“АХБОРОТ СОАТЛАРИ” № 31-16

Ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалари (4-9 апрель кунлари)

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

“АХБОРОТ СОАТЛАРИ” № 31-16

Ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалари (4-9 апрель кунлари)

ТОШКЕНТ

ЎзМУ – 2016

 

Факультет деканининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосарлари ва мураббийлар диққатига! Талабаларга “Ахборот соатлари” материаллари билан nuuz.uz ва uchildiz.uz веб-сайтлари орқали ҳам танишиш тавсия этилиши мақсадга мувофиқдир.

 

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

 

ХАЛҚИМИЗ ДАҲОСИНИНГ БУЮК ТИМСОЛИ

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Амир Темурнинг номи, бой мероси тикланди. 1996 йил мамлакатимизда Амир Темур йили, деб эълон қилинди, Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланди. Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда муҳташам ҳайкаллари қад ростлади. Улуғ бобомиз шарафига орден таъсис этилди. 2011 йили давлатимиз раҳбари сўзбошиси билан “Темур тузуклари” мукаммал ҳолда, юксак сифат билан янгидан чоп этилди.

Бу йил улуғ бобокалонимизнинг 680 йиллиги кенг нишонланмоқда. Анъанага кўра 9 апрель куни пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида Соҳибқирон таваллуди куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Нозим Ҳабибуллаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али, юридик фанлар доктори, профессор Акмал Саидов, Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Ольс ва бошқалар Амир Темур шахси, буюк хизматлари, жаҳон тарихидаги ўрни қадр топгани, Соҳибқирон сиймоси Ўзбекистон шаън-шавкати тимсолига айланганини таъкидлади. Бу халқимизни улуғ мақсадларга сафарбар этиш, ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётир.

Амир Темур мероси шижоат, мардлик ва адолат тимсоли сифатида юксак қадр ва эъзозга лойиқ. Соҳибқирон ўз даврининг энг қудратли давлати асосчиси, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, дунё цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкордир. Мамлакатимизда миллий давлатчиликни шакллантириш, фарзандларимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт барпо этиш, ёшларни жисмонан, ақлан ва маънан юксалтириш борасидаги барча ислоҳотлар Амир Темур бобомизнинг дунёқараши ва тутумларига моҳиятан уйғун. Зотан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Амир Темурни англаш – ўзлигимизни англаш демакдир. Амир Темурни улуғлаш – тарих қаърига чуқур илдиз отган томирларимизга, маданиятимизга, қудратимизга асосланиб, буюк келажагимизни, ишончимизни мустаҳкамлаш демакдир. Улуғ аждодимиз ўз тузукларида “…амр этдимки, кимки бирон саҳрони обод қилса ёки кориз қурса, ё бирон боғ кўкартирса, ёхуд бирон хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нима олмасинлар, иккинчи йили раият ўз розилиги билан берганини олсинлар, учинчи йили (олиқ-солиқ) қонун-қоидасига мувофиқ хирож йиғсинлар”, деб ёзади. Бугун мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳити яратилиб, тадбиркорларга кенг имтиёзлар берилаётгани Соҳибқирон тутуми авлодлари томонидан ҳаётга жорий этилаётганининг ёрқин ифодасидир. Халққа доим меҳр-мурувватли бўлган Амир Темур адолат ва ҳақиқат учун курашган, салтанатни ҳам ана шу мустаҳкам асосга қурган. Амир Темур даврида фуқародан бирининг уй-иморати бузилиб, тузатишга қурби етмаса, дарҳол керакли ускуналар етказилиб, ёрдам берилган. Бугун мамлакатимизда кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, истеъмол кредитлари ажратиш кенг йўлга қўйилган. Бу билан қанчадан-қанча рўзғорлар бутланиб, халқимиз турмуш маданияти, дунёқараши ва диди юксалмоқда.

Бу борадаги ислоҳотлар Соғлом она ва бола йилида янада кенгаймоқда. Соғлом ва мустаҳкам оила қуриш, меҳнат билан турмушини обод этиш, фарзандларининг ёруғ келажагини таъминлаш юртдошларимизнинг олий мақсадига айланган.

Тадбир қатнашчилари Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин .Султонов иштирок этди.

* * *

Шу куни Темурийлар тарихи давлат музейида “Амир Темур ва Темурийлар давридаги илм-фан ва маданият ривожининг жаҳон тамаддунидаги ўрни” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Темурийлар тарихига оид энг яхши тасвирий ва публицистик асарлар танлови ғолиблари тақдирланди. Темурийларга оид дурдоналар, нодир қўлёзмалар, истиқлол йилларида Амир Темур ва темурийлар тарихи ҳақидаги китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига бағишланган тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда давом этмоқда.

 

АМИР ТЕМУР ҲАҚИДА ЯНГИ КИТОБ

Ўзбекистонда буюк саркарда ва давлат арбоби соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан “Амир Темур ғарб адиблари нигоҳида” деб номланган ноёб китоб чоп этилди. Ўзбек тилида ёзилган китоб “Давр Пресс” нашриёт-матбаа ижодий уйида 1000 нусхада чоп этилди. Унда Европанинг ўтган ва ҳозирги кунлардаги ёзувчилари ва адибларининг буюк соҳибқирон ҳақидаги фикр-мулоҳазалари тўпланган. Китобда Кристофер Марло, Вольфганг Гёте, Эдгар По, Хорхе Борхес, Иван Бунин, Льюсен Керен каби атоқли хорижий адибларнинг Амир Темур ҳақидаги сўзлари келтирилган. Мулоҳазалар муаллифлари Амир Темурнинг кўп қиррали шахсини ёритганлар ҳамда унинг давлат ва миллатлар ҳаётида тутган тарихий ўрни ҳақида фикрларини билдирганлар. Улардан баъзилари соҳибқироннинг ҳаётидан аввал кенг жамоатчиликка номаълум бўлган қизиқарли воқеа ва далилларни келтирадилар.

Лойиҳа ташаббускори, таниқли ҳуқуқшунос Акмал Саидовга бу китобни 20 йилда тузган.

 

ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ МИНТАҚАВИЙ АКСИЛТЕРРОР ТУЗИЛМАСИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА САККИЗИНЧИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Тошкент шаҳрида 2016 йил 8 апрель куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди. Қозоғистон Республикаси раислигида ўтган мажлисда Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирок этди. Мажлисда ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2013-2015 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш якунлари ва ШҲТ МАТТ Кенгаши қарорлари ижроси муҳокама қилинди. ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ШҲТ МАТТ Кенгашининг мазкур халқаро тузилманинг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси лойиҳаси маъқулланди. ШҲТ МАТТ фаолияти терроризм, сепаратизм ва экстремизм каби ҳозирги кундаги таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш борасидаги талабларга жавоб бериши таъкидланди. ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг интернет тармоғидан терроризм, сепаратизм ва экстремизм мақсадларида фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Хитой Халқ Республикасида ўтказилган “Сяминь – 2015” биргаликдаги ўқув машқлари якунларига юқори баҳо берилди. Мажлис иштирокчилари ҳозирги кундаги таҳдид ва хавф-хатарлар, жумладан, халқаро террористик ташкилотлар томонидан бўлаётган хуружларга қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар юзасидан келишиб олди. Шунингдек, аҳоли ўртасида диний-экстремистик ғояларга қарши иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган ишларни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди. 2016 йилнинг IV чорагида ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар делегациялари иштирокида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган тўртинчи илмий-амалий конференцияни ўтказишга келишилди.

 

ТОБИАС ЭЛЛВУД: ЎЗБЕКИСТОН – БУЮК БРИТАНИЯ ҲАМКОРЛИГИ КЎПЛАБ СОҲАЛАРДА ИЗЧИЛ РИВОЖЛАНМОҚДА

Буюк Британия Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим савдо-иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Мамлакатларимиз ўртасида имзоланган қатор ҳужжатлар, жумладан, даромадларнинг икки томонлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик, даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этишга, инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ҳамда ҳимоя қилишга, иқтисодиёт, таълим, фан ва маданият, ҳаво транспорти, сайёҳлик соҳаларига оид битимлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

ЎзА мухбири мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг ташқи ишлар ва ҳамдўстлик ишлари бўйича вазири ўринбосари Тобиас Эллвуд билан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари ҳақида суҳбатлашди.

– Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб йўналишларда изчил ривожланмоқда,– деди Тобиас Эллвуд.– Мамлакатингизга ташрифимдан асосий мақсад ўзаро муносабатларни янада фаоллаштириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама этишдан иборат. Ташриф доирасида қатор вазирлик ва идораларда минтақавий хавфсизлик ва бошқа масалалар юзасидан музокаралар ўтказдик. Ўзбекистон парламенти фаолияти билан танишув менда катта қизиқиш уйғотди. Учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий имкониятлар, Британия Кенгаши ҳамда “Chevening” стипендия дастурининг таълим соҳасига кўмаги ҳам муҳокама қилинди. Мамлакатингизда иш юритаётган британиялик бизнес вакиллари фаолияти билан танишганимдан, Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети талабалари, “Chevening” стипендияси соҳиблари билан мулоқот қилганимдан мамнунман. Ўзбекистон келажаги бўлган истеъдодли ёшлар кишининг ҳавасини келтиради. Ўзбекистон билан Буюк Британиянинг ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш имкониятлари кенг. Ўйлайманки, ўтказилган учрашувлар икки томонлама муносабатларнинг янги қирраларини кашф этиш, ўзаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга ҳисса бўлиб қўшилади.

– Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорликнинг, жумладан, савдо-иқтисодий муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикрларингизни баён қилсангиз.

– Ўзбекистонда Буюк Британиянинг қатор компаниялари иш юритаётгани қувонарлидир. Улар сафини кўпайтириш учун барча имкониятлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида бу масала бўйича фикр алмашдик.

2015 йилда Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 105,7 миллион долларни ташкил этди. Ўзбекистондан Буюк Британияга 32,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди, Буюк Британиядан Ўзбекистонга 72,9 миллион долларлик товарлар импорт қилинди. Ўзбекистон бозорининг салоҳияти мазкур кўрсаткичларни янада ошириш имконияти катта эканидан далолат беради. Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон – Буюк Британия кенгаши аъзолари икки томонлама савдо алоқаларини ривожлантириш йўлида самарали фаолият олиб бормоқда. 1994 йили ташкил этилган мазкур кенгаш мамлакатларимиз ишбилармонлари ҳамкорлигини янада кенгайтиришда муҳим роль ўйнамоқда. Кенгаш мажлислари Буюк Британия компанияларига Ўзбекистон бозори таклиф этаётган имкониятлар ва кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар билан яқиндан танишиш, фойдали мулоқот ва учрашувлар ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш имконини бермоқда. Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон – Буюк Британия кенгашининг сўнгги мажлиси Лондонда 2015 йил ноябрь ойида бўлиб ўтди. Ушбу анжуман савдо, иқтисодиёт ва саноат соҳаларида қатор истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишувларга эришиш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш имконини берди. Ўзбекистонда иқтисодиёт соҳасини изчил ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни мунтазам кузатиб бораман. Буюк Британия компаниялари Ўзбекистон тараққиётини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлишига ишонаман.

– Сизнингча, Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик қандай самаралар бермоқда?

– Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мамлакатларимиз ўртасида таълим ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга фаол ҳисса қўшмоқда. Уильям Шекспир таваллудининг 450 йиллиги муносабати билан “Ҳамлет” спектакли Ўзбекистонда британиялик ижодкорлар томонидан намойиш этилди. Ўзбек Миллий академик драма театрида ташкил этилган “Шекспир Ўзбекистонда”, британиялик рассом ва ҳайкалтарош Генри Мур кўргазмалари ўзбекистонлик санъат мухлисларида катта қизиқиш уйғотгани қувонарлидир. Британия Кенгаши Президент Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар халқларимизни янада яқинлаштиради, икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни изчил ривожлантиришга хизмат қилади.

 

ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА

Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси бош котиби Шаран Барроу раҳбарлигидаги делегация аъзолари мамлакатимизда бўлиб, ишчи-ходимларнинг манфаатларини таъминлаш, ижтимоий шериклик ва мулоқотни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари билан танишди. Учрашувда мамлакатимизда фуқароларнинг ўз билим ва салоҳиятини юзага чиқариши учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратилгани қайд этилди.

 

“ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” РИВОЖЛАНМОҚДА

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш, ушбу тизимни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг устувор вазифаларига бағишланган семинар ўтказилди. Семинар қатнашчилари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатаётган “Бир дарча” марказларининг фаолияти билан таништирилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуни шу йилнинг июнь ойидан кучга киради.

 

ЎЗБЕКИСТОН ТИВДА АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИ ЁРДАМЧИСИ ЎРИНБОСАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

2016 йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Даниел Розенблумни қабул қилди. Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолатлари ва истиқболлари, жумладан, Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувлари ва Ўзбекистон делегациясининг 2016 йил январь ойида Вашингтон шаҳрида ўтказган музокаралари натижалари муҳокама қилинди. Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни барқарор ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди. Суҳбатда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

 

АБДУЛАЗИЗ КОМИЛОВ ЛАВРОВ БИЛАН УЧРАШУВДА ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ МОСКВАГА ТАШРИФИГА ТАЙЁРЛАНИШ МАСАЛАСИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

2016 йилнинг 8 апрель куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида қатнашаётган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Бўлиб ўтган суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг долзарб масалалари, МДҲ кун тартиби, бази халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишди. Икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари олий даражадаги Ўзбекистон-Россия учрашувларига тайёргарликнинг боришини ҳам муҳокама қилишди.

 

ҚОЗОҒИСТОННИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЯНГИ ЭЛЧИСИ ИШОНЧ ЁРЛИҚЛАРИНИ ТОПШИРДИ

2016 йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қозоғистон Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаевни қабул қилди. Элчи ишонч ёрлиғининг нусхасини топширди. Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Давлатлараро алоқаларнинг барча соҳаларидаги босқичма-босқич ва изчил ривожланиши Ўзбекистон-Қозоғистон олий даражадаги мунтазам мулоқотига асосланиши таъкидланди. Қозоғистон Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан биридир. 2015 йил якунларига кўра, ўзаро савдо айланмаси 3 млрд АҚШ долларидан ошганлигини кўрсатди. Томонлар транспорт, коммуникация ва транзит соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишади. Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг руҳий яқинлиги ва кўп асрлик тарихига асосланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари икки томон кун тартибида муҳим ўрин тутади. Шунингдек, учрашувда бўлажак икки томонлама сиёсий учрашувларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

 

ВАЗИФАЛАР ВА РЕЖАЛАР МУҲОКАМАСИ

Давлатимиз раҳбарининг 2002 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида”ги ва 2004 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ўғил-қизларда спортга қизиқишни оширишда жойларда ўтказиладиган спорт мусобақаларининг аҳамияти катта. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан таълим тизимида жорий қилинган уч босқичли узлуксиз спорт ўйинлари – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари ана шу мақсадга хизмат қилмоқда. Жамғарманинг минтақавий филиаллари томонидан ҳам турли мусобақалар, спорт фестиваллари мунтазам ташкил этилмоқда. Ана шундай мусобақаларда тажриба ва маҳоратини оширган мамлакатимиз ёшлари халқаро миқёсдаги турли мусобақаларда иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келмоқда. 2016 йилда жамғарма маблағлари ҳисобидан 251 болалар спорти иншооти, 18 мусиқа ва санъат мактаби фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 2004-2015 йилларда фойдаланишга топширилган спорт иншоотлари ва умумтаълим мактаблари спорт залларини қайта жиҳозлаш бўйича манзилли дастурга киритилган 212 спорт иншооти ва 6892 умумтаълим мактабининг спорт заллари 28,3 миллиард сўмлик 93 номдаги спорт анжомлари билан жиҳозланади. 2016-2020 йилларга мўлжалланган дастур асосида вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида 14 янги ихтисослаштирилган олий маҳорат спорт мактаби, замонавий, зарур ускуналар билан жиҳозланган 225 болалар-ўсмирлар спорт мактаби, вилоят марказларида спортнинг 4 йўналиши бўйича 56 ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташкил этиш, барча даҳаларда спорт зоналарини (кўча тренажёрлари, баскетбол халқаси, футбол учун мини майдон) ўз ичига олувчи болалар майдончалари қуриш режалаштирилган.

 

II. ЖАҲОН МИҚЁСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

 

РОССИЯДА 417,3 МИНГ ДОНА NEXIA АВТОМОБИЛИ РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

Россиянинг «Автостат» таҳлилий агентлиги талқинига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи Nexia автомобили Россиядаги энг оммабоп хорижий автомобиль маркалари рейтингида 7-ўринни эгаллади. Агентлик 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россиядаги енгил автомобиллар паркини тадқиқ қилди ва энг оммабоп хорижий маркалар рейтингини тузди. «Автостат» маълумотларига кўра, Россияда 417,3 минг дона Nexia автомобили рўйхатга олинган. Тадқиқот натижаларига кўра, Россияда энг оммабоп марка Toyota Corolla ҳисобланади, Россияда бу моделдан 685,2 минг дона бор. Шунингдек, Ford Focus модели 670,8 дона ва Renault Logan 576,5 минг дона билан мос равишда 2- ва 3-ўринни эгалламоқда.

 

АВСТРИЯ ҲУКУМАТИ ХАВФСИЗЛИК МАҚСАДИДА ГИТЛЕРНИНГ УЙИНИ ЭГАСИДАН ТОРТИБ ОЛИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Австрия ички ишлар вазирлиги Адольф Гитлер туғилган уйни яна эгасидан тортиб олмоқчи. Бу ҳақида Oberösterreichische Nachrichten газетаси маълум қилди. «Вазирлик қонун доирасида бинонинг экспроприацияси имкониятларини ўрганиб чиқмоқда»,— деди вазирликнинг расмий вакили Карл-Ханс Грундбок. Унинг сўзларига кўра, уйни тортиб олиш — ундан экстремистлар фойдаланмаслиги учун ягона тўғри йўл. Ҳукумат вакили уй эгаси давлат томонидан компенсация олишини таъкидлаб ўтди. Браунау-ам-Инн шаҳридаги уч қаватли бинонинг эгаси Герлинда Поммер ҳисобланади. 1972 йилдаги келишувга мувофиқ, 1889 йилда Гитлер дунёга келган ва уч йил яшаган уй фақат ижтимоий таълим ва давлат муассасаси фаолияти учун фойдаланишга берилади. Кўп йиллар мобайнида бу ер ногиронлар учун иш жойи бўлиб хизмат қилди, аммо охирги уч йил у бўм-бўш турди. Ҳар ой 4,8 минг евро тўлашга тайёр ижарачини топишнинг эса иложи бўлмади.

 

ИСТАМБУЛ МАРКАЗИДАГИ ПОРТЛАШ ОҚИБАТИДА УЧ НАФАР ИНСОН ЖАБРЛАНДИ

Истамбулнинг марказий Межидиекой ҳудудидаги пиёдалар ўтиш жойи яқинида портлаш содир бўлди. Воқеа натижасида уч нафар инсон жароҳат олган.

Маълум бўлишича, портлатувчи қурилма ўтиш йўлидан унча узоқ бўлмаган жойда нейлонли сумка ичига ташлаб кетилган. Аввалроқ, “Ислом давлати” террористик гуруҳининг жангарилари Озарбайжон ва Туркияда қатор терактларни амалга оширишни режалаштиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

ОЗАРБАЙЖОН ПРЕЗИДЕНТИ ТОҒЛИ ҚОРАБОҒ МОЖАРОСИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БОРАСИДАГИ ШАРТИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

Озарбайжон президенти Илхом Алиев Қорабоғ можаросини бартараф этиш борасидаги ўз фикрини билдирди. “Муаммони ҳал этиш жуда оддий: биринчи навбатда, арман қуролли гуруҳи улар томонидан босиб олинган ҳудудни тарк этади, озарбайжон фуқаролари ўз ерларига қайтиши лозим. Шундан сўнг минтақада тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилиши мумкин”,- дея таъкидлаган Озарбайжон президенти мамлакатнинг биринчи чорак ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бағишланган ҳукумат йиғилишида. “Озарбайжон ўз ерини ҳимоя қилмоқда. Биз бошқа давлат ерига кўз олайтирмаймиз. Ва ўз еримизни бировга бериб қўймаймиз. Ва ҳеч кимга озарбайжон ерларида иккинчи арман давлати ташкил этишларига йўл қўймаймиз”, дея фикрини давом эттирган президент.

 

III. МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИДА

АМИР ТЕМУР ДАВРИДА ИЛМ-ФАН, САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ РИВОЖИ

Улуғ бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги юртимизда кенг нишонланаётгани ёшлар қалбида ғурур ва ифтихор туйғуларини янада жўш урдирмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да бўлиб ўтган “Амир Темур даврида илм-фан, санъат ва маданият ривожи” мавзуидаги давра суҳбати ҳам талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Давлатёр Жумабоев, Тарих факультети декани Муродулла Ҳайдаров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Амир Темурнинг улуғ номи тикланиб, 1996 йил мамлакатимизда Амир Темур йили, деб эълон қилингани, Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонлангани, Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда бу аждодимизнинг муҳташам ҳайкаллари қад ростлагани, 2011 йили давлатимиз раҳбари сўзбошиси билан “Темур тузуклари” мукаммал ҳолда, юксак сифат билан янгидан чоп этилгани халқимизнинг ғурури ҳамда ифтихонига айлангани ҳақида атрофлича сўз юритдилар.

Бобокалонимиз Амир Темурнинг таваллудининг 680 йиллиги айни кунларда юртимизда ва халқаро миқёсда нишонланаётгани бугунги авлодлар қалбида ҳам чексиз ифтихор туйғусини жўш урдирмоқда.

Давра суҳбатида тарихчи олимлар Жумабой Раҳимовнинг “Соҳибқирон Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли”, Аброр Хидировнинг “Амир Темур тарихий портретига чизгилар”, “Амир Темур ва темурийлар даврида таълим тизими”, филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Эшбекнинг “Адабиётларда Амир Темур сиймосининг акс этиши” мавзуидаги маърузалари тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

 

АМИР ТЕМУР ҲИКМАТЛАРИ – ЖАҲОН ЭЪТИРОФИДА

Буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуди олдидан ўтказилаётган анжуманлар ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

2016 йил 7 апрел куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да “Соҳибқирон Амир Темур ҳикматлари – жаҳон эътирофида” мавзуидаги маърифий тадбир ўтказилди.

Унда иштирок этишган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Давлатёр Жумабаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али, Халқаро Амир Темур жамғармаси ўринбосари Тўлқин Ҳайит, ёзувчи Бахтиёр Ҳайдаров ва бошқалар талаба-ёшларга буюк саркарда ва давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига оид сермазмун маърузалар қилдилар.

Таваллудига 680 йил тўлган буюк аждодимизнинг “Темур тузуклари” асарини теран нигоҳ билан ўрганиш ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини жўш урдириши алоҳида таъкидланди. Дарҳақиқат, мазкур китобда Соҳибқирон ўгитларининг илмий асоси, бадиий тасвири билан боғлиқ жиҳатлар ўз аксини топган.

Давра суҳбатида “Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни”, “Соҳибқирон ўгитларининг инсонпарварлик моҳияти”, “Амир Темур давридаги ижтимоий-ахлоқий ҳаёт”, “Мустақиллик йиллари ўзбек адабиётида Амир Темур сиймосининг яратилиш жараёнлари”, “Соҳибқирон Амир Темур ўгитларининг инсонпарварлик моҳияти” мавзулари талаба-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Иқтидорли талабалар “Темур тузуклари” асаридаги ҳикматлардан намуналар ўқидилар. Тошкент маданият коллежи ўқитувчилари ва талабалари ижро этишган мумтоз куй-қўшиқлар даврага янада файз киритди.

 

ТАЛАБАЛАР БЕЛЛАШУВИ

Буюк аждодимиз Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар талабалар маънавий оламини ҳам бойитмоқда.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Маънавият асослари ва диншунослик” кафедраси томонидан 5-талабалар турар-жойида “Амир Темур ва Темурийлар даври маданий мероси” мавзуида заковат беллашуви ўтказилди.

Унда зукко талабалар “Зиё”, “Пирамида”, “Лочин”, “Беш юлдуз” жамоаларига бирлашиб, Амир Темур ижоди ва меросига оид саволларга жавоб изладилар. Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда бунёд этилган ҳайкаллар, иншоотларга шарҳ бериш бериш бўйича ўзаро беллашдилар.

Беллашув сўнггида барча жамоаларда иштирок этган талабалар фахрий ёрлиқлар, “Маънавий тарбия” хрестоматия китоби ва бошқа эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

“УНИВЕРСИАДА – 2016” СПОРТ ЎЙИНЛАРИ САРАЛАШ МУСОБАҚАЛАРИ

Пойтахтимизда “Универсиада – 2016” спорт ўйинлари дастуридаги футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи ва бокс бўйича минтақавий саралаш мусобақалари бошланди.

Олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада» спорт мусобақалари аввало ёшларнинг маънавий етук бўлиб улғайишлари учун ғоят муҳимдир. Бугун мамлакатимизнинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар ҳадемай камолга етишиб, турли соҳаларнинг соҳибларига айланадилар. Эртага юртимиз тараққиётини янада юксакроқ даражаларга олиб чиқадиган кадрлар ҳам мана шу авлоддир. Ўйлаймизки, республикамиз миқёсида ўтказиладиган бу анжуман йигит-қизларимиз қалбларида нафақат ўчмас қолдиради, балки, уларни янада жипслаштириб, маънан етук инсонлар бўлиб улғайишларига ҳам хизмат қилади.

Бугунги кунда Тошкент шаҳри, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари терма жамоалари мусобақанинг финал босқичига чиқиш учун баҳс олиб бормоқда.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган уч босқичли спорт ўйинлари – «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва Универсиада мусобақалари юртимиз келажаги бўлган ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш йўлида кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Бу тизимнинг юқори бўғини – Универсиада олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган ёшлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, халқаро мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мусобақалар Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти, Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар бокс мактаби ҳамда «Пахтакор» футбол клуби қошидаги 16-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтмоқда.

Юртимиз довруғини дунёга таратаётган спортчиларимиз аввало оддий мактабларда, сўнг олий ўқув юртларида таҳсил олиш билан бир қаторда спорт билан ҳам мунтазам шуғулланиб келганлар. Бунда аввало ҳар бир олий ўқув юртида талабаларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар муҳим ўрин тутганини изоҳлашга ҳожат йўқ.

 

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ, ФАН ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШНИНГ ЭЪТИРОФИ

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2016 йил 6-8 апрель кунлари “таълим ва фан – барқарор ривожланиш манфаатлари йўлида” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, мамлакатимизнинг барча илмий ва олий таълим муассасалари, шунингдек, Белорусь Республикаси, Германия, Латвия, Литва, Польша, Швеция, Қозоғистон, Жанубий Корея каби чет мамлакатлар олимлари ва мутахассилари иштирок этдилар.

Таълим ва фан жамият, иқтисодиёт ва давлатни модернизациялашда асосий ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Чунки, ҳар қандай жамият ёки давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлашда унинг билимдон фуқароларининг ўрни жуда муҳимдир. XXI аср арафасида жаҳондаги қатор мамлакатлар дуч келган иқтисодий ва молиявий инқироз ҳолатидан чиқиш йўлларидан бири ҳам барқарор тараққиёт концепциясини ишлаб чиқиш бўлди. Маълумки, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимида барқарор тараққиёт ғояларини интеграциялашга қаратилган дастлабки ҳаракатлар ўтган асрнинг 90-йилларида ЮНЕСКО томонидан бошланган. Худди шу йиллардан бошлаб дунёнинг қатор малакатларида таълим жараёнига “Минг йиллик ривожланиш мақсадлари” дастури киритила бошланди.

Ушбу дастурда жамоатчиликнинг асосий диққат-эътибори атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммоларига қаратилди. Бу муаммолар инсониятнинг келажакдаги барқарор тарақиёти билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги кўрсатиб берилди. Дастурда инсоният олдида кўндаланг бўлиб турган ўта мураккаб ва айни пайтда долзарб муаммоларни ҳал қила оладиган ёш мутахассисларни тайёрлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда табиат-жамият-иқтисодиёт тизимидаги муаммоларни ҳал қилишда ҳар томонлама билимли, иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар ривожланишини табиий муҳит мувозанатини бузмай бошқара оладиган мутахассисларга эҳтиёж жуда катта эканлигини изоҳлашга ҳожат йўқ. Сув манбалари мамлакатимиз ва бутун Марказий Осиё минтақаси ривожланиши учун муҳим стратегик аҳамиятга эга. Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури доирасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилаётган “UZWATER” лойиҳаси келажакда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни амалга оширадиган ёш мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Мазкур лойиҳа мамлакатимиздаги (Қорақалпоқ Давлат университети, ТИМИ, ТДТУ, СамАҚИ, БухДУ ва бошқалар) ҳамда чет давлатлардаги (Германия, Латвия, Литва, Польша, Швеция ва бошқалар) олий ўқув юртлари олимлари ва мутахассислари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади магистратура босқичи учун табиатдан оқилона фойдаланиш ва барқарор тараққиётни таъминлашга оид барча масалаларни ўз ичига оладиган янги ўқув дастурлари ва материалларини яратишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Ботир Усманов анжуманни очилиш маросимида таъкидлаганидек, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, ер-сув ва энергетика ресурсларидан фойдаланиш соҳаларида фаолият олиб борадиган магистрлар тайёрлаш дастурларини жаҳон стандарларига мослаштириш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Бу мамлакатимизда магистратура таълими тизимини янада такомиллаштиришда ўзига хос ҳисса бўлиб қўшилади.

Илмий анжуман очилишининг ялпи мажлисида Ўзбекистон Экологик ҳаракати ижроя қўмитаси раиси, Олий Мажлис спикери ўринбосари Борий Алихонов республикамизда табиатни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада қонунчиликни такомиллаштириш бўйича эришилган натижалар тўғрисида атрофлича маълумот берди. Унинг таъкидлашича, турли корхоналар фаолияти таъсирида атроф-муҳитга келтирилган зарарнинг салбий оқибатлари билан курашишдан кўра, уни келтириб чиқарадиган сабабларнинг олдини олиш ҳам маънавий, ҳам иқтисодий жиҳатдан жуда муҳимдир. Чунки, атроф-муҳит муҳофазаси борасида юзага келган салбий оқибатлар билан курашадиганлар, вақт нуқтаи-назаридан доим орқада қоладилар. Натижада, қулай фурсатни бой берадилар. Масалан, корхонанинг чиқинди ва оқова сувларини шу ернинг ўзида тозалаш, уларнинг табиий сув ҳавзаларига оқизилиши натижасида ифлосланган миллионлаб метр куб ҳажмдаги сувни тозалашдан кўра анча арзонга тушади. Ўзбекистон ҳозирги кунда атроф муҳит ва табиий ресурслар муҳофазасини ташкил этишда худди мана шу йўлдан бормоқда.

Анжуман ишида Швециянинг Упсала университети профессори, UZWATER лойиҳасининг координатори Ларс Риден ўз маърузасида “Таълим – барқарор тараққиёт манфаатлари йўлида” тамойилига амал қилган ҳолда, бу борада таълим соҳаси мутахассисларига тавсиялар тақдим этди.

Варшаванинг (Польша) “Ҳаёт ҳақидаги фанлар” университети профессори Жозеф Мосеш эса сув ресурсларини барқарор бошқариш индикаторлари масалалари устида тўхталиб, келажакда магистрлар тайёрлашда ўқитилиши кўзда тутилаётган фанлар дастурларини тузишда улардан фойдаланиш бўйича илмий-услубий тавсиялар берди.

Германиянинг Брандербургдаги Технологиялар ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб қувватлаш интститути профессори Эдгар Клозе “Табиат ривожланиши – жамиятнинг барқарор тараққиёти учун намуна ва андоза” деб номланган маърузасида табиат ва жамият тараққиётидаги ривожланишларнинг ўзига хослиги ҳақидаги фикрларини баён этди. Унинг фикрича, ҳозирги кунда табиат ривожланиши билан жамият ривожланиши ўртасида номутаносиблик мавжуд. Ушбу номутаносибликлар табиий, жумладан, ер, сув, ўрмон, энергия ва бошқа ресурслардан фойдаланишда яққол акс этади. Маърузада дунё бўйича суғориладиган ерлар деградацияси, сув манбаларида кузатилаётган салбий миқдорий ва сифат ўзгаришлари, ўрмонлар эгаллаган майдонларнинг кескин камайиб бораётганлиги ва бошқа жарёнлар ҳақида аниқ рақамларни қайд этиб ўтди. Ушбу салбий ҳолатларни чуқур илмий ва назарий таҳлил қилиб, магистратурада ўқитиладиган фанлар дастурларида ҳисобга олиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Айни пайтда маърузачи юқорида баён этилган, яъни табиатда руй бераётган салбий ўзгаришларни ҳозирги кунда дунё миқёсида кечаётган нотинчликлар билан боғлиқ ҳолда изоҳлади. Анжуман иштирокчилари диққатини Европа (Франция ва Белгиядаги воқеалар), Африкадаги давлатлар (Ливия, Миср), Яқин Шарқ (Ироқ, Сурия)да бўлиб ўтган даҳшатли воқеалар ёки Тоғли Қорабоғда ҳозирги кунда рўй бераётган нотинчликларга қаратди. Шулар ҳақида гапира туриб, профессор Эдгар Клозе мамлакатимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сураётганлигига ва ўзининг Ўзбекистонга ҳаваси келаётганлигини очиқ-ойдин баён этди ва маърузасини қуйидаги сўзлар билан якунлади: “Анжуман қатнашчиларидан бири, адашмасам, Польшалик ҳамкасбим Жосеф Мосеш, ўз маърузасида “Ёшлар биздан нимани кутмоқда?” деган саволни ўртага қўйди ва ўзи унга жавоб ҳам бериб ўтди. Мен ушбу саволга “Ёшлар биздан биргина нарса, у ҳам бўлса, тинчликни, барқарорликни кутади”, деб жавоб берган булур эдим. Шундагина таълим тизими ва фан ривожланади, жамият барқарор тараққий этади”.

Анжуман ишида мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтларининг ёш олимлари ва мутахассислари ҳам фаол иштирок этдилар. Улар яқиндагина магистратура босқичини тугаллаган ёш мутахассислар сифатида ушбу тизимни янада такомиллаштириш ва жаҳон андозаларига мослаштириш бўйича ўз фикрларини баён этдилар.

Ўз-ўзидан равшанки, анжуман қарорларида келтирилган, мамлакатимизда магистратура таълимини янада ривожлантиришга оид фикр-мулоҳазалар ва тавсияларни келажакда амалиётга жорий қилиш мамлакатимизнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган комплекс билимли ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш имконини беради. Юқоридагиларга хулоса қилиб айтганда, анжуман жараёнида эришилган натижалар мамлакатимиз олий таълим тизимида ўқув жараёнини жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш тажрибалари амалга оширилаётган ҳозирги кунда янада муҳим аҳамият касб этади.

 

ТУРАР-ЖОЙ КЕРАКМИ, ТАЛАБА?

ЎзМУ талабалари кузда (янги ўқув йилида) турар-жойга эга бўлиш учун ҳозирдан ҳаракат қилишлари талаб этилмоқда. Талабалар турар-жойи – иккинчи уйимиз, деган гап турли вилоятлардан келган йигит-қизларнинг ҳаётий “шиори”га айланганини изоҳлашга ҳожат йўқ. Айтса-айтмаса, пойтахтимиздаги “Ёшлик” Талабалар шаҳарчаси сўнгги йилларда ҳавас қилса арзигулик масканга айланган. Бу ерда кўзни қувонтирадиган бежирим бинолар – Талабалар турар-жойларидан 9 таси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига қарашли бўлиб, уларда 2290 га яқин йигит-қизлар истиқомат қиладилар. (Бу ерда яшашга даъвогар талабалар сони эса анча кўплигини яширишга ҳожат йўқ…)

Ҳамма жойда, ҳар бир соҳада озми-кўпми муаммо пайдо бўлиши бор гап. Бу масканлардаги муаммолар – айрим талабаларнинг кийиниш маданияти, тарбияси, одоби, тегишли тартиб-қоидаларга риоя этиши билан боғлиқдир. Айтайлик, баъзи “эркатой”лар енгил-елпи кийиниши тарбияли ва одобли оилаларда улғайган йигит-қизларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганини ҳам яширишга ҳожат йўқ.

Талабалар турар-жойлари дирекцияси директори Миркомил Отавуллаевнинг айтишича, “Ахир, ўз уйингда бунақа кийинмайсан-ку, опа-сингилларинг олдида шортикда юриш уят эмасми?!” деган танбеҳига “Қайси ҳужжатда шунақа кийиниш мумкин эмас, деб ёзиб қўйибди?” дейдиганлар ҳам топилар экан…

ЎзМУ Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилишида бу каби муаммолар ҳақида очиқ-ошкора айтилди.

Бундай муаммоларни ижобий ҳал этишнинг самарали йўли топилди: яъни, янги ўқув йилидан бошлаб (кузда) Талабалар турар-жойида истиқомат қилишни истаганларга ҳозирданоқ тегишли талабномалар қўйилиши эълон қилинди.

Эндиликда қайсики талаба кийиниш маданиятидан тортиб, тарбияси ҳамда одоби билан ўрнак бўлса, тегишли тартиб-қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда жамоат ишларида фаоллик кўрсатса, ўқиш тамом бўлгач, янги ўқув йилида (кузда) қайси хонадан ўрин эгаллашигача билиб (кўнгилни тўқ қилиб!) кетади ва уйидан тўппа-тўғри ўз хонасига келиб жойлашаверади!

 

Материаллар ЎзМУ Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Унда республика ОАВ хабарларидан фойдаланилди.

 

Факультет деканининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари диққатига!

 

“Ахборот соатлари” маълумотлари юзасидан савол пайдо бўлса ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбековга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон: +99890 9120963.

Электрон почта: tueshbek@mail.ru

Манба: nuuz.uz

You may also like...

37 Responses

  1. Biz yaqinda buyuk sarkarda Sohibqiron Amir Temur bobomizni 680yilligini o’tqizdik nafaqat universitetlarda balki maktab,kollej va litseylarda bayram tadbirlari keng nishonlandi biz shu Amir Temur bobomizday bilimli va albatta dono bo’lamiz biz shunaqa allomalarmiz borligidan faxrlanishimiz kerak.

  2. Ayni paytda butun yurtimiz bo`ylab Amir Temur tavalludining 680 yilligi shukuhi kezib yurmoqda. Buyuk davlat arbobi, sarkarda, bunyodkar va adolatli siyotchi bo`lgan Sohibqiron bugungi yoshlar uchun har sohada ibrat bo`laoladigan shaxs hisoblanadi. Uning o`gidlari va amalga oshirgan siyosati abadul-abat tarizga muhrlangan.

  3. Amir Temurning » Temur tuzuklari» asari bugungi kunda ham dasturamal bo’lib xizmat qilmoqda. Yurtimiz miqyosida tavvalud kunlari keng tartibda bo’lib o’tmoqda

  4. Sevinch Norqobilova:

    Buyuk sarkarda, tariximizning haqiqati Amir Temur siymosida yoshlar faqat adolatni ko’rayotgani, tavallud munosabati bilan joylarda tadbirlar o’tkazilayotgani kishini quvontiradi!

  5. Fayyoz Achilov:

    Amir Temur hayoti, faoliyati malakali huquqshunosimiz Akmal Saidov tomonidan o’rganilib, kitob holida yaratilgani tahsinga sazovordir!

  6. Sening buyuk bobong haqida dunyodagi buyuk insonlarning ta`rifi va fikrlari katta g`urur hamda iftixor bag`ishlaydi. Bu jihatdan «Amir Temur g`arb adiblari nigohida» kitobining chop etilishi e`tirofga loyiqdir.

  7. Saodat Abulqosimova:

    Yana bir shovenistik, natsistik harakat uyoqda tursin, bunday g’oyalarning kelib chiqishini hozirgi asrda oldini olish muhim sanaladi. Gitler shaxsidan yana bir terroristlar foydalanishini oldini olish ishlari olib borilayotgani yaxshi yangilik. Yana bir yangilik: Germaniyada Gitlerni hozirgi yosh avlod, maktab o’quvchilari, bilmasligi aniqlanganidan so’ng, u haqida turli hajviy televizion filmlar ishlandi. Va bu hajviy filmlar Germaniya telekanallarida efirga uzatilmoqda.

  8. Dilfuza Tillayeva:

    Haqiqatdan ham buyuk bobomiz qilgan xizmatlari nafaqat O’rta Osiyoda, balki Yevropada ham hali hanuz yaxshi so’zlar bilan tilga olinadi.Bugun kursdoshlar bilan Samarqand ziyoratidan qaytdik.Bobomiz qurdirgan viqorli binolarni ko’rib shunday insonning avlodi ekanimdan faxrlandim.

  9. Mustaqillik sharofati bilan buyuk bobokalonlarimiz qoldirgan boy tarixiy merosi qayta tiklanishi bilan birga, ularning shaxsi ham ulug’lanib kelinmoqda. Sohibqiron Amir Temurning 680 yilligi mamlakatimizda keng nishonlanoyatgani ham buning yorqin misoli. Amir Temur tavallud kuni turli joylarda turli xil tartibda o’tkazilayotgani, jumladan, universitetimizning Ijtimoiy fanlar fakulteti Ma’naviyat va dinshunoslik kafedrasi tomonidan talabalar o’rtasida aqliy bellashuv tartibida o’tkazilgani bu bayram nafaqat shunchaki tadbir balki bilimlarni mustahkamlashga bir sabab ekanligidan dalolat. Biz shunday buyuk ajdodlar vorislari ekanligimizdan faxrlanamiz. Aynan ular qoldirgan yurtda farovon yashayotganimiz ayni haqiqat. Shuning uchun buni qadriga yetishimiz, tinchligimizni saqlab qolishimiz lozim. Tinchlikni barqaror qilish hamda turli buzg’unchiliklarni oldini olish maqsadida turli chora-tadbirlar ko’rilmoqda. Yurtimizning Shanxay hamkorlik tashkiloti bilan o’tkazgan yig’ilishi ham shular jumlasidan. Zero tinch yurtda yuksalish, rivojlanish bo’ladi. Mamalakatimizda ishlab chiqarilayotgan milliy avtomobilimiz Nexia Rossiyada 7-o’rinni olgani yurtimiz yuksalayotganidan dalolat. Vatanimiz osoyishtaligiga ko’z tegmasin…

  10. Buyuk ajdodimizning nomlari bugun bizni ham dunyoga tanitmoqda. «Amir Temur g’arb adiblari nigohida» kitobining nashr etilishi bizni yana bir bor ruhlantiradi chunki g’arb mamlakatlari buyuk bobomizni o’rganishi bilan birga turkiy xalqlarni jumladan o’zbeklarning qadim tarixi va ananalari bilan tanishish imkononi beradi bu esa O’zbekning qolaversa turkiy xalqlarning chuqur ildizini organish chog’ida bugungi kurtagi bilan ham yaqin bo’lish, do’stlashish tuyg’ularini uyg’otmasdan qo’ymaydi

  11. Ajdodlar merosi muqaddas qadriyat. Biz bugun nomini ulug’lab faxrlanayotgan bobomiz sohibqiron Amir Temur bobomizning tarixini o’rganish bizning manaviyatimizni oshirmasdan qolmaydi. Shu maqsadda o’tkazilayotgan Universitet miqyosidagi tadbirlar talabalar uchun manaviy ozuqa bo’ldi desm yanglishmayman

  12. Jumamurodova Muyassar:

    Sohibqiron bobomiz tavalludining 680 yilligi munosabati bilan «Amir Temur g’arb adiblari nigohida» deb nomlangan kitob chop etilishi tahsinga loyiq. Ushbu loyiha tashabbuskori Akmal Saidov ekanligi keltirib o’tilgan. Ustoz, menimcha, Akmal Saidovga jumlasidagi «ga» qo’shimchasi uslubiy xatolikni yuzaga keltiryapti:
    «Лойиҳа ташаббускори, таниқли ҳуқуқшунос Акмал Саидовга бу китобни 20 йилда тузган.»

  13. кўпинча мен дунё ва мамлакатда юз бераётган янгиликлардан ичилдиз сайти орқали билиб оламан.

  14. Xurshid QODIROV:

    «Амир Темур Ғарб адиблари нигоҳида» номли янги китоб қўлимга тушиб қолди. Китоб муаллифи Акмал Саидов дунёнинг кўзга кўринган адиблари томонидан буюк Соҳибқирон бобомиз ҳақидаги фикрларини жамлабди. 20 йил мобайнида тўпланган ушбу маълумотлар бобокалонимизнинг 680 йиллик тўйига муносиб совға бўлди.

  15. «If you do not believe in our power, look at our monuments» (Amir Temur) Fikrimvha, bu fikrga hech qanday izoh shart emas

  16. Amir Temur-buyuk siymo. Millat yuzi ekan avlodlar xotirasida mangu yashaydi.

  17. Муяссар Ибрагимова:

    «Китоб дунёси» 7-сон
    АНГЛИЯ ҚИРОЛИ ГЕНРИХIV НИНГ СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУРГА ЙЎЛЛАГАН МАКТУБИ
    Худонинг инояти ила Англия ва Франция мамла-катлари қироли ҳамда Ирландия ҳукмдори ҳисобланган Генрих тангрининг суюкли бандаси, қадрдон дўстимиз, шавкатли ва улуғ ҳукмдор Темурбейга кўпдан-кўп саломлар бўлсин ва ҳаммамизнинг паноҳимиз Оллоҳ унга тинчлик ато қилсин.
    Улуғ ҳукмдор, биродаримиз, худонинг бандаси, Исо пайғамбарнинг Шарқцаги ноиблари архиепископ (Иоанн — тарж.) орқали жўнатган мактубингиз мазмуни билан танишгач ҳамда сизнинг ишон-чингизга сазовор бўлган ул архиепископнинг ўз оғзидан гапирган сўзларини тинглагач, сизнинг бизга билдирган дўстлигингизга шак-шубҳамиз қолмади: ваҳоланки, ҳали биз сизнинг бу марҳаматингизга муносиб арзигулик ишлар қилганимизча йўқ.
    Айни пайтда сиз ҳазратаинг эсон-омонлигингизни ҳам ул архиепископдан эшитиб беҳад шод бўлдик ва шу билан бирга сизни — шавкатли ўғлингиз (Мироншоҳ Мирзо — тарж.) юклаган топшириқлар бизнинг Францияга етиб келган архиепископ оғзидан эшитганимиз, икки томонлама сулҳ ва ҳамкорлик ўрнатиш хусусидаги гаплар бизни беҳад севинтирди.Сиз олий ҳукмдор хузурига қайтиб борувчи доминиканлар ордени (1215 йидда монах Доминик томонидан тузилган христаан монахлари жамияти – тарж.)га мансуб ул монах Франциск Шадер (архиепископ Иоанн — тарж.) сизга ўзаро алоқаларимиз доирасини тобора кенгайтириш, мамлакатларимиз савдогарларининг бир-бирлари билан, қадимда ота-боболаримиз даврида бўлганидек, борди-келдиларини тикламоқ ва бунга шарт-шароит яратмоқ ниятида эканимизни билдирмоқчимиз. Бу сўзларни улуғ ҳукмдор сизга бўлган дўстлигимиз белгиси тариқасида айтарканмиз… (давомсиз колган) илтифот билан сўрардикки, бундан буён бизнинг савдогар-ларимиз сизнинг ерларингизда хавф-хатарсиз, эмин-эркин юришлари учун шароит яратиб бергайсиз.
    Юқоридаги мактубингиз мазмунидан сиз ҳазратнинг яқинда Туркия ерларига бориб, Тангрининг мадади ва тезкорлик билан жангга кириб бизнинг ва сизнинг душманимиз Боязид ҳамда унинг қудратли давлатини тор-мор этганинигизни эшитдик.Бу хабар қалбимизни қувонтирди ва бизга улкан шодлик бағишлади. Тасаннолар бўлсинки, унинг (Оллоҳнииг) иродаси билан подшолар ҳукм юритадилар, ғолиблар номи шон-шарафга буркалади, қиролликлар сарҳади кенгаяди: зафарингизни ғойибдан ато этган парвардигорнинг муборак номини доимо ёдда тутайлик,
    Дарҳақиқат, улуғ ҳукмдор, маълумингиз бўлғайким Сизга бўлган ҳурматимиз ва эътиқодимиз ҳаққи юборганингиз ул архиепископни эҳтиром ила кутиб олдик, унга илтифот кўрсатибгина қолмасдан, балки дўстона муносабатда ҳам бўлдик.Сиздан ҳам илтимосимиз шулдирки, ул зот хузурингизга қайтиб борганида диққат билан тинглагайсиз, бизнинг қироллигимиз аҳволи ва қилаётган ишларимизни сўзлаб берур, биз унга ўз ҳоҳиш ва истакларимизни батафсил айтдик, бизнинг номимиздан сизга етказажак барча хабарларга ишонингиз.
    Улуғ ҳукмдор, худонинг ёрлақаган бандаси… (давоми сақланиб қолмаган — тарж.).
    Русчаматндан М.Холбеков таржимаси

  18. Муяссар Ибрагимова:

    «Китоб дунёси» 7-сон
    АМИР ТЕМУР ҲАҚИДА ЯНГИ КИТОБ
    Буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази “DAVR PRESS” нашриёт-матбаа уйи билан ҳамкорликда “Амир Темур Ғарб адиблари нигоҳида” номли китобни нашр этди. Китобнинг масъул муҳаррири Акмал Саидов, тузувчи Ғулом Мирзо.
    Президентимиз Ислом Каримовнинг “Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор” номли асарида дунё адабиётининг энг яхши намуналарини таржима қилиш, чоп этиш ва ўрганиш масаласига жиддий аҳамият бериш зарурлиги қайд этилган. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, биз маънавиятимизни юксалтириш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга интилаётган эканмиз, ҳеч қачон ўз қобиғимизга ўралашиб қолмаслигимиз керак.
    Шу маънода, жаҳон адабиётининг дурдоналарини, жумладан, дунё адибларининг Амир Темур ҳақида яратган сара асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ғоят долзарб аҳамиятга эга.
    “Амир Темур Ғарб адиблари нигоҳида” китобида Ғарб адабиётининг ёрқин намояндалари — Кристофер Марло, Йоҳанн Волфганг Гёте, Эдгар Аллан По, Хорхе Луис Борхес, Иван Бунин, шунингдек, франциялик темуршунос олим ва адиб Люсьен Керен айни мавзуда яратган машҳур асарларнинг ўзбекча таржималари жамланган.
    Мазкур китоб буюк давлат арбоби, музаффар саркарда, моҳир дипломат ҳамда бунёдкор зот, фан ва маданият ҳомийси Амир Темур таваллудининг 680 йиллик тўйига мўъжаз туҳфадир.
    Хуршиджон ҚОДИРОВ,
    “Туркистон-пресс” мухбири

  19. Муяссар Ибрагимова:

    9-апрел куни биринчи марта Самарқандга бордим. Соҳибқирон даврида қурилган меъморий ёдгорликларига боқиб буюк бобокалонимизнинг куч-қудратларига шубҳам қолмади…

  20. Nigora Eshqulova:

    Amir Temur haqida qancha gapirilsa ham kamday nazarimda. Sababi bu ulug` zotning har bir ishida, qilgan amallarida, olib borgan siyosatlarida adolat birlamchi omil bo`lgan. Bekorga Yurtboshimiz ham har safar bu ulug` zotning «Temur tuzuklari»ni o`qiganimda o`zim uchun kerakli narsaani olaman deya aytib o`tmagan. Mana shu tuzukning o`ziyoq butun bir tariximizni, davlatchilik asoslarini ko`rsatib beradi.

  21. Biz ham kursdoshlarimiz bilan birga bobomizning tug’ilgan kunlari kuni Samarqandda sayohatda bo’ldik. Tarixiy obidalarni ko’rib ko’nglingiz quvnaydi va beixtiyor faxr hissini tuyasiz.

  22. Istambulda bo`lib o’tgan noxush vaziyatni ko’rib beixtiyor Yurtimiz tinchligiga ko’z tegmasin degingiz keladi.

  23. Tinchlik eng oliy ne’mat.Uning barqaqrorligini taminlash har birimizning o’z qo’limizda. Obodlikni, osudalikni, erkinlikni qadriga yetaylik!!!

  24. Zokir Shoyimov:

    Buyuk sarkarda Amir Temur ilm-fan, madaniyat va maorif tizimiga ham munosib hissa qo’shganligi bilan ham buyukdur

  25. Amir Temur bobomiz haqida qancha gapirsak, shuncha kam. Haqiqiy ma’nodagi mardlik, adolatlilik timsoli!

  26. дунё ва мамлакатда юз бераётган янгиликлардан ичилдиз сайти орқали билиб оламан. Ichildiz emas Uchildiz sayti orqali xabardor bo’laman,deb yozilsa yaxshi bo’lardi

  27. Amir Temur bobomiz haqida yangi kitobning chop etilgani quvonrli hol. Menimcha, bu kiton 1000 nusxadan ko`ra ko`proq chop etilishi kerak edi.

  28. Biz buyuk ajdodlar vorislari ekanligimizdan faxrlanamiz. Aynan ular qoldirgan yurtda farovon yashayotganimiz ayni haqiqat. Shuning uchun buni qadriga yetishimiz, tinchligimizni saqlab qolishimiz lozim. Tinchlikni barqaror qilish hamda turli buzg’unchiliklarni oldini olish maqsadida turli chora-tadbirlar ko’rilmoqda. Yurtimizning Shanxay hamkorlik tashkiloti bilan o’tkazgan yig’ilishi ham shular jumlasidan deb o’ylayman.

  29. Amir Temur haqida jahon adaboyotida ham juda ko’plab asarlar yozilgan. Ularni jamlab o’zbek tiliga o’girish uchun chet tillarini mukammal bilishimiz kerak. Hattoki misrliklar ham bobomiz haqidagi kitoblarni qo’lma -qo’l o’qir ekan.

  30. «Yana bir shovenistik, natsistik harakat uyoqda tursin» shovenistik emas Shovinistik yoziladi

  31. Maysara Ochilova:

    Talabalar turar joyiga bunday tartibda qabul qilish tizimi-juda ajoyib tanlov! Bu talabalar madaniyati yanada yuksalishiga turtki bo’ladi.

  32. Хитойнинг Сичуань провинциясида юз берган бахтсиз ҳодиса 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Хитой марказий телеканалининг хабар қилишича, тош кўчиши оқибатида 10 киши жабрланган.

    Фожеа Яань шаҳар округи Тяньцюань уездидаги шосседа содир бўлган. Хабарларга кўра, 4 та машина тошлар остида қолиб кетган.

    Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилган. Автомобиль йўлида ҳаракат вақтинча тўхтатилган. Ҳодиса жойида қутқарувчилар йўлни тошлардан тозаламоқда.
    manba: kun.uz

  33. Amir Temur, shubhasiz Sharq va G`arbda mashhur, barchaga o`rnak b`ola oluvchi davlat arbobi, tarixiy shaxs sanaladi.

  34. Бобоколонимиз Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги мамлакатимизда кенг микесида нишонланди. Жумладан Шахрисабздаям катта курилиш кетмокда. Шахар тубдан узгариб тарихий, саехатчилар ташриф буюрадиган туристик шахарга айлантирилмокда.

  35. Haqiqatdan hozirda tarixiy shaxslarimizning hayotlariga bo’lgan etibor kuchaymoqda. Ayniqsa Amir Temur siymosiga. Yurtboshimiz aytganlaridek tarixiy xotirasiz kelajak yoq. Menimcha har bir fuqaro buyuk bobomiz ijodini o’rganib uning haqiqiy buyukligini anglaganimizda yana ham yaxshiroq bo’lardi. Faqat u buyuk buyuk deb yurish emas, uning ana shu buyukligining siri nimada ekanligini o’rganishimiz va anglashimiz kerak. Ana o’shanda kitoblar ham 1000 nusxa emas, balki million nusxada chop etilarmidi?

  36. Talabalar turar joyi haqiqatdan ham ikkinchi uy hisoblanadi. O’zim talabalar yotoqxonasida turmasamda, u yerda qanday tartib qoidalar o’rnatilganligidan xabarim yo’q emas. Qizlarning kiyinish, o’zini tutishlarida kamchiliklar bo’lishi kerak emas deb hisoblayman. Sababi bu yerda yashovchilarning maqsadi va vazifalari o’qish, o;qish va yana o’qish bo’lmog’i zarur. O’ylaymanki bizning Universitetda tartib qoidadan tashqari harakat qiladigan talabalar o’qimaydi. Sababi bu dargohda ta’lim bilan bir qatorda tarbiya masalasi ham yetakchi o’ringa qo’yilgan.

  37. Tarix Amir Temurni makedoniyalik Iskandar, Doro 1, Yuliy Sezar kabi yirik sarkardalar bilan bir qatorga qo‘yadi. Amir Temur mingta jang o‘tkazib birontasida ham yengilmagan mashhuri zamon sarkarda sifatida, davlat tuzilishi ishlariga, ilm-fan, ma’rifat, madaniyat taraqqiyotiga ulkan hissa qo‘shgan siyosiy arbob sifatida tarixga kirdi.

    Amir Temur tarafidan tarqoq viloyatlar yagona davlatga birlashtirilib, markaziy hokimiyat tuzilib barqarorlashgandan keyin, mamlakat iqtisodiyoti mustahkamlandi, savdo va hunarmandchilik ishlab chiqarishi rivojlana boshladi, qo‘shni va uzoqdagi mamlakatlar bilan savdo-xo‘jalik aloqalari kengaydi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>