Дарс қандай ўтди?

Мураббий дарсдан чиққач, ўзига шундай савол беради: Дарс қандай ўтди?

 1

Бу аслида мураббийнинг ўзига талабчанлигидан далолат.

Дарсидан кўнгли тўлмаслик – яна изланишга, мавзуни бойитишга ундайди.

9

Журналистика факультети 4-курс талабалари “Ахборот хизматлари” фанини катта қизиқиш билан ўрганаётганлари уларнинг чеҳраларида акс этмоқда. Улар берилган топшириқларни астойдил бажараётганларига эса сайтимиз мухлислари шоҳиддирлар.

2

Ахборот хизмати ходими – журналистлар билан бир қаторда муттасил ахборот тўплаш ва уни маҳорат ила қоғозга тушуриб, бадиий қиёмига етказиб, сўнг тарқатиш билан шуғулланадилар.

Демак, бўлғуси Ахборот хизмати ходимининг қалами ўткир, ёзиш маҳорати юксак даражада бўлиши зарур. Шул боис, бу курс талабалари мунтазам қаламини чархлаб бориши даркор. Бу ишда ва унинг натижасини кўрсатишда “Уч илдиз” маҳорат мактаби ҳамда унинг – uchildiz.uz сайти ўзига хос ижодий машқ майдони ҳисобланади.

5

Талабалар аввало маъруза матни билан чуқур танишгач, олган билимлари, таассуротларини бир-икки жумлада (фикрнома сифатида) баён қилиб қўядилар.

Бўлғуси журналистлар кундалик ахборотлардан доимо бохабар бўлишлари лозим. Бунинг учун nuuz.uz ва “Уч илдиз” сайтларида бериб борилаётган “Ахборот соатлари” маълумотларини ҳам эътибор билан ўқиб чиққач, саҳифа адоғида ўз муносабатлари, зарурат бўлса, таклифларини билдириб қўйишлари мақсадга мувофиқдир.

4

Ижодда юксак чўққиларни забт этмоқ учун ўша чўққиларга монанд адиблар-у публицистлар, шарҳловчилар ва бошқа қалам соҳибларининг ижодий ишларидан баҳраманд бўлиб бориш шарт! “Маҳорат мактаби” папкасига ана шундай ибратли ижод намуналарини жойлаштириб борилмоқда. Талабалар уларни теран нигоҳ ила ўқиб, таҳлилий фикр-мулоҳазаларини ёзиб боришлари ижод сирларини пухта ўзлаштиришнинг энг ёрқин йўлидир.

Журналистика факультетида таҳсил олаётган талабалар таҳрир санъатини қўйиллатадиган даражада маҳоратга эга бўлишлари лозим.

7

Шунинг учун баъзи таҳрирталаб қўлёзмалар “Мақолалар” папкасига шундоқлигича жойлаштирилади. Мақсад – бўлғуси журналистлар уларни таҳрир қилишлари учун имконият яратишдир.

Дарсимизга мана шундай муносабатда бўлган талабалардан эса келгусида энг етук журналист-ижодкор, ташкилотчи матбуот котиби, зукко бош муҳаррирлар етишиб чиқишларига умид қилса бўлади!

8

Хўш, дарс қандай бўлди?

Унинг самараси, натижаси-чи?

6

Энди буни талабалар, жумладан, бўлғуси матбуот котибларининг фикрномаларидан билиб олишингиз мумкин.

3

 Дониш Домла

You may also like...

7 Responses

  1. Maftuna Aslanova:

    Ochiq gapiradigab bolsak, bowida elaktron tizim , uchildiz sayti ochilgan kunlarida ma’suliyat sezib ozimizga vazifa sifatida qabul qilib kirib maqola va axborotlardan voqif bolar edik. Mana endi bu sayt rosmanasiga bizga online oquv tizimini sifatida xizmat qilmoqda. Bundan tashqari har kunlik darslarni hisoboti berib borilayotgani bizga ham qiziq. Domlamiz otadigan darsda biz ozgacha kotarinkilik kayfiyatini his qilamiz va bergan saboqlari yodimizda qoladi buni yagona sababi oqituvchimiz doimo ozlari qilgan xatolarni tortinmasdan aytadilar shu bilan birga yutuqlari bilan namuna bola oladilar.

  2. Har kun darsdagi taassurotlardan keyin ustoz bu gal uchildiz.uzga nimalarni joylarkan degan odatiy kutishlarga odatlanib qolibmiz. Ba’zan fikrnomalar yozolmasakda biz doimo kuzatib bormoqdamiz. Lekin doimo tezkorlikni o’ziga kasb qilgan Donish domlamiz bu safar negadir kech qolyadimi yo biz saytga erta kirdikmi, ammo bugungi dars tafsilotlarini hamon kutmoqdamiz…

  3. menga bu saytning yoqqanligi Milliy universitetimiz haqidagi va har bir jurnalist uchun kerak bòlgan ma’lumotlarning bir yerga jamlanganligi va axborot olish imkoniyatimiz va tezligimizning ortganligida bòldi

  4. Zokir Shoyimov:

    Dars qanday o’tdi?
    bu savolni men o’zimga har dars so’nggida talaba sifatida beraman, javob…

  5. Har safar ustozimiz darsga kirishi bilan chehramizda tabassum paydo bo’ladi. Darsni har safar mana shunday yuqori kayfiyatda boshlaymiz. Va bu kayfiyat darsning oxiriga qadar davom etadi.

  6. Устозимизнинг устози Файзулла Мўминов домланинг фикрлари бизда катта таассурот уйғотди. Иложи бўлса, келажакда ҳам яна таклиф этсак.

  7. Fakultetda o`tilayotgan darslarning har biri bir mavzu. Bir darsdan o`zinga teqishli xulosa chiqarasan, biridan bo`shliqlarni to`ldirasan, yana biridan chalkashliklarga oydinlik kiritasan. Domlamizning dars qanday o`tdi deya qilgan murojaatlari menga har bir darsdan keyingi taassurotlarni qoralab qo`yish g`oyasini berdi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>