Илмий изланишлар самарали бўлади

Илм муттасил изланишни талаб этади.

л10

Бугунги кунда илмий изланиш жараёнлари ҳам ўзига хос равишда глобаллашиб бормоқда. Яъни, танланган мавзу дунё миқёсида ўрганилмоқда. Хўш, ушбу мавзуда бирор мамлакатнинг олий таълим муассасасида илмий тадқиқот олиб борилганми? Бу масалада улардан ўрганиладиган жиҳатлар борми? Агар ўрганиладиган жиҳатлари бор бўлса, у ҳолда қандай йўл тутмоқ зарур?

           л8

Шу каби масалаларни изчил ўрганиб бориш, бу борада ривожланган давлатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, энг муҳими илмий ишларини белгиланган муддатларда такомилига етказишга кўмаклашиш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида катта илмий ходим-изланувчилар ҳамда мустақил тадқиқотчилар учун доимий равишда (ҳар ойда икки маротаба) илмий семинарлар ўтказиб бориш йўлга қўйилди.

к5

Шуни айтиш жоизки, катта илмий ходим-изланувчилар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, зарур адабиётлардан самарали фойдаланишлари учун университет ахборот-ресурс марказидан алоҳида хоналар ажратилган. Бу ерда улар мунтазам ўтириб ишлари, изланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Булардан кўзланган асосий мақсад – тадқиқотчилар докторлик диссертациялари мавзуларининг вазифалари, ўрганилганлик даражаси, янгилиги билан яқиндан танишиб бориш, уларга тегишли маслаҳатлар бериш, зарурат пайдо бўлганида хорижга бориб, дунё тажрибасини ўрганишларига кўмаклашишдан иборат.

к6

Диссертацияни ҳимоя қилиш учун изланувчидан фақатгина ўз сохаси бўйича мустаҳкам билимгина эмас, балки омма орасида гапира олиш, яъни нотиқлик маҳорати, диссертацияси бўйича берилган саволларга аниқ жавоб беришга ҳам тайёр бўлиш талаб этилади.

к9

Мазкур илмий семинарларга таниқли академиклар, турли соҳа олимлари жалб этилиб, уларнинг илмий мактаблари, тажрибалари пухта ўрганилмоқда.

к2

Маълумки, Миллий университетимизда тегишли мемонрандумлар асосида АҚШ, Германия, Буюк Британия, Франция, Нидерландия, Чехия, Австрия, Польша, Япония, Жанубий Корея, Хитой каби давлатларнинг номдор олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб борилмоқда. Халқаро академик ва илмий соҳадаги фондлар ва ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар элчихоналари билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда.

л7

2016 йил 11 март куни ўтказилган навбатдаги илмий семинарда университет ректори Шуҳрат Сирожиддинов, Илмий ишлар бўйича проректори Алишер Ҳайитбоев, илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Акром Тошпўлатов ва бошқалар катта илмий ходим-изланувчиларнинг шу кунга қадар амалга оширган ишлари билан танишдилар. Унда 3-босқич катта илмий ходим-изланувчиларидан бир гуруҳининг ҳисоботлари тингланди.

1

3

2

Иқтисодиёт факультетидан Гулжаҳон Маҳмудова “Иқтисодиётнинг “қувиб етадиган модернизациялаш” модели назарий асосларини такомиллаштириш”, Геология-география факультетидан Рустам Холматов “Чотқол-Қурама тоғларининг олтин-кумуш маъдан конлари ва дайка акцессорларининг микро-наноминералогияси”, Физика факультетидан Нигора Акбарова “Ўлчашларни стандартлаштиришда рақамли голографик интерферометиря ва спекл-интерферометрия” мавзуларидаги докторлик диссертациялари натижалари билан таништирдилар.

к4

Тегишли слайдлар воситасида тақдим этилган мавзулар юзасидан берилган саволларга тадқиқотчилар атрофлича жавоб бердилар.

Илмий семинар давомида тадқиқотчиларга тегишли маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.

к11

Дилноза Умарова,

ЎзМУ Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>