ДУНЁДАГИ ЭНГ КУЧЛИ МАТБУОТ

Ўтган асрнинг 80-йилларида талабалик давримиз бир устозимиз

“дунёдаги энг кучли матбуот” ҳақида сўз юритган ва бу борада қатор ривожланган давлатларнинг газеталари олдига тушадигани йўқ, деб тушунтирган. Шунда “ўзбек матбуоти нечанчи ўринда туради?” деган саволимга домламиз жавоб бериш ўрнига негадир мийиғида кулиб қўйганди…

6

Давлат мустақиллигига эришган юртимиз дунё билан бўйлаша бошлаган кезда ўзликни англаб, ўша саволимга ўзим мухтасар жавоб топдим: дунёдаги энг кучли матбуот – ўзбек матбуоти! Моҳиятан солиштирадиган бўлсак, миллий матбуотимиз дунёда энг юқори ва салмоқли ўринни эгаллайди! Ўн беш йилча бурун бир анжуманда шу ҳақда гапирдим ва фикримни шундай изоҳладим: дунёда тенгсиз муқаддас китобларимиз, жаҳон адабиётида юксак салоҳиятга эга Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурдан тортиб Абдулла Қодирий, Чўлпон, Усмон Носирларгача, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Зулфиялардан тортиб бугунги устоз адиб ва шоирлар Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Шукур Холмирзаев, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, адабиётшунослар Озод Шарафиддинов, Абдуғафур Расулов, Умарали Норматов, Нурбой Жабборовларнинг оммабоп мақолалари ҳам мунтазам равишда миллий газеталаримизда ёритилиши баробарида улар ўзбек матбуотининг мавқеини дунё қадар кўтараётганига шубҳа қилиш мумкинми?

Айни пайтда ҳам улар ижодидан лоақал бир-икки сатр ёритиб бормаётган нашр йўқ. Даҳо устозлар изидан бораётган ёш истеъдод соҳиблари кам эмас! Демак, миллий матбуотимизни асло камситиб бўлмайди! Кимки миллий матбуотимизни ёмон деса, шунча ютуқларимизни кўра олмай ерга урса, билингки, ўша кимсанинг ўзи яхшимас, таъбир жоиз бўлса, қалб кўзлари кўрдир, дейишга ҳақлимиз!

Анжуман “Кун тартиби”га биноан кириб келган бир мансабдор киши (ўша гапларимдан бехабар) сўзга чиқиб, журналистларга қарата: “ўзбек газеталари ҳақида бирор ижобий сўз айта олмайман, ман ҳар куни ўн дақиқада ўнтасини варақлаб, умуман ўқишга арзигулик нарса топа олмайман…” деса бўладими?!

Афсуски, газеталаримизни эътибор билан ўқимай, “ўн дақиқада ўнта”сини шунчаки варақлаб, кейин оғзиботирлик қилиб ёмонлайдиганлар ҳам кам эмас. Бу билан улар ўзларини гўё ақлли қилиб кўрсатишга чиранадилар. Аслида-чи?

Ёмонлаш билан яхшиликка эришиб бўлмайди! Мевали дарахтга ҳам ҳадеб тош отаверсангиз, шохлари завол кўриб, мева беролмай қолади… Ҳа, деган туяга бир мадад, дея яхшилик боғини кўкартирганлар шунга яраша натижага эришиши мумкин! Наздимда, ана шундай соғлом фикрли ёшлар журналистика майдонига дадил кириб кела бошлади!

Тўлқин ЭШБЕК

2014 йил

You may also like...

18 Responses

  1. Domla, milliy matbuotimizga ko`pchilik tosh otib yurgan paytda siz uni ko`klarga ko`tarishga qanday jur’at etdingiz?

  2. Ustozning fikrlari zamirida katta ma’no bor. Uni chuqur o`rganmasdan biryoqlama xulosa chiqarmaslak kerak.

  3. Domlamiz bu g`oyaalrini darsda aytganlarida haron qolgandik. Aslida shu darajaga eyitish o`zimizga bog`liq.

  4. Zo`r g`oyalarni kashf etasiz-de, domlajon.

  5. Domlamiz yuz foiz haq! Biz hech kimdan kam emasmizmi, demak, milliy matbuotimiz ham xuddi shu darajada!

  6. To’lqin Eshbek domlamizdek fikrlashga o`rganishimiz kerak. Matbuotimiz nufuzini yanada oshirish o`z qo`limizda!

  7. Миллий матбуотимиз дунёдаги энг кучли деган даражага етишиш учун аввал ният қилинади. Шу нуқтаи назардан қаралганда Тўлқин Эшбек домланинг фикрлари яхши ниятдир. Уни тўлақонли амалга ошириш учун ҳамма имкониятлар етарли. Демак, ўша даражага етишиш учун ҳаракат қилавериш керак, деб ўйлайман.

  8. Haqiqiy murabbiyning gapi. Bu bilan ustoz bizni ham izlanishga da’bat etmoqda.

  9. Domlamiz bu ulug` fikrni bekorga yozmagan. Bu ajoyib da’vatdir.

  10. Haqiqatan ham To`lqin Eshbek domlamizning kuyunchaklik bilan qilayotgan ishlari biz uchun ibrat!

  11. Domlamiz haq. Buyuk allomalarning fikrlari bilan boyitilgan milliy matbuotimizning dunyodagi o`rni shunga yarasha!

  12. Тўлқин Эшбекнинг ушбу фикрлари жуда тўғри эканини ҳеч ким инкор эта олмайди: “дунёда тенгсиз муқаддас китобларимиз, жаҳон адабиётида юксак салоҳиятга эга Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурдан тортиб Абдулла Қодирий, Чўлпон, Усмон Носирларгача, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Зулфиялардан тортиб бугунги устоз адиб ва шоирлар Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Шукур Холмирзаев, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, адабиётшунослар Озод Шарафиддинов, Абдуғафур Расулов, Умарали Норматовнинг оммабоп мақолалари ҳам мунтазам равишда миллий газеталаримизда ёритилиши баробарида улар ўзбек матбуотининг мавқеини дунё қадар кўтараётганига шубҳа қилиш мумкинми? Айни пайтда ҳам улар ижодидан лоақал бир-икки сатр ёритиб бормаётган нашр йўқ. Даҳо устозлар изидан бораётган ёш истеъдод соҳиблари кам эмас! Демак, миллий матбуотимизни асло камситиб бўлмайди!”
    Бу фикрни анча давом эттириш мумкин.

  13. “Ёмонлаш билан яхшиликка эришиб бўлмайди! Мевали дарахтга ҳам ҳадеб тош отаверсангиз, шохлари завол кўриб, мева беролмай қолади…” Тўлқин Эшбекнинг бу фикрини қўллаб-қувватлаймиз. Миллий матбуотимизга тош отадиганлар бу фикрларни ўқиб хулоса чиқарсалар ёмон бўлмасди.

  14. Ўзбекнинг қадимий шаҳарлари, таомлари, адабиёти, санъати, маданияти, бугунги автомобиллари ҳамма-ҳаммаси дунёда юқори ўринларда туради. Шундай экан, миллий матбуоти ҳам дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигини Тўлқин домла жуда тўғри кўрсатиб, асослаб берибди. Домланинг ҳамма фикрларига қўшиламан.

  15. Миллий матбуотимизни камситишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Миллий телевидениемиз, радиомиз, газета-журналларимизсиз ҳаётимизни тасаввур этиб бўлмайди. Тўлқин аканинг ҳамма фикрлари асосли!

  16. Тўлқинбек, матбуотимизга сал ортиқча баҳо берибсиз. Уни дунёдаги энг кучли матбуотга айлантириш ўз қўлимизда, албатта. Шу борада илғор ғояларни илгари сурсангиз яхши бўларди.

  17. Миллий матбуотимиз ҳақида бу қадар улуғвор фикр эшитмагандим. Тўлқин Эшбекнинг фикрларига қўшиламан. Фақат, матбуот соҳасида мутлоқ чемпионга ўхшаш даражада муқим туриб бўлмайди. Журналистлар муттасил изланишлари керак. Айтайлик, мана шу uchildiz.uz сайтини керак бўлса дунёга ибрат қилиб кўрсатиш мумкин.

  18. Журфак талабаларига ҳавасим келади.

Добавить комментарий для Шербек Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>