Миллатимиз буюк сиймоси

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, “Адолат” сотсиал-демократик партияси  Сиёсий Кенгаши аъзоси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али билан суҳбат

 

Amir_temur_main

Мустақиллик йилларида Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг муборак номи, бой мероси тикланди. Унинг ҳаёти ва фаолияти жаҳонмиқёсида ўрганилиб, тарғиб этилмоқда.

— Дарҳақиқат, истиқлол шарофати билан бобокалонимиз сиймосини ўрганиш йўлида юртимизда катта ишлар амалга оширилди. Қувонарлиси шундаки, ижод дунёсига кирган ҳар бир қаламкаш Соҳибқирон ҳақида нимадир ёзишга интилмоқда. Бунинг боиси, ҳар ким буюк Соҳибқирон уммонидан ўзига керакли дур топа олади. Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов ўз маърузаларида Амир Темур тарихини холис ўрганиш масаласини ўртага қўйди. Соҳибқирон шахси — жаҳон аҳлининг ҳақли равишда ҳайрат ва ихлосига сазовор сиймо. Улуғ салтанат тузган буюк давлат арбоби, бунёдкор, илм-фан ҳомийси ва улуғ саркарда сифатида ўрганилади.

Аммо бу ишлар уммондан бир томчи, холос. Биз ҳазратнинг улуғвор қиёфасини ҳануз тўлиқ, рўйи-рост кўрсата олганимиз йўқ. Зиёлиларимиз олдида жуда шарафли вазифа бор. Яъни, Соҳибқирон Амир Темур миллатимизга нима берди, деган саволга бутун савлати, бўй-басти билан жавоб бермоқ! Ахир, бу дунёда қанчадан-қанча миллатлар бор. Лекин ҳар бир миллатдан ҳам Соҳибқирон чиқавермайди!

Шу ўринда Соҳибқирон шахсияти ҳақида бироз тўхталиб ўтсак.

Аввало, бобомиз ҳар бир ишда меъёрни билган, нафсни тия олган, пок инсон эканлигини айтмоқчи эдим. 27 мамлакатни бўйсундирган жаҳонгир ҳақида Низомиддин Шомий «Зафарнома» асарида шундай ёзади: «Амирлар Соҳибқирондан маълум бир ҳудудни ишғол этиб, ўлжа олишга изн беришини сўрайди. Амир Темур эса уларга рад жавобини беради. Сабабини сўрашганида, ўзимга бўлган роҳатдан кўра, ўзгаларнинг ҳузур-ҳаловатини, уларнинг аҳволини ўйлаш мен учун афзалроқдир, деган”. Дунё аҳлини ҳайратга соладиган яна бир жиҳат борки, Соҳибқирон бобомиз бирон марта ҳам жанг майдонидан бош эгиб чиқиб кетмаган! Алодатпарвар бобомиз ҳаётини қанчалик чуқур ўргансак, маънавиятимизни шунчалик бойитамиз.

 м1

Сизнинг халқимиз ўтмишига бағишланган асарларингизни яхши биламиз. Ижодингизда улуғ Соҳибқирон бобомиз Амир Темурсиймоси етакчи ўрин тутади. Бу мавзуга қизиқишингиз қандай пайдо бўлган?

— Собиқ тузум даврида Амир Темур ҳақида гапириб бўлмас эди. У ҳақда нимадир ёзган кишилар дашномга қоларди. “Гумбаздаги нур” достонини 1967 йилда ёзгандим. Тари­химизни ёзишга табу қўйилган йиллар эди у паллалар… Лекин адабиётда шундай усуллар борки, у ёзувчининг топқирлиги туфайли дун­ёга келади. Асарни ёзишимдан мақсад — Амир Темурнинг амалга оширган ишларини иложи борича улуғлаш. Лекин буни очиқ гапириб бўлмасди. Мен даставвал тари­химизга, Амир Темурга бағишланган бир-иккита шеърлар ёздим. Шу тариқа “Қадимги қўшиқлар” туркуми дунёга келди. Кейин достон ёзмоқчи бўлдим. Амир Темур мақбарасини асар объекти қилиб олдим, чунки унинг ичида биз кўрсатмоқчи бўлган Соҳибқирон ётарди. Мақбарани қуришда турли ҳудудлардан меъморлар келтирилган экан. Масалан, хориждан ҳам, ўзимиздан ҳам. Мен ўзимизнинг меъморларни — ўн икки меъморни қаҳрамон қилиб олдим. Бунда чуқур маъно бор. Дос­тоннинг дастлабки вариантини Россияда ўқиб юрган пайтларимда қоғозга туширгандим. Тарихга бўлган қизиқишим ўша пайтлардан бошланган.

Сиз билан суҳбатимиз мавзуси ҳазрат Соҳибқирон ҳақида борар экан, табиийки, гапУлуғ салтанатасарингизга бориб боғла­нади

Дунё аҳлини бахтли қилмоққа бел боғлаган Соҳибқирон ўз фарзандларини бахтли эта олдими – мана шундай инсоний муаммолар диққатимни ўзига жалб қилди. Буни тадқиқ этиш тарихнинг эмас, адабиётнинг вазифасига киради.

Бобокалонимизнинг оилавий ҳаётини ёритиш учун масалага чуқур мулоҳаза ва катта билим воситасида ёндошмоқ зарур. Яъни, фақат воқеалар тафсилотини шарҳлаш ёки бадиий характер яратишда эмас, маънавий масалалар талқинида ҳам ўша давр руҳидан келиб чиқиб, маълум эстетик  тамойилларни белгилаб олиш Ғоят муҳим саналади. Негаки, Шарқда бировнинг рўзғори, қизи ёки опа-сингиллари ҳақида ошиқча нарсаларни ёзиш таомилда учрайвермайди. Соҳибқирон салтанатида аёлларга муносабат ҳақида Ибн Арабшоҳ бундай ёзади: “…хотинларга тил теккизиш  уларда катта айб бўлиб, ғоят гуноҳ ҳисобланади. Ҳатто улар хотин ва қизларининг исмини талаффуз қилмай, уларнинг ҳар бирини бошқа бир ибора билан атайдилар ҳамда “Бу нарсага амал қилинглар”, деб доимо уқтирадилар”. Демак, ана шундай одоб пардаси темурийлар шахсий ҳаётини ёритганда мезон бўлиши лозим. Тарихий мавзуда бадиий асар ёзаётган ўзбек адибининг ўз боболари-момолари ҳаётига назар ташлашга маънавий ҳуғуғи бор, аммо у аждодларининг тўла-тўкис ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлиши ҳам жоиз.

Айни кунларда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда. Бугунги ёшларимизда улуғбобокалонимиз шахсияти ва ибратига бўлган қизиқиш кучаймоқда.

Улуғ аждодимиз шахсига мурожаат этган ҳар бир инсон, билими ва касби-коридан қатъи назар, ўз мақсади, қизиқишлари ва келажаги учун катта дастур олади. Масалан, ҳарбийлар – мукаммал ҳарб илми, қурувчилар – меъморий даҳо, дипломатлар – юксак муомала санъати, спортчилар – ғалабага бўлган интилиш ва метин ирода… каби сифатларни бекаму кўст ўрганадилар. Бундай мисолларни жуда кўп келтириш мумкин.

Соҳибқирон Амир Темур у ёки бу амалдорнинг ҳаддидан ошмай, ўзига берилган ваколат доирасида сидқидилдан хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратган. Шунингдек, у ношуд ва зарби йўқ мансабдорларни дарҳол бўшатган (“Кимнинг сўзи худди қамчидек таъсир кучига эгабўлмаса, у раҳбарликка лойиғ эмас”, деганлар). Натижада Соҳибқирон саройида жасоратли, мард, тиришғоғ, ҳалол, ўз фикр-мулоҳазаларини ошкора айта оладиган очиқ юзли мансабдорлар тўпланиб, улар давлатга садоқат билан хизмат қилганлар. Амир Темурга замондош ва унинг Ғарбга юришларининг бевосита шоҳиди бўлган италиялик тужжор Белтрамус де Мигнанелли ўзининг 1416 йилда ёзган “Темур ҳаёти” асарида Соҳибқирон атрофида жамланган, у билан ҳар кун мулоқотда бўлган аъёнлар ҳақида: “Темурнинг кишилари жудаҳам кўркам эди, улар насл-насабига кўра ҳам улуғвор кўринарди. Улар олий хусусиятли, фаросатли, машҳур, ёшига қараб мансабдорбўлган кишилар эдиТемурнинг шундай одамлари бор эдики, улар араб, юнон, ҳибру (яҳудий) ва бошқа қатор тилларни билардилар,осмон илми (астрономия), геометриядан машҳур эдилар”, деб ёзади.

Шаҳрисабз қъадимдан Шарқ­да турли сифатлар билан улуғланган шаҳар. Амир Темур тақдирининг бу шаҳар билан боғланишибежиз бўлмаса керак?..

– Буюк инсонлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Уларнинг шахс сифатида шаклланишида макон ва оиланинг ўрни катта. Мана, Темурбекни олайлик: у қандай замонда, қай маконда тарбия топди? Хўш, Кеш ўша пайтларда қандай шаҳар эди?

Кеш шаҳри барча манбаларда илм-фан, савдо-сотиқ ривожланган ва буюк инсонлар яшаган хосиятли макон сифатида тилга олинади. Хусусан, бу манзилнинг буюк уламолар йиғиладиган жой эканлиги эътироф этилган. Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун баъзи воқеаларни тилга олиб ўтамиз. Масалан,  илм аҳли буюк муҳаддислардан сабоқ олиш ва уларнинг фазилат нурларидан баҳраманд бўлиш учун шу муборак шаҳарга ташриф буюриб туришган. Улардан бири — Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ал-Кушарий ан-Нишопурийнинг шаҳарга келиб, замонасининг йирик билимдон олими Абдаъ ибн Ҳамид ал-Кешийдан сабоқ олганлиги тарихий манбаларда аниқ қайд этилган. Албатта, бу ерда бундай фозил олимлар кўп бўлиб, уларнинг барчасига яшаш ва ишлашлари учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилган эдиким, буларнинг шарофати билан улуғвор Кеш “Қуббат ул илм вал-адаб”, яъни “Илму адаб қуббаси” деган шарафли номга сазовор бўлган эди.

Муҳаммад Тарағай ўз даврининг илмли, маърифатпарвар, бой-бадавлат, ўзига тўқ кишиларидан бири эдиким, ўғли Темурбекнинг етарли тарбия олиши, ўз замонасининг етук кишиси сифатида шаклланиши учун барча имкониятларни яратиб берган эди.

СоҳибқироннингКучадолатда!” шиори маълуму машҳур. Бу ёрқин ғоя бугунги кунда адолатли фуқаролик жамияти барпо этишнимақсад қилган ЎзбекистонАдолатсотсиал-демократик пар­тиясининг шиори этиб олингани бежиз эмас. Соҳибқирон бутун ҳаётидавомида интилган адолатли давлат бугун Ўзбекис­тон мисолида рўёбга чиқмоқда

Ўзбекистон “Адолат” сотсиал-демократик партияси Сайлов­олди дастурида адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Адолат – қонун устуворлигида” тамойилини амалиётга янада кенг жорий этиш устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйилган.

Буюк Соҳибқироннинг ҳаёти эса «Куч — адолатда» деган ҳикмат билан йўғрилган. Тарихда қудратли салтанатлар ва ҳукмдорлар кўп ўтган. Бироқ буюк инсон сифатида ном қолдириш учун фақатгина куч-қудратнинг ўзи камлик қилади.

Адолат – одамлар учун фоний дунёга мазмун берувчи хилқатдир. Инсоннинг қуввати, гуруҳ ёки жамоанинг бирлиги ва ниҳоят, давлат ва жамиятнинг куч-қудрати ҳам адолат туфайлидир. Адолат йўқ жойда кишилар ҳаёти қадр-қимматини ушлаб турадиган ҳеч нима қолмайди. Адолат бор ердагина мурувват, муроса, шафқат каби тушунчалар қарор топади. Юртбошимиз айтганларидек, “Халқ очликка, қийинчиликка, ҳамма нарсага чидаши мумкин. Фақат адолатсизликка чидамайди…” Адолатсизликнинг катта-кичиги бўлмайди. Кичкинагина адолатсизлик ҳам вақти келиб, бутун жамиятда акс-садо бериши та­йин. Адолатпарвар одамнинг ахлоқий хислатлари эса, бемалол қонун ўрнини боса олади. Қонун қонун бўлганлиги учун эмас, балки унда адолат акс этганлиги учунгина қимматлидир.

“Фақат инсонни севиш орқалигина адолатпарвар бўлиш мумкин”, деб ёзади фаранг файласуфларидан бири. Бу ҳикмат худди Амир Темур ҳақида айтилгандек. Соҳибқироннинг жаннатмакон, муаззам боғлари бутун халқ учун очиқ ва барча эркин кириб-чиқиши, меваларидан баҳраманд бўлиши мумкин эди. Бу, ҳукмдор ўзининг барча фуқароларини бирдек севишидан, иззатлашидан дарак эмасми?! Муаррихлар Соҳибқироннинг ана шундай инсонпарварлик хислатларини ҳавас билан тасвирлаб, Амир Темурга шахс сифатида ҳам, ҳукмдор сифатида ҳам ўринли таъриф беришади. Масалага холис ёндашиб, тан олиш керакки, бундай адолатли, инсонпарвар ҳукмдорлар кўҳна тарих бисотида камдан-кам топилади.

Россия императорлик жуғрофий жамиятининг ҳақиқий аъзоси Д.Логофет 1913 йил Санкт-Петербургда нашр этилган «Бухоро тоғлари ва текисликлари» китобида Амир Темур ҳақида шундай ёзган: «Оврўпода конс­титутсия ҳақида  оддий тушунчага эга бўлмаган бир даврда, унинг давлатида конститусион қонунлар мажмуаси мавжуд бўлган ва амал қилган».

Амир Темур давлатида қонунларга риоя қилишни шу қадар жиддий қўйгандики, қонунни бузганлиги учун юқори лавозимдаги мансабдорлар, ҳатто ўзининг энг яқин қариндошлари ва фарзандларини ҳам жазолашга буюрган. Јонунчиликнинг шу даражада мустаҳкам ўрнатилиши мамлакатда тинчлик ва осойишталикнинг барқарорлигини таъминлаган.

“Темур тузуклари”да шундай ёзилган: Ҳокимлару сипоҳдан қай бирининг халққа жабр-зулм етказганини эшитсам, уларга нисбатандарҳол адолату инсоф юзасидан чора кўрдим”.

Адолат фақат шиорларда эмас, амалда бўлсагина улуғ натижалар намоён бўлади. Не бахт­ки, бугун буюк бобокалонимизнинг “Куч — адолатда!” деган улуғ шиорини баланд тутганмиз. У, албатта, бизни нурли манзилларга, буюк келажакка элтгуси.

Суҳбатдош: Суюндик МАМИРОВ

http://ijod.uz

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>