Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?

Ижтимоий фанлар факультети магистранти ижодидан

СевараАслоноваСайт

Фаробий-у Берунийлар ўлкаси – сен,

Ибн Сино, Бухорийга бешик маскан.

Буюк Темур бирлаштирган – Кўҳна Турон,

Ёддан чиқмас, унутилмас кунга келдик.

Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик!

Қодирийлар, Чўлпонларга маконимсан,

Ўзбекистон- Ота замин, она Ватан.

Жонимга тенг, жондан азиз ошёнимсан,

Ёддан чиқмас, унутилмас кунга келдик.

Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик!

Бугун дунё тинчлик учун қалқиб турар,

Не юртлар бор- урушларнинг ўти ёнар.

Тинч кунингга минг бор шукур – Ўзбекистон!

Ёддан чиқмас, унутилмас кунга келдик.

Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик!

Асли тарих кўрди барча суронларни,

Қатағону мустамлака – бўронларни.

Номинг сотиб, ҳеч ким номдор бўлган эмас.

Ёддан чиқмас, унутилмас кунга келдик.

Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик!

“Болаларим! Ташланг энди олға қадам,

Эртанги кун қўлингизда!”,- деган мудом

Юртбошим бор- ҳар соҳада ҳар дам илдам,

Ёддан чиқмас, унутилмас кунга келдик.

Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик!

Қалбимга қурилган қасримсан менинг,

Асл юртларданда аслимсан менинг.

Ўзбек элим – юрагимда ардоғимсан.

Ёддан чиқмас, унутилмас кунга келдик.

Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик!

Она халқим шуҳратингдан бошим осмон,

Камолинга камол қўшиб яшагайман.

Ватан- сенга жоним фидо- кўксим қалқон

То ҳаётман номинг улуғ сақлагайман.

Ёддан чиқмас, унутилмас кунга келдик.

Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик!

 

    Онамга

Олисда чироғим қизим бор деган,

Менга қўнган дарднинг азобин еган.

Бир кам дунё камин билдирмайгина,

Ёнимда тўкилиб кетяпти онам!

Фарзандман, ўзининг ғамин ўйлаган,

Кам бўлмай яшай деб камин ўйлаган.

Узоқда дийдорим соғиниб мана

Бир ой ўтди, йўлимга термулар она!

Қўнғироқ қиламан аҳаволин сўраб,

Сездим сўзларидан дарди билинди.

Қийнабдида бетоблик дейману яна

Аммо боришга вақт топмадим она!

Телефонга ўт кетсин қилди бемеҳр.

Бугун бораманда деб ҳар саҳарда

Ўқишу ишлардан бош олиб зора

Кетсаму бағрингиз қўмсадим она!

“Хаёлинг бўлмагин ўйлама мени-,

Дейсиз ,-кўзмунчоғинг тақиб юр болам,

Омон бўл Оллоҳга топширдим сени”,

Биламан дуонгиз асрайди онам!

Шаҳарда :орзунинг эшигин очиб ётибман,

Шаҳарда: обрўни қучиб ётибман.

Баланд сўзга осдим кўнглимни манам,

Аммо боришга вақт топмадим онам!

Юзида ажинлар, сочида оқлар,

Қўли қадаоқлигим қалбида доғлар.

Қишлоққа борсаму кўзида жола

Келдингмуей меҳрибоним дейдия она!

Ахир бир ой ўтдику онажон…

Меҳритошингизнин кечиринг фақат,

Мени режаю вақт қилди бетоқат.

Икки дунём ичра тенгсиз, ягона

Бугун сизни жуда-жуда соғиндим она!

 Севара Аслонова,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (Маънавият асослари) йўналиши 1-курс магистранти

 

р4

 

Муаллиф ҳақида:

  АСЛОНОВА СЕВАРА АКРАМ ҚИЗИ

 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети 5А111601- Ижтимоий фанлар факультети Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (Маънавият асослари) йўналиши 1-курс магистранти

 

Туғилган жойи, йил, ой, кун: Навоий вилояти, Навбаҳор тумани 1991 йил 14-октябрь.

Мактабда ўқиган вақтида эришган ютуқлари:

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 26- сонли мактаб ўқувчиси.

2000-2001ўқув йилида она-тили ва адабиёт фанларидан ўтказилган мактаб олимпиадасида 1-ўринни эгаллаган

2003-йилдан Навбаҳор туман ихтисослаштирилган “Учтут” нафис санъат лицей интернатининг ўқувчиси

Лицейда ўқиган вақтида эришган ютуқлари:

2004-2005 йил ҳуқуқшунослик фанидан вилоят олимпиадасида 1-ўрин

2005-2006 йил ҳуқуқшунослик фанидан вилоят олимпиадасида 2-ўрин

2006-2007 йил “Йилнинг энг яхши ғояси” кўрик танлови иштирокчиси

2007-2008 йил ҳуқуқшунослик фанидан вилоят олимпиадасида 1-ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган

2008-2009 йил ҳуқуқшунослик фанидан республика олимпиадасида 5-ўринни эгаллаган

2011 йил Навоий давлат педагогика институти, Tарих факультети “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналишига грант асосида ўқишга қабул қилинган

Институтда ўқиган вақтларида эришган ютуқлари:

2012-2013 ўқув йилида талабаларнинг республика фан олимпиадасида миллий ғоя фанидан “энг яхши нотиқ”номинацияси соҳиби.

2014-2015 ўқув йилида Навоий номли давлат стипендияси соҳиби

2014 йил “Энг яхши мақола” конференсиялар тўпламида 3-ўрин соҳиби

2015 йил Ўзбекистон ХДП томонидан ўтказилган “Ёш сиёсатчи-2015” кўрик танлови вилоят босқичи 1-ўрин сохиби

2015 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Ижтимоий фанлар факультети Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (Маънавият асослари) йўналиши 1-курс магистранти

2015 йил сентябрида “Ёш сиёсатчи-2015” кўрик танлови республика босқичи 3-ўрин сохиби

Ҳозирда “Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” фанини ўқитишда инновацион технологияларниг ўрни” мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда. Республика илмий журналлари, илмий тўпламлар ва газеталарда 30га яқин мақолалар муаллифи. Шиори: Ўқиш, излаш ва изланиш Қизиқишлари: Шеър ёзиш, китоб ўқиш.

You may also like...

2 Responses

  1. Севара Аслоноваning sherlarni o’qib kursdoshim Nuraliyev Baxtiyor sherlar yodimga tushdi

    Azob ekan oshiqning kuni,
    Alam bilan bag’rim tig’layman.
    Bir o’y hech tinch qo’ymaydi meni,
    Sevasizmi, yo’qmi, bilmayman.

    Nima bo’pti, hijron-u firoq,
    Ayriliqni ko’zga ilmayman.
    Ko’nglingizda kim yashar, biroq,
    Sevasizmi, yo’qmi, bilmayman.

    Muhabbat bu — quvonchli qayg’u,
    Qachon so’lib, qachon gullayman?
    Qalb uyingiz menga qorong’u,
    Sevasizmi, yo’qmi, bilmayman.

    Kiprigingiz ko’ksimni tilsin,
    Yoningizdan sira jilmayman.
    Yuragingiz — ochilmas tilsim,
    Sevasizmi, yo’qmi, bilmayman.

    Men roziman, ming alam yutay,
    Axir, sizsiz yashay olmayman,
    Mayli, sizni intizor kutay,
    Kelasizmi, yo’qmi, bilmayman.

    Nahotki, oz, shuncha suyganim?!
    Endi yurak-bag’rim tilmayman.
    Sizni jon-u dildan suyganim
    Bilasizmi, yo’qmi, bilmayman.

    Baxtiyor Nuraliyev.

  2. Arslonova Sevara yosh ijodkor bolishiga qaramay, juda katta mavzudagi «Kecha kim edigu bugun kim bo’ldik» she’rini taqdim etibdi. Bu ulkan istedod sohibasini yutuqlari bilan tabriklagan holda, kelasi ijodlarida omadyor bo’lishiga tiolakdoshman

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>