Республика илмий-амалий конференциясига таклиф этамиз

«Ахборот хати»да ҳаммаси батафсил баён этилган, дейди Дониш домла.

va8

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Талаба-ёшлар маънавий-ахлоқий онгини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги “Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишчора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сонли қарори билан тасдиқланган дастурнинг 23-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Талаба-ёшлар маънавий-ахлоқий онгини шаллантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказади. Конференция 2018 йил 28 ноябрида Ўзбекистон Миллий Университетида ўтказилиши режалаштирган.

Ушбу конференцияда Ўзбекистон таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирларининг инновацион-методологик асослари, бу соҳага оид креатив ёндошувлар, талаба-ёшлар маънавий-ахлоқий онгини шакллантиришнинг ижтимоий фанларда илмий-назарий ҳал этилиши лозим бўлган вазифалари, фалсафий тамойилларини ўрганиш ҳамда Ватан тараққиёти ва келажаги, глобал дунёга интеграциялашув нуқтаи назаридан таҳлил, тарғиб этиш масалалари муҳокама этилади.

Муҳокама қилинадиган муаммолар қуйидагилардан иборат:

  • Талаба-ёшлар маънавий-ахлоқий онгини шаллантиришнинг замонавий инновацион-методологик масалалари.
  • Талаба-ёшлар маънавий-ахлоқий онгини шаллантиришда миллий–маънавий мерос анъаналари.
  • Ўзбекистонда таълим ва фан соҳасида ёш кадрлар маънавий-ахлоқий онгини шакллантиришда тизимли-стратегик ёндошув.
  • Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги талаба-ёшлар нигоҳида.

 Олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллари директорларига

— ўзлари раҳбарлик қилаётган муассаса профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшларини мазкур конференциядаги фаол иштирокини таъминлаш;

— эксперт гуруҳи томонидан танлаб олинган мақолалар муаллифлари ва ғолибларини конференцияда иштирок этишларини таъминлаш;

— конференция иштирокчиларининг хизмат сафари билан боғлиқ ҳаражатларини уларнинг асосий иш жойларидан қопланишини таъминлаш вазифалари юклатилади.

Иштирокчилар учун тезис-мақолалар топшириш тартиб қоидалари:

Тезис-мақолалар 2018 йилнинг 24ноябрига қадар электрон почта орқали файлда фамилиясини кўрсатиш йўли билан ёки маълумот ташувчи восита ва қоғоздаги нусхаси билан тақдим этилади; анжуман расмий тили — ўзбек , рус; инглиз; бир маъруза, тезис-мақола хажми 3-5 бет; ҳар бир саҳифа учун 12 минг сўм тўланиши лозим.

Барча матн шрифти — Times New Rоmаn; шрифт ҳажми 14 РТ;қаторлар ўртасидаги интервал 1. Барча ҳошиялар 2 см, ҳаволалар ҳар бетда пастдаалоҳида рақамланиб келтирилади;

Сарлавҳа шрифти: 14 ҳажмда бўрттирилган рангда, ўртада; муаллиф ҳақида маълумотнома (Ф.И.О., илмий даражаси, илмий унвони, иш жойи ва лавозими, телефони, электрон адреси: е-mаil кўрсатилган ҳолда) илова қилинади (шрифт 14 қора ҳарфларда);

Берилган мақолалар рецензентлар таҳлилидан ўтади. Конференция мавзуси ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган тезис-мақола матнлари қабул қилинмайди. Материалларни қоғоз ва электрон вариантда қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз:

Манзил: Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ ректорат биноси, 3-қават, 318-хона тел: (+998712465912),(+998909966068).

Электрон манзиллар:shmadaeva@gmail.com; az.uz@bk.ru; Матнларни топшириш масалалари бўйича координатор ф.ф.д., проф. Ш.Мадаева, ассистент А.Амиров.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>