Муносабатларнинг янгича талқини

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида

Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясига қарашли Сибир бошқарув институтидан ташриф буюрган делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

УзМУ2

Николай Таушканов бошчилигидаги делегация аъзоларига Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг халқаро ишлар бўйича проректори Р.Раҳмонов ва бошқалар мамлакатимизда таълим соҳасида, хусусан, олий таълим йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Ўз навбатида россиялик делегация аъзолари Сибир бошқарув институтининг фаолияти ҳақида маълумот берди. Меҳмонлар Фарғона, Бухоро вилоятларидаги олий ва ўрта махсус, мактабгача таълим муассасалари фаолияти билан ҳам танишди.

Учрашувда кадрлар алмашинуви, халқаро миқёсда конференциялар, семинар-тренинглар, олимпиадалар ўтказиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Сибир бошқарув институтининг ижтимоий ҳамкорлик ва халқаро алоқалар кафедраси мудири, тарих фанлари доктори Валерий Демидов давлатлараро муносабатларда ахборот-таҳлилий ишларнинг технологияси ва тамойилига оид мавзуда маърузалар қилди.

 Гузал Сатторова, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/munosabatlarning-yangicha-tal-ini-24-04-2018

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>