Педагогика университети Чилонзорга кўчади

ТДПУнинг ҳозирги биносига янги ташкил этилган Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети жойлашади.

Ўзбекистон 14:13 254

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 13 майдаги қарорига биноан (pdf) Низомий номидаги Тошкент давлат педагогик университетининг (ТДПУ) янгиланган тузилмаси тасдиқланди.

Университетнинг янги тузилмасида саккиз факультет фаолият олиб боради:
— физика-математика;
— табиий фанлар;
-педагогика, психология ва дефекторлогия;
— хорижий тиллар;
— тарих;
— касбий таълим;
— бошланғич таълим ва жисмоний тарбия;
— чақириққача ҳарбий таълим.

Ҳукумат қарорида ТДПУни қайта жойлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилган. У Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй манзилидаги 1-сонли Тошкент педагогика коллежи биноларига жойлаштирилади. 2017 йилнинг 1 августига қадар ОТМ учун қўшимча бинолар қурилади.

Университетни кўчириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар билан махсус комиссия шуғалланади.

ТДПУнинг ҳозирги биносига янги ташкил этилган Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети жойлашади.

Тошкент педагогика коллежи талабалари таҳсилни қайси биноларда давом эттиришига аниқлик киритилмаган.

http://m.kun.uz/

You may also like...

2 Responses

  1. Universitet qayerda bo’lmasin undagi pedagoglar talabalarga yuqori sifatli ta’lim berishlari muhim. Shunda ular xalq oldida, talabalar oldida buyuk ustoz nomiga munosib bo’ladi.

Добавить комментарий для Nargiza Sotvoldiyeva 202 Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>