“Ахборот хизматлари” фанидан ўқув машғулотлари (18)

Амалий машғулот учун тайёр материал: мана, Ахборот хизмати қандай ишлаши керак!

Дониш домла дейдики, айни кунларда ЎзМУ Журналистика факультети 4-курс талабалари турли вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматларида  соҳа сирларини ҳамда амалиётини ўрганмоқдалар. Қуйидаги материал бўлғуси Ахборот хизмати ходимлари ва журналистлар учун ўзига хос сабоқ бўлади, деган умиддамиз.

Чарос

***

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ “KUN.UZ” НАШРИНИ ФАКТ ВА РАҚАМЛАРНИ БУЗИБ КЎРСАТИШДА АЙБЛАДИ

Куни кеча  йўл транспорт соҳасидаги янгиланишлар изоҳига бағишланган матбуот анжуманида келтирилган баъзи рақамлар, асосларнинг оммавий ахборот воситаларида ё бузиб, ёки  бўрттириб кўрсатилишига гувоҳ бўлдикки, таассуфки, бу ҳолат ушбу оммавий ахборот воситаларидан фойдаланувчилар фикрини чалғитишга хизмат қилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов маълум қилди. 

Бу ушбу эълон қилинаётган материалларга берилаётган шарҳлар, акс садо сифатида тайёрланаётган чиқишлар(мисол учун,  kun.uz сайтида эълон қилинган материаллардаги чалкашликлар, ушбу сайтга таянган ҳолда  тайёрланган ozodlik.org материали)да яққол кўзга ташланмоқда.

Шунинг учун мазкур матбуот анжуманида сўз юритилган мавзулар борасида яна бир бор фикр билдириш, баъзи ўринлардаги чалкашликларга барҳам бериш мақсадида ушбу муносабат материали эълон қилинмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги  мавзуга дахлдор бўлган бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларини таклиф этган ҳолда катта матбуот анжумани ташкил этди. Бундан кўзланган мақсад энг аввало, пойтахт йўлларида олиб борилаётган қурилиш, трамвай йўлларини олиб ташлаш ҳамда  қайси кўчалар кесишувларида кўприклар барпо этилиши масалаларидаги турли чалкашликлар, асосли ва асоссиз тахминлар, талқинларга чек қўйиш,  кенг жамоатчиликни бу янгиликларнинг мазмун ва мақсадидан хабардор этиш эди.

Очиғи, пойтахтимизда фаолият юритаётган кўплаб оммавий ахборот воситалари – телевидение ва радио, газеталар, интернет нашрлари ушбу тадбирга катта қизиқиш билдиришди.

Тадбирда энг аввало, олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил ва тўлақонли тушунтириш берилди.

Биринчидан, пойтахтда транспорт оқими сўнгги йилларда қарийб бир ярим баробарга ортиб, мавжуд йўллар қуввати бу оқимга бардош бериши қийин кечмоқда. Мисол учун,  Шота Руставелли ва Муқимий кўчалари кесишувида транспорт қатнови йўл қувватига нисбатан 191 фоиз, Бунёдкор ва Муқимий кўчалари чорраҳасида эса  141 фоизни ташкил этаётгани  ва бошқа нуқталардаги ўрганишлар натижалари ҳам келтириб ўтилди. Бу эса тирбандлик, ортиқча чиқим, йўловчи ва ҳайдовчилар хавфсизлиги деганидир.

Шу ўринда иқтисодий масала ҳам эътиборга молик. Хадра майдонидаги янги кўприк транспорт эгаларининг катта миқдордаги ёнилғи  харажатларини ҳам иқтисод қилгани асослаб берилди. Масаланинг яна бир муҳим жиҳати, ҳозирга келиб, пойтахтнинг Беруний майдонидан йўлга чиққан йўловчи илгариги шаҳар маркази орқали ўтадиган йўлдан иккинчи, мисол учун “Бодомзор” шартли объектига бориши учун сарфлаган 20-25 дақиқа ўрнига бугун Нурафшон кўчаси орқали 7-8 дақиқа сарфламоқда. Демак, бу борада ишларни давом эттиришга тўла асос бор.

Анжуманда шаҳар ҳокими “Нурафшон” кўчаси етиб борган Беруний кўчаси чорраҳасидан Уйғур кўчасига ва ундан Чилонзор Оқтепа майдонигача ушбу кўчанинг узайтирилишини маълум қилди. Бу эса ушбу оралиқдаги бўш турган майдон ва кўчалар ҳамда бир қатор аҳоли хонадонларининг бузилиши ҳисобидан амалга оширилади. Уйлари бузилишга тушадиган хонадон эгалари ўз вақтида бу ҳақида огоҳлантирилган ва уларнинг ҳуқуқлари таъминланиши кафолатланган. Ушбу йўлнинг Оқтепага туташиши натижасида мазкур майдондаги кўприкка юк катталашади ва албатта, бу  мазкур йўл ўтказиш нуқтасида ҳам реконструкция ишлари амалга оширилиши заруратини кун тартибига қўймоқда.

Ушбу йўлнинг Муқимий кўчаси бўйлаб давом этиши эса Шота Руставелли кўчаси билан кесишув жойидаги шундоқ ҳам гавжумлик даражасини анчагина ошириши ҳисобга олингани ҳолда мазкур нуқтада ҳам йўл ўтказгичнинг барпо этилиши режалаштирилаётганини оқлайди. “Новза” метроси чорраҳасидаги тирбандликка барҳам бериш мақсадида ушбу чорраҳада ҳам завонавий кўприк барпо этилиши ҳақидаги илгаридан бор гап яна бир бор тасдиқланди. Пойтахт йўлларидаги шу ва яна бир қатор қурилиш ва йўлларнинг узайтирилиши натижасида янги, учинчи халқа йўли пайдо бўлади. Бу эса шаҳримиз марказидаги транспорт ҳаракатини анчагина маромга келтириши кутилмоқда.

Интернет нашрлари, айниқса хорижий  “жонкуяр” мухбирлар зўр бериб шарҳлаётган иккинчи масала — трамвай йўналишларининг ёпилиши билан боғлиқ. Авваломбор, ҳозир пойтахтимизда жами олтита йўналишда трамвай қатнайди: 13,26,8,9,17,12.

Бу катта Тошкент шаҳрида транспорт хизмати кўрсатишнинг атиги 3 фоизга яқин  қисмини ташкил этади, холос. Бир кунда трамвай йўллари орқали ўртача 25 минг нафар одам ташилади. Метро, йўналишли таксиларни ҳисобга олмаган ҳолда, автобусларнинг кунига 700 000 нафар йўловчига хизмат кўрсатишини эътиборга олсак, трамвайларнинг олиб ташланиши бунчалик катта шов-шув қилиш учун объект эмаслиги кундай аён бўлади.

Трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши энг аввало, йўловчи ва ҳайдовчилар, демакки, аҳоли хавфсизлиги, кундан-кун ошиб бораётган автомобиллар оқимини бир маромга солиш учун амалга оширилмоқда. Кимдир бу қарорнинг иқтисодий томонига урғу бераётган экан, бу албатта янглиш фикрдир. Қолаверса, трамвай йўллари аҳолининг ва мутахассисларнинг фикри ва хулосаларига таяниладиган бўлсак айнан йўлларда ноқулайликлар келтираётгани фактдир.

Катта майдонни эгаллагани ҳолда уларнинг кўрсатаётган хизмати салмоғи буни оқлаётгани йўқ. Мана, навбатдаги тахлилга эътибор қилинг, шаҳар транспортида  “эксплуатацион тезлик” деган тушунча бор. Айнан эксплуатацион тезлик кетадиган сарф-харажатлар билан бирга, энг муҳими, йўловчиларнинг қимматли вақтини ҳам эътибор марказига олиб чиқади. Мисол учун, зўр бериб намуна қилинаётган бир пойтахт шаҳардаги трамвайнинг эксплуатацион тезлиги  соатига 11-15 километрни ташкил этаркан. Бу эса  мазкур хизматнинг нечоғли норентабелли ва нооқилона эканлигини яққол кўрсатиб турибди-ку.

Навбатдаги савол: Хўш, трамвай йўналишлари ўрнига қандай компенсация бўлади? Ҳар бир йўналишда айнан шу йўналишда юрувчи транспорт эканини англатиб туриши учун шу рақам олдига “Т” белгиси қўйилган автобуслар ҳали трамвай йўллари бузилишидан бир ой олдиндан бошлаб параллел равишда ҳаракатга қўйилади. Бир ой давомида йўловчилар бу хизматни синовдан ўтказиш ва ўрганишлари учун етарли, албатта.

Трамвай йўлларининг тақдири нима бўлади? Уларнинг асосий қисми ўрнида автомобиль йўллари қурилади, яъни мавжуд йўллар кенгайтирилиб, замонавий ва қулай йўлларга айлантирилади, баъзи ўринларда бунга эҳтиёж бўлмаса, ободонлаштириш ишлари олиб борилади, яъни яшил ҳудудлар ташкил этилади. Трамвай линияларининг аксарият қисми таъмирга муҳтож, энг ёмони, уларни таъмирлаш ҳам катта маблағ талаб этувчи машғулот ҳисобланади. Ҳатто баъзи ўринларда рельсларни кўчириб олишнинг   “улови” “ тушови”дан  қимматга тушиши  сабабли улар устига асфальт қопламалари ётқизишга қарор қилинмоқда.

Кўпчилик “жонкуяр дўстларимиз” урғу бераётган трамвайларнинг тақдири ҳақида икки оғиз сўз айтамиз. Авваламбор, “Тошшаҳартрансхизмат” АК дан олинган маълумотларга кўра, шаҳар трамвай паркида жами бўлиб 87 (саксон етти) та трамвай мавжуд бўлиб, улардан 51 таси ишга яроқли ҳолда. Ушбу трамвайларнинг кунлик иш ҳажмидан келиб тушадиган даромадга нисбатан қилинаётган харажат икки баробар ортиққа тушмоқда, янада аниқроқ айтиладиган бўлса, бир йўловчига хизмат кўрсатиш таннархи 2 864 сўмни ташкил этаётир. Улар ўрнига автобусларнинг қўйилиши билан харажатлар ва даромадлар балансига эришиш, яъни харажат ва даромадлар ҳажми тенглашиши  кутилмоқда.

Бу ўринда қайсидир шошқалоқ мухбирнинг 802 та трамвай тўғрисидаги “битик”лари ҳам ўринсиз қолмоқда.

Тошкент Ўзбекистоннинг пойтахти, ундаги қайноқ ҳаёт жамиятимиздаги жўшқинликдан дарак. Кундан кун кўлами ошиб бораётган транспорт оқими эса, шубҳасиз фуқароларнинг фаровонлиги, давромадлари ошаётганидан далолат эканлигини инкор этиб бўлмайди. Шундай экан, вақти келиб, бир куни ошиғич қарорлар қабул қилишга дўппи тор келмасидан эртанги куннинг тадоригини кўриб боришнинг  нимаси ёмон?

Пойтахт ҳокимлиги фаолияти ушбу соҳа билан бевосита ва билвосита боғлиқ бўлган ташкилот раҳбарлари иштирокида мавзу юзасидан туғилиши мумкин бўлган ҳар қандай саволларга атрофлича, батафсил, халқ тили билан айтганда, “ичикилаб” тушунтириш берганига сабаб ҳам оддий ҳамюртларимиз бу ишларнинг моҳиятига етсин, пировард мақсадимиз уларга етиб борсин.

Баъзида жарчининг хотираси сустлиги ёки лоқайдлиги, беэътиборлиги хабарни эгасига ё кечикиб ёки бузилиб етиб боришига сабаб бўлар экан. Замонамизда эса фактларни бўяб-бежаб обрў топиб бўлмаслиги кундай аёндир.

http://darakchi.uz

***

5

Факт ва рақамларга эътиборлироқ бўлайлик

  Куни кеча  йўл транспорт соҳасидаги янгиланишлар изоҳига бағишланган матбуот анжуманида келтирилган баъзи рақамлар, асосларнинг оммавий ахборот воситаларида ё бузиб, ёки  бўрттириб кўрсатилишига гувоҳ бўлдикки, таассуфки, бу ҳолат ушбу оммавий ахборот воситаларидан фойдаланувчилар фикрини чалғитишга хизмат қилмоқда. Бу ушбу эълон қилинаётган материалларга берилаётган шарҳлар, акс садо сифатида тайёрланаётган чиқишлар(мисол учун,  kun.uz  сайтида эълон қилинган материаллардаги чалкашликлар, ушбу сайтга таянган ҳолда  тайёрланган ozodlik.org материали)да яққол кўзга ташланмоқда.

Шунинг учун мазкур матбуот анжуманида сўз юритилган мавзулар борасида яна бир бор фикр билдириш, баъзи ўринлардаги чалкашликларга барҳам бериш мақсадида ушбу муносабат материали эълон қилинмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги  мавзуга дахлдор бўлган бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларини таклиф этган ҳолда катта матбуот анжумани ташкил этди. Бундан кўзланган мақсад энг аввало, пойтахт йўлларида олиб борилаётган қурилиш, трамвай йўлларини олиб ташлаш ҳамда  қайси кўчалар кесишувларида кўприклар барпо этилиши масалаларидаги турли чалкашликлар, асосли ва асоссиз тахминлар, талқинларга чек қўйиш,  кенг жамоатчиликни бу янгиликларнинг мазмун ва мақсадидан хабардор этиш эди.

Очиғи, пойтахтимизда фаолият юритаётган кўплаб оммавий ахборот воситалари – телевидение ва радио, газеталар, интернет нашрлари ушбу тадбирга катта қизиқиш билдиришди.

Тадбирда энг аввало, олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил ва тўлақонли тушунтириш берилди.

Биринчидан, пойтахтда транспорт оқими сўнгги йилларда қарийб бир ярим баробарга ортиб, мавжуд йўллар қуввати бу оқимга бардош бериши қийин кечмоқда. Мисол учун,  Шота Руставелли ва Муқимий кўчалари кесишувида транспорт қатнови йўл қувватига нисбатан 191 фоиз, Бунёдкор ва Муқимий кўчалари чорраҳасида эса  141 фоизни ташкил этаётгани  ва бошқа нуқталардаги ўрганишлар натижалари ҳам келтириб ўтилди. Бу эса тирбандлик, ортиқча чиқим, йўловчи ва ҳайдовчилар хавфсизлиги деганидир.

Шу ўринда иқтисодий масала ҳам эътиборга молик. Хадра майдонидаги янги кўприк транспорт эгаларининг катта миқдордаги ёнилғи  харажатларини ҳам иқтисод қилгани асослаб берилди. Масаланинг яна бир муҳим жиҳати, ҳозирга келиб, пойтахтнинг Беруний майдонидан йўлга чиққан йўловчи илгариги шаҳар маркази орқали ўтадиган йўлдан иккинчи, мисол учун “Бодомзор” шартли объектига бориши учун сарфлаган 20-25 дақиқа ўрнига бугун Нурафшон кўчаси орқали 7-8 дақиқа сарфламоқда. Демак, бу борада ишларни давом эттиришга тўла асос бор.

Анжуманда шаҳар ҳокими “Нурафшон” кўчаси етиб борган Беруний кўчаси чорраҳасидан Уйғур кўчасига ва ундан Чилонзор Оқтепа майдонигача ушбу кўчанинг узайтирилишини маълум қилди. Бу эса ушбу оралиқдаги бўш турган майдон ва кўчалар ҳамда бир қатор аҳоли хонадонларининг бузилиши ҳисобидан амалга оширилади. Уйлари бузилишга тушадиган хонадон эгалари ўз вақтида бу ҳақида огоҳлантирилган ва уларнинг ҳуқуқлари таъминланиши кафолатланган. Ушбу йўлнинг Оқтепага туташиши натижасида мазкур майдондаги кўприкка юк катталашади ва албатта, бу  мазкур йўл ўтказиш нуқтасида ҳам реконструкция ишлари амалга оширилиши заруратини кун тартибига қўймоқда.

Ушбу йўлнинг Муқимий кўчаси бўйлаб давом этиши эса Шота Руставелли кўчаси билан кесишув жойидаги шундоқ ҳам гавжумлик даражасини анчагина ошириши ҳисобга олингани ҳолда мазкур нуқтада ҳам йўл ўтказгичнинг барпо этилиши режалаштирилаётганини оқлайди. “Новза” метроси чорраҳасидаги тирбандликка барҳам бериш мақсадида ушбу чорраҳада ҳам завонавий кўприк барпо этилиши ҳақидаги илгаридан бор гап яна бир бор тасдиқланди. Пойтахт йўлларидаги шу ва яна бир қатор қурилиш ва йўлларнинг узайтирилиши натижасида янги, учинчи халқа йўли пайдо бўлади. Бу эса шаҳримиз марказидаги транспорт ҳаракатини анчагина маромга келтириши кутилмоқда.

Интернет нашрлари, айниқса хорижий  “жонкуяр” мухбирлар зўр бериб шарҳлаётган иккинчи масала — трамвай йўналишларининг ёпилиши билан боғлиқ. Авваломбор, ҳозир пойтахтимизда жами олтита йўналишда трамвай қатнайди: 13,26,8,9,17,12.

Бу катта Тошкент шаҳрида транспорт хизмати кўрсатишнинг атиги 3 фоизга яқин  қисмини ташкил этади, холос. Бир кунда трамвай йўллари орқали ўртача 25 минг нафар одам ташилади. Метро, йўналишли таксиларни ҳисобга олмаган ҳолда, автобусларнинг кунига 700 000 нафар йўловчига хизмат кўрсатишини эътиборга олсак, трамвайларнинг олиб ташланиши бунчалик катта шов-шув қилиш учун объект эмаслиги кундай аён бўлади.

Трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши энг аввало, йўловчи ва ҳайдовчилар, демакки, аҳоли хавфсизлиги, кундан-кун ошиб бораётган автомобиллар оқимини бир маромга солиш учун амалга оширилмоқда. Кимдир бу қарорнинг иқтисодий томонига урғу бераётган экан, бу албатта янглиш фикрдир. Қолаверса, трамвай йўллари аҳолининг ва мутахассисларнинг фикри ва хулосаларига таяниладиган бўлсак айнан йўлларда ноқулайликлар келтираётгани фактдир.

Катта майдонни эгаллагани ҳолда уларнинг кўрсатаётган хизмати салмоғи буни оқлаётгани йўқ. Мана, навбатдаги тахлилга эътибор қилинг, шаҳар транспортида  “эксплуатацион тезлик” деган тушунча бор. Айнан эксплуатацион тезлик кетадиган сарф-харажатлар билан бирга, энг муҳими, йўловчиларнинг қимматли вақтини ҳам эътибор марказига олиб чиқади. Мисол учун, зўр бериб намуна қилинаётган бир пойтахт шаҳардаги трамвайнинг эксплуатацион тезлиги  соатига 11-15 километрни ташкил этаркан. Бу эса  мазкур хизматнинг нечоғли норентабелли ва нооқилона эканлигини яққол кўрсатиб турибди-ку.

Навбатдаги савол: Хўш, трамвай йўналишлари ўрнига қандай компенсация бўлади? Ҳар бир йўналишда айнан шу йўналишда юрувчи транспорт эканини англатиб туриши учун шу рақам олдига “Т” белгиси қўйилган автобуслар ҳали трамвай йўллари бузилишидан бир ой олдиндан бошлаб параллел равишда ҳаракатга қўйилади. Бир ой давомида йўловчилар бу хизматни синовдан ўтказиш ва ўрганишлари учун етарли, албатта.

Трамвай йўлларининг тақдири нима бўлади? Уларнинг асосий қисми ўрнида автомобиль йўллари қурилади, яъни мавжуд йўллар кенгайтирилиб, замонавий ва қулай йўлларга айлантирилади, баъзи ўринларда бунга эҳтиёж бўлмаса, ободонлаштириш ишлари олиб борилади, яъни яшил ҳудудлар ташкил этилади. Трамвай линияларининг аксарият қисми таъмирга муҳтож, энг ёмони, уларни таъмирлаш ҳам катта маблағ талаб этувчи машғулот ҳисобланади. Ҳатто баъзи ўринларда рельсларни кўчириб олишнинг   “улови” “ тушови”дан  қимматга тушиши  сабабли улар устига асфальт қопламалари ётқизишга қарор қилинмоқда.

Кўпчилик “жонкуяр дўстларимиз” урғу бераётган трамвайларнинг тақдири ҳақида икки оғиз сўз айтамиз. Авваломбор, “Тошшаҳартрансхизмат” АК дан олинган маълумотларга кўра, шаҳар трамвай паркида жами бўлиб 87 (саксон етти) та трамвай мавжуд бўлиб, улардан 51 таси ишга яроқли ҳолда. Ушбу трамвайларнинг кунлик иш ҳажмидан келиб тушадиган даромадга нисбатан қилинаётган харажат икки баробар ортиққа тушмоқда, янада аниқроқ айтиладиган бўлса, бир йўловчига хизмат кўрсатиш таннархи 2 864 сўмни ташкил этаётир. Улар ўрнига автобусларнинг қўйилиши билан харажатлар ва даромадлар балансига эришиш, яъни харажат ва даромадлар ҳажми тенглашиши  кутилмоқда.

Бу ўринда қайсидир шошқалоқ мухбирнинг 802 та трамвай тўғрисидаги “битик”лари ҳам ўринсиз қолмоқда.

Тошкент Ўзбекистоннинг пойтахти, ундаги қайноқ ҳаёт жамиятимиздаги жўшқинликдан дарак. Кундан кун кўлами ошиб бораётган транспорт оқими эса, шубҳасиз фуқароларнинг фаровонлиги, давромадлари ошаётганидан далолат эканлигини инкор этиб бўлмайди. Шундай экан, вақти келиб, бир куни ошиғич қарорлар қабул қилишга дўппи тор келмасидан эртанги куннинг тадоригини кўриб боришнинг  нимаси ёмон?

Пойтахт ҳокимлиги фаолияти ушбу соҳа билан бевосита ва билвосита боғлиқ бўлган ташкилот раҳбарлари иштирокида мавзу юзасидан туғилиши мумкин бўлган ҳар қандай саволларга атрофлича, батафсил, халқ тили билан айтганда, “ичикилаб” тушунтириш берганига сабаб ҳам оддий ҳамюртларимиз бу ишларнинг моҳиятига етсин, пировард мақсадимиз уларга етиб борсин.

Баъзида жарчининг хотираси сустлиги ёки лоқайдлиги, беэътиборлиги хабарни эгасига ё кечикиб ёки бузилиб етиб боришига сабаб бўлар экан. Замонамизда эса фактларни бўяб-бежаб обрў топиб бўлмаслиги кундай аёндир.

Ҳусан Эрматов,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

29.03.2016 17:58

Вам может также понравиться...

Ответов: 55

  1. Assalomu alaykum. Yo’l-transport tizimida qator o’zgarish va yangiliklar bo’lmoqda. Qishloq joylaridan farqli ravishda, shaharlarda aholi, yo’lovchi va transport ko’p bo’ladi. Ayniqsa poytaxtimiz ko’chalarida. Yuqoridagi mavzuni ko’rib qiziqib o’qidim. Sababi, Toshkent shahri hokimligi tomonidan tashkil etilgan yuqoridagi jurnalistlar bilan uchrashuvda men ham qatnashdim. Kun.uz da qanday xato ketganligini bilmadim-u(o’qib ko’raman.), lekin ular haqiqatda shoshganlar. Chunki, Kun.uz da yangiliklar tez-tez yangilanib turadi.
    Shaxsiy fikrim: O’sha kuni uchrashuv soat 3.00 da belgilangan edi. Biroz kechikib kelgan mutasaddi xodimlarni to’g’ri tushunsa bo’ladi. Sababi, xalqqa xizmat qilib yuradi. Toshkent shahar hokimligi matbuot xizmati Prez-reliz tarqatdi. So’ng yana qo’shimcha ma’lumotlar kiritilganini bildirib, uchrashuv so’ngida jurnalistlarga Prez-relizni olishi kerakligi e’lon qilindi. Lekin, uchrashuvda nafaqat Prez-relizdagi ma’lumotlar, balki qo’shimcha ma’lumotlar va jurnalistlarni qiziqtirgan savollarga haqiqatda birma-bir Toshkent shahar hokimi R.Usmonov batafsil javob berdi. Anjuman ochiq-oshkoralikda o’tdi. Bu yerda nafaqat talaba, balki jurnalist sifatida qo’shimcha ma’lumotlar oldim. Y’ol-transport sohasida faoliyat yuritayotgan mehnatkashlarning ishlariga rivoj tilayman! Bu yo’lda hormasinlar.
    Agar ushbu ma’lumotlarni Respublikamizda chiqayotgan gazetalardan va yuqoridagi maqoladan kimda-kim o’qisa yaxshi ma’lumotga ega bo’ladi. Har holda hammamiz biror trnsportga o’tirdikmi harakat qatnashchisiga aylanamiz, yo’lovchi hisoblanamiz.
    Talaba do’stlarimga yuqoridagi maqolani to’liq o’qib ko’rishlarini tavsiya etgan bo’lardim. Keljakda albatta bunday xatoga yo’l qo’ymasligi uchun haqiqatda saboq bo’ladi.
    So’ngi so’zim. YAXSHIYAM Uchildiz.uz SAYTIGA KIRIB SHU MA’LUMOTNI O’QIDIM. BUNDAN MINNATDORMAN.

  2. Avvalambor, yurtimizda yo’l harakatidagi tirbandliklarni bartaraf etish bo’yicha olib borilayotgan sa’y-harakatlar juda ham quvonarli holdir. Shu o’rinda bo’lib o’tgan anjuman haqida ham to’liq ma’lumotga ega bo’ldim. Ya’ni poytaxtimizda yangi quriladigan ko’prik va yo’llarning aniq tafsilotlar yoki tramvay yo’llari haqidagi batafsil ma’lumotlarni bilib oldim.

  3. Zokir Shoyimov:

    Ахборот хизматларининг аҳамияти кундан кунга ортмоқда. Негаки, омма ишончли ва тезкор ахборотга ҳаридор.

  4. Toshkent shaxrida tranvay yo`llari juda ko`p, afsuski tranvaylar emas. Bazi tranvay yo`llaridan tranvay qatnovini umuman ko`rmaysiz xam.

  5. Axborotlar uchun rahmat. Yo’l-transport tizimida qatir o’zgarishlar bo’layotkani bu quvonarli hol albatta. Bundan tashqari yo’l xarakatidagi tirbantlikni oldini olish barcha uchun foydasan holi bòlmaydi

  6. Chindan ham barchamiz e’tiborliroq bo’lishimiz kerak. Ayniqsa faktlar bilan ishlayotganimizda.

  7. Murodjon O‘rinov:

    Bugungi kunda yo‘l transport sohasiga juda katta e’tibor berilayotgani hammamizni quvotiradi. Tramvaylar o‘rniga avtomobillar uchun yo‘lni kengaytirishyapti ko‘zlangan maqsad aholining yo‘l qatnovini yaxshilash.

  8. transportlardan foydalanishni qulaylashtirish masalasi bu hammamiz uchun foydali. Chunki yòllarda tirbandlik bòlmasa, transportlar vaqtida va qulay narxda qatnab tursa barcha ishlarimizga bemalol ulgurishimiz mumkin bòladi

  9. Ma`lumot o`rnida aytib o`tmoqchimanki poytaxtimizning chilonzor tumanidagi savdo majmualarining transport yo`llari zam kengaymoqda. Bu o`z navbatida albatta, aholining og`irini yengil qilish uchun. Tobora chiroy ochib borayotgan shaxrimizning ko`rkiga ko`rk qo`shmoqda. Kursdoshim Murodjon aytganlaridek bu hammasi bizning foydamiz uchun.

  10. Toshkent — poytaxt. Hozirda Toshkentdagi eng xaridorbop transport metro, avtobus va taksi bo’lib qolgan, tramvaylarga ehtiyoj kam, negaki ularning joylashuvi noqulay, tezligi va qulayligi u qadar talabga javob bermaydi, narxi esa qolgan transport vositalari bilan bir xil. Tramvay bo’lgani yaxshi, lekin bugungi tramvaylar ustida ishlab, yangicha- zamon talabiga monand rekonstruksiya qilish kerak, menimcha. Bu esa oson ish emas.

  11. Humoyra Ismoilova 201-guruh:

    Hozirgi kunga kelib yurtimizda zamon talabiga mos ravishda aholi metro, taksi va avtobuslardan to`la qonli foydalanishadi. Tramvaylar ayniqsa talabalarni va boshqa yo`nalishdagi aholiga ham noqulay joylashgan albatta. Ko`p joylarda tramvay qatnaydigan izlar bor lekin ishlamaydi. Ishlaydigani ham kam qatnaydi. Shuning uchun tramvaylarga ehtiyoj kamroq.

  12. Axborot xizmatlari bugungi kunga kelib ma’lum bir tashkilot, muassasa va boshqalarning yuzi desak yanglishmaymiz. Husan akaning ushbu maqolalari zap vaqtida yozilibdi. Kun.uz, ozodlik.org kabi saytlarda faoliyat yurituvchi muxbirlar ko’p holatlarda axborot xizmatlari tomonidan berilgan ma’lumotlarni noto’g’ri ko’rsatib yoki talqin qilib, ushbu tashkilotning imidjini tushishiga sabab bo’lmoqda. Ustoz iloji bo’lsa Husan akaning «Hurriyat» gazetasida e’lon qilingan press-reliz haqidagi maqolasini saytimizga qo’ysangiz yaxshi ish bo’lardi.

  13. Gulbadanbegim Do`stmurodova:

    Yuqoridagi ma’lumotdan ozroq xabarim bor edi-yu, lekin aniq nima bo`lganligini bilmasdim. Sayt yordamida o`z tushunchalarimni yana-da boyitdim.

  14. Deyarli barcha tashkilotlarning axborot xizmatlari o`z vazifalarini to`la bajaradigan vaqt keldi. Avvallari jurnalistlar biror tashkilotdan axborot olmoqchi bo`lsa vaqtdan yutqazar edilar. Bugungi kunda axborotni xalqqa yetkazish vazifasini bajaruvchi jurnalistlar uchun qulay imkoniyat eshiklari ochildi. Buni «Davlat boshqaruv organlarining ochiqligi to`grisida» gi qonuning kuchga kirganligidan ham bilish mumkin. Yuqoridagi material ham kuni kecha yuz bergan hodisalar yuzasidan to`plangan ma`lumotlar asosida tayyorlangan va demak bugun axborot olish bilan birga axborot berish tezligi ham oshmoqda.

  15. yõl transport tirbandligi va shu oqibatida kelib chiqadigan kõp holatlarni oldini olishga qaratilgan bu ishlardan xursandman. Maruzalarga joylashtirilgan suratning õzi diqqatni tortmay qõymaydi. Uch ildizga rahmat.

  16. Тўғри айтасиз Нилуфар бугун барча ташкилот ахборот хизматлари тўла бажарадиган вақт келди. Бу соҳа вакиллари, аниқроғи биз журналистларни янада ўз ишларига масъулиятли бўлишларини талаб этади.

  17. Чарос НИЗОМИДДИНОВА:

    «Баъзида жарчининг хотираси сустлиги ёки лоқайдлиги, беэътиборлиги хабарни эгасига ё кечикиб ёки бузилиб етиб боришига сабаб бўлар экан. Замонамизда эса фактларни бўяб-бежаб обрў топиб бўлмаслиги кундай аёндир».
    Мазкур фикр бўлажак шарҳловчи, журналист учун айни муддао.

  18. Pokiza Turdaliyeva:

    Факт ва рақамларга эътиборлироқ бўлайлик. Busiz biz jurnalist degan nomga loyiq bo’lolmaymiz-ku! Nafaqat fakt va raqamlarga, barcha so’zlarga e’tiborli bo’lishimiz lozim deb o’ylaman.

  19. Zarina Sohibova:

    Yurtimizdagi islohotlar kishi ko’zini quvontiradi.Shunday islohotlar o’tkazilayotganini ko’rib yurtimizdagi rivojlanishning qay darajadagiligini bilib olsa bo’ladi.

  20. Yo’l transport sohasidagi kutilayotgan yangiliklar odamni juda ham quvontirdi. Rostan ham hozirga kunga kelib axborot xizmati xodimlari bo’rttirilgan ma’lumotlar bilan oddiy xalq fikrini noto’g’ri shakllanishiga sababchi bo’lib qolishmoqda.

  21. Juda yaxshi mavzu ko’tarilgan. Albatta, juda kerakli ma’lumot va faktlar mujassam. E’tibor va ogohlik bugungi kunning talabi.

  22. Дугонам Наргиза Даминованинг фикрлари яхши. Лекин мен бу фикрларга тўлиқ қўшилмайман. Тўғри, трамвай йўлларимиз таъмирталаб эди, лекин эҳтиёж йўқ эмас. Ҳатто трамвай йўналиши айнан зарур ҳудудларимиз ҳам йўқ эмасди. Унинг тезлиги ҳам ёмон эмас, айниқса, янги қўйилганлари. Мен тушундимки, трамвай электр токини кўп «ейди», уни иқтисод қилиш мақсадида олиб ташланяпти холос. Ахир рақамларга эътибор берадиган бўлсак, трамвай бир кишига хизмат кўрсатиш таннархи 2864 сўмни ташкил этяпти. Шу маънода бу катта воқеани тўғри таҳлил қилиш керак. Лекин унинг ўрнига қўйилаётган транспорт воситалари йўналиши ҳам жуда ажойиб фикр. Фақат буни нега аввалроқ йўлга қўйишмагани ажабланарли…

  23. Sevara Uktamovna:

    Kunga kunga yangi transport vositalari qatnovga kelib qo’shilmoqda. O’z -o’zidan eskilari zamonaviy texnikalarga o’z o’rnini bo’shatib bermoqda.

  24. Saodat Abulqosimova:

    Toshkent shahar transporti bundan boshqa yana takomillashtirilishi kerak . Hozirgi kunda aholi transporti oldingidan ham ko’proq yo’lga qo’yilishi darkor. Bu ham ekologiyaga, ham oilaviy budjetga ijobiy ta’sir ko’rsatadi. Bundan tashqari, yo’llardagi tirbandlikning oldini oladi.

  25. Менинг назаримда, журналист хатога йўл қўйган. Факт ва рақамлар билан ишлаганда эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. Уни албатта, текшириши шарт. Йўқса, бу нафақат ўзи учун, балки маълумот, ахборот олувчилар учун муаммога айланади. Иккинчидан, нега Ахборот хизматига мурожаат қилмади? Демак, ўзи аниқлаштиришни хоҳламаган, буни ортида нимадир бор. Шундай экан, Тошкент шаҳар Ахборот хизматининг баёнотига тўла қонли равишда қўшиламан. Шундай ташлаб қўйиш ҳам керак эмас, бундай ҳолатларни. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати профессионал иш тутган.

  26. Fayyoz Achilov:

    Kun.uz chindan ham ko’p xatoliklar bilan ishlamoqda. So’nggi paytlarda imloviy xatolar ham bisyorligini nashrda kuzatish mumkin.

  27. Sevinch Norqobilova:

    Nazarimda, nafaqat ijod balki faktlar, raqamlar borasida xato qilinmasligi kerak. OAV lar esa 1-navbatda shunga e’tiborli bo’lishlari shart. Bizning yolg’on axborot tarqatishga haqqimiz yo’q.

  28. Zokir SHOYIMOV:

    Agar ushbu ma’lumotlarni Respublikamizda chiqayotgan gazetalardan va yuqoridagi maqoladan kimda-kim o’qisa yaxshi ma’lumotga ega bo’ladi. Har holda hammamiz biror trnsportga o’tirdikmi harakat qatnashchisiga aylanamiz, yo’lovchi hisoblanamiz.

  29. Pokiza Turdaliyeva:

    Ayniqsa vodiyga yo’l oluvchi poyezdlarning tez orada ishga tushishi butun vodiy ahli uchun qunonarli bo’lishi tabiiy.

  30. Tadbir juda ahamiyatli bo`lib, o’zining ijobiy natijasini topadi.

  31. Insonlarni og’irini yengil qilayotgan transport vositalari zamonaviy texnikalar asosida qaytadan qurilishi va amalga tadbiq etilishi ahamiyatlidir.

  32. Axborot xizmatlari bugungi kunda kerakli manbaga aylandi. Faktlarga boyligi uchun yanada fikrlashga chorlaydi

  33. Jurnalist OAVning qaysi turida faoliyat yuritmasin, u haqqoniy axborot tarqatishga majbur. Shuning uchun fakt va raqamlar bilan ishlayotganda qayta qayta tekshirib ko’rish foydadan holi bo’lmaydi.

  34. Maftuna Aslanova:

    Zamon rivojlangan sayin texnologiyalar ham sayqallanib eskisi muomaladan chiqib yangisi ishga tushadi. Bugun axborot xizmati jurnalistika faoliyati doirasida eng kop talab qilinadigan faoliyat turiga aylanib borayotgani quvonarli albatta

  35. Shahnoza ATO:

    Yuqorida ta’kidlab o’tilganidek faktlarga e’tiborliroq bo’lish lozim. Ayniqsa raqamlar ma’lumotning ishonchliligini oshiribgina qolmay, ulkan xatoga sababchi bo’lishi mumkin

  36. Bugungi axborot iste’molchisini oddiy ma’lumot bilan aldab bo’lmaydi. Ayni damda esa mana shu ta’sir har bir jurnalistni uyg’oq bo’lishga, nafaqat axborotning tezkorligini, balki o’z ustida yanada ko’proq ishlashga undaydi.

  37. Жуда яхши мавзулар кўтарилган. Албатта, фактларга мужассам бу материални ўқиб керакли маълумотларга эга бўлдим.

  38. Dilfuza Tillayeva:

    Пойтахтда транспорт оқими сўнгги йилларда қарийб бир ярим баробарга ортиб, мавжуд йўллар қуввати бу оқимга бардош бериши қийин кечмоқда. Haqiqatdan ham yo’l masalasi hozirda qiyin masalaga aylanmoqda.Lekin shunga qaramay bir nechta yo’nalishlar ta’mirlanib,yo’lovchi va haydovchilarga qulaylik yaratmoqda.

  39. Eng katta savob ishlar yo’llar bilan bog’liq. Birovni uzog’ini yaqin qilib duosini olish-maqsadimiz bo’lsin.

  40. Рақамлар орқали маълумот берилганда эҳтиёт бўлиш керак. Негаки, рақамларнинг тагида бошқа фактлар ҳам яширинган бўлади.

  41. Bu kabi munosabat materiallar ko’payishi tarafdoriman. Ayniqsa, yo’llarimiz bilan bog’liq. Hozirda yo’lovchi va transportlarning og’irini yengil qilish maqsadida ko’priklar qurilyapti, yo’llar kengaytirilyapti. Ammo yo’lovchilarning va ayrim transport boshqaruvchilarining yo’lda yurish madaniyati afsuski talabga mos kelmayapti.

  42. Madina Akbarova:

    Yurtimizda yo’l-transport timizida tirbandliklar oldini olish chora-tadbirlari amalga oshirilayotgani,shubhasiz, quvonarli holdir. Ammo bu bilan haydovchilar madaniyatliroq bo’lib qolishadi degani emas. Tirbandlik bizda,asosan, mashinalarning 2-3 mashina sig’ishi kerak bo’lgan joyga to’rttalab «tiqilib» olishi, tezroq o’tib olishi ishtiyoqidan yuzaga kelmoqda. Shuning uchun haydovchilar birinchi o’rinda sabrliroq va madaniyatliroq bo’lishlari kerak deb o’ylayman.

  43. Yashayapmizu, ba’zam atrofimizda nimalar bo’layotganidan bexabarmiz. Yo’llardan shuncha yurib, ular haqida o’ylash xayolimizga ham kelmabdi. Yo’llarni egallab turgan tramvaylar ko’p-u, biroq ishga yaroqlilari oz qismni tashkil etarkan. bu munosabatli mavzu bo’lishi bilan birga juda qiziqarli va faktli ma’lumotlarga boy ekan. shunday ma’lumot va xabarlardan boxabar etib tursangiz xursand bo’lardik.

  44. YAXSHIYAM SHUNDAY AXBOROT XIZMATLARI BOR EKAN BO’LMASA QANCHA MA’LUMOTLARDAN BEBAHRA QOLARDIK. AYNIQSA DONISH DOMLA BOSHCHILIGIDAGI «UCHILDIZ»IMIZ BUNDAY AXBOROTLARNI YETKAZISHDA FAOLLIK KO’RSATYOTGANI JUDAA AJOYIB….

  45. Farrux Abduhamidov:

    Axborot xizmati bugungi kunda nafaqat yuqortidagi transport masalasida balkim barcha jabhada tezkor, aniq va ishonchli bo’lishi lozim.

  46. Bugungi kunga kelib, axborot xizmatlari davlat tashkilotlari va xalq o’rtasidagi ko’prikdir. Chunki ular davlat tashkilotlaridan ma’lumotlar olib aholiga ishonchli axborotlar tarqatadi.

  47. O`rolbek Hamidullaev:

    Bugungi kunda axborotni xalqqa yetkazish vazifasini bajaruvchi jurnalistlar uchun qulay imkoniyat eshiklari ochildi. Bu esa o`z navbatida xalqimiz uchun ham, jurnalistlsrning ish faoliyati uchun ham muhim omil bo`lib xizmat qilmoqda.

  48. AXBOROT XIZMATLARI FANINING HAR BIR MA`RUZASI BO`LAJAK MATBUOT KOTIBLARI UCUH DASTURI AMALDIR.

  49. AXBOROT XIZMATLARI FANINING HAR BIR MA`RUZASI BO`LAJAK MATBUOT KOTIBLARI UCHUN DASTURI AMALDIR.

  50. ЎзМУ раҳбарияти йўлланмаси билан турли вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматларида курсдошларимиз соҳа сирларини ҳамда амалиётини ўрганишга ҳаракат қилдик. Бу маълумотлар ана шу билимларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

  51. Bugungi kunda axborot nafaqat tezkor bo’lishi kerak, shu tezkorlikka yarasha aniq va lo’nda ham bo’lishi lozim…

  52. Bugun transport vositalari haqida gapirganda yo’lovchi va piyodalarning transportdan foydalanish madaniyati kishini o’ylantirib qo’yadi.

  53. Bugun transport vositalari haqida gapirganda yo’lovchi va piyodalarning transportdan foydalanish madaniyati haqida ham aytib o’tish kerak. Qatnov yo’llaridan bee’tiborlarcha quloqchindan musiqa tinglagan holda o’tish, transportta qog’ozlar, keraksiz buyumarni qoldirib ketish holatlari afsuslanarli.

  54. Dunyoda tugamaydigan muammolardan biri bu- yo’l va transport muammmolaridir. Birini hal qilsang ikkiinchisi shay turaadi.

  55. Istalgan davlat haqida gapirganimizda, uni o’rganib chiqqanimizda va jahonda tutgan o’rni bilan qiziqqanimizda, davlatning transport sohasini hech chetda qoldirmaymiz. Aksincha yo’llari,ko’priklari va shunga o’xshash imkoniyatlariga alohida e’tibor qaratamiz. Yurtimizga tashrif buyurgan sayyohlar ham bundan mustasno emas. Yo’llarimizning qulay holga kelishi, transport sohasining rivojlanishi, albatta, dastavval o’z fuqarolarimiz uchun zarur. Shu bilan birga turistlar ko’z oldida ham yurtimiz yo’llari Yevropa yo’llaridan qolishmasligi kerak deb o’ylayman

Добавить комментарий для Shohsanam TURSUNALIYEVA Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *