Талабалар ижодидан

Ҳақиқий истеъдодли талаба пухта билим олиш билан бир қаторда

кўп бадиий китоб ўқийди, ижодий изланиб, қалам ҳам тебратади. Дурдона Қурбонова ана шундай ёш истеъдод соҳибаларидан ҳисобланади. Унинг ижодий машқларида қандайдир сеҳру жозиба бордек таассурот қолдиради, дейди Дониш домла ҳозирча танқидий фикрларини ичига ютиб…

Сизда ҳам қандайдир фикрлар туғилса, саҳифа адоғида фикрномангизни ёзиб қолдирасиз, деган умиддамиз.

***

Qurbonova Durdona 1998-yilda Samarqand viloyati Bulung’ur tumanida tug’ilgan. 2014-yilda Bulung’ur tumani «Lalmikor» M.F.Y ga qarashli 25-umumiy o’rta ta’lim maktabini, 2017-yil «Bulung’ur pedagogika va sport kolleji» ning Boshlang’ich ta’lim yo’nalishini a’lo baxolarga tamomlagan. Hozirda Mirzo Ulug’bek nomidagi O’zbekiston Milliy Universiteti Fizika fakultetining 1-bosqich talabasi.

***

Қурбонова Дурдона Аслом қизи 1998-йилда Самарқанд вилояти Булунғур тумани «Лалмикор» М.Ф.Й га қарашли 25-умумий ўрта таьлим мактабини, 2017-йил «Булунғур педагогика ва спорт  коллежи»нинг Бошланғич таьлим йўналишини аъло баҳоларга тамомлаган. Ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети Физика факултетининг 1-босқич талабаси.

2

КУЛИБ ЯШАЙМАН

Бу дунё бир ғурбат қадринг бил экан,

Кайғу-ғам келганда қувон, кул экан.

Хаёт бир текисмас эгри йул экан

Хаётнинг қийноғин сезиб яшайман,

Юракда қайғу лек кулиб яшайман.

 

Мехрнинг хам бахолари қиммат экан

Текин еган ошинг хам миннат экан.

Қадрнинг хам бахолари қиммат экан

Кичиклар сен деса сизлаб яшайман,

Юракда қайғу лек кулиб яшайман.

 

Дўстимга айтибман сирим ишониб,

Ягона тоғим деб унга суяниб.

Устимдан кулганда қолдим уялиб

Душманим ёнимда дуст деб яшайман,

Юракда қайғу лек кулиб яшайман.

 

Аламу-ғурур деб ёримдан кечиб,

Тотли май урнига қонли ёш ютиб.

Бевафо дустимга кунглимни очиб

Соф тоза кунглимни тузлаб яшайман,

Юракда қайғу лек кулиб яшайман.

 

Ёнимда чиройли сўзларин қилиб,

Нарироқ ўтсам гар гийбатим қилиб.

Устимдан кулишар дардимни билиб

Ғийбатлар остида қолиб яшайман,

Юракда қайғу лек кулиб яшайман.

 

Бошимга тушганда оғир тухмат тош,

Мени хурласа хам гузал бағритош.

Кузимга келса хам аламли кузёш

Хаёт синовлидир билиб яшайман,

Юракда қайғу лек кулиб яшайман.

 

Саноқсиз юлдуздек орзулар қилиб,

Кузимга ёш келса доимо кулиб.

Отамнинг-онамнинг қадрини билиб

Бахтли ул кунларни кутиб яшайман,

Юракда қайғу лек кулиб яшайман.

 

ШОИРА ЭМАСМАН

 

Шоира эмасман, шеьр эмас булар

Юрагимдан чиққан сўздир шунчаки.

Қалбимдаги бори, дилдаги шулар,

Хақиқат-руёдир, эмас қалбаки.

 

Баьзан сиқилганда, баьзан кулганда,

Баьзан шодон булиб, баьзан куйганда.

Номарднинг ханжари қалбим тилганда,

Қалам-ла қогозга ёздим дардимни.

 

Ичимда айтарга купайса сўзим,

Бевафо ишидан ёш тукса кўзим.

Қоғозу-қаламга килдиму таьзим

Қалам-ла қогозга ёздим дардимни.

 

Душманлар сиримни ногох билганда,

Дустларим бир четда ғийбат қилганда.

Кўзларим кулсада юрак куйганда,

Қалам-ла қоғозга ёздим дардимни.

 

Бевафолар купдир, бевафо дунё,

Ким бахтли, кимнингдир кўз ёши дарё.

Орзуга етганда, бахт булса рўё,

Қалам-ла қогозга ёздим дардимни.

 

Юрагимдан чиққан сирли сўзларим,

Қалам, қогоз бари дўстимдир булар.

Сотиши мумкундир дусту-ёрларим,

Сиримни хеч кимга сотмайди улар.

 

МЕҲРИБОН КЕРАК

 

Шамдек ёниб-ўчар умримиз асли,

Гох шодон, гох дардли умримиз фасли.

Мена керак эмас тиллолар қасри

Қалбида мехри бор мехрибон керак.

 

Майли менга бутун борин бермасин,

Майли менла доим бирга юрмасин.

Керакмас олтиндан қаср қурмасин,

Қалбида мехри бор мехрибон керак.

 

Бу ёлгон дунёлар керакмас менга,

Олтин-зар, тиллолар керакмас менга.

Мард-жасур, ё гўзал керакмас менга

Қалбида мехри бор мехрибон керак.

 

Балодан-қазодан асрагувчи бир,

Барча сирларимни сақлагувчи сир.

Майли булмасин у фаришта, ё хур,

Қалбида мехри бор мехрибон керак.

 

Ғам тўла кунглимни бахтга чорлаган,

Кўзлари мехрдан доим порлаган.

Яхшилик йўлини йўл деб танлаган

Қалбида мехри бор мехрибон керак.

 

БИР КАМ ДУНЁ

 

Биз инсонлар қизиқмиз

Чидамаймиз борига,

Дунё бир камдир билиб

Хеч кўнмаймиз камига.

Кимга мол-дунё етмас,

Яна ким зар дардида.

Оддий инсоф топилмас

Шунча бойнинг мардида.

Гохо пулдан бахт топиб

Олтин-зарга ботади,

Мехр-инсоф йуқолиб

Юрак тошдек қотади.

Бу дунёда куп нарса

Асло пулга сотилмас,

Миллион-миллион кўтариб

Изла меҳр топилмас.

Самоларга термулиб

Кўп орзулар қиламиз,

Харакатда барокат

Буни яхши биламиз.

Самода кўпдир юлдуз

Дунёда куп орзулар,

Гохо унга етмоққа

Йўл бермайди қайғулар.

Фарзанд доғи куйдирар

Кимнинг оташ қалбини,

Кимнинг забони йўқдир

Ичга ютар дардини.

Кўзи ожизлар бордир

Йўл бермасанг юролмас,

Кимлар мангу уйқуда

Уйғотсангда туролмас.

Тўрт мучамиз соғ аммо

Деймиз хали камим кўп,

Кимда хамма нарса бор

Лекин содиқ дусти йўқ.

Кимдадир бор олтин-зар

Суянган бир таёққа,

Олтин-зари куп аммо

Зордир битта тирноққа.

Деймиз ташвишларим кўп

Ахир ташвишли дунё,

Баьзи бир инсонларнинг

Куз ёши мисли дарё.

Бахтин излаб чопару

Бахтсизлик қулин тутар,

Орзуларидан кечиб

Армонни ичга ютар.

Музлаб қолган қалблар бор

Эритмагайдир қуёш,

Кимнинг оташ қалбини

Ўчиргайдир томчи ёш.

Яна кимдир пок қалбин

Булғалайди доғларга,

Кимдир дардини айтса

Оғир келар тоғларга.

Гохо бахтин йўқотиб

Яна бахтин кутади,

Кулиб юрару аммо

Дардин ичга ютади.

Кундан-кунга кемирар

Кимларнингдир ичин дард,

Ўн номарднинг ишини

Бажаради битта мард.

Дунё шундай яралган

Кимгадир кенг, кимга тор,

Кимда хамма нарса бор

Кимдур бурда нонга зор.

Бу дунёнинг камлари

Тугамайди хеч, асло,

Чунки азал-азалдан

Бу дунё бир кам дунё.

Дурдона Қурбонова,

Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ Физака факультети 1-боскич талабаси

You may also like...

1 Response

  1. Umid:

    Durdonaxon sherlaringiz juda ajoyib, ijodingizga omad, kelgusida bundanda ko’p sherlaringiz chiqsin ilohim.

Добавить комментарий для Umid Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>