Президентнинг Виртуал қабулхонаси ҳамма учун қулай ва ишончли!

Давлат органлари ва йирик хўжалик бирлашмаларининг расмий сайтидаги виртуал қабулхоналар ёпилмоқда.

http://asr.uz сайтида хабар берилишича, Вазирлик ва идоралар раҳбариятига энди Президентнинг Виртуал қабулхонаси орқали мурожаат этиш мумкин.

Давлат божхона қўмитаси раиснинг виртуал қабулхонаси 2018 йилнинг 24 февралидан ёпилиши ҳақида хабар беради.

«Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг виртуал қабулхонаси» тизимининг фаолияти тўхтатилиши тўғрисидаги маълумот Агентликнинг расмий сайтида эълон қилинди.

25 февралдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг виртуал қабулхонаси ўз ишини тўхтатади. Бу ҳақдаги эълон компаниянинг расмий сайтида жойлаштирилган.

Худди шу мазмундаги маълумотлар бошқа вазирлик ва идораларнинг расмий сайтларида шу кунларда пайдо бўлади.

Энди вазирлик ва идоранинг раҳбариятига Республика Президентининг Виртуал қабулхонасининг «Вазирликлар ва идораларга мурожаатларни юбориш ва қабул кунлари» бўлими орқали мурожаат этиш мумкин.

Давлат органлари ва идораларнинг расмий сайтларида виртуал қабулхоналарнинг ёпилиши Интернет-ресурсларнинг функциялари такрорланишини олдини олиш ва фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш имконини беради.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *