Устоз – отангдан улуғ

Устоз – отангдан улуғ! Ҳали хулоса қилишга шошилманг.·

Биз эркаклар, ҳаммамиз отамиз. Ота сифатида хафа бўлиш йўқ. Ҳаммамиз қайсидир маънода устозмиз. Устоз сифатида талтайиш ҳам йўқ. Аммо ҳақ гапни айтиш керак. Устоз – отангдан улуғ.·    Устозларни жуда кўп кишилар улуғлайдилар. Кўп кишилар улуғлаган инсонларни улуғ деб айтиш жоиз. ·    Ҳар бир кишининг отаси фарзанд учун улуғлиги муқаррар. Аммо унинг улуғланиш доираси шу фарзандлар ва энг яқинлари орасида. Ҳамма улуғлайдиган устозларга нисбатан бу доира қисқа ва чегараланган. Устознинг эса улуғланиш доираси кенг. Шунинг учун у улуғдир.·    Барча фарзандлар сингари Амир Темур учун ҳам отаси улуғ. Унинг қудрати отасини “Гўри Мир” мақбарага дафн қилиб пойига ўзини қўйдиришга етар эди. Аммо устозини улуғлаб, ўзини унинг пойига дафин этишлигини васият қилганлиги ҳам устознинг отадан улуғлигидан далолатдир.·    Ота ўз фарзандига ўзининг бисотидаги ҳамма нарсани бериши мумкин. Аммо фарзанд у билан улуғлик даражасига кўтарила олмаслиги муқаррар. Чунки, барча отада устозлик қила оладиган касби ва қобилияти бўлмаслиги мумкин. Фарзандни тарбиялаб улуғлар сафига қўша оладиган устоздир. Бу билан ҳам устоз улуғдир.·    Ота учун фарзанд унинг зурриёти, ҳаётининг давомчиси. Устоз учун эса у улуғ ишларнинг давомчиси. Фарзанд ота хизмати билан бу даражада улуғланмаслиги мумкин, аммо устоз ўргатган касб билан у улуғлар сафидан жой олади. Бу ҳам отага нисбатан устознинг улуғлигидан далолатдир.·    Ота ўғри бўлса, фарзанд ҳам ота изидан бориб, ўғри бўлиши мумкин. Бундайлар жамиятда ланатланади. Агар унда иқтидор бўлса ва яхши устознинг қўлига тушиб қолса, у аллома бўлиши тайин. Бу ҳам устознинг улуғлигидан далолатдир.·    Бировга бир бурда нонини топиб ейдиган касбни ўргатадиган устоз бўлишдек саодат ҳаммага ҳам насиб қилмаган.·    Устоз айтди: қора кўнгилни совун билан оқартириш қийин экан. ·    Ота ўз фарзандини тарбиялашни жуда хоҳлайди ва бор кучи билан ҳаракат қилади. Чунки бола шу отанинг фарзанди. Аммо устоз учун шогирд ҳеч ким эмас, унинг фарзанди, ҳатто яқин қариндоши ҳам бўлмаслиги мумкин. Аммо у отадан кўпроқ, ота касбидан яхшироқ касбни ўргатади. Унинг камолоти учун устоз отадан кўп ва хайрли хизмат қилади. Шу туфайли устоз улуғдир.·    Отанинг фарзандига яхшилик қилиши учун оталик ҳисси бор, устознинг эса, бировнинг фарзандини кўкларга кўтарадиган касбни ўргатиш учун жонкуярлик билан ҳаракат қилиб, ҳатто ўзини ҳам бағишлаши унинг инсонийлик фазилатидандир. Инсоний фазилати юксак одамлар улуғдир.·    Ҳар қандай эркак ота, ҳар қандай аёл она бўлиши мумкин, лекин уларнинг ҳаммасига устозлик саодати насиб қилавермайди. Фақат улуғ оталар ва оналаргагина устозлик саодати насиб қилади. Шу туфайли устоз — улуғ ва буюк зотдир.·    Устоз ўзидан олдинги ўтган одамлардан ибрат олиб устоз бўлганлиги учун, ўзидан кейинги шогирдлари учун ҳам ибратдир.·    Ҳақиқий устоз эртага қайғуга сабаб бўладиган амалларни ўргатмайди. Устознинг мақсади ҳамиша эзгулик билан йўғрилган.·    Ҳақиқий устоз – соҳили йўқ уммонга ўхшайди. Ундан чексиз хазина ва бойликларни топиш мумкин.·    Устоз бўлиш учун одам энг аввало ўзини тарбиялаши лозим. Шу туфайли ҳар қандай устоз ўз ишини ўзига устозлик қилишдан бошлаши керак.·    Устознинг айтганларини айтиб юришдан кўра, унга амал қилиб яшаш сенга ҳам сенинг атрофингдагиларга ҳам ката наф келтиради.·    Ҳар бир инсон, аввало ўзига устоз, ўзига шогирд бўлиши лозим. Устозликни ҳис қилмаган киши устознинг қадрига етмайди.·    Устозлик масъулияти жуда оғир, кўп нарсаларни кўтаришни ва айрим ҳаловатлардан ҳам воз кечишни талаб қилади.·    Устоз ҳаёти — ибрат мактаби. Агар у ҳақиқий устоз бўлса.·    Донишманд устозлар шогирдларига қуйидаги  ўнта ҳикматларни қолдирганлар:·    Қувват ва тоқатингиз етмаган ишга киришиб ўзингизга захмат ва машаққат орттирманг.·    Ўзингизга ва бошқаларга манфаат етказмайдиган иш билан машғул бўлиб умрингизни зое ўтказманг. 3. Икки юзли, мунофиқларнинг сўзларига алданманг.·    Умрингизни саломатлик учун фойдали машғулотлар билан тўлдиринг. Қайғу-алам бош суқадиган жой қолмасин.·    Жоҳиллар олдида сўзламанг. Сиз гавҳарсиз. Тош гавҳарни осонгина синдириши мумкин.·    Молу дунёнгиз ва мартабангиз билан ғурурланманг.·    Зарур бўлса жонингизни фидо қилинг. Аммо номусни фидо қилманг. Номус жондан-да азиздир.·    Яхшиликни унутманг. Ёмонликни эса тезда унутинг. Чунки у хотирангизда қолса, сизни емиради.·    Яхши фазилатларингизни кўпайтиришга, ёмон фазилатлардан сақланишга ҳаракат қилиш учун одам ҳамиша ўзига ҳушёр бўлиши керак.·    Сабирсиз бўлманг, ғам чекиб ташвишланманг. Иккаласи билан ҳам муаммонгиз ҳал бўлмайди.·    Устознинг гапи билан иши бир-бирига мос келиши лозим. Шунда унинг ҳаёти ибрат мактабига айланади.·    Ҳозир жуда тез ўзгарадиган замонда яшаяпмиз. Аммо устоз-шогирдликнинг мазмуни ва моҳияти мумтоз қадрият сифатида ўзгармасдан келмоқда.·    Устоз – инсон маънавиятининг меъморидир.·    Устоз ва шогирднинг инсоний ва касбий муносабатларини мустаҳкамлайдиган жиҳатлар:·    Шогирднинг устозни зиёрат қилиб туриши.·    Ўзаро муносабатлар ва суҳбатларнинг самимийлиги.·    Устозда таънанинг йўқлиги.·    Биргалашиб сафарларда бўлиши.·    Шогирднинг самимийлигига қўшамаднинг аралашмаганлиги.·    Шогирднинг ўз касбини такомиллаштириш бўйича ҳамиша маслаҳат олиб туриши.·    Устознинг устунлиги унинг ўзидан кечишида.·    Устоз шогирд учун осмонда. Осмонга қараб тош отилса ўзининг бошига келиб тушиши тайин.·    Эзгуликни касб қилган кишиларгина устоз бўла олади. Улар учун устозлик катта эзгуликдир. Шунинг учун эзгулик устозга чексиз лаззат бахшида қилади.·    Саховат соҳиби бўлмаган кишилар устоз бўла олмайди. Саховат эса улуғлик калитидир.·    Шогирдларига меҳр қўймаган устоз ҳақиқий устоз бўла олмайди. Меҳирнинг қайтими меҳирдир.·    Устознинг айтган аччиқ гаплари ҳам самимий бўлса, шогирд учун ширин туюлади. ·    Устозликни орзу қилмаган, унга интилмаган шогирд такомилдан тўхтайди. ·    Устоз етиштирган боғнинг мевасидан шогирдлар баҳраманд бўладилар.·    Устоз қуёшга ўхшайди, шогирд эса дарахт сингари унинг беминнат нуридан баҳраманд бўлиб улғаяди, мева беради.·    Шогирд етиштирмаган, бировни тарбияламаган буюк алломани ҳам устоз деб бўлмайди.·    Дарахтнинг ҳосили — меваси, устознинг ҳосили — шогирдлари.·    Устоз фақат яхши, самимий, саховатли ва билимдон одамлардангина етишиб чиқади. ·    Агар инсонда саховат ва инсоф уйғун бўлмаса, ҳамма ҳам устоз бўлишдек саодатга муяссар бўлавермайди.·    Шогирдингизга яхшиликни ўргатиб яхшиликни кутасиз. Агар унга ёмонликни ўргатсангиз ўзингизга яхшилик бўлиб қайтмайди. ·    Билими саёз, савияси паст одамлар ҳақиқий устоз бўла олмайди. ·    Одамийлик одобини ўргатган устоз ҳақиқий устоздир. ·    Устознинг «Кўзингга қара» дегани эҳтиёт бўл, ўзингга қара деганидир. ·    Яхши устозга шогирд бўлишлик ҳам Оллоҳнинг иноятидир.·    Комил инсон осмондан тушмайди, у ҳам устоз тарбиясини олиб шаклланади.·    Яхшилик, эзгуликни ўргатиб саодатга элтувчи йўлни кўрсатадиган кишинигина устоз дейиш мумкин.·    Шогирднинг муваффақияти устоз кўнглини тоғдек кўтаради. ·    Инсон ҳаёти гаштининг энг ширини устозликдир. ·    Шогирд ҳам фарзанд сингари устоз жигарининг бир парчасига айланади, юрагининг тўридан жой олади. ·    Устоз ўзига ва шогирдларига ўта талабчан бўлсагина кўп муваффақиятларга эришиши мумкин.·    Ҳаёт муаммоларини ҳал қилишни кўп яшаган одамдан кўра кузатувчан одамлар яхши билади. Кузатувчан мушоҳадали одамлардан устоз чиқади.·    Бахтга эришишни мақсад қилиб яшаётган кишига қийинчилик сезилмайди. Мақсадсиз қилинган барча ишлар қийинчилик бўлиб туюлаверади. Мақсадни аниқ белгилаб тўғри йўлга солиб юбориш учун ҳам одамга устоз керак.·    Олтиннинг пробаси бор. Устознинг пробаси беўлчов.·    Кўр одам ёруғлиққа интилмайди, сен ҳаётда кўзинг очиқ бўла туриб кўр бўлмагин. Кўзи очиқ кўрлар устоз кўрсатган йўлдан юра олмайди.·    Устозлар айтади: бахтнинг ранги йўқ, лекин бахтсиз одамларни “бахти қаро” дейдилар. Шамолнинг ҳам ранги йўқ, лекин ёниб турган ўтни учириши мумкин. ·    Кулфатни ғам билан эмас, ундан қутилиш тадбирларини қўллаш билан  енгиш керак. Бунда устоз маслаҳатига таянган маъқул.·    Устозга муҳтож бўлмаган жараён севиш ва севилишдир.·    Дунёда устознинг оқилона сўзи ва эришган улуғлиги одамлар ва шогирдлар хотирасида узоқ сақланади.·    Усоз айтганидек, яхшилик ва ёмонликни, диёнат ва хиёнатни, зиё ва зулматни ҳис қилиб яшашнинг ўзи ҳам бахт.·    Бахт эшигининг биттаси ёпилса, иккинчиси очилади. Аммо ҳамма эътиборни ёпилган эшикка қаратиб очилганини сезмаслигимиз мумкин. Буни ҳис қилиш йўлини устоз ўргатади.·    Устоз шогирдига фақат билим, касб-ҳунар ўргатиб қолмасдан, балки биринчи галда инсонийликни ҳам ўргатиши лозим.·    Устоз кўрмаган шогирдларнинг одатлари хатарли.·    Устозларга таъзим қилган шогирднинг мартабаси улуғ бўлгай.·    Устоз бардошли, сабр-тоқатли бўлмоғи лозим. Акс ҳолда шогирдни тарбиялашдек саодат унга насиб қилмайди. Демак устозликдан маҳрум бўлади. Бундайлар фақат болаларининг отаси бўлиб қолиши мумкин.·    Дунё тилсимини очадиган калитни менга ато қилган-лиги учун Оллоҳга шукур, устозга ташаккур дейман.·    Сени кимдир устоз деб атаса, билгилки, улуғликка қадам қўйибсан. Шунга муносиб бўлишни унутма.·    Устоз кўрган шогирд келажакда издошларни тайёрлашни унутмаслиги керак. Шундагина устоз бошлаган мактаб ривожланади. У ҳақиқий мактабга айланади.·    Яхшилик ва эзгуликни ўргатган устоз деб, ёмонликни ва ёвузликни ўргатган кишини худбин деб аташ жоиз.·    Устозга садоқат билан хизмат қилганнинг бағри бутун бўлади. ·    Устоз рози бўлса, дунё розилигидир. ·    Устоз меҳнатга ўргатса чўчиманг. Сиз мақсадли ва самарали меҳнат қилишни ўрганган бўлсангиз, билингки Сиз муҳтожликдан қутилгансиз.·    Дунёда энг қийин ишлардан бири — сир сақлашни ўргатган устозга тасаннолар айтиш керак.·    Сендаги кўп яхши фазилатлар ота-онангдан ва устозингдан ўтган. Сен ҳам яхши фазилатларинг билан уларга “ота-онасига, устозига раҳмат”, деган мукофотларни инъом қилгин.·    Одам ишлаганда оладиган маошининг миқдорини ўйлайди, устоз — шогирдининг камоли ва тақдирини.·    Устоз шогирдини севади, агар у устоз ўгитларига ҳақиқий ва чинакам амал қилса.·    Устоз билан шогирдлик ўртасида беғаразлик ва самимийлик бўлса, у дўстликка айланади ва бу жуда катта муваффақиятлар келтириши мумкин.·    Устоз ғояси – бу катта капитал. Унинг фойдасидан иқтидорли шогирдлар манфаатдор бўлади.·    Устоз ўлмас ғояларни яратса, ўзидан кейин ҳам ғоялари ўлмайди.·    Устоз — ғояларнинг эгаси. Устознинг эгаси, унинг шогирдлари. Дунёда ягона ўлмайдиган нарса – устоз яратган ғоялардир.·    Устознинг улуғлиги — унда ҳамиша ғоялар пайдо бўлаверишида, шогирднинг улуғлиги, уни ўзлаштира олиш имкониятининг мавжудлигида.·    Устознинг машҳурлиги – вақтинча, омади – тасоддиф, мувоффақиятлари — мўрт бўлиши мумкин, агар унинг ўлмас ғояларини давом эттирадиган садоқатли шогирдлари бўлмаса.·    Устоз бўлишдек саодатга эришиш учун кўп мураккаб йўлларни босиб ўтиши, анча тўсиқларни ортта қолдирган бўлиши лозим.·    Ҳақиқий устоз бўлишдан олдин катта ҳарф билан ёзиладиган ИНСОН бўлишни талаб қилади.·    Устоз ҳамма соҳада юксак чўққига ўхшаши керак. Шундагина унга ҳамма интилиб яшайди.·    Ҳақиқий устозни шогирдлари бошига кўтариши мумкин. Лекин устозликка давогарлар ўзларини пастга урмаслиги лозим.

Маъруф Пардаев,

СамИСИ «Менежмент ва статистика» кафедраси мудири, и.ф.д., профессор

Манба: http: /fikr.uz

You may also like...

2 Responses

  1. Mulohazalar o’rinli va baxsli bo’lishiga qaramay, biz hamisha aniq javoblarni axtarib topishga urinamiz. Allomalarmizning ushbu fikrlarga nisbatan yohud o’xshash fikrlari mavjudmi

  2. Feruza Xayrullayeva:

    Adashmayotgan bo’lsam, A.Makedonskiydan so’rashadi, ustozingiz ulug’roqmi yoki otangiz deb. U ustozim deb javob beradi. Negaki deydi u gapini davom ettirib, otam meni ko’kdan yerga tushishimga sababchi bo’ldi, ustozim esa meni qayta ko’kka parvoz qilishni o’rgatdi…

Добавить комментарий для Feruza Xayrullayeva Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>