ОШИҚ ЭР ҚИССАСИ (Ҳазил)

Севгисига эришган,

Ошиқ боши осмонда.

Кўзларига ишонмай,

Дил изҳори ҳар онда:

“Жондан ортиқ севаман!”–

деганлари мисли шеър.

Рафиқаси бош чайқаб:

“Ишонмайман асло”– дер…

Шу ишончни оқлаш-чун,

Эр югуриб-еларкан.

Топганини орқалаб,

Уйга ҳориб келаркан.

Остонада офтобдек,

Рафиқаси кутаркан.

У: “севаман!” деган он,

Дамин ичга ютаркан…

Ишонтирмоқ ишқида,

Эри чопар эрта-кеч.

Қанча йиллар ўтса ҳам,

Ишонмабди хотин ҳеч.

Бола-чақа улғайиб,

Набира ҳам кўришган.

“Ишонмайман” деб кампир,

Яна юзи буришган…

Кампир қурғур не учун,

Ташна қилар эрини?

Сочга қиров қўнганда,

Чол ҳам билди сирини.

Хотин зоти эридан,

Мудом ширин сўз кутар.

Ўзи ҳам кам севмас-у,

Фақат у пинҳон тутар…

Гар “ишондим” деса-чи,

“Севаман” деб куюнмас.

Эри жимиб қолса гар,

Бирор хотин суюнмас…

 

Тўлқин ЭШБЕК

You may also like...

2 Responses

  1. She’rning kimga atalganini taxmin qildim, ustoz!

  2. Ko’proq she’r yodlash kerak

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>