Бурунги ва бугунги осойишталик посбонлари

1980 йилларда биз талабалар ҳам Тошкент шаҳримизда тинчлик-осойишталикни
сақлаш ишларига ўз ҳиссамизни қўшардик. Талабалар шаҳарчасида ички ишлар бўлими масъул ходими Жамол Сулиев билагимизга «ДНД» деб ёзилган қизил матони боғлаб қўйганча бошлаб кетарди. Ўша кезлар кўча-кўйда маст-аластлар анча-мунча учраб турарди. Уларни уйли машинага миндириб, «Ғунча» кинотеатри ёнидаги бир бинога олиб келишга кўмаклашардик. Маст-аластлар эртаси куни ўзига келгач, тавба-тазаррусини қилиб, уйларига кетишарди…
Тинчлик ва осойишталик посбонларининг биздек илғор ёшлар, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликдаги бу саъй-ҳаракатлари йиллар давомида ўз самарасини кўрсатди. Бугун пойтахт шаҳримиз кўчаларида, жамоат жойларида, ҳатто маҳаллаларида маст-аласт бўлиб гандираклаб юрадиган кимсаларни учратмайсиз! Демак, энди билакка қизил матоҳ тақиб, «ДНД» бўлишга ҳожат қолмаган.
Жонажон пойтахт Тошкент шаҳримиз аллақачон дунёдаги энг тинч-осойишта шаҳарлар рўйхатига кирганидан ғурурланиб юрамиз. Такрор айтаман, бундай осойишта ҳаётга осонликча эришганимиз йўқ…
Тинчлик-осойишталикнинг бардавом бўлиши ва то абад ҳаётимиз мазмунига айланиб бориши учун ҳушёрликни асло ёддан чиқармаслик зарур. Бугунги кун талабига яраша шундай саъй-ҳаракатлар давом этиши талаб этилади.
Бугун шаҳримиз кўча-кўйларида маст-аластлар, ўғри ва безорилар учрамаса-да жиноятчиликни турли-туман «замонавий» кўринишлари пайдо бўлмоқда. Яъни, одам савдоси, терроризм, ёшлар онгини заҳарлаб, уларни турли хатарли йўлларга бошлаш каби мудҳиш жиноятларга асло кўз юмиб бўлмайди. Демак, эндиликда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ огоҳ бўлиб, эл осойишталиги йўлида янада қатъийроқ ҳаракат қилмоғимиз зарур.
Тошкент шаҳар Олмазор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон ички ишлар бўлими янги биноси очилиш маросимида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Иномжон Мажидов сўзга чиқиб, «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида тинчлик-осойишталикни сақлаш йўлида ҳамиша собитқадам бўлишимиз лозимлиги ҳақида айтган фикрлари айни дилдаги гаплардир.
Юртимизда, жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни то абад барқарор асраб-авайлаш барча миллатпарвар, ватанпарвар инсонларнинг асл фуқаролик бурчидир.

Тўлқин ЭШБЕК,

халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>