкилотларга, ОАВга таклиф киритишлари, «қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси учун депутатлар билан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг вакиллари билан ташкил этилган учрашувларда ва бошқа тадбирларда қатнашиш»лари29 мумкин. Бу қонуннинг 6-моддасида: «Умумхалқ муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади»30 деб белгилаган.

Ҳуқуқшунос олимлар Йўлдош Назаров ва Шуҳрат Рўзиназаровлар таъбири билан айтганда, «Жамият учун наф келтирмайдиган қонунлар унинг нуфузини пасайтиради»31. Бу фикр ўзини демократик давлат деб ҳисоблаган деярли барча мамлакатлар учун бирдек тегишли.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бугунги кунда умумбашарий тамойилларга мос қонунлар қабул қилаётир. Бу муҳим жараёнда «тўртинчи ҳокимият»нинг ўрни ва роли беқиёсдир.

Парламентнинг жамоатчилик билан алоқалари PR фани нуқтаи назаридан ҳам, амалиётда ҳам шу тариқа такомиллашиб бораверади. Республикамизда бу тамойил ҳаётий воқеликка айланмоқда.

Парламентнинг жамоатчилик билан алоқалари қонун лойиҳалари умумхалқ муҳокамасида, депутатлар сайловчилар билан учашувларида, турли тадбирларда ўзига хос равишда намоён бўлади. Бунда оддий фуқароларнинг сайловлардан кейин ҳам олий вакиллик органи билан узвий алоқаси таъминланади. «Халқ сўзи» мухбири Эсиргап Болиев ёзганидек, «Янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш, айниқса, шу соҳада фаолият кўрсатаётган ташкилотлар ходимларининг фикрини билиш яратилаётган янги қонун мукаммаллигини таъминлаши шубҳасиз»32. Бу каби фикрлар янги қонунлар яратилишида жамоатчилик нуқтаи назари сифатида эътироф этилиши мумкин.

Албатта, ҳамма қонунни бирдек юз фоиз ўзлаштириб юриши мушкул, жилла қуриса, ўзи учун энг муҳим (масалан, соҳасига, касбига дахлдор) қонунларни билиши муҳимдир. Ҳуқуқий маданият тушунчаси одамларнинг ўша қонунларни қай даражада чуқур билиши билан изоҳланади. Фуқаролар қонун чиқарувчи ҳокимият фаолиятидан бохабар бўлишлари, ўша қонунлар моҳиятини англаб етишлари учун ҳам Парламентнинг жамоатчилик билан алоқалари ҳаётий эҳтиёжга айланган. Жамоатчилик билан муносабатларда эса фикр икки томонлама тингланади, баҳс-мунозара икки тарафлама давом этади.

Парламент фаолиятида ОАВ ходимлари билан муносабатлар алоҳида ўрин тутиши ҳақида ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Маҳаллий журналистлар билан бир қаторда чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам Олий Мажлис сессияларидан тортиб парламентда ўтказиладиган деярли ҳар бир тадбирда фаол иштирок этадилар. Уларнинг бундай иштироклари учун етарли даражада шароитлар яратилган. «Россия телевидениесининг собиқ бошлиғи Олег Попцовнинг бир ибораси ёқади,– деган эди Ислом Каримов бир гуруҳ ОАВ мухбирлари билан суҳбатида.– Матбуот давлатни танқид қилиши керак, давлатнинг хатти-ҳаракатига танқидий назар билан қараши керак. Эҳтимол, шу давлатни бошқараётган раҳбариятга, ҳукуматга манманлик ва коррупциядан қутулишга ёрдам берувчи воситадир»33.

Зеро, қонун чиқарувчи ҳокимиятга муносабатини билдириши учун журналистлар Олий Мажлис фаолияти билан мунтазам ва бевосита танишиб бориши зарур. Бу масалада уларга фақат қоғозда ахборот ё маълумот бериш камлик қилади. Олий Мажлиснинг бирор вакили муайян масалада интервью бериш билан чегараланиши ҳам камлик қилади. Журналистлар ўша тадбир ёхуд анжуманларда бевосита иштирок этмаса, кутилган натижага эришиш мушкул. Яъни, у ҳақдаги «ахборот» юзаки бўлиб қолиши мумкин.

Олий Мажлис сессияларида республикамиз ва хорижлик журналистлар бевосита ўша катта мажлислар залида ўзлари учун ажратилган ўринларда кузатувчилар қаторида ўтирадилар. Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек «Матбуот ва ахборот воситаларини тўртинчи ҳокимият сифатида эътироф этиш ҳуқуқий давлат оёққа туришининг муҳим шартларидан бири эканлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас»34.

Парламент фаолияти – жамият ҳаёти билан мудом ҳамоҳанг. Доно халқ, жамоатчилик фикри албатта қонун чиқарувчи ҳокимиятни шакллантириш ва пировардида равнақ топтириш учун ҳам хизмат қилаверади.

 ШМолийМаж

Мавзу: Ўзбекистонда жамоатчилик билан алоқалар – халқ билан мулоқот ижтимоий институт сифатида

Режа:

  1. Ўзбекистон тараққиётида жамоатчилик билан алоқалар – халқ билан мулоқотнинг ўрни.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти маърузалари ва асарларида жамоатчилик билан алоқалар, оммавий ахборот воситалари ҳамда ахборот хизмати фаолиятига оид фикрлар талқини.
  3. Жамоатчилик билан алоқалар – жамият тараққиётининг муҳим омили.

 

Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришган кундан буён ўзимизга хос ва жаҳон андозаларига монанд тараққиёт йўли танлаб олинди. Давлат ва жамият бошқарувида жамоатчилик билан алоқалар муҳим ижтимоий институтга айланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 24 йил тўлиши муносабати билан “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни бўлиб ўтган тантанали йиғилишда Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йилни мамлакатимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилишни таклиф этдилар.

“Асосий қонунимизда умумэътироф этилган демократик принциплар билан бирга, халқимизнинг бебаҳо қадриятлари ва бой давлатчилик тажрибасини ифодалаш муҳим эди,– деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.– Айнан Биринчи Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Конституциямизда “Инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилди.

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Конституциямизнинг лойиҳаси бўйича 1992 йил 8 декабрда, Олий Кенгашнинг тарихий сессиясида сўзлаган нутқида қуйидаги фикрни алоҳида таъкидлаган эдилар:

“Биз сўнгги етмиш йил мобайнида давлатга қарамлик ва сиғиниш ҳолатида яшадик. Мамлакатнинг, ундаги барча бойликларнинг, мулкнинг эгаси давлат, деб ҳисоблаб келдик. Ана шу масалада ҳам Конституцияда туб бурилиш ясалган.

Яъни, Асосий қонунимизга “давлат, унинг идоралари ва мансабдор шахслари жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”, деган модда киритилган.

Эндиликда инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан кафолатланади”.

Биринчи Президентимизнинг ана шу фикрлари у кишининг давлат, жамият ва инсон ҳаёти билан боғлиқ ҳар бир масалага нақадар теран ёндашганидан, шу асосда Конституциямизда энг мураккаб саволларга ҳам жавоб топиш мумкин эканидан далолат беради”1.

Ўзбекистоннинг 25 йиллик мустақил тараққиёт йўли сиёсий барқарор ва тинчлик-осойишталик таъминланган шароитда рўёбга чиқарилган изчил янгиланишлар даври бўлди. Иқтисодий мустақилликка эришмай туриб бундай сиёсий барқарорликни таъминлаш мушкул эди.

Мамлакатимизда иқтисодий мустақиллик “ўзбек модели” деб ном олган улкан ислоҳотлар дастурига асосланганди. У мамлакатимизда бозор иқтисодиётини қарор топтириш учун услубий асос ва жамият ривожига мутлақо янгича назарнинг аниқ-равшан ифодаси бўлди.

Ўзбекистоннинг чорак асрлик мустақил тараққиёти давомида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар барча соҳадаги муваффақиятларимиз тамал тоши эди. Катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган авлод вакиллари ўтган кунларимизга холисона баҳо бериб, “Ким эдигу ким бўлдик?” деган саволга асосли жавоб бера оладилар. Улар ҳозирги дориламон кунларга қанчалик машаққатлар, қандай саъй-ҳаракатлар эвазига етиб келганимизни теран изоҳлаб берадилар. Ўтган давр айни бир авлод кўз ўнгида асрларга татигулик воқеалар юз берди. Улар ўша воқеликларнинг иштирокчисига айланиб, турли вазифалар, дастурлар муваффақиятли амалга оширилишида фаоллик ҳам кўрсатдилар.

“Ўзбек модели” асосида паст ва ўрта даромадли аҳоли қатламларининг турмуш даражасини кўтариш бўйича пухта ўйланган сиёсатни амалга ошириш асносида жамиятда кескин табақаланишга йўл қўймаслик чоралари кўрилди. Унга ҳамоҳанг равишда истиқболли вазифалар белгилаб олинди. Халқнинг қўллаб-қувватлаши туфайли келгуси тараққиёт ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига мустаҳкам пойдевор яратди. Бунинг самарасини халқимиз жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида республикамиз ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар дастури асосида уни бартараф этганини ҳам кўрди. Бозор иқтисодиётига ўтиш осон кечмайди. Мустақиллик илгари мавжуд бўлмаган имкониятлар майдонини яратди. Меҳнатга муносабатлар тубдан ўзгарди. Одамларда эртанги кунига умид ва ишонч уйғонди. Бозор муносабатлари шароитида меҳнаткаш халқ ўзининг тадбиркорлик қобилияти ва салоҳиятини ишга солди. Бу эзгу йўлда қўшимча даромадлар манбаига эга бўлди. Ана шундай улуғвор воқеликлар, истиқлол берган неъматларга бўлган муносабатлар одамларнинг онгу тафаккурини тамомила ўзгартириб юборди. Замондошларимизда фаоллик, ташаббускорлик, ўз кучига ишониш ҳисси кучайди.

Мамлакатимизда бошланган оқилона ва узоқни кўзлаган сиёсат бугунги кунда изчил давом эттирилаётганини аввало халқимиз эътироф этмоқда. Шу билан бир қаторда давримиз ишбилармонлари, тадбиркорлари, зиёлилари ва турли соҳа фидойилари галдаги ислоҳотларни ҳам сўзсиз амалга оширишда камарбаста бўлмоқдалар.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрь куни қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони хусусий сектор ривожида янги сифат босқичини бошлашда муҳим қадам бўлди.

Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур,– деб таъкидлади Президентимиз.– Шу муносабат билан тадбиркорлик фаолияти ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш юзасидан яқинда қабул қилинган Фармон талабларига сўзсиз амал қилишни таъминлаш шарт. Нега деганда, халқ бой бўлса, давлат ҳам албатта бой ва қудратли бўлади.

Шу нуқтаи назардан қараганда, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари тушунчалари ўзаро шунчалик боғланиб кетганки, уларни бир-биридан асло ажратиб бўлмайди. Ана шу заруратдан келиб чиққан ҳолда, барча қонун ҳужжатларида халқ билан мулоқот тизими ҳақидаги нормаларни аниқ белгилаб қўйиш лозим, деб ҳисоблайман”2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февраль куни қабул қилинган “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонини халқимиз кўтаринки руҳ билан кутиб олди.

Фармонда қайд этилганидек, аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланган:

давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш;

қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;

иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;

ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;

хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.

Ҳужжатда халқ билан мулоқотни самарали ўрнатиш, давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, давлат хизматлари сифатини ошириш ислоҳотларнинг асосий омили сифатида белгиланган.

Ҳаракатлар стратегиясининг асоси инсон манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ вазифалардан иборат. Улар давлатимиз раҳбарининг Сайловолди дастурида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида, Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида белгилаб берилган.

Мухтасар қилиб айтганда, мазкур Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизни кейинги беш йилда ислоҳ қилишнинг ўзига хос “йўл харитаси”га айланади.

“Халқ ва мамлакат раҳбарияти Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқишда ўз салоҳиятига реал баҳо берган ҳолда, мавжуд таҳдид ҳамда хавфларни чуқур ҳисобга олиши керак,– деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, сиёсий фанлар доктори Илҳом Абдуллаев.– Халқимиз ушбу дастуриламал ҳужжатнинг кенг муҳокамасида фаол иштирок этиш орқали келажак орзу-умидларини, ривожланишнинг аниқ мақсад ва вазифаларини илгари сурмоқда. Зеро, Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш беш босқичда таклиф қилиниб, бу бўйича ҳар йили алоҳида давлат дастурлари қабул қилиниши кўзда тутилаётир. Бу эса дастурга мавжуд вазият, ички ва халқаро шарт-шароитлар, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, ўз вақтида зарур ўзгартишларни киритиш имконини беради”3.

Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасида давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, давлат аҳамиятига молик муҳим қарорларнинг қабул қилинишида жамоатчиликнинг кенг иштирок этиши, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмларини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар муҳим ўрин эгаллаган. Бу дастуриламал ҳужжатнинг рўёбга чиқарилиши учун давлат ва жамият саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш, бинобарин, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни баҳамжиҳатликда амалга ошириш тақозо этилади.

Халқ билан мулоқот шак-шубҳасиз жамият тараққиётига хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбарининг академиклар, шифокорлар ва бошқа турли соҳа вакиллари билан учрашувлари, жойларда одамлар билан юзма-юз суҳбатлари, муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг ечимларини топиш борасидаги саъй-ҳаракатлари халқ билан мулоқотни йўлга қўйишнинг ўзига хос намунаси сифатида эътироф этилмоқда. Шунга монанд бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, вазирликлардан тортиб мамлакатимиздаги барча идора, ташкилот ҳамда муассасаларда ўтказилаётган матбуот анжуманлари, давра суҳбатлари, юзма-юз мулоқотлар, виртуал қабулхоналар фаолияти изчил давом этмоқда.

Айни вақтда республикамизнинг кўплаб етакчи идора ва ташкилотлари виртуал қабулхоналарини ташкил этди. Шу билан бир қаторда медиа-форум, матбуот анжуманлари, юзма-юз мулоқот ва бошқа тадбирлар ўтказилмоқда. Буларнинг барчаси халқ билан мулоқотни самарали амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамлардир.

Халқ билан мулоқот қилишдек ғоят масъулиятли ва залворли ишларни кенг ёритиб боришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. Ўзига хос мулоқот майдонига айланган “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувини кенг жамоатчилик катта қизиқиш билан кузатмоқда. Кўрсатувда академиклар, мутахассислар, турли соҳа вакиллари жамиятдаги муаммолар ҳақида очиқ-ойдин сўз юритишиб, уларнинг ечими ва ижобий ҳал этиш борасидаги таклифларини ўртага ташламоқда. Кўрсатувда айтилганидек, ҳар қандай муаммони ҳал этиш учун аввало уни тан олиш керак!

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан “Тошкент” телеканалида ҳозиржавоблик билан ёритилаётган “Халқ фикри” кўрсатуви ҳақида ҳам шундай ижобий фикрлар айтиш мумкин. “Ёшлар”, “Маданият ва маърифат”, “Маҳалла” каби телерадиоканаллар ўз дастурларини халқ билан мулоқот мавзулари билан бойитаётганини ижобий баҳолаш мумкин.

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот самарали амалга оширилмоқда. Бу муҳим жараёнларни ОАВда ҳозиржавоблик билан холисона ёритиб бориш журналистлардан катта масъулият, муайян билим ва тажриба талаб этади. Демак, ОАВ ходимлари бу борада ҳам кўпроқ ишланишлари, ҳаёт билан ҳамнафас ҳолда ижод қилишлари, воқеликни кенг ёритиб боришлари ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Ўқув-услубий қўлланмани нашрга тайёрлашда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маърузаларида илгари сурилган ғоялар, тегишли қонунларда белгиланган нормалар методологик ҳамда ҳуқуқий асос қилиб олинди.

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот жараёнларини тадқиқ этган ҳолда бу борада тўпланган билим ва тажрибалар, илмий хулосалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

 ж1

 

ЎҚИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР 

Методологик адабиётлар

  1. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. –Т.: Ўзбекистон, 2017. – 488 б.
  2. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. –Т.: Ўзбекистон, 2017. – 592 б.
  3. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. //www.uza.uz
  4. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. //www.uza.uz
  5. Мирзиёев Ш.М. Жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир. //www.uza.uz
  6. Мирзиёев Ш.М. Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик – халқимиз тинчлиги ва фаровонлигининг муҳим омилидир. //www.uza.uz
  7. Мирзиёев Ш.М. Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. //www.uza.uz
  8. Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси (2017 йил 22 декабрь),
  9. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлoл, иқтисoд, сиёсат, мафкура. Т.1. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 364 б.
  10. Каримов И.А. Биздан oзoд ва oбoд Ватан қoлсин. Т.2. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 380 б.
  11. Каримов И.А. Ватан саждагoҳ каби муқаддасдир. Т.3. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 366 б.
  12. Каримов И.А. Бунёдкoрлик йўлидан. Т.4. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 349 б.
  13. Каримов И.А. Янгича фикрлаш – давр талаби. Т.5. –Т.: Ўзбекистон, 1997. – 384 б.
  14. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарoр тараққиёт йўлидан. Т.6. –Т.: Ўзбекистон, 1998. – 429 б.
  15. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. –Т.: Ўзбекистон, 1999. – 410 б.
  16. Каримов И.А. Oзoд ва oбoд Ватан, эркин ва фарoвoн ҳаёт – пирoвард мақсадимиз. Т.8. –Т.: Ўзбекистон, 2000. – 528 б.
  17. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т. 9. –Т.: Ўзбекистон, 2001. – 432 б.
  18. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т. 10. –Т.: Ўзбекистон, 2002. – 432 б.
  19. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т. 11. –Т.: Ўзбекистон, 2003. – 320 б.
  20. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т. 12. –Т.: Ўзбекистон, 2004. – 400 б.
  21. Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т. 13. –Т.: Ўзбекистон, 2005. – 448 б.
  22. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т. 14. –Т.: Ўзбекистон, 2006. – 280 б.
  23. Каримов И.А. Жамиятни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезон ва мақсадидир. Т. 15. –Т.: Ўзбекистон, 2007. – 320 б.
  24. Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. Т. 16. –Т.: Ўзбекистон, 2008. – 368 б.
  25. Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш бизнинг олий мақсадимиздир. –Т.17. –Т: Ўзбекистон, 2009.
  26. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. – 176 б.
  27. Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. –Т.: Ўзбекистон, 2009. – 24 б.
  28. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) коллектив хавфсизлик кенгашининг мажлисида сўзлаган нутқи. //Халқ сўзи, 2010 йил 14 декабрь.
  29. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Т.: Ўзбекистон, 2011. – 440 б.
  30. Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. –Т.: Ўзбекистон, 2015.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси –Т.: Ўзбекистон, 2014.
  2. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни. –Т 2014 lex.uz
  3. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонуни. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Адолат, 2008.
  4. Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонуни. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Адолат, 2008.
  5. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Адолат, 2008.
  6. Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида. Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида. –Т.: Ўзбекистон, 2004.
  7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат дастури тўғрисида”ги 163-Қарори. (2006 йил 7 август). /Оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ishonch Markaz Servis. 2009 й.
  8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-қарори. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2008 й.

 

III. Илмий-оммабоп адабиётлар

  1. Азизхўжаев А., Ҳусанов О., Азизов Х. Конституциявий ҳуқуқ. –Т.: Академия, 2001.
  2. Биз қандай жамият қурмоқдамиз? –Т.: ЎзЛиДеП сиёсий таълим маркази. 2006.
  3. Болиев Э.Жамоатчилик фикри: ҳар қандай қонунни мукаммаллаштиришга хизмат қилади. //Халқ сўзи, 2005. 5 май
  4. Бекмуродов М. Ўзбекистонда жамоатчилик фикри. –Т.: Фан, 1999.
  5. 5. Блэк С. Введение в паблик рилейшнз. –Ростов-на-Дону, 1998.
  6. Berneys E. L. The Later Years. Public Relations Insights 1956-1986.-Rhinebeck: Free Press, 1986.
  7. Бутрин Д. Год открытых дверей. //Коммерсанть. –2002, 24 декабрь.
  8. Гульбинский Н., Сорокина Е. «Краткий курс» для эффективных политиков. – Аванти, 1999.
  9. Гундарин М.В. Теория и практика связей с общественностью: основы медиа-рилейшнз. Учеб. пособие. –М.: Форум: инфра-м, 2007.
  10. Дўстмуҳаммад Х. Ахборот – мўъжиза, жозиба, фалсафа. –Т.: Янги аср авлоди, 2013.
  11. Жабборов Т. Жамоатчилик билан алоқалар: назария ва амалиёт. –Т.: ЎзМУ, 2013.
  12. Засурский Я.Н. Искушение свободой. Российская журналистика: 1990-2004. – М.: Изд-во Моск. ун-та, 2004.
  13. Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясига шарҳлар. –Т.: Адолат, 1999.
  14. Катлип С.М., Сентер А.Х., Брум Г.М. Паблик рилейшнз. Теория и практика.– М.: Вильямс, 2003.
  15. Королько В.Г. Основы паблик рилейшнз. –Киев.: Ваклер, 2000.
  16. Луғат-маълумотнома: Журналистика. Реклама. Паблик рилейшнз. 1700 атама. /Нестеренко Ф. ва бошқ. –Т.: Зар қалам, 2003.
  17. Матбуот хизматлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўлланма. –Т.: Адолат, 2006.
  18. Меҳрга йўғрилган ижод: Пиримқул Қодиров ижоди адиблар ва мунаққидлар талқинида. –Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти, 2008.
  19. Миллий истиқлол ғояси. –Т.: Ўзбекистон, 2005.
  20. Миллий ғоя ва мафкура тушунчаларининг ўзига хос хусусиятлари –Т.: ЎзЛиДеП сиёсий таълим маркази. 2006.
  21. Миралимов Ш., Эшбеков Т. Журналистика, маънавият, жамият. –Т.: Ўзбекистон, 2010.
  22. 22. Мўминов Ф. Журналистика ижтимоий институт сифатида. –Т.: Университет, 1998.
  23. Мўминов Ф. Социология ва журналист фаолияти. –Т.: Университет, 1995.
  24. 24. Мўминов Ф.А. Паблик рилейшнз: история и теория. –Т.: Ижод дунёси, 2004.
  25. Мўътабар зиё маскани. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети – 1918-2008). –Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2008.
  26. Низомулмулк. Сиёсатнома ёки сияр ул-мулк. Т.: Адолат, 1997. –Б. 77.
  27. Ольшанский Д. Политический PR. СПб.: М., Питер, 2003.
  28. Пашенцев Е.Н.Паблик рилейшнз: от бизнеса до политики. –М.: Р.Бук. 2001.
  29. Полоницкий П. Пресс-службы и гласность. –М.: Юридический Мир, 2006.
  30. Почепцов Г. Паблик рилейшнз для профессионалов. –М.: Рефл-Бук, 2000.
  31. Прохоров. Е.П. Журналистика и демократия. –М.: Аспект Пресс. 2004.
  32. Раҳматуллаев Т. Америка журналист нигоҳида. –Т.: Янги аср авлоди, 2003.
  33. Репортёрлик фаолиятининг назарияси ва амалиёти. /Эрназаров Қ. ва бошқ. –Т.: ЎзМУ, 2002.
  34. Саидов А.Х., Кўчимов Ш.Н. Қонунчилик техникаси асослари. –Т.: Адолат. 2001.
  35. Салливан М. Масъул ахборот хизмати. http.//usinfo.state.gov.
  36. Солиев Ф. Ахборот хизматлари: мақсад, бурч ва маҳорат. //Ҳуррият, 2007, 12 декабрь.
  37. Темур тузуклари. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991.
  38. Худойқулов М. Журналистика ва публицистика. –Т.: ЎзМУ, 2008.
  39. Шомақсудов А. Журналист мутахассислар тайёрлаш маскани. –Т.: Зар қалам, 2003.
  40. Эшбеков Т. Ахборот хизмати: ишлаш усуллари ва тамойиллари. Ўқув қўлланма. –Т.: ЎзМУ, 2009.
  41. Эшбеков Т. Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизматлари. Ўқув қўлланма. –Т.: ЎзМУ, 2012.
  42. Эшбеков Т. Маънавият ва ахборот сабоқлари. “Ахборот соатлари” курслари учун услубий қўлланма. –Т.: ЎзМУ, 2016.
  43. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 1-12 жилдлар. –Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2000-2006.
  44. Ўзбекистон жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш йўлида. –Т.: Академия. 2005.
  45. Ҳамдамов Ю. Тараққиёт мезони. –Т.: Ўзбекистон НМИУ, 2013.

———————————————————————————

1 Мирзиёев Ш. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. //Халқ сўзи, 2016 й. 8 декабрь.

2 Мирзиёев Ш. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. //Халқ сўзи, 2016 й. 8 декабрь.

3 Абдуллаев И. Ҳаракат стратегияси ва жамият якдиллиги. //www.xs.uz

You may also like...

10 Responses

  1. Mamlakatimizda so’nggi yillarda amalga oshirilayotgan islohotlar, tub o’zgarishlar xalqaro ekspertlarning e’tiborini tortib kelmoqda.
    «Harakatlar strategiyasi BMT ning barqaror rivojlanish va inson huquqlarini himoya qilish maqsadlari bilan uyg’undir»,-deydi BMT Aholishunoslik jamg’armasining yurtimizdagi vakolatxonasi rahbari Miyeko Yabuta.
    Inson huquqlarini himoya qilish ularning talab va takliflarini qondirish, burch va majburiyatlarini tartibga solish bilan amalga oshadi. Qarangki, bu jarayonni muvofiqlashtiruvchi vosita bu- PR dir.
    Mamlakatimiz rahbari Shavkat Mirziyoyevning ta’biri bilan aytganda, muhimi rahbar qo’l ostidagilarga «Men senga xo’jayinman» , -deb emas, balki, «Men sizga va sizning mehnatingizga javobgarman»,- deya muomala qilishi lozim. Shundagina inson qadri , sha’ni va huquqlari muhofaza etilgan bo’ladi.

  2. Avvalombor assalomu aleykom . Men Oq va Qora piar mavzusidan oʻzimga koʻp bilimlarni oldim. Ammo, bir narsaga hali hanuz tushunmadm shekilli yoki, men notoʻgʻri fikrlayapman. Yuqorida ushbu mavzuda quyidagi fikrlar menga tushunarsiz. «Oʻz nomi bilan ichiqora kimsaning har bir gap soʻzidan qora ranglar anqib turadi. Uni fan iborasi bilan — Oq piar deyish oʻrinlidir». Mening fikrimcha bu ta’rifga oq oʻrniga qora soʻzi toʻgʻri kelgan boʻlar edi. Uztoz shu gapni agar xato boʻlsa toʻgʻirlab qoʻyishingizni iltimos qilgan boʻlar edim. Yoki toʻgʻri boʻlsa men notoʻgʻri tushungan boʻlsam toʻgʻri variantini koʻrsatishingizni soʻragan boʻlar edim. Oldindan tashakkur javoblar uchun!

    • Бир жумлада қисқартиш бўлганди чоғи, шунда ўша хатолик юзага келган. Жуда эътиборли экансиз, Сиз ҳақиқий Бош муҳаррир бўлишингизга ишонаман. Хато эса тўғриланди.

  3. Uzur soʻrayman men uchun qadrli boʻlgan «Ustoz» soʻzi hato ketib qolibdi.

  4. «Матбуотда қора PR деб аталувчи тушунча ўз-ўзидан «кир» сиёсий технологиялар деб тушунилади. Қора PRларнинг актив қўлланиши даври – сайловлар жараёнидир». Ustoz,men shu jumlaga tushunmadim? Nega saylov jarayonlaridagi PR qora PR hisoblanadi?

    • Бунақаси бизда унчалик авж олмаган. Телевизорда кўп кўрасиз, чет элларда бўладиган сайловларда номзод-рақиблар бир-бирининг устидан мағзава ағдаришга ҳаракат қиладилар. Маърузада ўша ҳолатлар назарда тутилган.

  5. Assalomu aleykum ustoz har bir maruzangizni tinglab o’zim uchun kerakli xulosa chiqaraman. Lekin o’tayotgan soatlar qisqadek tuyuladi. Mening fikrimcha yana qo’shimcha darslar tashkil qilinsa yaxshi bo’lar edi.

    • Жуда яхши таклиф. Ҳозирча «қўшимча дарс»ни масофавий таълимга ўхшатиб мана шу сайтимиз орқали давом эттирамиз. Сермазмун фикрномаларни кўпроқ ёзсаларингиз масофавий дарсимиз ҳам жуда қизиқарли бўлади, деган умиддаман.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>