Болапарвар туркий элим

Туркий эллар азалдан болажон халқ бўлганлар.

Бу элларнинг азалдан тили, дини, маънавий олами, урф-одатлари бирлиги билан фахрланиб яшаймиз. Туркий қавмларнинг барчаси қанчалик болажон халқ эканлигимизни ҳам алоҳида таъкидламоқчиман. Болалар – келажагимиз, деган ҳаётий шиор ўзбек ва турк халқлари учун бирдек қадрли.

Барчамизга яхши маълумки, Туркия Буюк Миллат Мажлисининг очилиш санаси бўлган 1920 йилнинг 23 апрель кунини Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатурк дунё болаларига совға сифатида “Болалар байрами” деб эълон қилган эди. 1979 йилдан бери халқаро миқёсда кенг нишонланиб келаётган 23 апрель – Болалар байрами қатор йиллардан буён юртимизда ҳам ўзига хос тантана қилинади. Бу йил Тошкентдаги муҳташам “Туркистон” саройида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан катта тантана қилинган тадбир айниқса кичкинтойлар қалбида бир умрга муҳрланиб қолган бўлса ажабмас. Бу – бир умрга Ўзбекистон-Туркия халқлари ўртасидаги меҳр ришталарини мустаҳкамлашга ва изчил давом эттиришга хизмат қилади.

т1т3

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурайя Эр жанобларининг табриги ва дил сўзларини барча бирдек олқишлар билан кутиб олди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон, Туркия, Ҳиндистон, Корея, Эрон ва Тошкентдаги Инглиз мактаби ўқувчиларининг намойиш этган бадиий чиқишлар, дилрабо куй ва қўшиқлар, жозибали рақслар барчада завқ уйғотган бўлса, сарой фойесида ташкил этилган байрам дастурхонлари, болажонларга инъом этилган икки мамлакат байроқлари ва ажиб либослар ўғил-қизларни бағоят мамнун этди.

т2

– Ҳаётимизнинг маънавий бойликларга лиммо-лим карвонларини асрлар оша давом эттирадиган болажонларимизга ҳар куни, ҳар онда мана шундай меҳр-муравват улашиб яшаш ҳам фарз, ҳам қардир,– дейди Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот маслаҳатчиси Давут Гази Бенли.– Бундай умумбашарий, умуммиллий қадриятларимиз то абад бардавом бўлишига тилакдошмиз.

Севимли шоирамиз Малика Салимова тадбирдан илҳомланиб ажойиб шеър ёзди. Уни ўқиб дилимиз яйради. Бу ажиб ашъорни Сиз азиз мухлисларимизга ҳам илиндик:

т4

Заминни чулғаган халқ илдизлари,

Осмон, байроғида ой-юлдузлари.

Жони жигар каби ҳурликни куйлар,

Ҳам Ўзбек, ҳам Туркнинг ўғил-қизлари!

Орзулари оқдур, ниятлари оқ,

Икки машъалаю, иккита чироқ

Бири дўстим деса, бириси ўртоқ.

Бахтидан порлаган қора кўзлари!

Қуёш қалбли эллар, қариндош эллар,

Бирдамлик аҳдига бошловчи йўллар

Дўстлик ниятида қовушган қўллар,

Бирига-бирисин иссиқ юзлари!

Заминни чулғаган халқ илдизлари,

Осмон, байроғида ой-юлдузлари.

Жони жигар каби ҳурликни куйлар,

Ҳам Ўзбек, ҳам Туркнинг ўғил-қизлари!

 

Дилбар ТУРКАН,

http://uchildiz.uz сайти мухбири

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>