“Ахборот хизматлари” фанидан ўқув машғулотлари (1)

1-мавзу: Кириш. Курснинг мақсади

 ***

 Тўлқин ЭШБЕК

 АХБОРОТ ХИЗМАТИ: назария ва амалиёт

 (Ўқув қўлланма)

 ТОШКЕНТ

ЎзМУ – 2015

 Филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Эшбековнинг “Ахборот хизмати: ишлаш усуллари ва тамойиллари” (2009 йил ва 2011 йилда қайта нашри), “Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизматлари” (2012 й.) деб номланган ўқув қўлланмалари кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган. Уларнинг қайта ишланган ва тўлдирилган нашри ҳисобланмиш мазкур ўқув қўлланмада ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантиришнинг назарий ва ҳуқуқий асослари, мақсад ҳамда вазифалари, ташкилот имижини яратиш, ижодий маҳорат, ОАВ билан ҳамкорлик масалалари атрофлича ёритилган. Қўлланмадан Журналистика факультети талабалари, тадқиқотчилар, идора ва ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимлари, Ахборот хизматлари ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кенг фойдаланишлари мумкин.

(Эслатма: “Ахборот хизмати: назария ва амалиёт” ўқув қўлланмасидан фойдаланганда Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунига амал қилган ҳолда манба албатта кўрсатилиши лозимлигини унутманг).

э4

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ЖУРНАЛИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ

 

Рўйхатга олинди                                                      “ТАСДИҚЛАЙМАН”

№ _____________                        Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

201__ й. “___”__________            Миллий университети ўқув ишлари

                                                                                    бўйича проректори

                                                                                          ____________________

“___”__________201__ й.

 

“АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ” фанининг

 ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ

 Таълим йўналиши: 5220100 – Журналистика (фаолият турлари бўйича)

 Умумий ўқув соати – 154 с.

Шу жумладан:

Маъруза                 – 40 с.

Амалий                  – 48 с.

Мустақил таълим – 66 с

 Тошкент – 2015

 Фаннинг ишчи ўқув дастури ўқув, ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Тузувчи:

Эшбеков Т.У. – Оммавий алоқалар ва реклама кафедраси доценти, ф.ф.н.

Тақризчилар:

Мўминов Ф.А. – филология фанлари доктори, профессор

Эрназаров К.Т. – тарих фанлари доктори

 

Фаннинг ишчи ўқув дастури Оммавий алоқалар ва реклама кафедрасининг 2015 йил ____ августдаги ____-сонли мажлисида муҳокама этилган ва факультет кенгашига муҳокама қилиш учун тавсия этилган.

Кафедра мудири ______________ доц. Хусанов М.М.

Фаннинг ишчи ўқув дастури Журналистика факультети кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган

(2015 йил _____ августдаги _______ -сонли баённома)

Факультет кенгаши раиси ______________ ф.ф.н. Мирсоатова М.С.

Келишилди:

 Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи муовини________ Д.Толипов

 

КИРИШ

Фаннинг асосланиши: “Ахборот хизматлари” фани идора ва ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш, ахборот хизматлари назарияси ҳамда амалиётининг асосий мазмунини ўз ичига олган. Фан доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифаларни илмий асосда амалга ошириш, чунончи, ахборот хизматларини ташкил этиш, ахборот манбаларини яратиш, жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш, ташкилот имижини яртиш, матбуот анжуманлари ўтказиш ва ОАВда ёритишда журналист маҳорати каби масалалар ўрганилиши кўзда тутилган.

Фанни ўқитишдан мақсад – бакалавр талабаларга ташкилотларда ахборот хизматини ташкил этиш ва унинг вазифаларини ўргатиш, матбуот анжумани, брифинг, семинар, кўргазмалар ва тақдимот маросимларини ўтказиш ва уни ОАВда ёритиш, ташкилот имижи ҳамда ахборот манбаларини яратиш усуллари, шунингдек, бу борада халқаро тажрибалар билан таништиришдан иборат.

Фаннинг вазифалари – бакалавр талабаларга ахборот хизматлари назарияси ва амалиётининг асосий мазмунини назарий жиҳатдан ўргатиш, ахборот хизмати ишини ташкил этиш, ахборот манбаларини, ташкилот имижини яратишни амалий жиҳатдан жамоатчилик билан алоқалар (PR) нуқтаи назаридан ўргатиш, идора ва ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш, касбий кўникма ҳосил қилиш, олинган билимларини соҳа фаолиятида қўллай билишни ўргатишдан иборат.

Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига

қўйиладиган талаблар

“Ахборот хизматлари” фанини ўрганишда талаба:

– идора ва ташкилотлар ахборот хизматини ташкил этишнинг назарий, ҳуқуқий асосларини, жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш, матбуот анжумани, брифинг, семинар, кўргазмалар ва тақдимот маросимларини ўтказиш ва уни ОАВда ёритиш, ташкилот имижи ҳамда ахборот манбаларини яратиш усуллари, матбуот котиби масъулияти ва унга қўйиладиган касбий талабларни билиши керак;

– ахборот хизмати соҳасининг ижтимоий ва ижодий мазмунини қўллай билиш, жамоатчилик билан алоқалар (PR) фани доирасидаги илмий қарашлардан фойдаланиш, ташкилот имижини яратиш, тегишли веб-сайтини яратиш, ахборот оқимини вужудга келтириш, ахборот хизматлари фаолиятида Ўзбекистон ва хориж тажрибаларини уйғун ҳолда амалга ошира олиш, жамоатчилик фикрини ифода этиш ва шакллантиришда ахборот хизматлари имкониятларидан фойдалана олиш, ОАВ билан ҳамкорликда ташкилот имижини шакллантириш, ахборот хизматларига қўйилган касбий талабларни амалга ошириш кўникмаларига эга бўлиши керак;

– ташкилотларнинг ахборот хизматлари асосий қоидаларини амалиётга татбиқ эта олиш, ташкилот веб-сайтини яратиш ҳамда ахборот манбаларини вужудга келтириш, ахборот хизмати ва ОАВ ҳамкорлигини йўлга қўйиш, жамоатчилик билан алоқаларни такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уни ижтимоий-мафкуравий жиҳатдан баҳолаш, матбуот анжумани, брифинг, давра суҳбатлари ўтказиш ва бу ҳақда ОАВда ёритиш, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда тарғиб эта олиш, касбий маданият мезонларига риоя қилиш малакаларига эга бўлиши керак.

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

“Ахборот хизматлари” фани касбий фан ҳисобланиб, ўқув жараёнининг 7-ва 8-семестрларида ўқитилади. Ўқув курси учун ҳаммаси бўлиб 88 соат ажратилади, шундан 40 соат маъруза ва 48 соат амалий машғулотлар учундир. У “ОАВда реклама санъати”, “Ахборот психологик-хавфсизлик”, шунингдек, интернет журналистикаси каби ихтисослик ҳамда танлов фанлари билан ўзаро боғлиқдир. У услубий жиҳатдан Паблик рилейшнзга оид фанлар билан кетма-кетликда ўзлаштирилади.

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Фан доирасида олинган билимлар бўлажак журналистлар ва ахборот хизмати ходимларига идора ва ташкилотларда ахборот хизматини ташкил этиш ва жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш, ташкилот веб-сайтини яратиш орқали ахборот манбаларини вужудга келтириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, матбуот анжумани, брифинг, семинар, кўргазмалар ва тақдимот маросимларини ўтказиш ва уни ОАВда ёритиш, ташкилот имижини яратиш, ижодий фаолиятни самарали амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Талабалар “Ахборот хизматлари” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги ахборот-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, турли ўқув қуроллари, мультимедиа воситаларидан фойдаланилади.

Фаннинг ўқитиш турлари дастурда кўрсатилган мавзулари маъруза ва амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. Мавзуларни ёритишда комплекс ва тизимли ёндашувдан кенг фойдаланилади. Шунингдек, чуқур ва атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик технологиялардан “Ақлий ҳужум”, “Кластер”, “Бумеранг”, “Мунозара”, “Лойиҳа тузиш”, “Тақдимот ўтказиш” асосида ўтиш кўзда тутилади.

 АСОСИЙ ҚИСМ

 Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни

 1-мавзу: Кириш. Курснинг мақсади

Ташкилотнинг Ахборот хизмати ташкил этилиши ва фаолияти йўлга қўйилиши. Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини йўлга қўйишда Ахборот хизматининг ўрни. Ахборот хизмати бу вазифани оммавий ахборот воситалари (ОАВ) билан ҳамкорликда амалга ошириши.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

2-мавзу: Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида

жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати

фаолиятига оид фикрлар талқини

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларида, нутқ ва интервьюларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги таъминлашда медия ва ахборот хизмати фаолиятини янада такомиллиштириш вазифаси қўйилганлиги. Давлатимиз раҳбарининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати йўллаган байрам табрикларида журналистлар ҳамда ахборот хизматлари ходимлари зиммасига муҳим вазифалар юклатилганлиги.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

3-мавзу: Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари

Мамлакатимизда ОАВ билан бир қаторда Ахборот хизматларининг ҳам ҳуқуқий асослари яратилганлиги. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури тўғрисида”ги, 2006 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида Ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

4-мавзу: Ахборот хизматининг назарий асослари

Ахборот хизматининг назарий пойдеворини асосан “Rublic Relations” (Паблик рилейшнз – PR, пиар)га, журналистика назариясига, шунингдек, қайси ташкилотнинг ахборот хизмати бўлса, ўша соҳага оид фанлар ташкил этиши. PR амалий жиҳатдан журналистика заминида пайдо бўлгани. Инглиз олими Эдвард Бернайзнинг 1923 йили чоп этилган “Жамоатчилик фикрининг кристаллашуви” китоби PRнинг фан сифатида майдонга чиқиши ва илмий асосланишида муҳим ўрин тутгани.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

5-мавзу: Ахборот хизмати фаолиятида ахлоқий меъёрлар

Журналистика соҳасида, жумладан, ахборот хизматлари фаолиятида ҳам одоб-ахлоқ кодексига риоя этилиши. Жамоатчилик билан алоқалар амалиётида ахлоқий меъёрлар муҳим ўрин тутиши. Ташкилот вакиллари билан уларнинг жамоатчилиги ўртасида фикр алмашишлари маълум бир ахлоқий меъёрларни талаб этилиши. PR ахлоқий асослари халқаро ва миллий касбий кодекслар билан белгилангани ушбу амалиётнинг илмий-амалий базасини ташкил этиши.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

6-мавзу: Ахборот хизмати фаолиятида ошкоралик

Ошкораликнинг ҳуқуқий асослари. Ошкораликнинг таърифи, мазмун-моҳияти, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий фаолиятидаги ўрни. Ахборот хизмати фаолиятида ошкоралик ғоят муҳим ўрин тутиши. ОАВ ходимлари учун у идора эшигини очиб қўйиши. Демократик тараққиёт йўлини танлаган давлат сиёсатида ошкоралик муҳим мезон ҳисобланиши. Ҳеч бир жамиятда демократияга ошкораликсиз эришиб бўлмаслиги. Ошкоралик – мамлакат тараққиётининг асосий омили эга эканлиги.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

7-мавзу: Ахборот хизматини ташкил этишда

назария ва амалиёт уйғунлиги

Ташкилотда Ахборот хизматини ташкил этиш учун унинг моддий базаси яратилиши. Ахборот хизматида кадрлар салоҳияти. Жаҳон амалиётида ҳар бир ташкилот ахборот хизматида қанча ходим ишлаши, юртимизда бу масала Вазирлар Маҳкамасининг 203-қарорида белгилаб қўйилгани. Ахборот хизмати раҳбари – ташкилот раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиши.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

8-мавзу: Ахборот хизматининг вазифалари (функциялари)

Ахборот хизмати жамоатчилик фикрини ўрганиб бориши. Жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда иш режалари мукаммаллаштирилиши. Ахборот хизмати 3 та асосий функцияни бажариши. Ахборот хизмати демократия равнақ топган мамлакатларда ривожланиши. Айни вақтда у демократияни ривожлантиришга ҳам хизмат қилиши. Бу фикр алмашиш, ахборот олиш ва тарқатиш, муносабатларни мустаҳкамлаш билан изоҳланиши.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

9-мавзу: Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда Ахборот хизматининг ўрни

Ахборот хизмати ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларни йўлга қўйишда муҳим ўрин тутиши. Ташкилотнинг жамоатчилиги аниқланиши. Ҳар бир ташкилот ўз жамоатчилиги билан кучли эканлиги. Жамоатчилик фикридан ташкилот мутасаддилари муттасил хабардор қилиб борилиши. Одамларнинг фикрлари, таклифларини ўрганиб бормаган ё уларни беэътибор қолдирган, жамоатчилик билан етарли даражада алоқа ўрнатмаган ташкилот фаолияти заифлашиб, сустлашиб қолиши.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

10-мавзу: Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологиялар

Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологиялар тушунчаси. PR бу – ахборотларни бошқариш эканлиги. Ахборот қурилиши ва тарқатилиш механизмининг бир хил методларини қабул қилиш ва таъсир қилиш жараёнлари муҳим аҳамият касб этиши. Ахборотни бошқаришда ҳосил бўлиш ва бажарилиш жараёни PRда тегишли рангга «бўяб» талқин этилиши. Оқ PRнинг мақсади бу – ҳақиқий, чин ахборотни ташкил қилиш ва уни яхши мақсадларга тўғри, оқ усуллар ёрдамида етказиш эканлиги. Қора PR – қора ахборотни ҳосил қилиш ва ёмон мақсадларда ишлатилиши. «Жинса» – қора PRнинг ОАВга нисбатан синоними, яъни, уни ОАВда ишлатилган тури деб таърифланиши. Журналистикада анча илгари пайдо бўлган «Жинса» маъноси – радио, телевидениеда эфир вақтлари ва газета саҳифалари сотилиши билан изоҳланиши.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

11-мавзу: Ташкилот имижи яратишда Ахборот хизматининг ўрни

Имиж тушунчаси. Имиж фавқулодда ҳодиса сифатида алоҳида эътиборга олиниши. Имиж яратишнинг психологик асоси. Имиж боис сиёсий ва савдо рекламаси сервис саноатининг энг ривожланган тармоқларидан бирига айланиб қолгани. Имижга бўлган талаб янги касбга – Имижмейкерликка асос солгани. Имижеология – имиж сирларини ўргатадиган фан эканлиги. Ҳар бир ташкилот имижи яратишда Ахборот хизмати муҳим ўрин тутиши. Замонавий усулда имиж яратиш усуллари.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

12-мавзу: Ахборот манбалари

Ахборот хизмати ходимлари ҳар куни ўз ташкилотидан янги ахборот ва маълумотлар олиш, тўплаш ва қайси ОАВга тақдим этиш режасини ишлаб чиқиши зарурлиги. Бу режа албатта ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиши. Ахборот хизмати мунтазам равишда ташкилот томонидан ахборот оқимини вужудга келтириши талаб этилиши. Бу вазифани амалга оширишда интернетдан самарали фойдаланиши мақсадга мувофиқлиги. Веб-сайтда ахборот манбаини яратиш қулайлиги.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

13-мавзу: Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, бевосита мулоқотлар йўлга қўйилиши

Ахборот хизмати ходимлари ҳар куни ўз ташкилотидан янги ахборот ва маълумотлар олиш, тўплаш ва қайси ОАВга тақдим этиш режасини ишлаб чиқиши зарурлиги. Бу режа албатта ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиши. Ахборот хизмати мунтазам равишда ташкилот томонидан ахборот оқимини вужудга келтириши талаб этилиши. Бу вазифани амалга оширишда интернетдан самарали фойдаланиши мақсадга мувофиқлиги. Веб-сайтда ахборот манбаини яратиш қулайлиги.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

14-мавзу: Ахборот хизмати ходимларининг ташкилотчилик

ва ижодий маҳорати

Ахборот хизмати ходимлари ҳар куни ўз ташкилотидан янги ахборот ва маълумотлар олиш, тўплаш ва қайси ОАВга тақдим этиш режасини ишлаб чиқиши зарурлиги. Бу режа албатта ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиши. Ахборот хизмати мунтазам равишда ташкилот томонидан ахборот оқимини вужудга келтириши талаб этилиши. Бу вазифани амалга оширишда интернетдан самарали фойдаланиши мақсадга мувофиқлиги. Веб-сайтда ахборот манбаини яратиш қулайлиги.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

15-мавзу: Пресс-релиз тайёрлаш маҳорати

Пресс-релиз ахборот хизмати хабарномаси эканлиги. Ахборот хизмати ходимининг ижодий маҳорати ОАВга тарқатаётган пресс-релизида яққол намоён бўлиши. Пресс-релиз қисқа, лўнда, мақсади аниқ, тили равон, ортиқча “тушунтириш”лардан йироқ, фактларга бой бўлган муҳим хабар матни эканлиги. ОАВга тарқатиладиган Пресс-релиз таҳрирталаб бўлиши нафақат Ахборот хизмати ходими, балки ташкилотнинг ҳам обрўсига путур етказиши.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

16-мавзу: Турли анжуманларга тайёргарлик кўриш

Анжуман ўтказишдан мақсад ва унинг тахминий натижасини аниқлаб олиниши. Ахборот хизмати ходимларининг турли анжуманларга тайёргарлик кўриш мақсадида тегишли режалар ишлаб чиқиши. Анжуманга таклиф этиладиган ОАВ ходимлари ва бошқалар билан келишилган ҳолда рўйхати тузилиши. Анжуман иштирокчиларини кутиб олиш қоидалари. Телекўрсатув ё радиоэшиттириш тайёрлаш, тўғридан-тўғри эфирга узатилиши учун зарур шароитлар яратилиши. Тақдим этиладиган маълумотлар юксак савияда, бехато тайёрланиши, хатоликларга асло йўл қўйилмаслиги.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

17-мавзу: Матбуот конференцияси

Матбуот конференциясини ўтказишдан мақсад ҳамда мавзунинг аниқ бўлиши ва ундан журналистлар хабардор этилиши. ОАВ ходимларига пресс-релиз тақдим этилиши. Анжуманни матбуот котиби бошқариши. Савол ва жавоблар тўлиқ ёзиб олиниши. Матбуот анжуманидан асосий мақсад – ОАВ ходимларини ахборот билан таъминлаш эканлиги.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

18-мавзу: Брифинг

Брифинг ўтказишдан мақсад ҳамда мавзунинг аниқ бўлиши ва ундан журналистлар хабардор этилиши. ОАВ ходимларига пресс-релиз тақдим этилиши. Брифингда савол-жавоблар бўлиши шарт эмаслиги. Брифингдан асосий мақсад – ОАВ ходимларига энг зарур ва долзарб мавзуда мутасадди томонидан ҳозиржавоблик билан ахборот бериш эканлиги. Брифинг ўтгани ва ундаги асосий мавзу ОАВда ҳозиржавоблик билан ёритилиши мақсадга мувофиқ эканлиги.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

19-мавзу: Ахборот хизмати ва ОАВ ҳамкорлиги

Ахборот хизмати ОАВда ўз ахборотларини тарқатиб бориши. Матбуот анжумани ҳақида ОАВда кенг ёритиш мақсадга мувофиқлиги. Анжумандаги энг муҳим ахборотлар пресс-релизда акс этиши. Савол-жавоблар замирида жамоатчиликка етказилиши зарур бўлган фикрлар ойдинлаштирилиши. Ташкилот фаолияти ҳақида асосан ОАВ орқали ахборот тарқатилиши. ОАВда ёритилган ахборотга нисбатан одамларда қандай фикр ва муносабат пайдо бўлганини ўрганиш зарурлиги. Ахборот хизмати ва ОАВ ҳамкорлиги самарали бўлиши.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

20-мавзу: ОАВда ёритилган мақолалар мониторинги

ОАВда ташкилот фаолиятига оид ёритилган барча мақолалар Ахборот хизмати томонидан мониторинг қилиб борилиши. Илғор фикрлар, таклифлар ўрганилиши ва раҳбарият эътиборига ҳавола этилиши. Танқидий мақолалар, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларга албатта муносабат билдириб бориш лозимлиги. Матбуот котиби ташкилот ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлиги.

Маъруза диалог усулида олиб борилади. Илғор педагогик технологиялардан “Интерфаол” ва бошқа методлардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар: А-1, А-2, А-3, А-4, А-5, Қ-1, Қ-2.

 

Фандан ўтиладиган мавзулар бўйича

машғулот турларига ажратилган соатларнинг

ТАҚСИМОТИ

Асосий қисм (маъруза)

Маърузалар мавзуси Соат
1 Кириш. Курснинг мақсади 2
2 Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати фаолиятига оид фикрлар талқини 2
3 Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари 2
4 Ахборот хизматининг назарий асослари 2
5 Ахборот хизмати фаолиятида ахлоқий меъёрлар 2
6 Ахборот хизмати фаолиятида ошкоралик 2
7 Ахборот хизматини ташкил этишда назария ва амалиёт уйғунлиги 2
8 Ахборот хизматининг вазифалари (функциялари) 2
9 Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда Ахборот хизматининг ўрни 2
10 Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологиялар 2
11 Ташкилот имижи яратишда Ахборот хизматининг ўрни 2
12 Ахборот манбалари 2
13 Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, бевосита мулоқотлар йўлга қўйилиши 2
14 Ахборот хизмати ходимларининг ташкилотчилик ва ижодий маҳорати 2
15 Пресс-релиз тайёрлаш маҳорати 2
16 Турли анжуманларга тайёргарлик кўриш 2
17 Матбуот конференцияси 2
18 Брифинг 2
19 Ахборот хизмати ва ОАВ ҳамкорлиги 2
20 ОАВда ёритилган мақолалар мониторинги 2
Жами 40

 

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулотларни ўтказишдан мақсад маъруза материаллари бўйича талабалар билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда кенгайтириб боришдан иборатдир. Шу мақсадда дастурга киритиладиган барча мавзуларга доир масалаларни ўрганиш жараёнида талабалар идора ва ташкилотларнинг ахборот хизматлари фаолияти, иш тажрибалари билан яқиндан танишишлари, тегишли веб-сайтларда ахборот манбаларини яратиш, пресс-релизлар тайёрлаш борасида амалий кўникмалар ҳосил қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, ўқув қўлланмалари ва бошқа манбалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, веб-сайтларда ахборот манбаларини ўрганиш, ахборот хизмати ва ОАВ ҳамкорлигини ўрганиш орқали талабалар билимини ошириш ва бошқалар тавсия этилади.

***

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини ахборот хизматларида амалиёт орқали янада бойитадилар. Шунингдек, ўқув қўлланмалар ва бошқа манбалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, мақолалар чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш ва бошқалар тавсия этилади.

 

Амалий машғулотлар

Амалий машғулотлар мавзуси соат
1 Курсга оид адабиётлар билан танишиш 2
2 Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати фаолиятига оид фикрларни ўқиб ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
3 Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари ҳисобланган қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан танишиш ва хулосаларини ёзиш 2
4 Ахборот хизматининг назарий асослари ҳисобланган адабиётларни ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
5 Ахборот хизмати фаолиятида ахлоқий меъёрларни ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
6 Ахборот хизмати фаолиятида ошкораликка оид манбаларни ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
7 Ахборот хизматини ташкил этишда назария ва амалиёт уйғунлигини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
8 Ахборот хизматининг вазифалари (функциялари)ни назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
9 Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда Ахборот хизматининг ўрнини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
10 Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологияларни сиёсий партиялар фаолияти мисолида ўрганиш 2
11 Ташкилот имижи яратишда Ахборот хизматининг ўрнини имижеологияга оид манбалардан ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
12 Ахборот манбаларини яратишнинг замонавий усулларини ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
13 Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, бевосита мулоқотлар йўлга қўйилишини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
14 Ахборот хизмати ходимларининг ташкилотчилик ва ижодий маҳоратини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
15 Турли ахборот хизматлари томонидан Пресс-релиз тайёрлашни амалий машқ қилиш 2
16 Миллий матбуот марказида ва ташкилотларнинг ахборот хизматларида турли анжуманларга тайёргарлик кўришни амалий машқ қилиш 2
17 Миллий матбуот марказида ва ташкилотларнинг ахборот хизматларида ўтказиладиган матбуот конференцияларида иштирок этиш ва хулосаларини ёзиш 2
18 Миллий матбуот марказида ва ташкилотларнинг ахборот хизматларида ўтказиладиган брифингларда иштирок этиш ва хулосаларини ёзиш 2
19 Вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотларнинг Ахборот хизматларида амалиёт ўташ даврида уларнинг ОАВ ҳамкорлигини кузатиш ва хулосаларини ёзиш 2
20 ОАВда ёритилган мақолалар ўқиб таҳлил қилиш (мониторинг) ва хулосаларини ёзиш 2
21 ЎзХДП, ЎзЛиДеП, ЎзМТДП, ЎзАСДП сиёсий партиялари, шунингдек, вазирликлар ва бошқа ташкилотларнинг Ахборот хизматлари фаолияти ва иш тажрибалари билан танишиш 2
22 Миллий матбуот маркази фаолияти ва иш тажрибалари билан танишиш ҳамда амалий машғулотлар (ўйинлар) ўтказиш ва хулосаларини ёзиш 2
23 Аудиторияда амалий машғулот сифатида матбуот анжумани ва брифинг ўтказиш 2
24 Гезеталарда матбуот анжуманига оид ёритилган мақолаларни таҳлил қилиш 2
Жами 48

 

ТАҚВИМ РЕЖА

7-семестр учун

 

Сана Машғулот тури Мавзулар Соат
Маъруза Кириш. Курснинг мақсади 2
Маъруза Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати фаолиятига оид фикрлар талқини 2
Амалий Курсга оид адабиётлар билан танишиш 2
Маъруза Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари 2
Амалий Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизмати фаолиятига оид фикрларни ўқиб ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Ахборот хизматининг назарий асослари 2
Амалий Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари ҳисобланган қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан танишиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Ахборот хизмати фаолиятида ахлоқий меъёрлар 2
Амалий Ахборот хизматининг назарий асослари ҳисобланган адабиётларни ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Амалий Ахборот хизмати фаолиятида ахлоқий меъёрларни ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Ахборот хизмати фаолиятида ошкоралик 2
Амалий Ахборот хизмати фаолиятида ошкораликка оид манбаларни ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Ахборот хизматини ташкил этишда назария ва амалиёт уйғунлиги 2
Амалий Ахборот хизматини ташкил этишда назария ва амалиёт уйғунлигини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
Маъруза Ахборот хизматининг вазифалари (функциялари) 2
Амалий Ахборот хизматининг вазифалари (функциялари)ни назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Маъруза Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда Ахборот хизматининг ўрни 2
Амалий Ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришда Ахборот хизматининг ўрнини вазирликлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолияти мисолида ўрганиш 2
Маъруза Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологиялар 2
Амалий Ахборот хизмати фаолиятида оқ ва қора технологияларни сиёсий партиялар фаолияти мисолида ўрганиш 2
Амалий Ташкилот имижи яратишда Ахборот хизматининг ўрнини имижеологияга оид манбалардан ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Амалий Ахборот манбаларини яратишнинг замонавий усулларини ўқиб-ўрганиш ва хулосаларини ёзиш 2
Жами 44

 

 Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати

 I. Методологик адабиётлар

  1. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлoл, иқтисoд, сиёсат, мафкура. Т.1. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 364 б.
  2. Каримов И.А. Биздан oзoд ва oбoд Ватан қoлсин. Т.2. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 380 б.
  3. Каримов И.А. Ватан саждагoҳ каби муқаддасдир. Т.3. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 366 б.
  4. Каримов И.А. Бунёдкoрлик йўлидан. Т.4. –Т.: Ўзбекистон, 1996. – 349 б.
  5. Каримов И.А. Янгича фикрлаш – давр талаби. Т.5. –Т.: Ўзбекистон, 1997. – 384 б.
  6. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарoр тараққиёт йўлидан. Т.6. –Т.: Ўзбекистон, 1998. – 429 б.
  7. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. –Т.: Ўзбекистон, 1999. – 410 б.
  8. Каримов И.А. Oзoд ва oбoд Ватан, эркин ва фарoвoн ҳаёт – пирoвард мақсадимиз. Т.8. –Т.: Ўзбекистон, 2000. – 528 б.
  9. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т. 9. –Т.: Ўзбекистон, 2001. – 432 б.
  10. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т. 10. –Т.: Ўзбекистон, 2002. – 432 б.
  11. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т. 11. –Т.: Ўзбекистон, 2003. – 320.
  12. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т. 12. –Т.: Ўзбекистон, 2004. – 400 б.
  13. Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т. 13. –Т.: Ўзбекистон, 2005. – 448 б.
  14. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т. 14. –Т.: Ўзбекистон, 2006. – 280 б.
  15. Каримов И.А. Жамиятни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезон ва мақсадидир. Т. 15. –Т.: Ўзбекистон, 2007. – 320 б.
  16. Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. Т. 16. –Т.: Ўзбекистон, 2008. – 368 б.
  17. Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш бизнинг олий мақсадимиздир. –Т.17. –Т: Ўзбекистон, 2009. – 280 б.
  18. Каримов И.А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар даражасига кўтарилиш сари. –Т.18. –Т: Ўзбекистон, 2010. – 280 б.
  19. Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. –Т.19. –Т: Ўзбекистон, 2011. – 358 б.
  20. Каримов И.А. Бизнинг йўлимиз демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир. –Т.20. –Т: Ўзбекистон, 2012. – 320 б.
  21. Каримов И.А. Мамлакатимизни янада обод этиш ва модернизация қилишни қатъият билан давом эттириш йўлида. –Т.21. –Т: Ўзбекистон, 2013. – 382 б.
  22. Каримов И.А. Ўзбекистон эришган ютуқлар ва марралар – биз танлаган ислоҳотлар йўлининг тасдиғидир. –Т.22. –Т: Ўзбекистон, 2014. – 368 б.
  23. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. – 176 б.
  24. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. –Т.: Ўзбекистон, 2009. – 56 б.
  25. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Т.: Ўзбекистон, 2011. – 440 б.
  26. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи. //http://www.press-service.uz. 01.09.2014
  27. Каримов И.А. Ўзбекистон халқига янги йил табриги. //www.uza.uz 01.01.2015.
  28. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир (Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси). //www.uza.uz, 16.01.2015
  29. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. //www.uza.uz, 23.01.2015.
  30. Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. –Т.: Ўзбекистон, 2015.

 II. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси –Т.: Ўзбекистон, 2014.
  2. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни. –Т 2014 lex.uz
  3. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонуни. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Адолат, 2008.
  4. Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонуни. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Адолат, 2008.
  5. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Адолат, 2008.
  6. Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида. Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида. –Т.: Ўзбекистон, 2004.
  7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат дастури тўғрисида”ги 163-Қарори. (2006 йил 7 август). /Оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ishonch Markaz Servis. 2009 й.
  8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-қарори. /Ахборот ва ахборотлаштиришга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2008 й.

 

III. Илмий-оммабоп адабиётлар

  1. Азизхўжаев А., Ҳусанов О., Азизов Х. Конституциявий ҳуқуқ. –Т.: Академия, 2001.
  2. Биз қандай жамият қурмоқдамиз? –Т.: ЎзЛиДеП сиёсий таълим маркази. 2006.
  3. Болиев Э.Жамоатчилик фикри: ҳар қандай қонунни мукаммаллаштиришга хизмат қилади. //Халқ сўзи, 2005. 5 май
  4. Бекмуродов М. Ўзбекистонда жамоатчилик фикри. –Т.: Фан, 1999.
  5. 5. Блэк С. Введение в паблик рилейшнз. –Ростов-на-Дону, 1998.
  6. Berneys E. L. The Later Years. Public Relations Insights 1956-1986.-Rhinebeck: Free Press, 1986.
  7. Бутрин Д. Год открытых дверей. //Коммерсанть. –2002, 24 декабрь.
  8. Гульбинский Н., Сорокина Е. «Краткий курс» для эффективных политиков. – Аванти, 1999.
  9. Гундарин М.В. Теория и практика связей с общественностью: основы медиа-рилейшнз. Учеб. пособие. –М.: Форум: инфра-м, 2007.
  10. Дўстмуҳаммад Х. Ахборот – мўъжиза, жозиба, фалсафа. –Т.: Янги аср авлоди, 2013.
  11. Жабборов Т. Жамоатчилик билан алоқалар: назария ва амалиёт. –Т.: ЎзМУ, 2013.
  12. Засурский Я.Н. Искушение свободой. Российская журналистика: 1990-2004. – М.: Изд-во Моск. ун-та, 2004.
  13. Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясига шарҳлар. –Т.: Адолат, 1999.
  14. Катлип С.М., Сентер А.Х., Брум Г.М. Паблик рилейшнз. Теория и практика.– М.: Вильямс, 2003.
  15. Королько В.Г. Основы паблик рилейшнз. –Киев.: Ваклер, 2000.
  16. Луғат-маълумотнома: Журналистика. Реклама. Паблик рилейшнз. 1700 атама. /Нестеренко Ф. ва бошқ. –Т.: Зар қалам, 2003.
  17. Матбуот хизматлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўлланма. –Т.: Адолат, 2006.
  18. Меҳрга йўғрилган ижод: Пиримқул Қодиров ижоди адиблар ва мунаққидлар талқинида. –Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти, 2008.
  19. Миллий истиқлол ғояси. –Т.: Ўзбекистон, 2005.
  20. Миллий ғоя ва мафкура тушунчаларининг ўзига хос хусусиятлари –Т.: ЎзЛиДеП сиёсий таълим маркази. 2006.
  21. Миралимов Ш., Эшбеков Т. Журналистика, маънавият, жамият. –Т.: Ўзбекистон, 2010.
  22. 22. Мўминов Ф. Журналистика ижтимоий институт сифатида. –Т.: Университет, 1998.
  23. Мўминов Ф. Социология ва журналист фаолияти. –Т.: Университет, 1995.
  24. 24. Мўминов Ф.А. Паблик рилейшнз: история и теория. –Т.: Ижод дунёси, 2004.
  25. Мўътабар зиё маскани. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети – 1918-2008). –Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2008.
  26. Низомулмулк. Сиёсатнома ёки сияр ул-мулк. Т.: Адолат, 1997. –Б. 77.
  27. Ольшанский Д. Политический PR. СПб.: М., Питер, 2003.
  28. Пашенцев Е.Н.Паблик рилейшнз: от бизнеса до политики. –М.: Р.Бук. 2001.
  29. Полоницкий П. Пресс-службы и гласность. –М.: Юридический Мир, 2006.
  30. Почепцов Г. Паблик рилейшнз для профессионалов. –М.: Рефл-Бук, 2000.
  31. Прохоров. Е.П. Журналистика и демократия. –М.: Аспект Пресс. 2004.
  32. Раҳматуллаев Т. Америка журналист нигоҳида. –Т.: Янги аср авлоди, 2003.
  33. Репортёрлик фаолиятининг назарияси ва амалиёти. /Эрназаров Қ. ва бошқ. –Т.: ЎзМУ, 2002.
  34. Саидов А.Х., Кўчимов Ш.Н. Қонунчилик техникаси асослари. –Т.: Адолат. 2001.
  35. Салливан М. Масъул ахборот хизмати. http.//usinfo.state.gov.
  36. Солиев Ф. Ахборот хизматлари: мақсад, бурч ва маҳорат. //Ҳуррият, 2007, 12 декабрь.
  37. Темур тузуклари. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991.
  38. Худойқулов М. Журналистика ва публицистика. –Т.: ЎзМУ, 2008.
  39. Шомақсудов А. Журналист мутахассислар тайёрлаш маскани. –Т.: Зар қалам, 2003.
  40. Эшбеков Т. Ахборот хизмати: ишлаш усуллари ва тамойиллари. Ўқув қўлланма. –Т.: ЎзМУ, 2009.
  41. Эшбеков Т. Ахборот сабоқлари. “Ахборот соатлари” курслари учун услубий қўлланма. –Т.: ЎзМУ, 2011.
  42. Эшбеков Т. Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизматлари. Ўқув қўлланма. –Т.: ЎзМУ, 2012.
  43. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 1-12 жилдлар. –Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2000-2006.
  44. Ўзбекистон жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш йўлида. –Т.: Академия. 2005.
  45. Қудратхўжаев Ш. Ўзбекистонда профессионал парламент тизимининг сиёсий институт сифатида шаклланиши ва ривожланиши истиқболлари. –Т.: Шарқ, 2007.
  46. Ҳамдамов Ю. Тараққиёт мезони. –Т.: Ўзбекистон НМИУ, 2013.

***

1-мавзу: Кириш. курснинг мақсади

Ўзбекистонда жамоатчилик билан алоқалар муҳим ижтимоий институтга айланмоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, жамоатчилик фикри – фуқаролик жамиятини ўзида акс эттирадиган бамисоли бир кўзгу1 эканлиги жамиятда ўз исботини топмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунида ахборот хизматларининг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-қарорида идораларда ахборот хизматини ташкил этиш ва уларнинг вазифалари белгилаб берилди. Демак, Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори ахборот хизматларининг ҳуқуқий асоси ҳам ҳисобланади. Юқорида қайд этилганидек, ташкилотлар таркибида ахборот тўплаш ва тарқатишга ҳам хизмат қиладиган “матбуот хизмати”, “матбуот маркази” каби “бўлим”ларни энди ўз номи билан – ахборот хизмати деб юритиш мақсадга мувофиқдир.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ахборот хизмати ходимларининг малака ошириш курси” ташкил этилган.

Журналистика факультети талабалари жамоатчилик билан алоқалар (PR) фани назарияси ва амалиётини, ахборот хизматини махсус курс орқали ўрганиш билан бирга республика етакчи ташкилотлари, вазирликлар, сиёсий партиялар ва бошқа идораларнинг ахборот хизматларида маҳорат сирларини ўзлаштирмоқдалар.

Шуни айтиш жоизки, республикадаги қатор ташкилотларнинг ахборот хизматларида ҳозирги вақтда мазкур ўқув даргоҳидан етишиб чиққан кадрлар самарали фаолият кўрсатишмоқда. Зотан, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури тўғрисида”ги 163-қарорида қайд этилганидек, “Рақобатга бардошли, янгича шарт-шароитларда ишлай оладиган журналист кадрларни тайёрлаш заруриятини ватанимиз оммавий ахборот воситалари ривожланишининг давлат ва нодавлат даврий босма нашрлари, теле- ва радиостудиялари, таҳририят-матбаа комплексларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ўсишида, жамоатчилик билан алоқалар институтлари, реклама агентликлари, интернет журналистиканинг шаклланиши ва ривожланишида, шунингдек ушбу соҳадаги меҳнат бозорида талабларнинг ортишида намоён бўлаётган замонавий тенденциялар ҳам тақозо этмоқда”2. Ушбу Давлат дастурини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасида ҳам 2006-2010 йиллар мобайнида “Ахборот хизматлари ишини ташкил этиш”, “Жамоатчилик билан алоқалар”, “Реклама иши масалалари” бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, шунингдек электрон-ўқитиш ва бошқа билим берувчи ресурсларнинг янги авлодини яратиш3 вазифаси юклатилган.

Ахборот хизматининг асосий вазифаларидан бири ташкилотнинг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантиришдан иборат экан, бунда Юртбошимиз таъбири билан айтганда, оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлаш, ҳокимият ва жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш борасидаги ролини кучайтиришга қаратилган самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш жуда муҳимдир. “Бунда, хусусан, давлат ва жамоат бирлашмалари ахборот хизматлари, медиа-тузилмалар ишини фаоллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни кўзда тутиш лозим,– деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.– Оммавий ахборот воситаларининг ахборот олиш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш, ахборот олиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун юридик ва мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини кучайтириш ва бошқа чора-тадбирларни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмлар устида иш олиб бориш зарур”4.

Юртимизда ОАВнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароит ва имкониятларни яратиш, фуқароларнинг ахборотни эркин ва монеликсиз олиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқларини амалга ошириш, ахборотнинг муҳофаза қилиниши, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳадаги изчил ислоҳотлар жараёнида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, барча вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларида ахборот хизматлари ташкил этилиб, улар фаолияти давр талаби асосида йўлга қўйилмоқда. Турли идора ва ташкилотлар томонидан мунтазам равишда долзарб мавзуларда матбуот конференциялари, брифинглар ўтказилиши, бунда жамоатчилик билан мулоқотнинг интерфаол усулларидан кенг фойдаланиш, тегишли маълумотларнинг махсус веб-сайтларда жойлаштирилиши аҳолининг ахборот олишга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқда. Айни пайтда бу йўналишдаги ишларни янада самарали ташкил этиш, давлат ва жамоат бирлашмалари ахборот хизматлари, медиа-тузилмалар ишини фаоллаштириш, соҳа мутахассисларининг билим ва кўникмаларини муттасил ошириб бориш долзарб аҳамиятга эга5.

Ахборот хизматларида асосан журналистлар фаолият кўрсатишади. ОАВ ходимлари каби асосан ахборот тўплаш ва тарқатиш билан шуғулланадиган Ахборот хизматлари ходимлари ўзига хос ўқимишли инсонлар бўлиши шарт. Яъни, улар айтмоқчи ёки ёзмоқчи бўлган ҳар бир фикрини аввало ишончли манбалардан ўқиб, ўрганиб, сўнг сўзлаши мақсадга мувофиқдир. Ўқимасдан гапирган одам хатоликка йўл қўйиши кўп кузатилган. Ташкилот раҳбари номидан гапиришга ҳақли бўлган Ахборот хизмати раҳбари хатоликка йўл қўйиши кечирилмас ҳолдир. У ўша асоссиз, хато гапи билан ташкилотнинг обрўсига путур етказади…

Маълумки, ҳар бир фаннинг (ҳатто, оддий мавзу, ижтимоий фикрнинг ҳам) қуйидаги учта муҳим асоси бўлади:

  1. Методологик асоси (Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, нутқлари, интервьюларида баён этилган фикрлар);
  2. Ҳуқуқий асоси (Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар);
  3. Назарий асоси (илмий асосланган китоблар, дарсликлар, қўлланмалар, мақолалар ва бошқа ёзма манбалар).

Демак, Ахборот хизматининг методологик асослари Президентимизнинг қатор асарлари ва нутқларида ўз аксини топган. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” (2010 йил 13 ноябрь) мавзуидаги маърузасида, “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига” йўллаган табрикларида ва бошқа асарларида айнан Ахборот хизматлари ҳақида ҳам сўз юритилган.

Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-ҳамда 2006 йил 7 августдаги “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат дастури тўғрисида”ги 163-қарорларида тегишли тартибда белгилаб қўйилган. Ахборот хизматининг асосий вазифаларидан бири: ахборот тўплаш ва тарқатиш билан изоҳланар экан, демак, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қатор тегишли қарорлари ҳам Ахборот хизматининг ҳуқуқий асослари ҳисобланади.

Ахборот хизматининг назарий асосларини жамоатчилик билан алоқалар ва журналистикага оид адабиётлар ташкил этади. Бугунги кунда “Темур тузуклари”, Файзулла Мўминовнинг “Журналистика ижтимоий институт сифатида, “Социология ва журналист фаолияти”, “Паблик рилейшнз: история и теория”, Қудрат Эрназаров ва бошқа муаллифларнинг “Репортёрлик фаолиятининг назарияси ва амалиёти”, Феликс Нестеренко ва бошқа муаллифларнинг “Луғат-маълумотнома: Журналистика. Реклама. Паблик рилейшнз. 1700 атама”, “Матбуот хизматлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўлланма”, Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Ахборот – мўъжиза, жозиба, фалсафа”, Мансур Бекмуродовнинг “Ўзбекистонда жамоатчилик фикри”, Мухтор Худойқуловнинг “Журналистика ва публицистика”, Тўлқин Эшбековнинг “Ахборот хизмати: ишлаш усуллари ва тамойиллари”, “Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот хизматлари”, Тўрамирзо Жабборовнинг “Жамоатчилик билан алоқалар: назария ва амалиёт”, шунингдек, Сэм Блэкнинг “Введение в паблик рилейшнз”, Михаил Гундариннинг “Теория и практика связей с общественностью: основы медиа-рилейшнз”, Виталий Корольконинг “Основы паблик рилейшнз”, Дмитрий Ольшанскийнинг “Политический PR”, Георгий Почепцовнинг “Паблик рилейшнз для профессионалов”, Маргерит Салливаннинг “Масъул ахборот хизмати” деб номланган китоблар (дарслик, ўқув қўлланма ва тўпламлар)дан бу соҳанинг назарий асослари ўзлаштирилмоқда.

Демак, ахборот хизматлари фаолиятини янада ривожлантиришга оид илмий тадқиқотларни изчил давом эттириш давр талабига айланмоқда. Ушбу қўлланмада ахборот хизматлари фаолиятини илмий ташкил этиш ҳамда такомиллаштириш, бу борада тўпланган тажрибалар ҳақида сўз юритилади.

Назорат саволлари

 

  1. Жамоатчилик билан алоқалар – ижтимоий институт, деганда нимани тушунасиз?
  2. Жамоатчилик фикрини давлатимиз раҳбари қандай таърифлаган?
  3. Ахборот хизматларининг ҳуқуқий асослари қайси қонун ва ҳукумат қарорида белгилаб қўйилган?
  4. Ахборот хизматининг асосий вазифалари нималардан иборат?
  5. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назорати қандай таъминланади?
  6. Ахборот хизматларида асосан қайси касб эгалари фаолият кўрсатади?
  7. Ахборот хизматининг методологик, ҳуқуқий, назарий асослари ҳақида нималарни биласиз?

_______________________________

1 Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистонда деморатик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. – Т.: Ўзбекистон, 2002. – 24 б.

2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури тўғрисида”ги 163-қарори. //Оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ishonch Markaz Servis. 2009 й.

3 Қаранг: “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури” га 1-илова. //Оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. –Т.: Ishonch Markaz Servis. 2009 й.

4 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. //Халқ сўзи, 2010 йил 13 ноябрь.

5 Қаранг: Усмонова Н. Ахборот хизмати ходимлари учун семинар. //Халқ сўзи, 2011 йил 4 май.

DSC07929

 

 

 

You may also like...

23 Responses

  1. «Ахборот хизматлари» фанидан назария билан танишар эканман, амалиётга қизиқиш кучайди. Жойларда, ташкилотларада ушбу хизматларнинг қандай йўлга қўйилганлигини билишга истак кучайди. Шундай дарслар, шундай фанлар кўпаяверсин!

  2. Oylaymanki Axborot xizmatlari fanining boshqa fanlar bilan bog’lab otilishi meni bu fanga bolgan etiborimni yanada oshirdi

  3. Axborot xizmatlari fanining boshqa fanlar bilan bog’lab otilishi meni bu fanga bolgan etiborimni yanada oshirdi

  4. Jahonda asosiy axborotlar aynan axborot xizmatlari tomonidan tarqatilishi yo’lga qo’yilgani, axborot xizmatlari ham jurnalistlar kabi axborot to’plab, uni qayta ishlab, so’ng tarqatish, qolaversa, PRmen va jurnalistlarni zaruriy axborot bilan ta’minlash faoliyati bilan shug’ullanishlari ayon.
    Axborot xizmatlari faoliyatidan boxabarlik har bir jurnalist uchun muhim. Negaki ular faoliyati jurnalistlar kun tartibiga yaqin. Bunday fanning mavjudligi esa qulay imkoniyat demakdir.

  5. Барчамиз тўрт йиллик ўқув йили давомида ОАВларининг деярли барча соҳасида ўзимизни синаб кўришга муваффақ бўлдик. Аммо ахборот хизматлари ҳақида энди кўникмалар ҳосил қиляпмиз, назарий билимлар оляпмиз. Менимча, ушбу фан билан талабаларни олдинроқ таништириш самаралироқ бўларди.

  6. Pokiza Turdaliyeva:

    Haqiqatdan ham ushbu dars biz uchun yangilik bo’ldi deya olamiz. Hechdan ko’ra kech deganlaridek o’quv yili davomida bir-biridan qiziqarli mavzularni astoyidil o’rganib, bilim, ko’nikma va malakalarimizni oshirib borsak bu biz uchun faqat yutuq bo’ladi!

  7. Hozirgi kunda axborot xizmatlarini internetsiz tasavvur qilish qiyin, shuning uchun bugungi kunda katta e’tibor aynan onlayn axborot xizmatlarini ishlab chiqishga va ularni rivojlantirishga qaratilgan. Uchildiz.uz sayti buning yorqin misoli. Yaqin kelajakda «offlayn» axborot xizmatlari antikvar bo’lib qolish ehtimoli katta desak adashmagan bo’lamiz.

  8. Madina Akbarova:

    «Axborot xizmatlari» fani bugungi kunda jahondagi vaziyatni hisobga oladigan bo’lsak, bo’lajak jurnalistlarning ushbu fan yuzasidan ko’proq nazariy va amaliy ma’lumotlarni olishga bo’lgan ehtiyoji katta. Shuning uchun o’tiladigan soatlarni ko’paytirish maqsadga muvofiq bo’lar edi.

  9. Dars boshlandi. Axborot xizmatlari fanidan semestr davomidagi dars jarayonlarining qanday tartibda o’tkazilishi haqida to’liq ma’lumotga ega bo’ldik. Qani kursdoshlar dunyodagi axborotlar jamlanmasini bilish uchun olg’a…..

  10. Axborot xizmatlari fani bilan tanishar ekanman, bu fan orqali boshqa sohalarni ham tushunish mumkin ekanini bildim. Fan juda qiziqarli!

  11. Ma’ruza orqali kursning maqsad va vazifalari haqida to’liq tushunchaga ega bo’ldim

  12. Axborot makoniga aylangan zamonaviy hayotimizda jurnalistlar uchun PR, axborot xizmatlarini aynan fan sifatida o’rganish zarur, deb o’ylayman. Bu fan orqali axborot sohasida aniq bilim va ko’nikmalarga ega bo’lamiz deb hisoblayman.

  13. Чарос НИЗОМИДДИНОВА:

    Фаннинг мақсад ва вазифалари анчайин дадил.

  14. Фанни ўқитиш ва биз уни ўрганишдан мақсад талаба ёшларни янада мулоҳазага чорлайди. Зеро, бирор фанни ўрганишдан олдин менимча, ҳар бир талаба уни нега ўрганаётгани билан қизиқади, шундай эмасми?

  15. Saodat Abulqosimova:

    Bu kurs nafaqat 4-kursda, balki 3-kursda o’qitilganida yanada chuqurroq o’rgangan bo’lardik.

  16. Yuqorida berilgan ma’lumotlar barcha uchun as qotishiga ishonaman.

  17. Biz uchun kerakli hamma ma’lumot ushbu saytda.

  18. Yuqoridagi berilgan ma’lumotlar dars davomida biz talabalarga keraklidir.

  19. Sevinch Norqobilova:

    Uchbu fan o’zida eng oliy maqsad va vazifalarni birlashtirgan. Ta’lim olish esa — bizdan!

  20. axborot xizmati fanining bu galgi ma’ruzalar matni bilan tanishib chiqdim va kerakli malumotlarga ham ega bòldim

  21. Har bir mavzu bir olam. Ularni bir-biriga bog’lab o’rganganimiz esa kelajakdagi faoliyatimizda o’z samarasini berishiga ishonamiz.

  22. Ushbu fan biz uchun juda kerakli ekanlkigini ustozimiz ma’ruzalarini tinglab angladim.

  23. Elektron ta’lim tizimiga o’tish vaqti yetganiga ancha bo’ldi. Ustozlarning o’quv rejasini universitet saytiga joylashtirib borayotganligidan xabarim bor. Bu juda yaxshi yo’lga qo’yilibdi

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>